Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Жанубий Шотландиядаги водий



Download 17,95 Mb.
bet30/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   108
Bog'liq
Власова1

50. Жанубий Шотландиядаги водий.


Жанубда бу депрессия (сойлик) оқ бўрдан таркиб топган куэста платоси билан алмашинади. Бу плато рельефида яққол ажралиб турувчи Чилтерн-Хилс қирларидан иборат бўлиб, баландлиги 250 м га етади. Бу қирлар жанубга-Темза ҳавзаси ботиғкга ёки Лондон ҳавзасига томон қия тушиб келади; бу ҳавза узунасига чўзилган депрессиядан иборат бўлиб, кайнозой эрасининг қалин денгиз ётқизиқлари билан тўлиб қолган. Темза ҳавзасидан жануброқда бўр даври жинслари яна ер бетига чиқиб иккита гряда-Шимолий ва Жанубий Даунс грядасини ҳосил қилади; шимолий Даунс шимолга, Лондон ҳавзасига, Жанубий Даунс эса-жанубга Ла-маншга томон тиқ жарлик ҳосил қилиб тушган. Жанубий Даунс Жанубий Буюк Британиянинг оппоқ бўр жинслари ярқираб турувчи баланд жарлик соҳилини ҳосил қилади; бу соҳилнинг ингрессион (чекинувчи) қўлтиқчаларида мамлакатнинг энг муҳим портлари ждйлашган.
Ирландия оролининг бутун ички қисмини Марказий Ирландия пасттекислиги банд этган. Унинг юзаси карбон даврининг оҳактошларидан таркиб топган бўлиб, баъзи жойларда улар устида юпқа гилли ётқизиқлар қавати жойлашган. Текисликда карст рельефи ва карст гидрографиясининг барча шакллари: Чуқур қудуқлар, ғор ва галереялар, ер ости дарёлари ҳамда кўллар учрайди.
Марказий Ирландия текислиги ҳамма томондан кучли парчаланган ва баландлиги 1000 м дан ошмайдиган тоғ массивлари билан ўралган. Шимолда Донегол массиви, шимоли-шарқий соҳил яқинида-Антрим тоғлари жойлашган; Антрим тоғларини ташкил этган базальт лаваларининг тагида турли ёшдаги жинслар кўмилиб ётибди. Қирғоқ тўлқини бу платода тўғри геометрик шаклдаги жуда катта айримайрим платоларни ҳосил қилган; плато гўё баҳайбат плиталар териб ишланган toiii йўлни эслатади, шунинт учун ҳам у гигантлар тош йўли номини олган. Ирландия соҳилининг шимоли-ғарбга туртиб чиққан қисмини кучли парчаланган Коннаут тоғлари эгаллаб ётибди; жануби-шарқда, соҳил бўйлаб Унклоу тоғлари чўзилиб кетган, жануби-ғарбда Ирландиянинг энг баланд қисми Керри тоғлари бўлиб, ундаги Каррантуил чўққисининг баландлиги 1041 м.
Йрландия тоғлари рельефида кучли тектоник ва эрозион парчаланишдан ташқари қадимги музликларнинг кўплаб излари сақланиб қолган бўлиб, улар унча баланд бўлмаган жойларда ҳам кескин, деярли альп типидаги рельефни ҳосил қилади. Бу ҳол қадимги қизғиш қумтошларнинг қалин қатламларидан таркиб топган Керри тоғларида айниқса яққол кўзга ташланади. Уларнинг ёнбағрида кўллар билан банд баҳайбат цирклар сақланиб қолган. Керри тоғлари чуқур парчаланган соҳилга зинапоясимон тушиб келади.
Британия оролларининг фойдали қазилмалари асооан қадимги тоғларнинг чекка қисмлари ҳамда турли ёшдаги вулканизм процесслари билан боғлиқ. Тошкўмир Буюк Британия оролларининг асосий минерал бойлигидир. Унинг конлари уч асосий районда-Ўрта Шотландия пасттекислигида, Пеннин тоғларининг чекка қисмларида ва Жанубий Уэльсда тўпланган.
Чўкинди йўли билан пайдо бўлган темир рудалари Пеннин тоғларининг чеккаларида тарқалган. Бу рудалар таркибидаги темир миқдори 28% дан ошмайди.
Корнуэл яриморолининг гранит интрузияларида мис ва қалайи рудалари конлари бор эди, бироқ ҳозирги вақтда улар қазиб олиб тугатилган. Шимолий Ирландияда Неогендаги вулканизм билан боғлиқ бўлган рангдор металл рудалари запаслари бор.
Ирландия катта торф запасларига эга; торф текисликларда ҳам, тоғ массивларининг ясси юзаларида ҳам тарқалган.
Британия ороллари иқлими кўп жиҳатдан ғарбий ҳаво массаларига боғлиқдир. Кучли ва нам ғарбий шамоллар йил бўйи эсиб, оролларга кўп миқдорда ёғин келтиради. Оролларнинг ғарбий чеккалари ва тоғларнинг ғарбий ёнбағирларига ёғин айниқеа кўп тушади; бу ерда йиллик ёғин миқдори 1500 мм дан.айрим жойларда эса ҳатто 2000 мм дан ҳам ортади. Ёғинлар кўпроқ майда ёғувчи ёмғир тарзида тушади, шуниси ҳам борки. ғарбий ёнбағирларнинг баъзи районларига қишда деярли куниra ёмғир ёғади. Жануби-Ғарбий Ирландия ва Корнуэлл ярим-оролига бутун қиш бўйи қор ёғмайди, бошқа жойларда эса қишда атиги 10-20 кун қор ёғади (чунончи, Гринвичда тахминан 14 кун, Эдинбургда 20 кун). Шарқий ва жануби-шарқий районларга йилига 700-800 мм ёғин тушади. Бу ерларда ҳавода булут камроқ, шамоллар ҳам унча тез эсмайди.
Британия ороллари, айниқса уларнинг ғарбий ва жануби-ғарбий районлари температуранинг йиллик тебраниши кичик эканлиги билан характерланади. Йиллик амплитуда Ирландиянинг жануби-ғарбида тахминан 7-8°С ни (энг совуқ ойнинг ўртача температураси +6, +7°С), Ирландиянинг шарқида 10-1ГС, Англиянинг жануби-шарқида-14°С ни ташкил этади. Бутун область қишда деярли совуқ бўлмаслиги ва ёзининг салқин келиши билан характерланади; бироқ шарқ ва жануби-шарқда қишда совуқ кўпроқ бўлади ҳамда ёз ҳам шимоли-ғарбдагига қараганда анча иссиқ бўлади. Лондон районида температура ёзда +30°C гача кўтарилиши мумкин. Шотландиянинг шимолида ёзги температура +20°С гача кўтарилади. Қуёшли кунлар жануби-шарқда 40% га етади, ваҳоланки, ғарбда у 17-29% ни ташкил этади.
Британия ороллари табиатининг ўзига хос томонларидан бири-унинг жуда сертуман эканлигидир; туман қишда катта шаҳарларда айниқса тез-тез тушиб туради, чунки бу ерларда ҳавода чанг ва тутун кўп бўлиб, улар конденсация ядроси (мағизи) ролини ўйнайдй. Қуюқ туманлар тушишининг бош сабабинисбатан совуқ сувнинг шимолий Атлантика оқимининг бир оз илиқ сувлари билан қўшилиши ва бунинг натижасида ҳаво температурасидаги тафовутнинг вужудга келишидир. Катта шаҳарларда туманлар баъзан шу қадар қалин тушадики, у ҳатто энг кучли ёритгичлар нурини ҳам ўтказмайди; улар муттасил бир неча кунга чўзилади, кўча ҳаракатини қийинлаштиради ҳамда кўплаб бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлади. Қуюқ туман Британия ороллари районида кема қатновига тўсқинлик қилади.
Рельеф ва иқлим хусусиятларига қараб оролларнинг даре тармоқлари жуда зич. Областнинг йирик дарёлари-Северн (355 км), Темза (332 км), Шаннон (36 км) узунлиги жиҳатидан материкдаги кўпгина дарёлардан орқада туради,- бироқ улар йил бўйи серсув бўлади ва музламайди; шу-сабабли кема қатнови учун жуда қулайдир. Деярли барча дарёлар чуқур ва кенг эстуарийлар билан тугайди; сув қалқиб кўтарилганда эстуарийларга йирик океан кемалари бемалол кириб кела олади. Бу эса портларни денгиздан анча беридаги қулай ва пана жойларга қуришга имкон беради. Темза дарёсининг қуйи оқимида денгизлардан 60 км нарида дунёдаги энг катта шаҳарлардан бири Лондон жойлашган. Севери эстуарийсига қуйилувчи Эйвон .дарёсининг қуйи оқимида Бристоль, Мерсей дарёси Ирландия денгизига қуйилаверишда Ливерпуль, Клайд дарёсининг этагида эса Шотландиянинг энг катта шаҳар ва порти Глазго жойлашган.
Табиий сув йўллари кўпдан-кўп каналлар билан туташган. Айрим дарё системалари орасидаги сувайирғичнинг нисбатан паст эканлиги ва яхши ривожланмаганлиги каналлар қуриш учун қулайлик яратган. Кўпчилик каналлар XVIII асрдаёқ қазилган, ҳозирги вақтда уларнинг кўпчилиги эскиди ва деярли-фойдаланилмайди ёки кичик кемалар кириб келнши учун яроқлидир. Бироқ ўтмишда Буюк Британия учун ички сув йўллари жуда катта аҳамиятга эга бўлган.
Ирландия ороли дарё системасининг шаклланишида карст процесслари катта роль. ўйнайди. Кўп дарёлар ер ости бўшлиқларига тушиб кўздан ғойиб бўлиб, сўнгра яна ер бетига чиқади. Улар сувининг кўп қисмини карст булоқлари ва кўлларидаа олади.
Буюк Британия ва Ирландия дарёларининг сув энергияси запаслари нисбатан унча катта эмас. Шотландия ва Уэльсда бир неча гидроэлектр станцияси қурилган. Ирландияда Шаннон дарёсида катта гидроэлектр станцияси бунёд этилган.
Британия оролларида йирик кўллар йўқ, кичик кўллар эса жуда кўп ва гўзалдир. Энг катта Лох-Ней кўли Ирландияда жойлашган бўлиб, унинг майдони 400 км2 га яқин. Шотландиянинг тоғли районларида, Камберленд массивида ва Уэльсда музлик кўллари жуда кўп. Ирландия кўлларининг кўпи карст кўлларидир.
Британия ороллари кенг баргли ўрмонлар зонаспга киради; бироқ, у бундай ўрмонлар билан ҳеч вақт ёппасига қопланмаган бўлса керак. Илгари Буюк Британиянинг шимолида подзол тупроқларда қарағай ва қайин ўрмонлари, жанубий районларда ўрмон қўнғир тупроқларидйдуб, айрим жойларда эса бук-граб ўрмонлари энг кўп тарқалган. Ҳозирги вақтда ўрмонлар барча ороллар майдонининг атиги 4-5% ини эгаллайди. Улар кўпинча кесиб юборилган, бироқ айрим жойларда ўрмонларнинг йўқлигини табиий шароитнинг натижаси деб ҳисоблаш мумкин.
Ҳозирги дарахт ўсимликлари кўп жиҳатдан иккиламчи ҳисобланади ва сунъий дарахтзорлардан иборат. Катта майдонларни ўтзорлар, доимий яшил бутазорлар ва ботқоқликлар эгаллаб ётади. Ўрмон ўсимликларининг юқори чегараси 200-300 м дан ўтади ва ҳеч қаерда 600 м дан юқорига чиқмайди.
Тоғ массивларидаги кучли шамоллар ва ортиқча намлик дарахтлар ўсишини қийинлаштиради.
Ҳозирги вақтда ўрмонлар Буюк Британиянинг шарқий қисми ва Ирландиянинг жануби-шарқида энг кўп. Соф дуб ўрмонлари ёки дубга бошқа хил кенг барглилар (бук, шумтол) аралашиб ўсадиган ўрмонлар энг кўп тарқалган. Сунъий дарахтзорларда нина баргли дарахтлар, жумладан, уларнинг шимолий Америкага ва шарқий Осиёга хос турлари катта роль ўйнайди. Оддий қарағайзорлар асосан Шотландиянинг шарқий қисмида учрайди.
Баъзи районларда ороллар ландшафхи йўл ёқасида, далалар ва аҳоли пунктлари атрофида бунёд этилган сунъий дарахт-зорлар туфайли ўрман ландшафтини эслатади. Кўп жойларда илгариги ўрмонлардан фақат якка ўсган баланд ва сершох дуб, қайрағоч ва буклар сақланиб қолган, холос. Мавжуд дарахт ўсимликлари муҳофаза қилцнмоқда.
Британия оролларидаги катта майдонлар йил бўйи кўм-кўк бўлиб турадиган ўтлоқлардан иборат. Ўтлоқлар Ирландиянинг жанубида айниқса кўп бўлиб, шу туфайли бу орол яшил орол номини олган. Улар баъзи ҳолларда илгариги ўрмонлар ўрнида тарқалган бўлса, башқа ҳолларда шу ерда илгаригидан мавжуд ўт ўсимликлари типидан иборатдир. Шунингдек, сунъий (сепиб ўстирилган) ўтзорлар ҳам кўп.
Ғарбий соҳил бўйлаб ва тоғ массивларининг 200-300 м дан баланд қисмларида сийрак, доимий яшил буталар ўсадиган ялаиг ерлар кўп; бу ялангликларда қирққулоқ, учқат ва баъзи ғалладошлар аралашиб ўсадиган оддий ва ғарбий Европа эрикаси энг кўп тарқалган. Кўп жойларда зрика ялангликлари ов қилинадиган ерлар сифатида махсус муҳофаза қилинади.
Утмишда Британия оролларида қиёқли ва айниқса торфли ботқоқликлар кўп эди. Буюк Британия оролида Уош қўлтиғи атрофида ва Марказий Ирландиянинг ғарбий қисмида ботқоқ босган катта майдонлар (фенлар) бўлган, Ирландиянинг баъзи районлари ландшафтида торфзорлар ҳозир ҳам энг кўп тарқалган бўлиб, бу лаидшафтга нохуш қўнғир-жигар ранг тус беради.
Бироқ илгари ботқоқ босган катта ерлар эндиликда қуритилиб, экин майдонларига айлантирилган. Илгариги унумсиз фенлар бутунлай ,ўзгариб кетди ва мямлакатдаги буғдой ҳамда қанд лавлаги етиштириладиган энг йирик районлардан бирига айланди.
Қиш юмшоқ келиши туфайли Британия оролларғгда баъзи бир доимий яшил ўсимликлар ўсади. Область флораси таркибида, масалан, дуб ўрмонлари тагида ўсувчи доимий яшил бута падуб ёки ўткирбарг (Нех aguifoluim) учрайди. Жануб ва айниқса жануби-ғарбда экилган кўплаб маданий ўрта денгиз. бўйи ўсимликлари қишни яхши ўтказади, баргини тўкмайди.
Британия оролларининг ҳайвонот дунёси жуда камайиб кетган. Ҳозирги пайтда йирик ҳайвонлартабиий ҳолатда ҳеч қаерда учрамайди. Фақат айрим жойларда шотландия буғуси. ва буғунинг яна бир тури (лань) алоҳида ўриқланади. Тулки, тошбақа ва ер қазувчи (кемирувчилар) кенг тарқалган. Қуруқ. ўтлоқларда ёввойи қуён ва оддий қуён айниқса тез-тез учраб туради. Ўрмон ва-паркларда олмахон кўп.
Қушлар фаунаси ҳамон бирмунча бой. Шотландиянинг аҳолиси сийракроқ районларида ёввойи каптар ва мусича, какликнинг бир неча тури, қур яшайди. Улар инглиз оқсуякларининг энг севган машғулоти-ов предмети бўлиб ҳисобланади. ёввойи қушлардан сапсан, қирғий, бўктарги ва бошқа хил қушлар учрайди. Сув ҳавзалари бўйида сув қушлари-балиқчи, қорақарға, ўрдак кўп.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish