Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Ғарбий Альп тоғларидаги Дюранс дарёси водийси



Download 17,95 Mb.
bet37/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   108
Bog'liq
Власова1

60. Ғарбий Альп тоғларидаги Дюранс дарёси водийси.
Альп тоғлари дарёлари хўжаликда катта аҳамиятга эга. Альп тоғлари дарёларининг гидроэнергия запаси жуда катта, унинг каттагина қисмидан фойдаланилади. Шимолий Италиянинг деярли бутун саноати, Швейцария ва Австриянинг саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги, жануби-шарқий Франциянинг алюминий саноати Альп тоғлари дарёлари энергияси билан ишлайди.
Ўлканинг йирик дарёлари қаторига Рона ва Рейн дарёларининг юқори оқими киради. Бу иккала дарё Готард массиви ёнбағридаги музликлардан бошланади ва қарамақарши томонга: Рона Женева кўли, Рейн Боден кўли томонга оқиб кетади. Бу дарёларнинг ирмоқлари ҳам Альп тоғларидан бошланади. Альп тоғларининг шимолий ёнбағирларидан Юқори Дунайнинг кўп ирмоқлари оқиб тушади, улар Дунайда Темир дарвозагача кузатиладиган ёзги тошқинларга сабаб бўлади. По дарёси ва унинт асосий ирмоқлари Альп тоғлари ҳамда уларнинг ёнбағирларидан бошланади.
П о дарёси ўз оқимининг деярли ҳамма қисмида текислик дарёсидир, лекин дарё режимининг хусусияти Альп тоғларига тўлиқ боғлиқ деса бўлади. Бу дарё ва унинг ирмоқларидорарипария, Дора-Бальтеа, Тичино, Адда ва бошқалар, шунингдек, По билан умумий дельта ҳосил қилувчи Адидже дарёси музликлардан бошланади ва максимал оқими ёзга тўғри келади. Бу дарёларнинг кўпчилигида сув сатҳининг кескин ўзгаришини кўллар пасайтириб туради. По системасидаги дарёларда сув сатҳининг кескин ўзгариши ва тошқинлар Альп тоғларида баҳор ҳамда кузда жуда кўп ёғадиган ёмғирлар билан боғлиқ рўй беради. Баъзан тоғларда жала ёққандан кейин Падан пасттекислигида тошқинлар ҳалокатли бўлади. Атрофдаги ерлардан баландда оқувчи дарёлар табиий тўғон ва сунъий тўсиқларни бузиб ўтиб, ясси текисликда жуда катта майдонларни босиб кетади.
61. Альп тоғларидаги ўрмоннинг юқори чегараси.
Натижада бутун-бутун қишлоқлар вайрон бўлади, экинлар нобуд бўлади, кишилар ҳалок бўлади. По дарёси пасттекисликдан оқадиган деярли ҳамма қисми кема қатновида катта аҳамиятга эга. Падан пасттекислигини ҳамма йўналишларда кесиб ўтадиган каналлар системаси табиий сув йўлларини тўлдиради.
Альп тоғлари-Ғарбий Европадаги ҳозирги замон муз босишининг энг катта маркази, бу ерда музликларнинг умумий Майдони 4000 км2 дан ортиқ. Қор чегарасининг баландлиги ёғин миқдори ва рельефга боғлиқ бўлиб, ёғин айниқса кўп тушадиган ғарбий қисмида 2500 м дан анча қурғоқчил марказий қисмида 3200 м гача ўзгаради. Энг катта водий музликлари Берн Альпи тоғларидан (Алеч катта музлигининг узунлиги 27 км га яқин), Монблан массивидан (Мер де глас-15 км) ва Пеннин Альпи тоғларидан тушиб келади. Альп тоғларидаги энг катта музликларнинг учлари ўрмон минтақасида, баъзан қор чизиғидан 1000 м гача пастда жойлашгандир.
Альп тоғлари-ўрмонлар ўлкаси. Аммо унинг ҳозирги вақтдаги тупроқ-ўсимлик қоплами жуда ҳам хилма-хилдир. Бунга асосий сабаб, бир томондан табиий шароит ва баландлик мйнтақаланишининг таъсири бўлса, иккинчи томондан, тупроқ, ўсимлик қопламининг инсон таъсирида жуда ҳам ўзгартириб юборилганлигидир.
Тоғ олдидаги Альп платосида подзол тупроқлар тарқалган; унинг шарқий қисмида ўрмон ўсимликлари ғарбий қисмидагига қараганда яхшироқ сақланган. Швейцария ясси тоғлигига қараганда аҳолнси сийракроқ бўлган Бавария ясси тоғлигида баргли ва аралаш ўрмонлар бор, улар оралиғида торфли ботқоқликлар жонлашган. Анчагина ерлар ҳайдалган. Йирик кўлларнинг кўплиги ва шимол томондан Юра тоғлари билан тўсилганлиги туфайли иқлими илиқроқ бўлган Швейцария ясси тоғлигида табиий тупроқ-ўсимлик қопламида қўнғир тупроқли дуб-бук ўрмонлари кўпчиликни ташкил этади. Лекин бу ерда табиий ландшафт ҳеч бир ерда деярли сақланмаган. Ясси тоғликда аҳоли зич ўрнашган-Швейцариянинг деярли барча аҳолиси шу ерда жойлашган. Ясси тоғлик ер юзасининг катта қисмини оуғдойзорлар, экилган бўлиқ ўтлоқлар, мевали боғлар эгаллаган. Иссиқсеварроқ ўсимликлар, чунончи, ток кўллар бўйида ўстирилади. Юра тоғлари ёнбағирларини бук ўрмонлари қоплаган. Водийлар аҳоли пунктлари ва ишланадиган ерлар билан банд. Тоғ тепаларшшнг кўп қисми ёзги яйловлар бўлиб хизмат қиладиган ажойиб ўтлоқлардан иборат.
Падан пасттекислигининг табиий ўсимликлари-ўрмон қўнғир тупроқларида ўсувчи бук ўрмонлари бутунлай кесиб юборилган. Пасттекисликнинг табиий шароити деҳқончиликучун жуда қулай, шу сабабли бу ерда одамлар жуда қадимдан яшайди. Ерлар, боғлар, экинзорлар ва узумзорлар билан банд. Фақат дарёлар қирғоқлари бўйлаб якка-якка дуб ҳамда тераклар сақланиб қолган. Боғларда ва қишлоқлар атрофида дафна (лавр), анор ва анжир, сарв ўсади. Бугдой ва маккажўхори экилган далаларнинг ҳар ер-ҳар ерида мевали дарахтлар ўсиб туради, ток эса кўпинча қайрағоч ҳамда тут дарахтларига чирмашиб кстган. Далалардан йилига икки-уч марта ҳосил йиғиб олинади. Бу эса тупроқнинг жуда ориқлаб кстишига олиб келади, лекин тупроқ ҳосилдорлиги тикланмайди. Шу сабабли кўп ерлар фойдаланишга ярамай, ишдан чиқиб қолади.
Альп тоғларининг ўзида тупроқ-ўсимлик қоплами манзараси ҳаммадан ҳам мураккаб. Альп тоғлари мўътадил минтақанинг океан ёни сектори баландлик минтақаланиши учун классик мисол бўлади.
Альп тоғларининг қуйи минтақаси, тахминан 1000 м баландгиккача иқлими ва ўсимлик қопламига кўра жуда ранг-баранг, унинг табиий шароити қўшйи текисликлар табиий шароитигаўхшаб кетади. Жанубда Ўрта денгиз бўйининг таъсирй сезилиб туради ва бу ерда тупроқ ҳамда ўсимликларнинг субтропик типларини учратиш мумкин.
Ғарбда ёнбағирлар бўйлаб қўнғир ўрмон тупроқларида ўсувчи дуб, каштан ва бук ўрмонлари, шимолда подзол тупроқларда иссиқликни камроқ талаб қилувчи аралаш ўрмонлар юқорига кўтарилиб чиқади, шарқда Альп тоғларига ўрмондашт тақалиб келади. Аҳоли энг кўп яшайдиган ва табиий ўсимлик қоплами анчагина ўзгарган бу қуйи минтақа Альп тоғларининг маданий минтақаси деб аталади.
Тоғларнинг баланд қисмларида иқлим шароити анча бир хил. Тахминан 1800-2200 м баландликкача қўнғир ва подзол тупроқларда ўсувчи ўрмонлар минтақаси жойлашган, минтақада температура ўртача ва ёғин мўл тушади. Ўрмонлардаги дарахт турлари баландликка қараб, шунингдек, жойлашган ўрни ҳамда ёнбағирлар экспозициясига қараб ўзгаради. Сернам жойларда, соя-салқин шимолий ёнбағирларда кўпинча ель аралашган бук ўрмонлари тарқалган. Баландроқ, қуруқ ва серқуёш ёнбағирлар ажойиб ель-пихта ўрмонлари билан қопланган. Кўп жойларда ўрмонлар кесиб юборилган. Ўрмони кесилган ёнбағирларда тупроқ эрозияси, қор кўчишлари ва аҳолига зарар келтирувчи бошқа хил ҳодисалар кучаяди. Альп тоғларидаги ўрмонларнинг ҳозирги вақтдаги юқори чегараси субальп минтақасида ҳар йили мол боқилавериши натижасида анча пасайиб қолган ва ҳеч бир ерда табиий шароитга мос баландликда жойлашмаган.
Ўрмон минтақасидан баландда субальп минтақаси жойлашган, бу ерда бута ўсимликлари бўлиқ субальп ўтлари ва якка-якка жойлашган мажрух дарахтлар билан бирга ўсади. Бу ерда вегетация даврининг қисқалиги, кучли шамоллар, температура ва намликнинг кескин ўзгариб туриши дарахтларнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Бу минтақа ўт ўсимликлари ўсиши учун ҳаммадан қулай, ўтлар бўлиқ ҳамда гўзал бўлиб ўсади. Шунингдек, ер бағирлаб ўсувчи ёки пакана бутазорлар ҳам кўп тарқалган. Булар орасида тўқ қизил гулли рододендрон (Rhododendron ferrugineum), шохшаббалари ер бағирлаб тарқалган арча ва қарағай энг кўп учрайди. 2500-3000 м баландгача бўлган Альп минтақаси учун дарахт ўсимликларининг бутунлай йўқлиги, пастак, сийрак тарқалган, гуллари очиқ, ранг-баранг, яъни гилам (матта) ҳосил қилувчи кўп йиллик ўтлар, ботқоқликларнинг кўплиги характерлидир. Бу минтақадан аста-секин доимий қор ва музликлар минтақасига ўтиб кетилади. Бу ерда қорнинг шундоққина ёнида Альп тоғлари флорасининг типик вакили бўлган паст бўйли кумушсимон эдельвейсни (Jeontopodium al-pinum) учратиш мумкин.
Альп тоғларида аҳоли зич жойлашган қўшни ўлкаларга қараганда ёввойи ҳайвонлар кўп. Бу гап айниқса тоғ тизмаларига хосдир, бу ерларда текислик ва паст тоғли районлардан кишилар томонидан сиқиб чиқарилган кўп ҳайвонлар ўзларига бошпана топган. Альп тоғларининг кўп ҳайвонлари қишни ўрмон минтақасида ўтказиб, ёзда баланд тоғ ўтлоқларига чиқиб кетади; баъзи ҳайвонлар ўтроқ бўлиб, ўзи яшайдиган минтақадан чиқиб кетмайди. Серна ва тоғ такаси қишда қояли чўққилардан ўрмонларга тушади, ёзда эса яна чиқиб кетади. Альп ўтлоқларининг типик ҳайвони суғур ёзда ўтлоқларда кўчиб юради.
Альп тоғлари ўрмонларида кўпдан-кўп қушлар яшайди. Улардан баъзи бир турлари ўрмонларда доимий яшайди, бошқалари эса, асосан йиртқич қушлар, ёзда ўзлари учун озиқ бўладиган майда сутэмизувчилар кетидан Альп ўтлоқлари минтақасига кўчиб ўтади. Альп тоғларида яшайдиган қушларнинг энг типик вакиллариқарғалар, зоғчалар, қалдирғочлар, читтаклар ва қизилиштонлардир.
Тоғ дарёлари ва жилғаларида балиқ кўп, булар орасида энг машҳури-форель (Salmo fario).
Альп тоғларидунёнинг аҳоли энг қалин жойлашган ва одамлар кўп келиб турадиган тоғли ўлкаларидан бири. Альп тоғлари ўлкасидаги мамлакатлар экономикаси асосининг анчагина қисми туризм ва спортга асосланади. Бу ҳол Альп тоғлари табиатига муайян зарар етказади, чунки кўпдан-кўп туристлар, овчилар, спортчилар атроф-муҳитни ифлослантиради, биоценоз мувозанатини бузади. Альп тоғлари ўлкаси мамлакатларида табиий ландшафтларни муҳофаза қилиш, ўрмонларни ва ҳайвонот дунёсини тиклаш юзасидан муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. Қўриқхоналар ташкил этилган, булардан энг каттаси Италиядаги Гран-Парадизо қўриқхонасидир.



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish