42. Бангкок шаҳри атрофидаги уй-жойлар ва аҳоли.
ортиқча бслги сифатида йўқолган, скелетнинг умумий ихчамлашуви рўй берган (суяк ингичкалашган, бўй пасайган), пигментация бир оз кучайган. Бу ўзгаришлар ва океаник тармоқ билач аралашув натижасида шундай ирқ типлари пайдо бўлганки, улар шимолий ва шарқий монголоидлардан анча фарқ қилган. Аста-секин алоҳида жанубий монголоид ёки Осиё-Тинч океан ирқи вужудга келган; бу ирқни кўпчилик антропологлар монголоид экваториал катта ирқлар ўртасидаги ўткинчи (оралиқ) ирқ деб қарайдилар. Бу ирққа Хитойнинг жанубий районлари аҳолиси, Ҳиндихитой яримороли ва Малайя архипелаги оролларидаги халқларнинг катта қисми киради. Японларни баъзан шу ирққа киритадилар, бошқа ҳолларда уларни эса монголоидлар билан океаник тармоқ орасидаги алоҳида ирқ типига ажратадулар.
Ҳозирги вақтда Хоккайдо оролида яшовчи (илгари эса орол тарзида катта ареал ҳосил қилган) ва нисбатан кам сонли айнлар келиб чиқиши ҳамда ирқий хусусиятлари жиҳатидан катта қизиқиш уйғотади. Улар бўйининг пастлиги, пигментациясининг оч (оқиш) эканлиги ва юзи ҳамда танаси жуда сержун эканлиги (айнлар-Ер юзида энг сержун одамлардир), сочининг тўлқинсимонлиги билан характерланади. Айнларнинг баъзи белгилари (масалан, танасининг нисбатан оқиш эканлиги) уларни европеоидларга киритишга асос берган. Ҳозирги вақтда айнлар-экваториал ирқнинг океаник тармоғининг алоҳида антропололик типидир, бу тип шимолга анча узоқ кириб бориши жараённда пигментациясини йўқота борган ва танасидаги тукнинг ўсиши кучайган, деган фикр устун туради. Илгарилари айнлар фақат Япон оролларида яшамай, Сахалин ва Курил оролларига ҳам кириб борганлар. Қейинчалик уларни материкдан кириб келган аҳоли-японлар сиқиб чиқарган ва қисман қириб ташлаган.
Евросиё ҳозирги аҳолисининг сони (ороллар аҳолисини ҳам қўшиб ҳисоблаганда) 2,8 млрд. кишидан ортади. Бу бутун Ер юзи аҳолисининг катта қисмини ташкил этади. Бунча кўп аҳоли материк бўйлаб ғоят нотекис тақсимланган. Евросиёда аҳолининг ҳар жойлардаги зичлиги ўртасидаги фарқ бошқа материклардагига қараганда энг каттадир. Евросиёда деярли аҳоли яшамайдиган территориялар билан бирга шундай катта территориялар ҳам борки, улар аҳолисининг зичлиги Ер юзида энг юқоридир.
Аҳоли зичлиги Ғарбий Европа, Шарқий Осиё ва Жанубий Осиёда энг катта бўлиб, бу ерлардаги жуда катта майдонларда аҳолининг ўртача зичлиги 200 дан 600 кишигача тўғри келади ва ундан ҳам ортади.
Европада аҳоли зичлигининг катталигига сабаб шаҳарларнинг кўплиги ва саноат ривожланиши даражасининг юқори эканлигидир. Осиёнинг муссон табиатли қисмида қишлоқ аҳолисининг зичлиги жуда катта. Осиё бўйича аҳолининг ўртача зичлиги 90 киши бўлгани ҳолда ВСР нинг айрим районлари, Ява ва Шарқий Бенгалияда 1 км2 га 1000-1500 киши тўғри келади. Шу билан бирга Осиёнинг муссон табиатли қисмининг кўпгина тоғли районлари ёки тропик ўрмонлар билан қопланган жуда кенг ботқоқ босган пасттекисликлари, шунингдек, Чекка Шимол районларида аҳоли сийрак ёки бу ерларнинг деярли аҳолиси йўқ.
Марказий ва Ғарбий Осиёнинг қурғоқчил областларида ҳам жуда катта территорияларда аҳоли жуда сийрак. Осиё бу қисмларининг аҳолиси қурғоқчил областларнинг чеккаларида, тоғлар ёнбағрида, денгизлар бўйида ва чўлдаги воҳаларда тўпланган.
Арабистон ярим ороли, Эрон тоғлигининг ички қисмлари. Шимоли-ғарбий Хитой ва Монголиядаги катта майдонларда доимий яшовчи аҳоли умуман йўқ.
Евросиёдаги айрим территорияларда аҳолининг жуда қадим замонлардан бери яшаб келиши ва зичлигининг катталиги, бошқа қисмларининг эса суст ўзлаштирилганлиги кишилик жамиятининг табиатга бўлган таъсирининг оз-кўплиги ва характерида катта тафовутларни вужудга келтирган. Бир томондан, ниҳоят даражада ғуж жойлашган шаҳарларнинг вужудга келиши ва бу ерларда атмосфера ҳамда сувларнинг ифлослана бориши, иккинчи томондан ерларнинт қишлоқ хўжалигида жуда узоқ вақтлардан бери ишланиши, қишлоқ аҳолиси зичлигининг катталиги
Осиё ва Европадаги кўплаб районларнинг табиий шароити қайтиб ўз ҳолига келмайдиган даражада тубдан ўзгариб кетишига олиб келган. Шу билан бирга материк доирасида, айниқса Марказий Осиё билан Тибетнинг чўлдан иборат ясси тоғликларида, шунингдек экватор яқинидаги баъзи оролларда табиий шароит ўзининг дастлабки ҳолида сақланиб қолган бўлиб, бу ерларда ҳануз атроф муҳитга деярли таъсир кўрсатмайдиган қабилалар яшаб келмоқда. Евросиё табиатининг инсон томонидан ўзгартирилиши унинг регионлари обзорида берилади.
ТЕРРИТОРИАЛ ФАРҚЛАРИ ВА ТАБИИЙ-ГЕОГРАФИК РАЙОНЛАШТИРИШ
Евросиё майдонининг ниҳоятда катта эканлиги, унинг геологик-тектоник тузилиши ва орографиясининг мураккаблиги, океанларнинг таъсири, шимолий яримшарнинг барча иқлим мин-хақаларида жойлашганлиги материк территориал бўлинишининг мураккаблигига олиб келган.
Материк ичкарисидаги Шимолий Муз океанига очиқ жуда катта текислик ва ясситоғликларда термик шароит ҳамда намланиш, улар билан боғлиқ ҳолда эса, биокомпонентлар ҳам шимолдан жанубга томон аста-секин ўзгариб боради. Бу ерларда географик қобиқнинг зонал структураси энг яққол-классик тарзда акс этган бўлиб.у материк табиатининг территориал бўлинишида катта роль ўйнайди. Материкнинг баланд тоғлар билан ўралган ички қисмларидаги (Марказий Осиёдаги) катта майдонларда арид (қурғоқчил) шароит ҳукмрон бўлиб, қайси географик кенгликда жойлашганлигидан қатъи назар зонал тафовутлари яхши акс этмаган чўл ландшафтлари устун туради.
Евросиёнинг Атлантика бўйи қисмидаги табиий шароитнинг қарор топишида ва территориал бўллнишида унинг океанга яқинлиги ҳамда океан устида ҳосил бўлган ҳаво массаларининг жуда парчаланган қуруқликка таъсири энг катта аҳамиятга эга. Европанинг ғарбида шимол билан жануб тафовути йўқолади, табиатнинг зонал структураси табиий территориал бўлинишининг бошқа омиллари олдида кенинги ўринга тушиб қолади. Бунда орографиянинг асосий элементлари географик кенглик бўйича йўналиши туфайли Атлантика океанининг таъсири шарқда узоқ давом этади ва табиатнинг бўлиниши (табақаланиши) га катта таъсир кўрсатади. Геокомплекслар шимоли-ғарбдан жануби-шарқа томон қонуний алмашина боради, кучли парчаланган тоғлик-текислик рельефи бу қонуниятни мураккаблаш-тиради.
Материкнинг жануби-ғарбий қисмида табиатнинг бўлиниши зонал-иқлимий шароит билан тектоник тузилишининг нисбатан бир бутунлиги шароитида қуруқликнинг Ўрта денгиз сувлари билан чуқур парчаланганлиги ва морфоструктура типларинниг анча хилма-хиллигига боғлиқ.
Материкнинг шарқий, Тинч оксан бўйи қисми, Тинч океаннинг денгиз ва ороллари пайдо бўлиши ҳамда структурасида катта тафовутларга эга; бироқ уларни муссон циркуляцияси бирбутун қилиб бирлаштириб туради. Муссон циркуляцияси бу территория зонал структурасининг ўзига хослигида ва биоком-понентларнинг зонал типларида намоён бўлади. Иқлим хусу сиятлари билан боғлиқ бўлган территориал бўлиниш шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон намоён бўлади. Ер пўстининг тyзилиш хусусиятлари билан боғлиқ бўлган тафовутлар эса, аввало материк билан океанлар ўртасида акс этган бўлиб, шунингдек материк ичкарисидаги қисмда ҳам сезилади. Буларнинг барчаси Евросиёнинг территориал бўлинишини мураккаблаштиради ва нисбатан бир хил регионларни ажратишни қийинлаштиради.
Евросиёнинг жанубий ва жануби-шарқий субконтинентлари ҳамда уларга туташ ороллар учун уларнинг қуйи географик кенгликларда жойлашганлиги, муссон циркуляцияси ва экваториал ҳаво массалари ичидаги процесслар энг катта аҳамиятга эга. Орография элементлари асосан субмеридионал йўналган мураккаб рельеф ҳаво оқимларининг субмеридионал ҳаракати билан биргаликда зонал структурага анча ватта таъсир кўрсатиб, зонал биокомпонентларнинг фрагментлар (бўлиниб-бўлиниб) тарқалишига олиб келади. Территориал бўлинишда рельеф етакчи роль ўйнайди; у ёғинлар миқдори ва тупроқ-ўсимлик типларининг тақсимланишини белгилайди.
Ана шу барча айтилганлар асосида Евросиёда ва океанларнинг унга туташ қисмларида қуйидаги йирик регионларни (суб-континентларни) ажратиш мумкин. Арктика билан Субарктиканинг Евросиё сектори, Ғарбий Европа, Шарқий Европа, Шимолий Осиё, Ўрта денгиз бўйи ва Олд Осиё тоғликлари, Жануби-Ғарбий Осиё (Арабистон ярим рроли ва Месопотамия), Марказий ва Ўрта Осиё, Балалд Осиё, Шарқий Осиё, Жанубий ва Жануби-шарқий Осиё.
Материкнинг ҳар бир ички қисми (субконтинентлари) яна бўлинган ва табиий географик ўлкалар энг батафсил кўриб чиқилган. Баъзи ҳолларда (Фенноскандия, Шимоли-ғарбий Хитой) бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ўлкалар бирга (умумий) таърифландн. Регионал обзорга СССР территорияси киритилмади.
АРКТИКА ВА СУБАРКТИКАНИНГ ЕВРОСИЁ СЕКТОРИ
Шимолий Муз океанининг Евросиёдан шимоли-ғарбда ва шимолда жойлашган ороллари табиати бир қанча умумий белгиларга эга; бу умумийлик уларнинг арктика ва субарктика минтақаларида жойлашганлиги билан боғлиқ. Бу территория табиатининг тафовутлари эса уларнинг пайдо бўлиши, структураси ва рельефи, шунингдек қайси секторда жойлашганлиги билан боғлиқ ҳолда юзага келган. Арктиканинг Атлантика сектори Шимолий Атлантика оқими тармоғининг таъсири туфайли иқлимнинг нисбатан юмшоқ эканлиги билан ажралиб туради. Шарққа томон иқлимнинг континенталлиги ва арктика табиий шароитининг оғирлиги (қаҳратон совуқлиги) орта боради.
Евросиё Арктикаси деярли бутунлай Совет Иттифоқи территориясида жойлашган. Арктика ва Субарктиканинг чет элдаги ўлкалари Шпицберген билан Исландиядир.
Do'stlaringiz bilan baham: |