Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet26/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   108
Bog'liq
Власова1

ФЕННОСКАНДИЯ
Фенноскандия деган умумий ном билан кўпинча Европанинг шимолий қисмлари-Скандинавия яримороли ва Финляндия Совет Иттифоқи доирасида эса Карелия ҳамда Кола яримороли территорияси юритилади. Бу катта территория табиий шароитининг оғирлиги (совуқлиги), қадимги кристалли жинсларнинг тарқалганлиги, яқинда бўлиб ўтган антропоген музланишлари изларининг яққол акс этганлиги, тайга ўрмонлари ва тоғ тундра ландшафтларининг устун туриши билан характерланади,
Фенноскандиянинг кўп қисмини Европадаги энг катта ярим-орол-Скандинавия яримороли эгаллайди. Бу ярим орол 71° ва 56°, ш. к.лар орасида шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон чўзилган, майдони 800 минг км2 га яқин. Яриморол қирғоқлари яқинида кўпдан-кўп ороллар бетартиб жойлашган; булардан энг йирикларижануби-шарқда Готланд, Эланд, Борньхольм ороллари, шимоли-ғарбда эса Вестеролен ва Лофотен архипелагидир. Яриморолнинг ғарбий соҳиллари яқинида минглаб майд.э ороллар бор. Скандинавия яримороли шимолда материк билан туташган, жанубда уни Ўрта Европа текисликларидан Шимолий денгиз билан Балтика денгизи ўртасидаги тор бўғозлар системаси ажратиб туради. Яриморолнинг ғарбий соҳилини Норвегия денгизи ва Шимолий денгиз сувлари ювиб туради, шимолий соҳили Шимолий Муз океанига рўпара, Скандинавия яриморолида иккита давлатшвеция. билан Норвегия жойлашган. Шарқроқда Финландия давлати жойлашагн бўлиб, уни Скандинавия яриморолидан Балтика денгизи билан Ботник қўлтиғи ажратиб туради.
Скандинавиянинг шарқйй қисмида ва Финландияда Балтика қалқонининг кристалли жинслари ер бетига чиқиб ётадй. Скандинавия яриморрлининг жануби-шарқий чекка қисми мана-шу кристалли қалқоннинг жанубий ён бағрида жойлашган бўлиб, бу ерда қадимий жинслар силур даврининг денгиз ётқизиқлари тагида кўмилиб кетади. Балтика денгизи қирғоқлари бўйлаб музлик давридан кенинги денгиз трансгрессиялари ётқизиқлари тарқалган.
Фенноскандиянинг ғарбий қисми каледон бурмаланиши зонасига киради ва бу ерлар емирилиб кетган тоғлардан иборат бўлиб, неоген даврида яшарган ҳамда ҳозирги вақтда секин-секив кўтарилмоқда. Бу кўтарилиш каледон структуралари зонасинигина эмас, балки Балтика қалқонининг уларга қўшни қисмларини ҳам қамраб олиб, эпиплатформа типидаги Скандинавия тоғларининг пайдо бўлишига олиб келган; Скандинавя тоғлари ярим оролнинг ғарбий чеккаси бўйлаб унинг шимолий чегарасидан то Норвегия ва Ғарбий Швеция доирасидаги чекка жануби-ғарбий қисмларигача чўзилган. Шундай қилиб, Фенноскандия дейилганда икки табиий ўлкаскандинавия тоғлиги ва Швеция билан Фийляндиянинг кристалли текисликлари биргаликда тушунилади.
Скандинавия тоғлиги палахсали массивлар системасидир, уларнинг ёнбағирлари тик, тепалари эса яссиланган юзалардан иборат бўлиб, Норвегияда бундай юзалар фьельдлар деб аталади. Фьельдларнинг тик ва баланд ёнбағирлари океан томонга қараган. Фьельдларда қадимги текисланган юзаларнинг турли баландликка кўтарилиб қолган қолдиқлари яққол кўриниб туради, булар орасида емирилишга чидамли жинслардан таркиб топган конуссимон айрим тоғ тепалари қад кўтариб туради. Каттa тоғ музликларининг цирклари массивлар ёнбағрини емириб, бир-бири билан кесишади ва тоғ қирраларининг қовурғасимол шакллари ҳамда карлингларни ҳосил қилади. Массив ёнбағирларини кўпдан-кўп трог водийлари ва дарасимон водийлар кесиб ўтган.
С кандинавия тоғларининг энг баланд- қисмлари жанубда бўлиб, бу ерда Ютунхейман баланд массиви қад кўтарган; массивдаги тик учли Гальхёпигген чўққисининг баландлиги 2468 м. Баландлиги 2286 м ли Доврефьелль чўққиси ундан салгина паст. Тоғлар ўрта қисмида бир оз пасаяди. Уларни қуруқликка чуқур кириб борган Тронхеймсфьорднинг давоми бўлган Емтланд ботиғи кесиб ўтган.
Емтланд ботиғидан шимолроқда тоғлар яна баландлашади, бироқ жанубдаги тоғларчалик баландликка эга бўлмайди. Шимолий Швециянинг энг баланд чўққиси Кибнекайсе тоғи бўлиб, унинг баландлиги 2123 м га стади.



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish