дўстингга, сомон тиқар пўстинга.
– Ташаккур.
– Сиз шуни унутмасангиз, бас.
– Нега энди “мен?”
– Чунки сиз ҳам раҳбарларни яхши билмайсиз. Биласиз, лекин
умуман...
228
– Бу гапингиз тўғри, – бўйнига олди Ултон: ҳа, у бирон арбоб
билан ҳам сирдош бўлгани йўқ.
Рост: Қўчқоров билан яқин. Аммо бу яқинликда бир сир бордек...
– Бир бригадир айтган эди, – асабий тўнғиллади Хуррам. –
“Ихтиёр менда бўлса, ҳукуматни бошқариб турган бари каттани бир
ерга тўплаб, устига ер мойи сепиб, ўт қўярдим!” Ермойи – керосин
дегани...
– Ҳукумат қандай бўлса, ҳоким ҳам шундай бўларкан, – қистирма
қилди Ултон.
Хуррам анқайиб қолди-да, бирдан уни қучиб чаккасидан ўпди.
– Раҳмат сизга. – Сўнг Ултоннинг кўзига тикилиб, давом этди: –
Аттанг, ёлғизсиз... Ҳа-а, юнонлар билгич халқ бўлган. Уларнинг ҳам
буюк ҳикматлари бор, масалан, шундай: “Нимаики содир бўлиши керак
экан, содир бўлади!”
– Қисмат, – жилмайди Ултон.
– “Эй, фалак, айбим надир...” Машраб айтган. Дарвоқе, мен
тўйингизда фақат Машрабдан айтаман!
– Тўқлибой Қўчқоровдан-чи?
– Биз... пўм чиқдик.
50
Ултон Хуррамни қайтадан кашф этгандай мамнун, унинг Ватан
тарихига фидойилигидан боши осмонда, аммо.
...туйқусдан раҳбарларни сўкиб кетгани... эриш туюлар эди.
Нега бирдан асаби бузилди?
Ҳатто “ўт бериш” ҳақида гапирди-я?
Бу хавфли гап...
– Наби, Хуррамда қандайдир ўзгариш йўқми? – сўради Ултон
мошинада Оқсувга қайтиб келишар экан.
– Жуда бор-да, – деди Наби. – Бирдан катталарни ёмонлаб кетди...
Ўзи улар билан нону қатиғ-у!
229
Do'stlaringiz bilan baham: |