64. Дунай дарссининг Ўрта Дунай пасттекислигига чиқиш олдидан кўриниши (муаллиф фотоси).
Ўлканинг ҳамма қисми учун совуқ даври барқарор бўлган узоқ давом этадиган қиш хосдир. Тоғларда юқорига кўтарилган сари қиш узоқроқ давом этади ва совуқроқ бўлади. Текисликларда энг оовуқ ойнинг ўртача температурасн 0°С дан салгина паст бўлади. (Будапештда-2°С, Белградда-ГС), лекин минимум температура-20°С га, баъзан-30°С гача пасайиб кетади. Карпат тоғлари олдида энг совуқ ойнинг ўртача температураси-2°С дан-4°С гача, энг балаид тоғларда эса деярли ҳамма жойда-10°С дан паст.
ЎлканиНг турли қисмларвда қишнинг узунлиги ҳам бирдай эмас. Текисликларда қиш 2-3 ой давом этса, тоғларда ярим йилдан ортиқ давом этади. Чунончи, Қуйи Дунай пасттекислигида ноябрь охирида ерда қор бўлмай, ҳар ер-ҳар ерда ўтлар ям-яшил бўлиб ётса ҳамда дарахтларда барг турсада, Карпат тоғлари тепаларида эса қишнинг яқинлашаётгани август охири-паёк сезила бошлайди.
Карпат тоғларидаги водий ва сойликларнинг иқлим шароитн ҳам Дунай текисликлари иқлимига ўхшаб аниқ акс этиб турган континенталлик белгиларига эга. Трансильвания платосида энг совуқ ойнинг ўртача температураси-6°С, энг илиқ ой температураси 18°С атрофида, йиллик ёғин миқдори 600 мм дан ошмайди. Қишда дёярли барча сойликларда температура ин-версияси кузатилади.
Ўлка деярли бутунлай Дунай ва Қора денгиз ҳавзаснга киради. Карпат тоғларннинг фақат чекка шимолий қисмидан Одра ва Висла дарёларининг юқори қисми ҳамда улар ирмоқлари оқиб тушади. Яъни бу ерлар Балтикаденгизи ҳавзасига қарайди. Ўлканинг асосий дарёси Дунай ҳар иккала пасттекисликдан оқиб ўтади, унинг ирмоқларининг кўпчилиги Карпат тоғларидан оқиб тушади. Барча дарёлар аралаш-қор ва ёмғир сувидан тў йинувчи дарёлардир, лекин уларнинг оқим режими бир хил эмас. Дунайнинг Карпат тоғларидан оқиб тушувчи кўппша ирмоқлари режими барқарор эмас, сув сатҳи йил давомида кескин ўзгариб туради. Дунайнинг энг катта ирмоғи бўлган Тисанинг юқори оқими тоғларда жойлашган, сўнгра у Катта Ўрта Дунай пасттекислигига чиқади ва Дунайга қуйилгунча шу пасттекисликдан оқади. Тиса водийси кенг, пасттекисликни чуқур ўйиб кирмаган, ўзани кўпдан-кўп меандралар ҳосил қилган.
дарахт ва бута ўсимликлари кам учрайди, улар одатда қумларга экилган ўсимликлардир. Яқин ўтмишда текисликнинг бу қисмида асосан дарёлар- бўйида, айниқса сув босадиган кенг Тиса пасттекисликда ўрмон ўсимликлари ўсар эди. Сув босадиган майдонларнинг қисқариши ва ерларнинг ҳайдалиши ўрмонларнивт деярли бутунлай йўқолиб кетишига олиб келди. Сувайирғичларда илгарилари ғаллагуллилардан ва турли ўтлардан иборат бўлган типик дашт ўсимликлари ўсган. Булар пушталар деб аталиб, улар ўтган аср бошида ҳам Венгрияда катта майдонларни эгаллаган ва яйлов сифатида фойдаланилган. Ҳозирги вақтда пушталар деярли бутунлай ҳайдаб, шудгорга айлантирилган.
Ёғин Дунайнинг ғарб томонига шарқдагига нисбатан кўпро;; тушади, бу ерда ўрмон қўнғир ва подзол тупроқлар кўпчиликни ташкил этади, асл ўсимлик типи эса кенг баргли ўрмонлардир, улар илгарилари деярли бутун майдонни қоплаб ётган. Ҳозир бу ўрмонлар ўрнида катта майдонларни ҳайдаладиган ерлар ва боғлар банд қилган. Лекин кўп районларда ўрмонлар ҳали ҳам сақланиб қолган. Тоғларнинг ёнбағирларини баъзи жойларда қалин бук ва дуб ўрмонлари қоплаган, баъзи ёрларда эса шибляк типидаги бутазорлар тарқалган.
Карпат тоғлари ёнбағирларининг қуйи қисмлари учун ҳам кенг баргли ўрмонлар ва қўнғир тупроқлар хосдир, лекин кўп ерларда бу ўрмонларни маданий ўсимликлар сиқиб чиқарган; Ғарбий Карпат тоғларининг илиқ жанубий ёнбағирларида, шунингдек, тоғларнинг жанубий қисмларида 600-800 м баландгиккача ток ва мевали дарахтлар ўстирилади, шимолда эса ғалла экилади.
Карпат тоғларининг шимолий ярмида ўрмонлар 600 м дан 1500 м гача, жанубий ярмида 800 м дан 1600-1800 м гача баландликларда ўсади. Ўрмон минтақасининг қуйи қисмида кенг баргли ва аралаш ўрмонлар тарқалган, буларда бук ва граб кўпчиликни тадикил этади. 1200-1400 м дан юқорида игна баргли дарахт турлари: пихта ва ель кўп, уларнинг айримлари жуда катта бўлади. Игна баргли ўрмонлар баргли ўрмонларга қараганда анча яхши сақланган; баъзи жойларда ҳали одам қўли деярли тегмаган, дарахт тагида бута қалин ўсган игна баргли ўрмонлар ҳам учрайди. Ўрмонлар минтақасидан юқорида 2200 м баландликкача субальп минтақаси жойлашган. Бу минтақалар ўртасидаги чегара турли хил баландликдан ўтади. Бу, чегаранинг баландлиги Альп тоғларидагига ўхшаб табиий шароитгаэмас, балки инсоннинг хўжалик фаолиятига, асосан чорва моллари боқилишига боғлиқдир. Субальп минтақаси учун бута-зорлар ва баланд, бўлиқ ўтлоқлар хосдир, булар қимматли яй-ловлардир. Бутазорларда асосан тоғ қарағайи (Pinus montana), ольха (Alnus viridis), жанубда гуллари ранг-баранг рододендронлар (Rhododendron myrtifolium) ўсади. Ўтлоқларда қимматли озуқа бўлган турли хил ғаллагуллилар кўпчиликни ташкил этади. Карпат тоғларининг энг баланд қисмларида ҳар ер-ҳар ерни қоплаган типик паст бўйли альп ўт ўсимликлари ўсади, бу ўтлоқлар яланғоч. қоялар ва тошлоқ қурумлар билан алмашиниб келади. Лекин Карпат тоғларида яланғоч қоя ва қурумлар кам. Уларни фақат Баланд Татраларда ҳамда Трансильвания Альп тоғларида учратиш мумкин.
Тоғларда ҳайвонот дунёси текисликлардагига ва Европанинг бошқа ўлкаларидагига қараганда анча яхши сақланган.
Дунай текисликларида илгариги вақтларда кўпгина дашт ҳайвонлари-сайга, антилопа, тувалоқ ва дашт фаунасининг бошқа характерли турлари тарқалган эди, ҳозир улар бутунлай йўқолиб кетган. Ҳозирги вақтда фақат ҳар хил кемирувчилар ва даштнинг кўпгина майда қушлари учраб туради. Ботқоқлик ва сув босадиган ерлар фаунаси ҳам бой бўлган. Бундай ерларда айниқса сувда сузувчи ва ботқоқлик қушлари, булар орасида асл қўтон (Egretta alba alba), турна, ғоз ва ўрдак кўп бўлган. Ботқоқ босган ерлар қуритилиши билан бу ҳайвонлар ҳам йўқолди. Ҳозир булар махсус қўриқланадиган жойлардагина яшайди. Қуйи Дунай пасттекислигида баҳор ва кузда кўчманчи қушлар жуда кўп бўлади. Қушлар йўли Балта бўйлаб ўтган, бу ерда қушлар учун озуқа мўл бўлади.
Текисликларнинг дарё ва кўллари турли балиқларга бой. Дарё ва кўлларда зоғорабалиқ, чўртан балиқ, сом, лешч балиқлари овланади. Дунайда булардан бошқа қимматли қизил балиқ-бикри, стерлядь ва туябалиқ бор.
Карпат тоғларидаги ўрмонларда ўрмон ҳайвонларининг баъзи бир йирик вакиллари ҳозирги вақтгача сақланиб қолган. Ўрмонларда ҳозир ҳам айиқ ва бўрини кўриш мумкин, силовсин, тулки, ёввойи мушук ва савсар тез-тез учраб туради. Туёқлилардан ёввойи чўчқа, ёввойи зчки ва елик буғу бор. Қушлар кўп, улар орасида бургут, калхат, укки каби йиртқич қушлар учрайди. Ҳамма ерда қур, карқур ва какликларни учратиш мумкин. Судралиб юрувчилардан қора илон кўпроқ учрайди.
Табиий ўсимлик ва ҳайвонот дунёси Карпат тоғларининг турли жойида турли даражада йўқ қилинган, бу аҳоли зичлигига боғлиқ. Карпат тоғларининг тоғ олдилари ва ички сойликларида аҳоли айниқса зич, тоғ ёнбағирларида эса нисбатан сийрак жойлашган. Аҳоли пунктлари жойлашган ва ҳайдаладиган ерларнинг юқори чегараси ўрта ҳисобда 750 м баландликдан ўтади, лекин баъзи бир қишлоқлар ва каттагина шаҳарлар ҳам 1000 м гача баландликларда ҳам жойлашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |