Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Финляндиянинг кўл ландшафти



Download 17,95 Mb.
bet29/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   108
Bog'liq
Власова1

49. Финляндиянинг кўл ландшафти.


Тоғ ёнбағирларининг қуйи қисмлари ва Шарқни Скандинавия билан Финляндиянинг кенг ясси уоғликлари ҳамда текисликлари игна баргли ўрмонлар билан қопланган; тайга ўрмонлари Фенноскандиянинг асосий ўсимлик типи ҳисобланади ва Швеция билан Финляндиянинг энг катта табиий бойлигини ташкил этади. Бу ўрмонлар тахминан 60° ш. к. гача боради, айрим районларда эса бундан ҳам жалубга тушиб келади. Ўрмон ҳосил қилувчи асосий дарахтлар-оддий қарағай. билан европа елидир; шуниси ҳам борки, ғарбдан шарққа томон континенталликнинг орта бориши муносабати, билан ель ўрнини кўпроқ қарағай ола боради. Норвегия ўрмонларида ель энг кўп тарқалган. Швецияда ель билан қарағай деярли тенг тарқалган бўлса, Финляндияда игна баргли дарахтлардан қарағай устун туради. Майда баргли дарахтлардан қайин энг кўп тарқалган.
Бутун тайга области учун подзол ва глейли-подзол тупроқлар ҳамда ботқоқликлар характерлидир; ботқоқликлар айниқсл шарқда катта майдонларни эгаллайди. Тайга ўрмонларида мох қоплами ёки ўрмон дарахтлари тагида ўсувчи турли майда буталар-эрика, черника, брусника ва бошқалар ҳам тарқалган. Типик тайга ўт ўермликлари-отқулоқ (кислица), седмичник :ва пирола (грушанка) учрайди.
61 ва 60° ш. к.лар орасида тайга ўрмонлари аралаш ўрмонлар билан алмашинади. Аралаш ўрмонларда ель билан қарағайдан ташқари қайрағоч, заранг, липа ва дубнинг хилма-хил турлари ўсади. Фенноскандиянинг жанубий чеккасидасконе. ярим оролида бук учрайди. Ғарбий соҳилда бук шимолроқда, қаттиқ шамоллардан тўсилган жанубий фьордларда ўсади. Тупроқни ғалла гуллилар ва чаман бўлиб гулловчи турли ўтлардан иборат қалин ўтзорлар қоплаб ётади. Аралаш ўрмонлар игна баргли ўрмонларга қараганда анча кўп кесиб юборилган.
Ўрта Швеция пасттекислигида аралаш ўрмонлар деярли бутунлай кесиб юборилган бўлиб, улар ўрнини экинзорлар, боғ ва сунъий ўрмонлар олган.
Скандинавия яриморолининг ғарбий соҳили ва океандан эсувчи нам ҳамда кучли шамолларга очиқ соҳил бўйи оролларида дарахт ўсимликлари деярли бутунлай йўқ. Бу ерларда қалин мох қоплами бўлган доимий яшил бутазорлар (асосак ярикадошлар) устун туради. Эҳтимол, илгари соҳилда ўрмонлар бўлган, бироқ улар кесиб юборилган ва қайта тикланмаган, чунки туларнинг ўсиши учун шарокт ноқулайдир. Шундай бўлсада, қадимдан мавжуд доимий яшил бутазорлар (эрикадошлар) кўп жиҳатдан Атлантика соҳилларидаги асосий ўсимлик қоплами дир. Бу бутазорлар, асосан оддий ва пушти эрикадан ташкил топган бўлиб, баъзи лойларда Ғарбий Европа эрикаси учрайди. Эрика билан папоротниклар, черничник, брусника ва қарағай аралашиб ўсади. Бутазорлар кичик-кичик ўтлоқлар, ботқоқликлар билан алмашиниб келади, ботқоқликлар асосан оролларда учрайди. Одатда соҳил тупроқларининг ҳосилдорлиги паст ва улар кучли подзоллашган бўлади.
Норвегиянинг чекка жанубида манзара ўзгаради. У ерда шамолга терс жойларда, айниқса йирик фьордлар этагида кенг баргли ўрмонлар (баъзан ҳатто бук) ям-яшил ўтлоқлар, кўпдан-кўп қишлоқлар атрофини ўраб олган мевали боғлар учрайди.
Фенноскандия ўрмонлари бу мамлакатларнинг энг муҳим бойлиги бўлиб, қадимдан кесиб келинади: улар транспорт билан яхши таъминланган жойларда айниқса кўплаб кесиб юборилган. Бунинг натижасида Норвегиянинг Атлантика бўйи соҳиллари, Финляндия соҳил бўйи пасттекисликлари соҳил бўйн районлари ёки Ўрта Швеция текислигидаги ўрмонлар деярлп бутунлай кесиб бўлинган. Бу районлар тупроқ-иқлим шароитиг кўра деҳқончилик учун энг қулай бўлиб, ҳозирда бутунлай ҳайдалган. Умуман олганда Фенноскандия мамлакатларида катта майдонлар ўрмон биланқопланган. Швецияда ўрмонлар мамлакат территориясининг ярмидан ортиғини, Норвегияда ва Финляндияда 3/4 қисмини эгаллайди. Булар асосан кесилгандан кейин қайта тикланган ва экилган иккиламчи ўрмонлардир. Ботқоқликлар қуритилиб, улар ўрнида катта ўрмон массивлари бунёд бўлган.
Фенноскандияда ўрмон ҳайвонлари устун туради. Уларнинг кўпи қириб юборилган бўлиб, ҳозир деярли учрамайди. Бу гап асосан йиртқичларга тегишли. Айиқ, бўри ва тулки деярли бутунлай тугаб кетган. Кўпгина ҳайвонлар муҳофаза қилинмоқда. Ўрмонларда, баъзан эса ҳатто аҳоли пунктлари яқинида, олмахон яшайди, асл буғу ва косуля, овланадиган хилма-хил ўрмон қушлари: чил, қур, карқур учрайди.
Денгиз бўйларида ва қирғоққа яқин оролларда ҳам қушлар жуда кўп. Сув қушлари (ўрдак, ғоз, оққуш) ҳам анчагина.
Фенноскандия қирғоқ бўйи сувлари фаунаси ҳам турларга жуда бой. Норвегия қирғоқлари яқинида кўплаб тюленлар яшайди; улар кўпинча фьордларга кириб келади. Тюленнинг бир тури Ботник қўлтиғида учрайди. Балиқ бойликлари ҳам жуда мўл. Скандинавия яриморолининг ғарбий қирғоқ бўйлари яқинида балиқлардан треска, сельд, макрель ва денгиз окуни овланади. Дарё ва кўлларда навага, лосось ҳамда кўл форели яшайди.


БРИТАНИЯ ОРОЛЛАРИ
Британия ороллари-Ғарбий Европа қирғоқлари яқинидаги бирдан-бир йирик архипелагдир. Унинг составига икки йирик орол-Буюк Британия билан Ирландия ва кўпдан-кўп майда ороллармен, Англси, Уайт, Ички ва Ташқи Гебрид, Оркней ва Шотланд ороллари киради. Архипелагнинг умумий майдони 325 минг км2, бундан 244 минг қм2 Буюк Британия ороллариға, 84 минг км2 эса Ирландия оролига тўғри келади.
Бутун область матерни яқинида, материк саёзлигида жойлашган; материк саёзлиги эса шарқда айниқса кенг бўлиб, унда Шимолий денгиз жойлашйан. Шимолий ва ғарбий соҳилларни бевосита Атлантика океани ўраб туради, Ирландия билан Буюк Британияни, Ирландия денгизи бир-биридан ажратиб туради.
Британия ороллари қирғоқ бўйи сувларининг чуқурлиги 200 м дан ошмайди. Уларнинг саёз қисми тик тушган жарлик билан чегараланади, океан чуқурликларшў жарликдан бошланади. Қирғоқ бўйи сувларининг тадқиқ қилиниши натижасида материк саёзлигининг тагида дарё водийларининг яхши сақланиб қолган чуқурликлари ва дюна рельефли жойлар борлиги аниқланган. Бу эса қуруқликнинг Британия ороллари районида нисбатан яқин геологик даврда чўкиб, сув остида қолганлигидан далолат беради. Архипелагнинг материкдан узил-кесил ажралиб чиқиши ва унинг ҳозирги қирғоқ чизиғининг шаклланиши музликлардан кенинги вақтга тўғри келади.
Территориянинг оролларда жойлашганлиги ва Атлантиканинг кучли таъсири, қирғоқларнинг кескин парчаланганлиги (бу ҳам Атлантика океани таъсирини янада кучайтиради), рельефининг жуда ўйилиб кетганлиги, ҳозирги вақтда ўрмонсизлиги ҳамда антропоген ландшафтларнинг кенг тарқалганлиги Британия ороллари табиатининг асосий хусусиятларини белгилаб берган. Яна шуни ҳам айтиш керакки, материк билан булган алоқасини яцинда йўқотган бу ороллар табиатининг кўп белгиларига кўра материкнинг уларга қўшни районларига жуда ўхшаш; бироқ территориянинг оролларга яқин эканлиги унинг табиий хусусиятларида ҳам, аҳолининг яшаш шароитида ҳам маълум из қолдирган.
Британия оролларининг палеозойда бурмаланган тоғлари кучли равишда тик ўйилган; бу ўйилиш процесси неогеннинг охири ва антропогеннинг бошида айниқса кучли рўй берган. Бу процесслар жуда парчаланиб кетган рельефни вужудга келтир-ан бўлиб, унда бурмаланган фундаментнинг чиқиб қолган ва чўккан жойлари ўзаро алмашиниб келади; чўккан жойлар турли-ёшдаги ва ҳар хил йўл билан пайдо бўлган ётқизиқлар билан тўлиб қолган.
Тўртламчи даврда Буюк Британия оролининг жанубий қисмидан бошқа деярли бутун область материк музлари билан қопланган; бу музлар қалин морена ётқизиқларини қолдирган ва рельефнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатган. Сўнгги музланиш локал характерда тоғлардагина учраб, унинг марказлари Шотландия, Ирландия ва Уэльсда бўлган.
Британия ороллари рельефида унча баланд бўлмаган ва текисланиб қолган тоғ массивлари устун туради; б.у тоғ массивлари сертепа сув ости сойликлари ҳамда платолари билан алмашинади. Энг баланд ери 1300 м дан салгина ошади.
Оролларнинг қирғоқ чизиғи тектоник ёриқлар ва қайтақата бўлган кўтарилиш ва чўкишлар натижасида.жуда парчаланиб кетган. 0ирик қўлтиқлар Буюк Британия билан Ирланднининг ер юзаси текисЛикдан иборат соҳилларига кириб боради. Йирикроқ яриморолларда эса, аксинча, тоғ массивлари қад кўтарган. Соҳиллар рельефида кўп жойларда морфологик тер-расалар серияси яққол акс этган, бу террасалар денгиз сатҳининг қайта-қайта ўзгариши натижасида ҳосцл бўлган. Буюк Британиянинг шимоли-ғарбий соҳили билан Ирландиянинг ғарбий соҳили айниқса. кучли парчаланган. шимоли-ғарбда фьорд рельефи, ғарбда эса риасс рельефи яхши ривожланган. Буюк Британиянинг шарқий соҳили камроқ парчаланган; бу ердаги қирғоқлар асосан тўғри чизиқли бўлнб, бир неча жойда қуруқлик. ичкарисига қўлтиқлар кириб борган.
Буюк Британиянинг шимолида Шимолий Шотландия тоғлиги қад кўтарган. Гленмор чуқур тектоник ёрйғи тоғликни икки қисмга: Шимолий тоғлик ва Грампиан тоғликларига бўлади; Грампиан тоғларида оролларнинг энг баланд чўққиси Бен-Невис (1343 м) массивй жойлашган. Гленмор ботиғидан Каледон канали ўтказилган бўлиб, у Шотландиянинг шимоли-шарқий соҳилидаги Мори-Фертч қўлтиғини ғарбий соҳилдаги Фертоф-Лорн қўлтиғи билан туташтирган. Тоғликнинг чекка шимолий қисми ер пўстининг яқин геологик вақтда рўй берган ёрилишлари ва парчаланишлари натижасйда Буюк Британия оролидан ажралиб чиқиб, икки группа ороллар-Ички ва Ташқи Гебрид оролларнии ҳосил қилган.
Шимолий Шотландия тоғлиги умуман тепаси ясси ва айрим чўққилари кескин ажралиб турган тоғ массивидан иборат. Унин-рельефида тўртламчи давр музланишц излари; уюлиб ётган хар-санглар, қўй пешаналари, кўплаб трог водийлари кўзга яққол яланиб туради. Шотландиянинг шимоли-ғарбий фьорд соҳили серқоя бўлиб, улар яқинида ороллар кўп. Оролларнинг қояли қирғоқларида қирғоқ тўлқини хилма-хил ажойиб шаклларни вужудга келтирган. Соҳил бўйидаги базальт қояларида, кичик Стафф оролида вужудга келган Фингал унгури айниқса машҳурдир. У сув қалқиб кўтарилганда сув тагида қолади, сув қайтганда эса унга оёқни ҳўл қилмай кириб бориш мумкин.
Шотландиянинс жанубий қисмида Жанубий Шотландия қирлари жойлашган, улар тепаси сал тўлқинсимон ва баландлиги 500-600 м ли платодан иборат. Платоникенг водийлар кесиб ўтган. Жанубий Шотландия қирларининг ғарбий қисми шарқий қисмига қараганда баландроқ ва кўпроқ парчаланган; унда кар кўллари, харсанг тошлар уюми ҳамда мореналар бор. Қирларнинг шимолий чеккаси
Шимолий Шотландия тоғликларининг жанубий чеккаси каби узилмалар натижасида ҳосил бўлган.
Грампиан тоғлари билан Жанубий Шотландия қирлари орасидаги кенг грабен (чўкма)да Ўрта Шотландия текислиги жойлашган. Унинг юзаси девон ва карбон даврининг қизғиш қумтошлари, гиллари ҳамда оҳактошларидан таркиб топган; бу ётқизиқларда тошкўмир қатламлари бор. Девон ва карбон ётқизиқларини вулкан жинслари ёриб чиққан бўлиб, бу жинслар кўпдан-кўп гумбазсимон қирлари ҳосил қилади.
Шимолий Англияда Жанубий Шотландия қирларидан жанубда соҳил бўйлаб кетган қирлар ва сертепа текисликлар ажралиб туради. Шимолий Американинг ўрта қисмини меридионал йўналишдаги Пеннин тоғлари эгаллайди;-улар тошкўмир даврининг жинсларидан таркиб топган антиқлинал баландликлардир. Антиклиналнинг гумбазсимон кўтарилган қисми емирилган бўлиб, ёнбағирларида куэста тепаликлари ҳосил бўлган; куэста тепаликлари шарқ ва ғарбга қия ён бағир ҳосил қилиб тушиб келади. Пенин тоғларига шимоли-ғарбдан гумбазсимон қадимий Камберленд вулканик массиви келиб туташган. Музланишлар вақтида унинг ёнбағирларида тоғ-музлик рельефи шакллари комплекси ҳосил бўлган. ёнбағирларни катта цирклар радиал йўналишдаги трог водийлари кесиб ўтган бўлиб, уларнинг кўпдан-кўп кенгайган жойлари кўллар билан банд. Кемберленд массиви кўллари кўплигидан серкўл округ номини олган. Музлик рельефи шаклларининг жуда кўплиги туфайли массивнинг баъзи жойлари ҳақиқий баланд тоғ характерига эга. Жанубдан Пенин тоғлари этагига триас ва юра даврининг ётқизиқларидан тузилган сертепа Мидленд текислиги келиб туташади. Тепаларни кўпдан-кўп водий ва жарлар кесиб ўтган; жарлар ёнбағрида қизғиш жинслар қатламлари очилиб ётади. Мидленд ландшафтида қизил ранг кўп тарқалганлигидан уни Қизил текислик деб атайдилар.
Мидлендга ғарбдан Уэльс ярим ороли келиб туташган. У денгиз мчига узоқ кириб борган қуруқлик бўлагидан иборат бўлиб, уни Кембрий тоғлари деярли бутунлай эгаллаб ётади. Бу гоғларнинг энг баланд тепаси-Сноудон (1085 м) қадимги вулканик массивдир. Тоғлар рельефи ясси, тоғ тепалари юмалоқ, ёнбағирлари қиядир. Кембрий тоғларининг фақат энг баланд қисмлари, биринчи навбатда Сноудон массиви, тўртламчи давр музланишлари таъсиридаги тоғ рельефига эга. Уэльс яримороли тоғлари соҳил томондан қирғоқ бўйи пасттекисликлари билан ўралган. Бу яриморол Буюк Британиянинг бошқа қисмларидан Северн дарёсининг кенг водийсн билан ажралган. Уэльс ярим-оролининг чекка жанубида герцин бурмаланишида пайдо бўлгагг тоғларнинг айрим қисмлари жойлашган бўлиб, улар Кардифф районида пастроқ баландлик ҳосил қилади.
Бристоль қўлтиғи грабени Уэльс яриморолини Корнуэл яриморолидан ажрахиб туради; Корнуэлл яримороли Буюк Британиянинг жануби-ғарбий чекка қисмидир. Бу яриморол ёшроқ чўкинди жинслар қатламлари орасидан қад кўтарган пенепленлашган қирлар билан банд. Дартмур-Форест ва Эксмур-Форест кристалли массивлари Корнуэл яриморолидаги энг баланд (500-600 м) жойлардир. Қуруқлик яқинида чўкканлиги сабабли соҳил парчаланиб, ингрессив (чекинувчи) бухталар пайдо бўлган, шунингдек, қирғоқдан кўпдан-кўп қояли ороллар ажралиб чиққан. Яриморолнинг шарқий қисмини мезозой жинсларидан таркиб топган Сомерсетшир пасттекислиги эгаллаб етади.
Буюк Британиянинг жануби-шарқий қисми геологик тузилиши ва рельефига кўра унинг бошқа барча қисмларидан фарқ қилади. Бурмали заминнинг кристалли жинслари ҳеч қаерда ер бетига чиқмайди ва бутун район бўйича мезозой ва кайнозой эраларининг чўкинди жинслари тарқалган. Бу жинслар палеозой эрасининг бўкилган структураларини қоплаб ётади. Бу район рельефининг энг асосий хусусияти куэсталарнинг тарқалганлигй бўлиб, улар жануби-ғарбдан шимоли-шарққа томон йўналган ва тик томони қадимги Уэльс кўҳна тоғларига рўпарадир. Юра оҳактошлари ва бўр жинслардан таркиб топган куэста грядаларида карст рельефи ривожланган. Шимоли-ғарбдан ҳисоблаганда биринчи куэста грядаси Мидленд текислигини ўраб туради. У юра оҳактошларидан таркиб топган бўлиб, баланд, парчаланган қаноти-Котсуолд-Хилснинг баландлиги 300- 500 м га етади. Данубда бу куэстадан юра ва бўр даврининг қумгил ётқизиқлари билан тўлган пастқам полоса чўзилиб кетган.



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish