кишини ғажиб, нес-нобуд қилиб ташлайдигандек. Шу ўй ва ҳислар
таъсирида... Баҳор – бояги қиз эмас, балки вазмин қамда кўпни кўрган
бир жувон сифатида кўринди.
– Қани, олинг, – дея унга боқди ва беихтиёр илжайган чоғида
Баҳор бирдан қаққос отиб юборди. Сўнгра қадаҳни олиб, киборона
жилмайди.
142
– Неча ёшга кирдингиз?
– Ҳм, биласиз, – деди Ултон.
– Мен йигирма саккизга кирдим.
– Биламан... Наби айтиб эди.
– Наби сизниям, мениям яхши кўради.
– Айниқса сизни.
Баҳор бош ирғади. Сўнг:
– Ёшингизни сўрашдан мақсадимни билгандирсиз? – деди.
Ултоннинг кўзлари пир-пиради. Ичдан зўриқиб, “мақсад” нелиги
ҳақида ўйлади. “Мақсад, мақсад... Ахир, бу ўз-ўзидан...”
– Айтайми? – Дунёнинг тагига етгандек ва калта-қалин
қошларини чимириб унга боқди. – Баҳорой! – деди сўнгра артистона бир
тарзда. – Биз, умуман олганда... холис кўз билан қарагандаям...
– Хўш?
Ултон миз-курси ортида – деворга тутиб қўйилган палакка
тикилиб қолди.
– Айтинг, – қистади қиз.
Ултон сезди-англади-билдики, тилининг учида турган гапни айтса,
Баҳор... уни қучиб олиши мумкин: ҳа, бу жуда эҳтиросли, дангал қиз...
Бироқ ўзини босгандаям у... шунчалар хурсанд бўладики (ичида,
албатта!), o!...
– Бўпти, айтмасангиз айтманг, – деди Баҳор ва идишдан бир
қултум олди.
Қизнинг гапи табиий – “айтмасанг, айтмай қўя қол”, деган
маънони англатса ҳам, бунда нописандалик йўқ, шунчаки – “айтмасанг
ҳам, билдил”, деган ишонч бор эди.
Ултон ғашланиб, мижғовлик қилгани учун ичдан эзилиб, қадаҳни
бир кўтариб қуритди-да, узумдан битта дона олгач:
Do'stlaringiz bilan baham: |