72. Этнанинг кўриниши.
эса кузги-баҳорги ёмғирлар вақтида сувга тўлиб оқади. Ҳавзанинг турли қисмларида бир вақтда ёғадиган айниқса қаттиқ ёмғирлар вақтида ҳалокатли тбшқинлар бўлади. Чунончи, 1966 йил ноябрда кучли тошқин вақтида Арно дарёси сатҳи бир неча метрга кўтарилиб кетиб, Флоренцияни балчиқ қатлами босди. Апеннин ярим ороли ва унга яқин турган ороллар, айниқса денгиз сатҳидан унча баланд бўлмаган қисмида, ўсимликларининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Шимолда табиий ва маданий ўсимликлар қопламида мўътадил минтақага хос элементлар кўпчиликни ташкил этади. Ярим оролнинг фақаг жанубий ярмида ва оролларда ўсимлик ҳамда тупроқлар типик Ўрта денгиз бўйи характерига эга. Ривьера бундан муайян даражада истиснодир. Ривьера Европадаги деқоратив ўсимликларга бой йирик курорт районларидан биридир. Қирғоқ бўйлаб пальма хиёбонлари (пальма қишда кўмилади), апельсинзор, зайтунзор ва анжирзорлар, токзорлар, зкилган пробка дуби дарахтзорлари, атиргулзорлар ва бошқа хушбўй гуллайдиган ўсимликлар экилган ерлар чўзилиб кетган. Булар орасида ҳар ер-ҳар ерда кичик-кичик шаҳарлар, қишлоқлар жойлашган, табиий ўсимликлар ўсиши учун жой ҳам қолмаган.
Апеннин ярим оролининг шимолий қисми соҳилларида ўсимликлар ва тупроқлар аниқ ифодаланган жануб хусусиятларига эга. Флораси таркибида баргини тўкувчи дарахт ва буталар катта ўрин тутади. Типик маквис бутазорлари ва доимий яшкл ўрмонлар ғарбда тахминан Ливорно районида, шарқда эса фақат Анконадан жанубда пайдо бўлади, Одатда, бута ўсимликлари кесиб юборилган ўрмонлар ўрнида тарқалган, бирламчи бу.тазорлар ўрнини эса маданий ўсимликлар эгаллаган. Табиий доимий яшил ўрмонлар деярли бутунлай йўқолган. Кўп жойларда экилган пиния ёки доимий яшил дублар тарқалган. Дарёлар водийлари бўйлаб олеандрзорлар чўзилиб кетган, улар баҳорда чамандек гуллайди. Маданий ўсимликлар орасида зайтун дарахти, дон экинлари, ток кўпчиликни ташкил этади. Римдан жануброқда цитрус ўсимликлари плантациялари бошланади, айниқса Калабрия ярим ороли ва Сицилия ороли ўзининг апельсинзорлари билан жуда машҳур. Сицилияда кўп миқдорда лимон етиштирилади. Лимоннинг бежирим ва ширин бўладиган маҳаллий нави айниқса қадрланади.
Турларга бой ва жуда қалин ўсадиган маквис бутазорлари Корсика оролида ҳозиргача бор. Сардинияда табиий ўсимлик жуда камайтириб юборилган, ёнбағирлар очилиб қолган, карст ривожланган.
Тоғларда шимолда 500 м дан, жанубда 1000 м дан баландда ўрмон қўнғир ва подзол тупроқларда кенг баргли ва аралаш ўрмонлар тарқалган бўлган. Бироқ бу ўрмонларнинг кўпи кесиб юборилган. Тоғларда ҳамма жойда ўсимлиги кесилибкетган яланғоч ёнбағирларни кўриш мумкин, сурилиш ва тупроқ эрозияси жадал рўй бермоқда. Буларнинг ҳаммасига ўрмонларнинг кесиб юборилиши сабаб бўлган, баъзи жойларда ўрмон кесилиши ҳалокатли тус олмоқда. Чунончи, бир вақтлар ўрмон билан бутунлай қопланиб ётган Сардиния оролида ҳозирги вақтда ўрмонлар орол территориясининг 5% ини ҳам ташкил этмайди.
Энг баланд тоғлар тепаларида альп ўтлоқлари бор, лекни улар нисбатан кам майдонни эгаллаган. Этна вулкани ёнбағрида баланд тоғ реликт ўсимликлари ўзига хосдир. У ерда таркибида музлик даврининг реликти бўлган қайин (Bctula aetnensis) ўсадиган бутазорлар тарқалган.
Ўлкада ўрмонларнинг жуда кўплаб кесиб юборилиши оқи-батида ёввойи ҳайвонлар нисбатан кам сақланиб қолган. Йир.ик сут эмизувчилар деярли йўқ. Апеннин тоғларида аҳён-аҳёнда тоғ ёввойи эчкиси (серна) учраб қолади, Сардиния ва Қорсика оролларидаги аҳоли жуда кам ерларда ва қўриқхоналарда ҳали ҳам тоғ қўчқори-алқор, муфлон, Сардиния тоғ эчкиси учраб туради, Майда сутэмизувчилардан сассиқкўзан, ёввойи мушук, типратикан ва қуён бор. Хилма-хил қушлар ва судралиб юрувчилар кўп. Қирғоққа яқин сувлар балиққа бой. Тунец ва сардина балиқлари айниқса қадрланади.
БОЛҚОН ЯРИМ ОРОЛИ
Болқон ярим оролининг шимолий чегарасини Сава ва Дунай дарёлари бўйлаб, шарқда эса Дунайнинг кенглик бўйлаб оқадиган қисмидан 44° шим. кенглик орқали Қора денгизга ўтказилади. Ғарбда областни Адриатика ва Иония денгизлари ўраган, Иония ороллари шу табйий ўлкага киради. Шарқда табиий ўлка Қора денгиз, Босфор, Дарданелл бўғозлари, Масар ва Эгей денгизлари билан чегараланади. Эгей денгизидаги кўпдан-кўп ороллар ва Крит ороли ҳам бу табиий ўлка таркибига киради.
Шимолда яхлит кенг майдонни эгаллаган Болқон ярим ороли жанубга томон торайиб боради, парчаланади, қирғоқлари эгри-бугри бўлади. Болқон ярим ороли ер юзаси тоғли. Ярим оролнинг номи ҳам туркча болқон, яъни тоғ сўзидан келиб чиққан. Текисликлар, пасттекисликлар ва сойликлар нисбатаь кичик майдонни эгаллаган. Табиий ўлканинг ҳозирги қиёфаси ва рельефи неоген охири.ва антропоген даври бошида рўй берган тектоник ҳаракатлар натижасида таркиб топган. Эгей денгизи Болқон ярим оролини Кичик Осиё билан боғлаб турган қуруқликнинг парчаланиши ва денгиз остига чўкиши оқибатида ҳосил бўлган. Эгей денгизидаги ороллар ана шу қуруқликнин қолдиқларидан иборат, Босфор ва Дарданелл бўғозлари эса неоген даврида мавжуд бўлган кенг дарё водийларининг чўкиб, денгиз босиши натижасида вужудга келган.
Болқон ярим оролининг ғарбий ва шимоли-шарқий чеккаларида кайнозой эрасида вужудга келган тоғ системалари кўтарилиб туради. Ярим оролнинг ўрта қисмида ўрталикдаги кристалли массив жойлашган, у неогенда ёрилиб парчаланган.
Ярим оролнинг шимоли-шарқида жанубга қавариқ Болқоя тоғлари ёки Болгарияда Стара Планина деб аталадиган тоғлар чўзилган. Болқон тоғлари бурмаланиш ёшига ва- тузилишига кўра Карпат тоғларига ўхшайди ва, афтидан, Альп бурмаланиши зонасининг Добруджа орқали Қрим ярим оролигатомон давом этадиган тоғлар системасига киради.
Болқон тоғларининг шимолий ёнбағри Болгария тоғ олдн платосига аста-секин туташиб келади, бу плато ҳам ўз навбатида Қуйи Дунай пасттекислигига тушиб боради. Болгария платосини, Стара Планинанинг шимолий ёнбағрини чуқур водийлар кесиб ўтган. Искир дарёси эса Болқон тоғларини кўндалангига кесиб ўтиб, машҳур Искир дарасини ҳосил қилади. Бу дара орқали Софияга борадиган темир йўл ва автомобиль йўли ўтка-зилган. Болқон тоғларининг жанубий ёнбағри Болқон орқаси тектоник сойликларига тик тушади. Тоғларнинг энг баланд марказий қисми кристалл жинслардан тузилган. Унинг энг баланд нуқтаси 2373 м (Ботев тоғи), довонлар 1000 м дан анча ортиқ баландликларда жойлашган. Шипка довони рус халқи хотирасида 1877-1878 йиллардаги уруш туфайли ҳурмат билан сақланади, бу урушда рус қўшинлари болгар қўшинлари билан биргаликда Болгарияни Туркия ҳукмронлигидан озод қилган.
Ғарбий ва Шарқий Болқон тоғлари Марказий Болқон тоғларидан анча паст ва мезозой эрасининг оҳактошларидан ташк ил топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |