Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet23/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   108
Bog'liq
Власова1

41. Ҳинд қишлоғи.
Шимолий Осиёдаги жанубий европеоидларнинг вакиллари тоғли тожиклар, антропологлар фикрига кўра, катта европеоид ирқининг характерли, соф вакиллари деб қаралиши мумкин. Тоғли тожиклар соч ва кўзлари қора, боши думалоқ, қиррабурун бўлади. Бу антропологик тип помир типи деб аталади. Осиёнинг бошқа қисмлари аҳолиси монголоид ирққа ёки турли ирқ вакилларининг аралашиб кетишидан ҳосил бўлган типларга киради. Бу ҳақида қуйироқда айтилади.
Европанинг шимолий ва шимоли-ғарбий районларига одамлар музлик қопламлари тугаб кетгандан кейин тарқалиши мумкин бўлган. Буғдойранг, қора соч ва қора кўз европеоидлар шимолга, мавсумлар аниқ билинадиган совуқ иқлимли районларга кириб борар экан, нокерак, ҳатто янги шароитда ортиқча бўлган тўқ пигментини тобора йўқота борган. Депигментация (яъки пигментациянинг йўқолиши тарж.) жараёни европеоидлар шимолий тармоғи таркиб топишининг энг муҳим омилларидан биридир. Бу жараён жуда секин, вақт ва майдонда алиқ чегара ва босқичларсиз рўй берган. Шу сабабли европеоидгарнинг бир-биридан кескин фарқ қилувчи қора танли жанубий (Ўрта денгиз) тармоғи билан оқ танли, малла сочли ва сариқ кўзли шимолий (балтика) тармоғи орасида аралаш ва ўтувчи (оралиқ) типлар тарқалган полоса бор; Европа аҳолисининг асосий қисми шу полосада яшайди.
Европеоидлар шимолий тармоғининг белгилари швед ва норвежларда энг типик акс этган. Улар соч ва кўзининг малла (сариқ)лиги, бўйининг баландлиги, бошининг чўзиқлиги, бадан ва юзларининг сертуклиги билан характерланади.
Типик шимолий европеоидлардан фарқ қилиб, Балтика денгизидан шарқдаги районларда яшовчи одамларнинг бўйи паст, боши бирмунча думалоқ ва юзи бир оз кенг, танасида тук қоплами унча ривожланмаган, пигментацияси қорамтирроқ. Бундай тип шарқий балтика типи номи билан ажратилади.
Европанинг ўрта ва шарқий қисмлари, қисман эса Сибирп аҳолиси шатен (қўнғир сочли)ларнинг оралиқ (Марказий Европа) группасига киради. Швейцария, Австрия, Венгрия халқлари алоҳида альп типига киради; бу типдаги кишилар унча баланд эмаслиги, юзининг кенглиги, анча сертуклиги билан характерланади.
Марказий Осиёнинг шарқий районларида таркиб топган монголоид ирқи шимол, шарқ ва жанубга борган сари тобор.ч тармоқларга ажрала борган. Катта монголоид ирқи пайдо бўлишининг энг бошларидаёқ, ундан америка тармоғи ажралиб чиқиб, Америка туб жой аҳолисининг шаклланишига асос бўлган. Монголоидларнинг Марказий Осиёнинг қуруқ ва иссиқ иқлим шароитида таркиб топган Осиё тармоғи вакиллари танасинниг сарғиш-буғдойрант эканлиги, сочининг қора, тўғри ва қаттиқлиги, юзининг кенглиги, бурнининг ялпоқлиги ва қаншарининг пастлиги, бурун тешигининг кенглиги, юқори қовоғининг салқи (эпикантусли) эканлиги билан характерланади. Осиё монголоидларининг бўйи унча баланд эмас, гавдаси эса анча катта (суяклари йўғон). Монголоид белгилари энг яхши намоён бўлган одамлар шимолий монголоид ёки Марказкй Осиё ирқини ҳосил қилади. Буларнинг энг типик вакиллари монголлардир. Шарқий монголоид ирқига кирувчи шимолий хитойлар булардан бирмунча фарқ қилади. Шимолий хитойлар бир оз бўйчанлиги, юзининг чўзиқлиги билан характерланади. Бошқа белгилари шимолий монголоидларнинг белгиларига ўхшайди.
Монголоидларнинг Осиёнинг шимоли-шарқига ёйила бориши муносабати билан алоҳида антропологик тип вужудга келган; бу типда монголоидларга хос белгилар билан бирга совуқ арктика шароити таъсирида ўзига хос белгилар (чунончи, ингичка бурун) пайдо бўлган. Бу тип эскимос ва палеоосиё типи деб аталади.
Монголоидлар жанубга томон келар экан, экваториал ирқнинг океаник тармоғи билан қўшилган. Бунда ҳосил бўлган аҳолининг хусусиятлари тўғрисида қуйида тўхтаб ўтилади.
Евросиё ички районларининг катта қисмида тарқалган халқларнинг антропологик хусусиятлари ҳам ирқлар пайдо бўлишининг илк босқичларида, ҳам ўрта асрларда ва янги даврда европеоидлар билан монголоидларнинг аралашуви натижасида таркиб топган.
Бундай қадимий аралашув шаклларига урал ирқи мисол бўла олади. Бу ирқ Ғарбий Сибирнинг текислик ва тоғли районларида тарқалган бўлиб, Енисейдан шарққа ўтмайди. Урал антропологик типи вакиллари сочининг силлиқ, юмшоқ ва қорам-тир эканлиги, танасининг нисбатан оқлиги, соч-соқолининг анча яхши ўсиши эпикантусининг суст ривожланганлиги, қушбурунлиги, лабининг юпқалиги, бош шаклининг ўртача ҳажми билан характерланади.
Шарқий Европа текислигининг шимол ва шарқидаги Волга бўйидаги ҳамда шимоли-ғарбдаги халқларда европеоидларга хос белгилар билан қисман монголоидларга хос белгилар уйғунлашиб кетган. Бу халқларнинг ҳаммаси антропологик типнинг субурал (уралёни) группаси номи билан аталади.
Енисейдан шарқда Байкал ёки палеосибирь типи тарқалган бўлиб, бу типда шимолий монголоид ирқи хусусиятлари яққол сезилиб туради.
Афтидан, Осиёнинг бу районларидаги (чекка шарқ бундан мустасно) аҳоли аслида европеоидлардан иборат бўлган, уларда монголоидларга хос белгилар монголоидларнинг шимолий тармоғи ғарбга тарқалиши натижасида пайдо бўлган. Шу сабабли ҳозирги аҳолида шарққа томон монголоид ирқи белгилари, ғарбга томон эса-европеоид ирқи белгилари кучая боради.
Шимолий Европа аҳолиси орасида баъзи мамлакатларнинг энг шимолий районларида яшовчи лопарлар алоҳида ўрин тутади. Уларда монголоидларга хос баъзи белгилар аниқ акс этган: бўйи паст, ранги қора, калласи думалоқ, юзи япасқи ва ҳатто қовоғи баъзан типик монголоидларга хосдир. Афтидан, бу белгилар- монголоидларнинг таъсири нисбатан бирмунча кеч ўтганлиги билан боғлиқ; шу сабаблн монголоидларга хос белгилар қутбий районлар географик шароитида ҳам йўқолиб кетмаган.
Қозоғистон, Ўрта Осиё ваЖанубий Сибирнинг қадимий аҳолиси ҳам европеоид ирқига мансуб бўлиб, эрамиздан олдинги 1 мингинчи йилларгача, яъни монголоид ирқи хусусиятлари намоён бўла бошлагунча европоидларга хос хусусиятларини сақлаб қолган. Бироқ монголоид ирқи хусусиятлари анча кейин, яъни ўрта асрларда, мўғул истилолари муносабати билан жуда кучая борган. Шуниси ҳам борки, турли халқларда монголоидгарга хос белгилар турли даражада намоён бўлган; Совет Иттифоқининг жанубий аҳоли ўртасида антропологик типларининг анча хилма-хиллиги мана шунга боғлиқдир. Масалан, тоғли тожиклар европеоидларнинг соф (типик) вакиллари (помир типи) деб ҳисобланса, қирғизлар деярли соф монголоидлар деб ҳисобланиши мумкин. Қирғизлар, шунингдек, бурятлар, ту-валиклар, қозоқларда монголоидларга хос барча типик белгилар бор, бундан ташқари, уларнинг боши катта ва юзи кенг бўлади. Бу антропологик тип Марказий Осиё типи дейилади.
Помир типи билан Марказий Осиё типи ўртасида европеоид ва монголоидларга хос белгилар турлича акс этган ўткинчи типлар бор; булар текислик тожикларини ўз ичига олувчи помир-фарғона ва туркманларни ўз ичига олувчи хуросон типлари ҳамда бошқалардир. Қозоқлар ва улар билан қўшни бўлган баъзи бошқа халқлар учун хос бўлган Жанубий Сибирь типи ҳам катта қизиқиш уйғотади. Шубҳасиз, монголоидлар билан европеоидларнинг аралашуви натижасида ҳосил бўлган бу тип ўрта асрда пайдо бўлиб, Қозоғистон ҳамда Ўрта Осиёда тарқалган бошқа аралаш типлардан катта фарқ қилади. Танаси, соч ва кўзининг ранги нисбатан оч тусда бўлганлар кенг тарқалган жанубий Сибирь типи вакиллари юзининг кенг эканлиги ва калласининг анча катталиги билан характерланади. Эҳтимол, Жанубий Сибирь типига асос бўлган қадимги европеоид элементи Ўрта Осиёнинг бирмунча жанубий районларидаги европеоид элементидан фарқ қилган. Монголоидлар таъсири ҳам бу ерда-анча кеч ўтган.
Жанубий Осиёда (Ҳиндихитой ёки Ҳиндистоннинг жанубида) экваториал ирқнинг океан типи (тармоғи) шаклланган бўлиб, бу тип кейинчалик жануби-шарқ ва жанубга-Австралия билан Океанинга ҳамда қисман шимоли-шарққа тарқалган. Ҳозирги вақтда океан ирқи типига хос белгилар Марказий Ҳиндистон ва Шри Ланкада яшовчи баъзи бир қора танли ҳамда бўйи паст халқларда яққол намоён бўлган; бу тип Шри Ланкада яшовчи халқ-веддлар номи билан веддоидлар номини олган. Бу тип вакиллари учун танасининг қоралиги, бурнининг ясси ва кенглиги, сочининг тўлқинсимон эканлиги, прогнатизм (илкнинг туртиб чиқиши) кузатилмаслиги ва бўйи 160 см дан паст бўлиши характерлидир.
Андаман оролларида, Малакка ярим оролининг ички районларида, Филиппин архипелагидаги Лусон оролида аҳолиси унча кўп бўлмаган пакана қабилалар яшайди. Улар кўпинча алоҳида. негритослар ёки Осиё пигмейлари группасига бирлаштирилади. Улар гарчи Африка негрларига ўхшаш баъзи ташқи белгиларига эга бўлсада (бу ўхшашлик яшаш жойи шароитннинг бир хиллиги туфайли вужудга келган), генетик жиҳатдан Осиё ва Африканинг бир-биридан узоқда (ажралиб) яшовчи бу паст бўйли халқлари ўзаро боғланмаган. Афтидан, Осиё пигмейлари, Африка пигмейлари каби ўзгариб турган табиий муҳит таъсирида баландроқ бўйли қадимий формалардан ўзгариб турган табиий шароит таъсирида шаклланган; бу-уларнинг аждодлари Жануби-шарқий Осиёнинг бошқа районларидан нам тропик ўрмонларга кўчиб ўтганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Океан типи билан жанубий европеоидлар ўртасидаги қадимий алоқалар Жанубий Осиёда жанубий Ҳиндистон ўткинчи (оралиқ) ирқининг ҳосил бўлишига олиб келган; бу ирққа, жумладан, Шри Ланка сингаллари.ёки Ҳиндистон яриморолининг жанубий қисмидаги баъзи халқлар киради. Бу ирқ вакиллари учун танаси, сочи ва кўзининг қоралиги, бироқ юз тузилишининг европеоидлар сингари нозик эканлиги характерлидир. Бироқ шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳозирги вақтда жанубий Европеоид ирқининг ҳинд-афғон типи, жанубий ҳиндистон оралиқ типи ва океаник ирқнинг веддоид типи ўртасида кескин чегара ҳамда фарқ йўқ. Улар бир-бири билан шу қадар яқин боғланиб кетганки, у ёки бу типга хос белгиларни айрим индивидумлардагина учратиш мумкин.
Ж ануби-шарқий Осиё аҳолиси антропологик хусусиятларининг пайдо бўлишида экваториал ирқнинг океаник тармоғи (типи) билан монголоидлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар катта аҳамиятга эгадир. Монголоидлар дастлаб пайдо бўлган марказидан фақат шимолга томон эмас, балки жанубга томон ҳам тарқалган ва бунда уларнинг антропологик хусусиятлари анчагина ўзгарган: эпикантус Жануби-шарқий Осиё шароитида



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish