Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet31/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   108
Bog'liq
Власова1

51. Шимолий Уэльсдаги водий.
Британия ороллари илгари қимматбаҳо балиқлар, айниқса, лососсимонлар ва форелга (хонбалиққа) жуда бой эди. Кўп дарёлар ифлосланиши натижасида балиқ бойликлари анча қисқарди. Оролларнинг қирғоқбўйи сувлари балиққа бой. Овланадиган асосий балиқлар-сельд, треска ва камбала (қалқонбалиқ)дир.


ЎРТА ЕВРОПА ТЕКИСЛИГИ
Рейн дарёсининг қуйи оқимидан то Совет Иттифоқининг чегарасигача географик кенглик йўналишида текисликлар полосаси чўзилиб кетган. Жанубда-Ўрта Европанинг тоғлар области, шимолда эса-Шимолий денгиз билан Балтика денгизи бу полосанинг табиий чегараси бўлиб хизмат қилади. Нидерландия (Голландйя)нинг деярли барча қисми, бутун Дания, ГФР ва Польшанинг шимолий текислик қисмлари шу полоса доирасида жойлашган. Қўшни областларга қараганда бу ерда текислик рельефи устун туради ва табиий шароити ҳийла бир хилдир.
Ўрта Европа текисликлари-Балтика қалқони билан палеозой бурмалиструктуралари орасидаги жуда катта букилмалардир. Қатламларни букилиб, чўкиши ва денгиз суви билан босиши пермь давридабошланган. Кейинчалик денгиз шароити бир неча марта континёнтал шароит билан алмашиниб турган. Текисликнинг геологик тузилишида пермь ётқизиқларидан ташқари бўр ва палеоген даврининг денгиз ётқизиқлари ҳам иштирок этади. Текисликда неоген охирида континентал шароит қарор топиб, рельефининг ривожланиш тарихи материк музланишлари билан боғлиқ бўлган. Ҳозирги вақтда рельефда иккита музлик даври излари аниқ билинади. Максимал музланиш вақтида музлар Рейннинг қуйи оқимигача бўлган барча областни эгаллаган ва герцин тоғ массивлари ҳамда Карпат тоғлари этакларигача етиб борган. Охирги музланишда музлар текисликнинг шимоли-шарқий қисминигина қоплаган, бироқ ҳозирги рельефда бу музланиш излари анча яхши сақланиб қолган. Музликлардан кенинги вақтда ер пўстининг янгидан-янги чўкишлари ва трансгрессиялар рўй берган; бунинг натижасида Шимолий денгиз билан Балтика денгизи пайдо бўлган. Ҳозирги вақтда қирғок чизиғининг айрим жойлари айниқса ғарбий қисмида қисман чўкмоқда, айрим районлари эса, аксинча, кўтарилмоқда. Бу ҳаракатлар денгиз қирғоқларининг тузилиши хусусиятларида акс этган.
Текисликнинг ғарбий қисми баландлиги 100 м дан ошмайдиган бир хил пасттекисликдан иборат бўлиб, бу пасттекисликнинг қирғоқ бўйидаги катта қиемлари денгиз сатҳидан пастда ётади. Соҳилга саёз Зёйдер-Зе ва Долларт қўлтиқлари ўйиб кирган бўлиб, бу қўлтиқлар соҳилнинг тарихий даврдаги чўкишлари билан боғлиқ ҳолда вужудга келган. Бу чўкиш излари Рейн дельтасининг тузилиш хусусиятларида ва область бутун ғарбий қисмининг характерида ҳам намоён бўлган. Рейн дарёси ўз дельтасида бир неча кенг ўзакларга бўлиниб кетган; бу ўзаклар дельта текисликларининг чўкиши натижасида сақланиб қолган кўпдан-кўп оролларни бир-биридан ажратиб туради. Бу ороллар юзасининг катта қисми дуцё океани сатҳидан пастда ётадн.
Соҳилдан анча нарида Шимолий денгизда Ғарбий Фриз, Шарқий Фриз ороллари ёйлари,Ютландиянинг ғарбий қирғоқлари яқинида эса-Шимолий Фриз ороллари ёйи чўзилиб кетган. Ороллар билан материк қирғоғи орасида ўзига хос сувлик-қуруқликдан иборат полоса чўзилиб кетган бўлиб, у денгиз суви қалқиб кўтарилганда сув остида қолади. Бу полоса ватт номи билан машҳур; текисликнинг ғарбий қисмидаги соҳилни одатда ватт қирғоғи деб атайдилар. Фриз ороллари дюналар занжиридан иборат бўлиб, улар қуруқликнинг яқин геологик давридаги чўкиши сабабли материкдан ажралиб қолган. Қуруқлик чўкиб Зёйдер-Зе қўлтиғи ва ваттлар пайдо бўлгач, гўё иккинчи, ички қирғоқ вужудга келган; бу қирғоқ чизиғи қисман денгиз сатҳидан пастда жойлашган ва ГДР билан ГФР да маршлар ёки Голландияда польдерлар деб аталадиган ясси пасттекисликдан иборат полосани чегаралаб туради. Бу полосада анчагина ҳайдаладиган ерлар бор. Польдерларни денгиз сувининг босишидан ҳимоя қилиш учун дюналар ҳамда сунъий тўсиқлар полосаси қурилган. Бироқ бу ҳимоя ҳамма вақт ҳам ишончли тўсиқ бўла олмайди. Баъзан денгиз бу тўсиқларни ёриб ўтади ва аҳолига катта бахтсизликлар келтирувчи сув тошқинлари бўлиб туради.
Денгизнинг охирги фожиали сув тошқини 1953 й. Нидерландия (Голландия)да рўй берган; унга Шимолий денгиздаги кучли довул ва шамол натижасида кучли тўлқинлар кўтарилиши сабаб бўлган. Бу тошқинда ҳайдаладиган ерларнинг катта қисми сув остида қолган, кўплаб порт шаҳарлари зарар кўрган, Рейн дельтасидаги айрим оролларни эса бутунлай сув ювиб кетган. Бундан бир неча йил кейин кучли тошқин вақтида Ғарбий Европанинг энг катта порти Гамбург шаҳрининг анча қисми сув юстида қолган ва вайрон бўлган.
Нидерландия аҳолиси асрлар оша денгиз билан курашиб, беҳад катта куч ва матонат билан унумдор ерларни денгиз таъсиридай ажратиб олмоқда. Сув тошқинларидан ҳимоя қилиш учун фақат девгиз қирғоқлари бўйлаб эмас, балки одатда атрофдаги жойлардан баландда оқувчи дарёлар қирғоқлари бўйлаб ҳам тўсиқ-иншоотлар бунёд этилмоқда. Польдерларни кўпдан-кўп қуритиш каналлари кесиб. ўтган. Зёйдер-Зени қуритиш юзасидан асрлар бўйи катта ишлар олиб борилди ва ҳозирги вақтда қўлтиқнинг бир қисми яхши ишланадиган экин ерларга айлантирилган.
Рейн дельтасида ҳам 25-30 йилга мўлжалланган катта гидротехника ишлари олиб борилмоқда. Бир неча тўғон Рейннинг сув босган ўзакларини тўсади ва денгиз сатҳидан пастда жойлашган ерларни сув тошиш хавфидан халос қилади.
Нидерландияда польдерлар полосасидан ташқарида ва Шимолий Германия пасттекислигининг шимоли-ғарбида зандра қумли ётқизиқларидан таркиб топган бир оз баландроқ жой бор. Бу камҳосил, баъзан ботқоқ жой гестлар деб аталади. Гестлардан жануброқда тоғларнинг нақ этаги яқинида лёсс ётқизиқларндагй ҳосилдор ерлар бор.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish