Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Альп тоғларидаги қиш манзараси



Download 17,95 Mb.
bet35/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   108
Bog'liq
Власова1

58. Альп тоғларидаги қиш манзараси.


сивлари ҳамда Альп тоғларининг баландлик жиҳатдан иккинчи ўриндаги тоғи-Монтероза (4634 м) кўтарилиб туради. Бир-бирига параллел бўлган Лепонтин Альпи ва Гларн Альпи тизмалари бир оз пастроқ, булар орасида юқори Рейн водийси жойлашган. Жуда катта Готард массиви Швейцария Альп тоғларининг тоғ тугуни ва сув айирғичи бўлиб, Рона ва Рейн водийларини бир-биридан ажратиб туради. Баланд тоғ тизмаларини шимол ва жануб томонлардан оҳактош ва флишлардан тузилган Альп олди (шимолда Швейцария Альп олди, жанубда Лом-бардия Альп олди) тизмалари ўраб туради.
Альп тоғларининг ўрта қисмидан Боден кўлидан Қомо кўлига ўтувчи чуқур тектоник водий кесиб ўтган. Бу водий муҳим орографик ва географик чегара бўлиб, Альп тоғларини Ғарбий ва Шарқий Альп тоғларига ажратиб туради.
Шарқий Альп тоғлари Ғарбий Альп тоғларига қараганда кенгроқ ва пастроқ, геологик тузилиши ҳам бир оз бошқачароқдир. Чекка шарқда Альп тизма тоғлари елпиғичсимон таралиб кетиб, шимолда Дунай дарёсига яқинлашади, жанубда эса Болқон ярим оролининг шимоли-ғарбий қисмига кириб боради. Шарқий Альп тизма тоғларининг кристалл жинслардан тузилган ўқ зонаси энг баланд. Лекин Альп тоғлари шарқда ҳеч бир жойда ғарбдагичалик баланд кўтарилмайди. Фақат Италиядаги Бернин тоғигина 4000 м дан бир оз баланд, бошқа қисмлари эса анча паст. Австриядаги Эцталь Альп тоғлари ва Баланд Тауэри 3500-3700 м га етади, чекка шарқдаги тоғларнинг баландлиги эса камдан-кам 2000 м дан ошади.
Марказий кристалл зонадан ва жануб томонларда оҳактош, доломит ва флишдан тузилган пастроқ тоғ тиз.малари чўзилган. Булар ҳам ғарбдагидек Альп олди тизмалари деб аталади.
А льп тоғлари системаси баланд эканлиги ва анча кенг майдонни эгаллаганига қарамасдан ўтиш учун каттароқ тўсиқ бўла олмайди. Бунга тоғларнинг тектоник ва эрозион жуда парчаланганлиги, қулай довон ва водийларнинг кўплиги сабабдир. Ўрта Европа мамлакатларини Ўрта денгиз бўйидаги мамлакатлар билан боғлайдиган муҳим йўллар Альп тоғлари орқали жуда қадимдан ўтган. Ҳозирги вақтда Альп тоғлари орқали кўпдан-кўп темир йўл ва автомобиль йўллари ўтказилган, булар орқали гавжум қатнов бўлиб туради. Булар орасида Турин билан Парижни боғлайдиган йўл ўтган, баландлиги 2500 м дан ортиқроқ бўлган Фрежюс ва Монблан билан Пеннин Альп тоғлари оралиғида 2400 м баландликдан ўтиб, Швейцарияни Италия билан боғлайдиган Катта Сен-Бернар довонлари энг катта аҳамиятга эгадир. Симплон ва Сен-Готард довонлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сен-Готард довони 1799 йили Суворовнинг Альп тоғларидан мисли кўрилмаган қаҳрамонлик ва ҳарбий санъат билан ўтиши туфайли машҳур бўлиб кетди. Шарқий Альп тоғларида унча баланд бўлмаган (1370 м) Бреннер довони энг қулай. Альп тоғларида 1867 йилда қурилган биринчи темир йўл шу довон орқали ўтган.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish