Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet42/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   108
Bog'liq
Власова1

ПИРЕНЕЙ ЯРИМ ОРОЛИ
Пиреней ўлкаси Ўрта денгиз билан Атлантика океани оралиғида жойлашган ва бу ҳар иккала ҳавза таъсирида бўлади. Бу ўлка Ўрта денгиз бўйининг энг ғарбий, Атлантика бўйи қисмини ташкил этади. Пиреней ярим ороли Африкага яқин жойлашган ва ундан геологик нуқтаи назардан яқинда ажралган, Европанинг бошқа қисмидан эса Пиреней тоғлари орқали чегараланган, Ўрта денгиздаги бошқа ярим оролларга қараганда яхлитдир; унинг қирғоқлари ёриқлар бўйлаб ўтиб деярли тўғри чизиқлидир; унинг ер усти тузилишида ясси тоғликлар ва naлахсали тоғлар кўпчиликни ташкил этади, пасттекисликлар кичик майдонни эгаллаган. Пиреней ярим оролининг асосини пенепленлашган Месета массиви ташкил этади. У кристалл жинслардан тузилган бўлиб, шимол ва жануб томонлардан Альп бурмаланиш минтақасининг тоғлари билан ўралган. Ясси тоғликни Атлантика океани томонидан ер ёриқлари системаси ўраб олган, бу ер кучли сейсмиклиги билан ажралиб туради. Месетанинг токембрий гранитлари ер юзасига чиқиб ётадиган шимоли-ғарбий қисмида баландликлар 1000 м дан ошади. Галисия массиви деб аталадиган бу гранит массиви бир қанча параллел тизмалардан иборат. Тизмалар қирғоққа тик келиб етган ерларда қуруқликнинг пасайиши натижасида риас типли қирғоқлар вужудга келган. Риас номининг ўзи ҳам келиб чиқишига кўра испанча. Испаниянинг шимоли-ғарбий соҳилидаги воронка шаклидаги қўлтиқлар риаслар деб аталади.
67. Пиреней тоғларидаги Гаварни цирки.
М есетанинг ички қисми бир оз пасайган ва заминдаги кристалл жинсларни чўкинди жинслар қатламлари қоплаган. Месетанинг шимолий ярмида баландлиги 600-800 м бўлган Эски Кастилия платоси жойлашган, унинг текис юзасини кўллагуналарнинг тарикибида калий тузлари бўлган ётқизиқлари қатламлари қоплаган. Месетанинг жанубий ярмида кристалл жинслардан тузилган, лекин анча паст (500 м дан ошмайди) Янги Кастилия платоси жойлашган. Унниг кристалл жинсларини айрим жойлардагина ёш чўкинди жинслар қатламлари қоплаб ётади. Месетанинг жанубдаги чеккаси узилмалар натижасида кўтарилиб, Сьерраморена палахсали тоғларини ҳосил қилади, унинг баландлиги 1000 м дан ортади. Месетанинг Ўрта қисмида Эски ва Янги Кастилия платолари оралиғида тоғларнинг яна бир системаси жойлашган, бу тоғлар ҳам Месета кристалл асосннинг кўтарилиши ва парчаланиши натижасида вужудга келган. Булар Марказий Кордильера ёки Кастилия тоғлари бўлиб, алоҳида-алоҳида тизмаларга ажралиб кетган Сьеррадегредос тизмасидаги Альмансор массивининг баландлиги 2592 м га етади. Месетанинг кўтарилган қисмлари ўртача баландликдаги палахсали Иберия ва Каталония тоғлари бўлиб, улар ярим оролнинг шимоли-шарқида кўтарилиб туради.
Альп бурмаланиши минтақасининг тоғлари ярим оролни шимолдан ва жанубдан ўраб туради.
Пиреней тоғлари Ўрта денгиз бўйи билан Ўрта Европа ўртасида муҳим табиий географик чегара бўлиб хизмат қилади. Бу тоғ системасининг энг баланд чўққилари Альп тоғларининг баланд қисмларидан анча паст бўлса ҳам, лекин ўртача баландлигига кўра Альп тоғларидан кейин иккинчи ўринда туради. Альп тоғларидан паст бўлса ҳам, Пиреней тоғлари кўп парчаланмаган ва ўтиш учун қийин. Тоғларнинг кристалл жинслардан тузилган ўрта қисми энг баланддир. Маладета массивидаги Пик-Де-Анетонинг баландлиги 3404 м га етади. Пиреней тоғлари бу қисми рельефининг таркиб топишида тўртламчи давр муз босиши каттагина роль ўйнаган, муз босиш даврида тоғларнинг энг баланд қисмларини муз қоплаган, улар ўзидан кейин катта цирклар қолдирган. Пиреней тоғларининг энг баланд қисми учун ўткир учли, чиқиб бўлмайдиган чўққилар, тик ёнбағирлар ва тор, чуқур даралар хосдир, тоғларнинг бу қисмида довонлар Деярли йўқ ва ундан биронта ҳам темир йўл ёки шоссе йўл ўтмаган. Тоғлар ғарбга ва шарққа томон аста-секин пасайиб боради. Тоғларнинг чекка қисмлари кристалл жинслардан эмас, балки оҳактошлардан ва ғовак ётқизиқлардан тузилган, бу ерларда тоғ йўлаклари бор, улар орқали Испанияни Франция билан боғлайдиган темир ва шоссе йўллар ўтказилган. Бироқ Пиренея тоғларини тўғри кесиб ўтадиган йўллар кам. Бу тоғлар орқалц ўтган биринчи темир йўл 1915 йилда қурилган.
Пиреней тоғларининг шимолий ёнбағирлари жанубий ёнбағирларига қараганда тикроқ. Тоғларни жануб томондан сертепа тоғ олди полосаси ўраб олган, тоғ олди аста-секин текисликка гуташиб кетади.
Пиреней тоғлари ғарбда Кантабрия тоғлари билан туташган, уларнинг шарқий қисми-Бискай тоғлари орографик, тектоник ва геологик жиҳатдан Пиреней торларининг давоми ҳисобланади. Кантабрия тоғларининг ғарбий қисми бўлган Астурия тоғлари (баландлиги 2500 м гача) қадимгироқ жинслардап тузилган ва Бискай тоғларидан шй-арироқ бурмаланган. Бу тоғлар анча баланд, рельефида баландликлар кескин ўзгариб туради. Астурия тоғларининг Бискай қўлтиғи томонга қараган шимолий ёнбағри тик ва жуда ўнқирчўнқир бўлиб кетган. Бу ёнбағирни дарага ўхшаш тор водийлар ўйиб юборган, улар орқали жўшқин дарёлар шарқираб оқиб ётади.
Пиреней ярим оролининг жанубий тоғ системаси ўзининг геологик тузилиши ва орографиясига кўра Альп тоғларига жуда ўхшаб кетади. Булар Андалузия тоғлари ёки Бет Кордильерасидир. Бу тоғлар Гибралтар бўғози устидан тик кўтарилиб турган қоядан бошланиб, шимоли-шарққа томон чўзйлиб кетган. Анда лузия тоғларининг давоми унча баланд бўлмаган қирлар кўринишида Балеар оролларида ҳам кузатилади. Афтидан қадимда бу тоғлар Шимолий Апеннин ва Альп тоғлари билан туташган бўлган. Андалузия тоғларининг давоми, шунингдек, Шимолий Африка тоғларида ҳам кузатилади. Андалузия тоғлари рельефи ва геологик тузилишига кўра бир-биридан фарқ қилувчи иккита зонани ҳосил қиладй. Жанубий кристалл жинслардан тузилган зона баландроқ. Унинг Сьерраневада (Қорли тоғлар) массивининг баландлиги 3482 м га (Муласен тоғи) етади. Сьерраневада тепасида қорлар деярли бутун ёз бўйи ётади ва унда Европада энг жанубдаги унча катта бўлмаган кар музлиги бор. Кристалли зонанинг кўп жойларида тўртламчи давр музликларининг излари ва кучли эрозион парчаланиш типик баланд тоғ манзарасини ҳосил қилган. Бўйлама чўзилган тектоник ботиқ оҳактошли ташқи зонани кристалли зонадан ажратиб туради, бу тоғлар зонаси кристалли зонадан анча паст. Оҳактошларнинг кўп тарқалганлиги карст рельефининг ривожланишига, тик қояли ёнбағирларнинг, ўткир учли чўққиларнинг вужудга келишига қулайлик туғдирган. Шу билан бирга Андалузия тоғларининг оҳактошли зонасида чуқур тектоник сойликлар (ботиқлар) борки, уларнинг таги 500-600 м баландда жойлашган. Бу сойликларда аҳоли зич жойлашган ва деҳқончилик ривожланган. Андалузия тоғларини Ўрта денгиз томондан қишлоқ хўжалиги ривожланган ва аҳоли зич яшайдиган сертепа Андалузия Ривьераси ўраб туради.
Жануби-ғарбда Месета билан Андалузия тоғлари оралиғига Андалузия пасттекислигикириб келган, бу пасттекисликдан Гвадалквивир дарёси оқиб ўтади. Бу пасттекислик Атлантика океани қўлтиғининг қўшни тоғлардан Г.вадалквивир дарёси оқизиб келган оқизиқлар билан тўлиши натижасида ҳосил бўлган. Андалузия пасттекислигининг ер юзаси ясси ёки сертепа бўлиб, деярли ҳамма қисмининг денгиз сатҳидан баландлиги 100 м дан ошмайди, Атлантика океанининг лагунали соҳили бўйлаб қатор-қатор баланд дюналар чўзилган. Лагуналардан бири соҳилида йирик порт кадис жойлашган.
Ғарбда Месета этагида Португалия пасттекислиги жойлашган. Унинг сертепа ер юзасидан Месетанинг тармоқлари бўлган кичикроқ тоғлар кўтарилиб туради. Лагунали ясси, унчалик парчаланиб кетмаган соҳилга иккита йирик ва кема қатнови учун қулай бўлган қўлтиқлиссабон ва Сетубал қўлтиқлари кириб туради. Ярим оролнинг шарқий чеккасида ҳам кичик-кичик сертепа текислик ерлар бор. Булар умумий ном билан Испания Леванти деб аталадиган Мурсия ва Валенсия пасттекисликларидир.
Пиреней ярим ороли фойдали қазилмаларга бой. Металл рудаларининг запаси айниқса кўп, бу конлар Месета фундаментининг ер юзасига чиқиб қолган қадимги кристалл жинслари ёки бурмали тоғлардаги вулкан жинслари билан боғлиқдир. Месетанинг шимоли-ғарбий чеккасида, Шимолий Португалияда ва Испаниянинг Галисия массивида каледон ва протерозой rpaнит интрузияларида қалай, вольфрам ва уран рудалари бор. Ярим оролнинг жануби-ғарбида герцин бурмаланишининг интрузив жинсларида вужудга келган мисли пиритларнинг жуда бой кони жойлашган. Булар Португалиядаги Сьерраморенанинг жанубий ёнбағридаги (Рио-Тинто ва бошқалар) машҳур конлардир. Месетанинг жанубий чеккаси бўйлаб қўрғошин-рухкумуш конлари минтақаси чўзилиб кетган. Симобнинг жаҳон аҳамиятига эга бўлган йирик кони (Альмаден) ҳам шу ерда жойлашган. Темир рудаси Пиреней ярим оролининг шимолида ҳам, жанубида ҳам бор. У мезозой ва Альп магматик цикллари структураларида жойлашган. Булар Бискай тоғларининг шимолий ёнбағридаги Бильбао районида ҳамда Бет Кордильерасининг жанубий ёнбағридаги Альмерияда жойлашган машҳур конлардир.
Ярим оролнинг шимолида Астурия тоғларининг тоғ олди ботиғидаги тошкўмир даври ётқизиқларида ўлканинг энг катта тошкўмир ҳавзаси бор. Бундан ташқари кичикроқ тошкўмир конлари тоғларнинг жанубий ёнбағрида ва бошқа баъзи бир районларда ҳам бор.
Тоғлар оралиғидаги ва тоғлар ичидаги ботиқларни тўлдирган кайнозой ётқизиқларида тузлар ва қўнғир кўмир бор. Калий тузларининг анча катта кони Эбро текислигида жойлашган.
Пиреней ярим оролининг турли жойлари иқлими бир-биридан жуда катта фарқ қилади ва бутун ярим орол фақат шартли равишдагина Ўрта денгиз иқлими областига киритилади. Иқлимий фарқлар температурада ҳам, йиллик ёғин миқдори ва режимида ҳам ўз ифодасини топган.
Иқлим чекка шимоли-ғарбда (Галисия ва Бискай қўлтиғи соҳилларида) юмшоқ ва сернам, йил давомида температура кўп ўзгармайди ва ёғин миқдори катта бўлади. Атлантика океани томонидан эсиб турадиган доимий шамоллар, айниқса қишда, кўп ёғин келтиради, бу вақтда об-ҳаво кўпинча туманли бўлади ҳамда шивалаб ёмғир ёғиб туради, совуқ деярли бўлмайди, қор ёғмайди. Энг салқин ойнинг ўртача температураси Франциянинг шимоли-ғарбий қисмидагидек бўлади. ёз салқин ва сернам, ўртача температура камдан-кам вақтдагина +17°С дан ошади. Йиллик ёғин миқдори 1000 мм дан ортади, айрим жойларда 2000 мм гача ҳам етади.
Ярим оролнинг ички қисмида-Эски ва Янги Кастилия ҳамда Арагон текислигида шароит тамомила бошқача. Бу районлар иқлимига ясси тоғлик-сойлик рельефи, анчагина баландлик ҳамда маҳаллий континентал ҳавонинг таъсири сезилиб туради. Бу жойлар учун ёғиннинг нисбатан қам (йилига 500 мм дан ортмайди) тушиши ва фасллар орасида температуранинг кескин ўзгариши хосдир. Эски Кастилия ва Арагон текислигида температура паст ҳамда кучли шамоллар эсиб турадиган анча совуқ қишлар ҳам бўлиб туради; ёз иссиқ ва энг кўп ёғин шу фаслга тўғри келса ҳам анча қуруқ бўлади. Янги Кастилияда иқлим бирмунча юмшоқ, қиш анча илиқ, лекин ёғин бу ерда ҳам кам тушади. Бу районларнинг ҳаммасида ҳам деҳқончилик сунъий суғоришни талаб этади.
Ярим оролнинг ғарбий ва жанубий чеккалари (Португалия ва Андалузия пасттекисликлари ҳамда Андалузия Ривьераси) типик Ўрта денгиз бўйи иқлимига эга, бу ерларда мазкур иқлимга хос бўлган қонуният мавжуд: қиши юмшоқ ва сернам, ёзи иссиқ ва қуруқ келади. Португалияда температура шароити Атлантика океанининг бевосита таъсири туфайли бир оз юмшоқ-роқ. Энг салқин ойнинг ўртача температураси бу ерда +10°С дан ортиқ, қор бир йилда 2-3 кундан ортиқ бўлмайди. ёғин Ўрта денгиз бўйи иқлим типидаги бошқа районлардагига қараганда анча кўп тушади, лекин асосан қишда ёғади. ёз ўртача иссиқ келади, ўртача ойлик температура +23, + 24°С. Андалу-зия пасттекислигида энг салқин ойнинг ўртача температураси + 12, + 13°С, ёзнинг ўртача температураси + 27°С, +28°С га етади, ёғин миқдори 500-700 мм, бунча ёғин миқдори кўпгина субтропик ўсимликларни етиштиришга етарлидир.
Ярим оролнинг ғарбий нам шамоллардан тоғлар билан тўсилган шарқи ва айниқса жануби-шарқида иқлим типик Ўрта пенгиз бўйи иқлимига хос қонуниятлари сақлангани ҳолда, жуда Куруқдир. Мурсия ва Валенсия чала чўл текисликларида йилига бор-йўғи 300-500 мм ёғин тушади, бу ерлар Африканинг шимолидаги иссиқ ва қуруқ ўлкаларга ўхшаб кетади. Қуёш нурининг кўплиги ерларни суньий суғорган тақдирда фақат суотропик ўсимликлар змас, ҳатто тропик ўсимликлар етиштиришга ҳам имкон беради.
Я рим оролнинг тоғли районларида еғин миқдори l000 мм гача етади ва ундан ҳам ортади. Юқорига кўтарилган сари температура ҳам пасаяди. Пиреней, Андалузия ва Астурия тоғларининг юқори қисмларида шароит қаттиқ, типик баланд тоғ шароитидир, лекин ҳозирги замон музликлари фақат Пиреней тоғларидагина бор.
Пиреней ярим оролида, айниқса унинг ички ва шарқни қисмларида дарё тармоқлари умуман олганда унчалик зич эмас. Кўп дарёлари анча узун бўлса ҳам, уларнинг кема қатновидаги ва энергетикадагиаҳамияти кам. Дарёларнинг кўпчилиги ёмғир сувларидан тўйинади, дарёлар тўйинишида қор ва музларнинг роли жуда кичик. Ёғин ўлканинг деярли ҳамма қисмида йил давомида жуда нотекис тақсимланган, бунинг натижасида дареларда сув сатҳи жуда ўзгариб туради. Бу эса улардан хўжаликда фойдаланишни жуда қийинлаштиради. Дарёларнинг қурғоқчил районларда суғориш маибаи сифатидаги аҳамияти айниқса каттадир.
Пиреней ярим оролининг энг узун дарёси бўлган Тахо (1000 км дан ортиқ) Иберия тоғларининг жанубий қисмидан бошланиб, Атлантика океанига, аниқроғи Лиссабон кўрфазига қуйилади. Тахо , ҳам Пиреней ярим оролининг кўпчилик дарёларига ўхшаб ёзда жуда саёзланиб қолади ва қишки ёмғирлар вақтида тўлибтошиб оқади, баъзан ҳалокатли тошқинлар бўлади. Тахонинг кема қатновидаги аҳамияти катта эмас, чунки дарё ўрта оқимида Месета чеккасини кесиб ўтиб, остоналар ҳосил қилади, фақат қуйи оқимидагина кемалар қатнаши мумкин.
Эбро дарёси узунлик жиҳатидан Таходан салгина кичик (928 км). Унинг режими Тахоникига қараганда ҳам жуда беқарордир. Баъзи бир йиллари қишки сув сарфи ёзги сув сарфига қараганда 40 баробардан ҳам ортиқ бўлади. Дарё энг қуйи қисмида Каталония тоғларини 100 км масофада кесиб ўтади ва кема қатнови учун ноқулай. Ўрта оқимида кичик кемалар қатнаши мумкин. Эбронинг Пиреней тоғларидан бошланувчи ирмоқларида электр станциялари қурилган. Эбро системасидаги дарёлардан Арагон текислигидаги қурғоқчил ерларни суғориш учун фойдаланилади.
Дуэро дарёси режими ва водийсининг тузилиши хусусиятларига кўра Тахога ўхшаб кетади. Унинг қуйи оқимида 200 км масофада кема қатнайди, лекин қуйилиш жойидаги қум тўсиқлари туфайли катта кемалар кира олмайди.
Гвадиана ва Гвадалквивир дарёларининг кема қатновидаги аҳамияти бир оз каттароқ, лекин саёзликларнинг мавжудлиги ҳамда оқим режимининг барқарор эмаслиги кема қатновини чегаралаб қўяди. Бу икки дарё ва уларнинг ирмоқларидан жануби-ғарбдаги ҳосилдор, лекин сув етишмаслигидан зарар кўрувчи районларни суғоришда фойдаланилади.
Шимрлиғарб ва шимолда Атлантика океани ва Бискай қўлтиғи томонга тоғлардан ярим оролнинг энг серсув дарёлари оқиб тушади. Улар ёмғир суви ҳамда Пиреней ва Кантабрия тоғларидаги қорлардан мўл-кўл тўйинади. Бу дарёлар узун эмас, ўзанида остона тошлар ва шаршаралар кўп. Булардан энт йириги Миньо дарёсидир.
Табиий ўлка территориясидаги иқлимий тафовутлар табиий тупроқ-ўсимлик қопламида ва маданий ўсимликларида катта хилма-хиллик вужудга келтиради.
Шимолий ва шимоли-ғарбий районлари ўсимликлари ва тупроқларига кўра қўшни Франция ерларига ўхшаб кетади. Бу ерларда қўнғир ва подзол тупроқлар кўпчиликни ташкил этади, катта майдонлар ботқоқлик ва торфзорлар билан банд; бунга сув ўтказмайдиган гранит жинсларнидг тарқалганлиги ҳамда ясси рельефли жойлар қулайлик туғдиради. Табиий ўсимлик қоплами учун бук, дуб, липалардан иборат кенг баргли ўрмонларнинг энг кўп тарқалганлиги хосдир. Тоғларнинг юқори қисмларида бу ўрмонлар ўрнида музлик давридан қолган реликт ўсимликқайни ўсади. Океан соҳилларидан шимолроқдаги районларда тарқалган супургиўтдан фарқ қилмайдиган супургиўт ўсади. Океандан тўсилган, айниқса ғарбий кескин шамоллардан тўсилган водийларда Ўрта денгиз бўйининг доимий яшил флораси вакилларини учратиш мумкин.
Ж анубга томон ўсимликларнинг Ўрта денгиз бўйи типига хос хусусиятлари аниқ ифодаланиб боради. Ўрмон қўнғир тупроқлари субтропикларнинг жигар ранг тупроқлари билан алмашинади. Португалия ва Андалузия ўсимликлари, айниқса бўлиқ ва турларга бойдир, бу ерларда пробка дубзорларини (Qnercus suder), Ўрта денгиз бўйи қарағайи (Pinus hallopensis ва бошқалар) ҳамда турларга бой, қалин маквис бутазорларини учратиш мумкин.



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish