44. Ла-манш бўғозининг бўр жинсларидан тузилган қирғоғи.
Яриморолнинг чекка шимолида тоғлар Финмаркен ясситоғлиги билан тугайди; бу ясситоғликнинг тик чеккалари кенг шимолий фьордларга жарлик ҳосил қилиб тушади. Финмаркеннинг энг баланд жойлари 1000 м дан ошади, бироқ ўртача баландлиги атиги 300-400 м.
Скандинавия тоғлари ғарбда деярли ҳамма жойда, океан соҳилига жуда яқинлашиб келади, бироқ уларнинг тик ёнбағри билан денгиз орасида Ҳар доим пастак ясси пасттекисликдан иборат соҳил бўйи текисликлари чўзилиб кетган. Бу текисликларнинг баландлиги бир неча ўн метрга тўғри келади, холос. Стреннфлет деб аталадиган бу текисликлар соҳилнинг нисбатан яқинида кўтарилиши натижасида ҳосил бўлган. Стреннфлет материкдан яқинда ажралиб чиққан баъзи оролларда ҳам бор.
Фенноскандия ғарбий соҳилининг кучли парчаланиб кетганлиги ёш тектоник ҳаракатлар ва тўртламчи давр музликлари таъсири натижасидир. Тоғларнинг ғарбий ёнбағирларини бўлиб қўйган ер ёриқлари бўйлаб дарё водийлари ўтган. Антропоген даврида бу водийлардан музликлар тушиб келган; бу музликлар водийларни яна ўйиб, улар учун характерли бўлган трог шаклини олган. Скандинавия тоғларининг қирғоқ зонасидаги музликлар эриб кетгач, бу зона чўка бошлаган ва водийлар сув тагида қолиб кетган. Шундай қилиб, Скандинавия яриморолига хос қўлтиқ шакллари: тор, узун, эгри-бугри, этак қисми зинапоясимон фьордлар пайдо бўлган. Энг катта ва хушманзара фьордлар ғарбий соҳилнинг жанубий қисмидадир; булар Согнефьорд (узунлиги 220 км), Хардангер-фьорд (185 км) Тронхеймс-фьорд (180 км) ва бошқалар. Жанубий соҳилга ўйиб кирган Ослофьорд қўлтиғи фақат энг юқори қисмидагина морфологик жиҳатдан типик фьорд бўлиб, унинг қуйи қисми кенг тектоник ботиқ ўрнида пайдо бўлган кенг ва нисбатан саёз қўлтиқдан иборатдир. Фьорд ёнбағирлари одатда тик бўлади ва баъзан сувга деярли тик жарлик ҳосил қилиб тушиб келади.
Фьордлар юқори қисмларида жуда тор бўлиб, дарадан оқиб ўтувчи эгри-бугри. дарёга ўхшайди. Тоғликнинг тик ёнбағридан баъзан бир неча юз метр баланддан фьордларга шаршаралар тушиб келади. Норвегиянинг фьордли соҳили Европанинг энг хушманзара жойларидан биридир.
Скандинавия тоғларининг шарқий ёнбағри тобора пасая бориб, баландлиги 400-600 м ли Норланд кристалли илатосига ўтиб боради; бу плато Скандинавия яриморолининг шарқий қисмини эгаллайди. Норланд платоси Ботник қўлтиғи соҳилига зинапоясимон тушиб келади. Бироқ ундан шарққа трмон кристалли жинслар юзаси яна баландлашиб, Финляндия текисликларини ҳосил қилади; бу текисликлар ргльефи ва геологик тузилиши хусусиятларига кўра Норланд платосига ўхшайди. Рельеф хусусиятларидаги ўхшашлик шарққа томон давом этиб, Совет Иттифоқи доирасида ҳам кузатилади.
Балтика қалқонининг кристалли текислиги жанубга томон пасая бориб, Балтика денгизи сувлари ост.ига тушиб кетади; Балтика денгнзи Фенноскандия билан ундан жанубга жойлашган ўлкалар орасидаги яққол ифодаланган чегарадир. Бироқ, агар Финляндияда Балтика кристалли қалқонининг жанубий ёнбағрини Фин қўлтиғининг шимолий қирғоғи аниқ чегаралаб турган бўлса, Скандинавия яриморолида, Швеция доирасида эса унинг жанубий ёнбағри рельефи бирмунча мураккаб манзара ҳосил қилади. Норланд платосидан жанубда кристалли заминда букилма жойлашган; силур даврнда бу букилма ўрнида денгиз бўлган, бу букилмада ҳосил бўлган, Ўрта Швеция пасттекислигининг уст-ини қоплаган оҳактош қатламлари шундан дарак беради. Пасттекисликдан жануброқда кристалли фундамент яна ер бетига чиқиб, баландлиги 300-350 м ли ғумбазсимон Смоланд платосини ҳосил қилган; Смоланд платоси ҳамма томондан оҳактошли соҳил бўйитекисликлари билан ўралга.ч бўлиб, бу текисликлар Готланд ва Эланд оролларида ҳам давом этади.
Фенноскандиядаги баланд текисликлар ва ясситоғларнинг катта қисми унинг юзаси ҳар хил жинслардан таркиб топганлиги сабабли нотекис текисланиш натижасида ҳосил бўлган. Энг баланд жойлар кам емириладиган (мустаҳкам) жинслардан таркиб топган, ер бетига чиқиб ётган гранитлар ёнбағри қия гумбазсимон тепаликларни, кварцитлар ва кристалли сланецлар эсаёнбағирлари тик баланд грядалар (қатор тепалар)ни ҳосил қилади. Эрозия натижасида силлиқланган бундай қадимий эрозион қирларга Манселькя грядаси мисол бўла олади, у Финляндиянинг шимоли орқали жануби-шарққа СССР территорияси томон чўзилиб кетган бўлиб, баландлиги 500-700 м ға ўтади. Финляндия территорияси катта қисмининг баландлиги эса денгиз сатҳидан 250 м дан ошмайди.
Ҳамма жойда интенсив ва нисбатан яқинда рўй берган музлик иши излари кўриниб туради. Кристалли жинслар юзаси музлик ўйиб кетиши натижасида чизиқсимон ва чандиқсимон чуқурликлар ҳосил қилган.
Т уб жинслар туртиб чиққан жойлар учун қўй пешаналари ва жингалак ғоялар характерли. Барча территорияни кристалли жинсли харсанг тошлар қоплаб ётади, бу харсанг тошлар ерни ишлашни қийинлаштиради.
45. Норвегия фьордларидан бири.
Шунингдек, музликлар аккумулияцияси билан боғлиқ рельеф шакллари ҳам бор. Булар шимоли-ғарбдан жануби-шарққа томон чўзилган друмлиналардир. Жанубий Финляндия ва Ўрта Швеция учун оз грядалари характерли (оз сўзи асли швед тилидан олинган); озлар кўллар, ботқоқлик ва ишланадиган ерлар орасидан ўнлаб километрга чўзилиб кетган. Озлар бўйлаб алоқа йўллари ўтган.
Охирги морена рельефинингмураккаб системаси Финляндиянинг жанубий қнсмида Сальпаусселькя қўш грядаси тарзида мавжуддир. Гряданинг нисбий баландлиги 100 м атрофида, кенглиги 4 км дан ортиқроқ. Бу гряда охирги музлик шимолга чекиниши олдидан узоқ туриб қолиши сабабли ҳосил бўлган. Жанубий Филляпдиянинг кўпдан-кўп дарёлари шу ердан бошланади, бироқ айрим дарёлар грядани кўндалангига кесиб ўтиб, кўпдан-кўп остоналар ҳосил қилади.
Фин ва Ботник қўлтиғининг соҳиллари бўйлаб ёш, камбар пасттекисликлар чўзилиб кетга бўлиб, улар Шарқий Фенноскандиянинг чекка қисмларини эгялдаган музликдан сўнгги трансгрессиянинг қумгилли ётқизиқлари билан қопланган. Балтика денгизи соҳилларининг морфологиясида қадимги кристалли текисликнинг чўкканлигидар далолат берувчи излар акс этган; бу текислик юзасида антропоген даври музликлари- ҳосил қилган рельеф шакллари бор. Кўпдан-кўп думалоқ гранит ороллар-денгиз суви босмаган ёки салгина бооган ва шхералар деб аталувчи қўй пешаналари Фин қўлтиғи билан Ботник қўлтиғининг соҳили.яқинида ҳар ер-ҳар ерда туртиб чиқиб туради ҳамда улар кема, қатновини қийинлаштиради. Денгиздан Швеция пойтахти Стокгольмга кириб келиш учун кема бу майда ороллар орасидан бир неча соат сузиб юради. Кема қатнови учун устини юпқа сув қатлами қоплаган ва унча катта бўлмаган қавариқ қоялар айниқса хавфлидир.
Фенноскандиянинг фойдали қазйлмалари орасида томир рудалари-архей эраси жинсларида жойлашган магнетитлар энг катта аҳамиятга эга. Бу рудалар жуда юқори сифатли бўлиб, улар таркибидаги темир 60-70% га етади. Магнетит конлари тарқалган районлар-Ўрта ва Шимолий Швеция (Кируна ва Елливаре), шунингдек, Шимолий ва Жанубий Норвегиядир. Қадимги бурмаланиш зонасида, шунингдек, баъзи бир рангдор металл рудалари тарқалган. Норвегиянинг шимолий қисмид мис рудасининг, жанубда молибден, титан ва уран рудаларининг каттагина запаслари бор.
Финляндия территориясида қадимий. интрузив жинслар билан боғлиқ ҳолда мис, қўрғошин ва рух рудалари бор. Балтика кристалли қалқонининг кўпчилик жинслари-қимматбаҳо қурилиш материалларидир. Фин гранитлари ва кварцитлари айниқса юқори баҳоланади, улар бино деворларини қоплашда ишлатилади.
Торф ҳам кенг тарқалган. Унинг запаслари Швециянинг шимолий қисмида ва Финляндиянинг марказий районларида айлиқса каттадир; бу ерларнинг текислик рельефи, сув ўтказмайдиган кристалли жинслар ва буғланишнинг камлигв ботқоқланиш процессининг ривожланишига қулайлик туғдиради.
Ф.енноскандия иқлим шаройтининг хилма-хиллиги унингшимолий ва жанубий қисмлари ўртасидаги тафовутнинг катталиги (Скандинавия яриморолининг шимолий чеккаси қутб доирасйдан анча шимблга кириб боради, жанубий чеккаси эса Москвадан жануброқдан ўтган кенгликка тўғри келади), ғарбдан шарққа томон анча узоқда чўзилганлиги ҳамда Скандинавия тоғларининг Атлантика ҳаво массалари ҳаракати йўлида жойлашганлиги билан белгиланади.
Скандинавия яриморолининг ғарбий чеккаси ва жанубий қисми ғарбий ҳаво массаларининг бевосита таъсири-остидадир; Скандинавия тоғларидан шарқда ҳам океан ҳавоси устун туради, бироқ бу ҳаве массаси шарққа Емтланд ботиғи орқали, шунингдек, тоғликни айланиб, шимол ва жацубдан кириб келади ҳамда бунинг натижасида анча ўзгариб кетган бўлади. Шу са-бабли Фенноскандиянинг шарқий қисми иқлими унинг ғарбий чекка қисмига қараганда анча континентал ва совуқдир. Шарқий районлар учун барча фаслда, айниқса қишда, Финляндия ва Шимоли-шарқий Швецияга арктика ҳавосининг шимол ва шимоли шарқдан меридионал йўналишда кириб келиши катта аҳамиятга эга.
Яриморолнинг бутун ғарбий соҳили, қирғоқ яқинидаги ороллар ва тоғларнинг ғарбий ёнбағри учун юмшоқ ҳамда сернам иқлим характерлидир. Қиш соҳилда деярли совуқсиз бўлиб, кучли шамоллар эсади ва шивалаб ёмғир ёғади. Қиш изотермалари соҳилга деярли параллел ўтади. Январнинг ўртача температураси шимолий қисмида-4° дан 0°С гача, жанубда 0° дан + 2°С г ача. Январнинг ўртача температураси Тромсда-2°С га, Бергенда +2°С га тенг. Тоғларнинг ички районларида январнинг Ўртача температураси 0°С дан сал паст, қиш шимолий қутб доирасида айниқса узоқ давом этади ва совуқ келади. У ерларда қиш-6-7 ойгача давом этади, бу фаслда узун қутб кечалари бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |