Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Жанубий Грециядаги ландшафт. Афинанинг кўриниши (муаллиф фотоси)



Download 17,95 Mb.
bet48/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   108
Bog'liq
Власова1

75. Жанубий Грециядаги ландшафт. Афинанинг кўриниши (муаллиф фотоси).
қирғоқларидаги пасттекисликларнинг қизил (оҳактошларда) ва жигар ранг тупроқларида доимий яшил ўсимликлар ўсади. Субтропик тупроқ ва ўсимликлар тарқалган ерларнинг юқори чегараси шимолдан жанубга томон кўтарилиб боради. Адриатика денгиз соҳилининг шимолий қисмида бу чегара денгиз сатҳидан 300-400 метрдан баланд кўтарилмайди, Жанубий Грецияда эса 1000 м атрофида ва ундан баландроқдир.
Ярим оролнинг кўп ёғин тушадиган ғарбий қисми ўсимликлари қурғоқчил жануби-шарқнинг ўсимликларига қараганда бойроқ. Иония оролларининг табиий ва маданий ўсимликлари айниқса хилма-хил ва бўлиқдир, ваҳоланки Эгей денгизидаги баъзи ороллар қуёшда куйиб кетган чўлдан иборат.
Ғарбий районларда маквис айниқса кенг тарқалган. Маквис бутазорлари соҳилларни ва тоғ ёнбағирларининг қуйи қисмларини қоплаган, жануби-ғарбда маквисдан кўра ксерофитрок, фригана формацияси кўпчиликни ташкил этади, баландроқ тоғларда фригана шибляк билан алмашинади. Баъзи жойларда доимий яшил дублар (Quercus ibex, Q. coccifera ва бошқалар) денгизбўйи қарағайи ва дафна (Jaurus nobilis) дан иборат Ўрта денгиз типидаги кичик-кичик ўрмонлар сақланиб қолган. Соҳилда ва тоғ ёнбағирларининг қуйи қисмларида табиий ўсимликларни маданий ўсимликлар кўп жойларда сиқиб чиқарган. Зайтун дарахтзорлари денгизнинг Югославия соҳили жануби қисмида пайдо бўлади, Албания билан Грецияда кенг тарқалган цитрус боғлари анча катта майдонларни эгаллаган. Зайтунзорлар жанубга томон тоғларда юқорига кўтарилиб боради. Югославияда турли мевали боғлар-олма, нок, олхўри ва ўрикзорлар катта майдонларни эгаллаган. Илиқ Ўрта денгиз иқлимли барча районларда тоғ ёнбағирларида узумзорлар кўп. Узумзорлар Жанубий Грецияда зинапоя қилиб ишланган ёнбағирларда айниқса баландга кўтарилади.
Ўрта денгиз типли ўсимликлар ва тупроқлар минтақасидан юқорида дублар, заранг (Acer campestre), липа (Tilia argentea) ва бошқа кенг баргли ўсимлик турларидан ташкил топган баргини тўкувчи ўрмонлар жойлашган. Бу ўрмонларда дарахт тагида доимий яшил ўсимликлар кўп. Денгиз бўйидаги тоғ тизмаларининг кенг баргли ўрмонларининг кўп қисми кесиб юборилган. Югославиянинг оҳактошли ясситоғликларидаги, яъни Динар карсти деб аталадиган райондаги ўрмонлар айниқса кўп кесиб юборилган. Бу ясси тоғликлар баъзи жойларда тупроғи йўқ, чағир тошлар ва йирик оҳактош палахсалари қоплаган ҳақиқий чўлга айланиб қолган. Деҳқончилик қилиш учун қулай ерлар оҳактош нураши маҳсулотлари қизил тупроқ (терраросса) кўринишида тўпланадиган польеларда далаларда учрайди. Бундай жойларда ҳайдаб, экин экилган кичик-кичик ерларни кўриш мумкин. Бутунлай унумсиз ерлар майдони нисбатан кичик. Унумсиз ерлар ёнида яйлов сифатида фойдаланиладиган ўтлоқлар ва ҳатто илгариги кенг баргли ўрмонларнинг қолдиғи бўлган дарахтзорлар ҳам учраб туради.
Болқон ярим ороли ҳайвонот дунёсида Ўрта Европа ҳайвон турлари ҳам, типик Ўрта денгиз бўйи фаунаси турлари ҳам бор. Аҳоли кам айрим районларда фауна яхши сақланган, лекин айрим йирик ҳайвонлар аллақачон ва бутунлай йўқолиб кетган. Масалан, ярим оролнинг жанубий қисмида тарихий даврда шерлар яшагани маълум.
Ярим оролнинг баъзи районларидаги дарё бўйи ва ботқоқли тўқайларда тўнғиз учрайди; тоғ ўрмонларида ҳозиргача ҳам буғу, серна сақланиб қолган, Эгей денгизидаги оролларда хона-ки эчкининг авлоди ёввойи эчки яшайди. Хилват тоғли ерларда баъзан қўнғир айиқ учрайди. Кемирувчилар кўп, улар орасида қуён биринчи ўринни эгаллайди.
Хилма-хил қушлар бор. Йиртқич қушлардан гриф, бургут, илонхўр бургут учрайди. Чумчуқ турлари, қизилиштонлар жуда кўп, илгари тустовуқ бўлган.
Типик Ўрта денгиз бўйи ҳайвонлари орасида судралиб юрувчилар кўп. Калтакесаклар айниқса кўп, қора илон, кичик бўғма илон учрайди. Жанубда Греция эндемик тошбақаси бор.
Дунай ва Адриатика денгизи ҳавзаларидаги дарё ва кўллар балиққа жуда бой. Ярим оролнинг жанубий Эгей денгизи ҳавзасига қарашли қисми чучук сув ҳайвонларига нисбатан камбағал.

ОСИЁ ЎРТА ДЕНГИЗ БУЙИ (ЛЕВАНТ)


Бу табиий ўлка Ўрта денгизнинг шарқий соҳили бўйлаб нисбаган камбар полоса шаклида шимолдан жанубга томон чўзилган. Шимолда ўлканинг кичик қисми Туркия территориясида жойлашган, сўнгра унга Суриянинг ғарбий тоғли чекка қисми, Ливан, Исроил ва Иорданиянинг бир бўлаги киради. Жануби-ғарбий чегараси Синай ярим оролининг шарқий чеккаси бўйлаб ўтади. Шарқда ва жануби-шарқда Сурия чўли ва Арабистон ярим ороли билан аниқ табиий чегара йўқ. Левант тектоник жиҳатдан Арабистон-сурия палахсасининг чеккаси бўлиб, ёш тектоник ҳаракатлар уни кўтарган, парчалаган ва бурмалар ҳосил қилган. Чегарани шартли равишда шу кўтарилмаларнинг шарқий этагидан ўтказиш мумкин. Ўлка Ўрта денгиз бўйи ландшафтларининг жануб ва шарқ томондан чўллар ўраб турган камбар полосасидан иборат.
Левант территориясида кристалл заминнинг жинсларини бўр ва палеоген даврлари ётқизиқларининг қалин қатламлари қоплаган, бу қатламларни айрим жойларда базальт ёриб чиққан. Бу жинслар бурмаланган, сўнгра бутун соҳилда табақали вертикал ҳаракатлар рўй берган, бу ҳаракатлар областда кенг кўламда бўлиб, Осиё Ўрта денгиз бўйининг ҳозирги рельефининг хусусиятларини вужудга келтирган. Ҳозирги вақтда тез-тез бўлиб турадиган зилзилалар ана шу ҳаракатлар оқибатидир.
Ўрта денгиз қирғоғи бўйлаб аҳоли зич ўрнашган соҳил пасттекислиги жойлашган. Унинг кенглиги шимол ҳамда жанубда 30-50 км ra етади, ўрта қисмида, Ливан территориясида эса торайиб, 1,5-3 км бўлиб қолади. Баъзи жойларда тоғлар тармоғи пасттекисликни кесиб ўтиб, денгизгача етиб боради ва қулай кўрфазлар ҳосил қилади. Исроилдаги Хайфа, Ливандаги Байрут ва Триполи портлари ана шундай кўрфазлар бўйида жсйлашган. Лекин соҳилнинг катта қисми, айниқса жанубда тўғри қирғоқли ва пасттекисликдир. Баъзи ерларда пасттекисликка кўндаланг водийлар келиб туташади, улар соҳилни тоғли районлар билан боғлаб туради.
Шарқда пасттекислик устидан тепалари текисланган, ёнбағирлари тик тоғ массивлари ҳамда платолар кўтарилиб туради. Тоғлар Ливан территориясидаги Ливан тоғларида ҳаммадан баланд кўтарилган, Курнет-ас-Сауд тоғининг баландлиги 3089 м га етади. Шимолга ва жанубга томон тоғлар 1000 м гача ва ундан ҳам пастроққача пасаяди.Тор водийлар тоғларни кенглик Йўналишига яқин йўналишда кесиб ўтади. Тоғлар пасайган жойларда водийлар кенг, ёнбағирлари салгина қия сойлар кўринишидадир. Тоғларнинг кўп қисмини ташкил этувчи оҳактошларда карст ҳодисалари ривожланади.
Ўлканинг шарқида тоғ массивлари тектоник ботиқлар минтақасига тик тушади, бу тектоник ботиқлар минтақаси бутун ўлкани шимолдан жанубга кесиб ўтиб, Акаба қўлтиғи ва Қизил денгиз орқали Африкага ўтиб кетади. Бу қуруқликдаги дунёда энг катта рифтлар системаси бўлиб, Африкани Арабиетон ярим оролидан ажратиб туради ва Африка материгининг шарқий чеккаси ҳамда Осиёнинг ғарбий чеккаси рельефининг кўпгина хусусиятларини вужудга келтирган. Кўриб чиқилаётган ўлка территориясида ер пўсти ёриқлари камбар ботиқлар минтақасини ҳоспл қилган бўлиб, бу минтақа жанубга томон чуқурлашиб боради. Шимолда, Сурия территориясида таги ясси, ботқоқ босган
ЭлТаб грабени бор, ундан жанубда баландроқ Бекаа ботиғига ўтилади, бу ботиқ Ливан территориясида ҳам давом этади. Иорданиядаги грабенлар таги океан сатҳидан паст жойлашган ва кўпинча кўллар билан банд. Бу кўлларнинг энг каттаси бўлган Ўлик денгиз сатҳи океан сатҳидан 392 м паст туради, тагининг энг чуқур жойи-748 м. Тектоник ботиқнинг бу ҳамма қисми Гхор грабени дейилади. Ботиқни ўраб олган тоғларнинг ёнбағирлари ботиқ тагидан тик кўтарилиб, рельефда ниҳоятда кескин фарқлар ҳосил қилади,
Ўлканинг шарқий чеккаси бўйлаб тоғ тизмалари ва массивларининг яна бир минтақаси-Антиливан тоғлари кўтарилган бўлиб, булар шарқда қўшни Сурия ва Иордания қирлари билан аста-секин туташиб кетган. Бу тоғлар ҳамма қисмида ҳам Ливан тоғларидан паст туради. Антиливаннинг фақат ўрта қисмида баландлиги 2659 м га етади, Хермон массиви эса 2800 м гача кўтарилган.
Ўлканинг фойдали қазилмалари яхши текширилмаган. Ўлик денгиз сувидаги туз запаси энг катта аҳамиятга эга. Камроқ миқдорда асфальт, гипс, фосфорит қазиб чиқарилади. Баъзи бир металл конлари ҳали деярли текширилмаган.
Ёзда Левантда тропик ҳаво ҳукмронлик қилади ва қуруқ бўлади, қишда циклонлар фаолияти туфайли ёғинлар узоқ давом зтадиган қаттиқ ёмғирлар тарзида ёғади. Еғин миқдори шимолдан жанубга ва ғарбдан шарққа томон камайиб боради. Ғарбда жойлашган тоғларнинг ғарбий ён бағирларига ва қирғоқ бўйи пасттекислигининг шимолий қисмига энг кўп ёғин тушади. Чекка шимоли-ғарбда, Ливан тоғлари ёнбағирларида йилига 1000 мм дан ортиқ, айрим жойларда эса 2000 мм гача ёғин ёғади. Лекин Исроил ва Иорданиянинг қирғоқбўйи пасттекпсликларига атиги 500 мм дан ортиқроқ ёғин тушади. Ички водийларда, бўйлама грабен ва шарқий районларда 500 мм дан кам, кўп жойларда 300 мм дан оз, Ўлик денгиз соҳилида эса йиллик ёғнн миқдори 200 мм дан ошмайди. Соҳилда намгарчилик даври ички ва чекка жанубий районлардагига нисбатан узоқроқ давом этади. Бу районларда ёғин фақат қишда, икки-уч ой давомида бўлади. Тоғларнинг юқори қисмида қор ёғади, энг сер-нам Ливан тоғларида эса қалин қор қоплами ҳосил бўлади, бу қор эришидан дарёлар тўйинади; жанубда қор баъзан анчагина узоқ вақт турса ҳам. лекин камдан-кам ёғади. Соҳилда қор деярли ҳеч қачон ёғмайди. Соҳилда ёз қуруқ келиб етишмаган нам ўрнини нисбий намликнинг юқори бўлиши бир оз тўлдиради, лекин материк ичкарисига кирган сари нисбий намлик тез камая боради. Соҳилда баҳор ва куз ойларида жануби-шарқдан фён типидаги қуруқ ва иссиқ шамол эсади, бу вақтда ҳаво очиқ, ҳарорат юқори бўлади.
Иқлимнинг континенталлиги ғарбдан шарққа томон кучайиб боради. Соҳилда иқлим илиқ, иссиқ ва салқин ойлар температурасидаги фарқлар нисбатан кичик бўлади. Байрутда ян-варнинг ўртача температураси +13°С, августнинг ўртача ҳарорати + 27°С, Суриянинг шимолий қисмида эса январда +5°С. августда + 24°С, шарқий районларда январь ўртача температураси +4, +5°С, июлнинг ўртача температураси эса +28°С гача бўлади. Ўлик денгиз қирғоғида июлнинг ўртача температураси + 30°С дан юқори, январники +11, +12СС. Бу ернинг ёзги қурук жазирама иссиғи Африка ёки Арабистоннинг тропик континентал чўлларини эслатади. Ёзда ҳарорат баъзан +50°С гача кўтарилиши мумкин.
Ўлканинг кўп қисмида дарёлар кам сув ва режими жуда ҳам беқарордир. Улар кема қатнови учун ярамайди, гидроэнергетика мақсадларида фойдаланилмайди, суғоришда эса жуда кам фойдаланилади. Деярли ҳеч бир ерда суғормасдан деҳқончилик қилиш мумкин эмас, лекин суғориш учун сувни ер ости сувли қатламларидан ва тоғ жилғаларидан олинади.
Ер ости оқар сувларининг камлигига иқлим, геологик тузилиш хусусиятлари (оҳактошларнинг кенг тарқалганлиги) ва рельеф сабабдир. Территориясининг катта қисмидан океанга сув оқиб бормайди ва кичик, баъзи жойларида вақтли оқар сувлар ички кўлларга бориб қуйиладиган сувлар билан суғорилади. Ички оқим районларининг энг катта дарёси Хермон тоғ массивидан бошланувчи Иордан дарёсидир. У Гхор грабенида оқади. Иордан ўз йўлида сатҳи океан сатҳидан анча паст бўлган Хула ва Тивериад кўлларидан оқиб ўтади. Иордан оқмас кўл-Ўлик денгизга қуйилади. Бу кўл сувининг шўрлик даражаси ўрта ҳисобда 26O‰ га етади (бир оз чуқурликда эса шўрлик даражаси 300‰ дан ошади). Кўл сувида на балиқ ва на бошқа хил ҳайвон яшайди, унда фақат бактерияларгина бор. Соҳилларида ҳеч нарса йўқ, чўлдан иборат, жуда қурғоқчил, ҳавода ҳам, тупроқда ҳам туз кўп бўлганлигидан ўсимлик ўсмайди. Шу сабабли кўлнинг номи ўзига жуда мос тушган. Иордан дарёси ўз йўлида грабен остидаги бир қанча зиналардан ўтиб, остоналар ҳосил қилади. Дарё баланд, ёғин мўл тушадиган тоғ массивидан тўйиниб, шунингдек, ўзи оқиб ўтадиган чучук кўллардан сув олиб, доимий оқимга эга ва Левантдаги бошқа дарёларга қараганда серсувдир. Иордан қурғоқчил районлардаги асосий сув ман-баидир.
Ғарбдаги тоғ массивларидан Ўрта денгизга нотекис режимли бир неча кичик дарё оқиб боради. Йилига бир неча ой қор билан қопланиб ётадиган тоғлардан оқиб тушувчи бир неча йирик дарёгина доимий оқимга эга ва анчагина серсувдир. Булар Энгаб ва Бекаа ботиқларидан оқиб ўтувчи Нахр-эллитани ва Нахр-эл-Аси дарёларидир.
Ўсимлик ва тупроқларда ўлканинг умумий субтропик хусусиятлари аниқ ифодаланган. Соҳилда ва тоғларнинг ғарбга қараган ёнбағирларида ландшафт типик Ўрта денгиз бўйи ландшафти бўлиб, тупроқлари қизил ва жигар ранг, улар устида намлик миқдори ва грунт шароитига қараб маквис ёки гаррига типли доимий яшил бутазорлар ёки асосан дубдан иборат дои-мни яшил сийрак ўрмонлар ўсади. Сернамроқ жойларда сарв-зорлар, чинор, заранг ва бошқа кенг баргли дарахтлардан иборат ўрмонлар учрайди. Лекин йиллик ёғин миқдори кескин камаядиган жанубда, соҳилдаги текисликда, Гхор грабенида дарахтлар йўқолади, бута ўсимликлар эса аниқ ифодаланган ксерофит қиёфага эга бўлади. Бу ерларда бўз, кучли шўрланган тупроқлар тарқалган, шувоқ, олабўта, шўралардан иборат сийрак ўсимлик ўсган чала чўллар ёки ҳатто ҳақиқий чўллар ҳукмрон. Марказий Осиёда ўсувчи ўсимликлардан саксовул, Африка ўсимликларидан акациянинг баъзи бир турлари учрайди.
Тоғларда 1000 м дан баланд баъзи жойларда эндемик игна баргли дарахтлардан иборат ўрмонлар ўсади. Илгари бу ўрмонлар анча катта майдонни қоплаган эди. Ҳозирги вақтда кичик-кичик ўрмонларгина сақланиб қолган бўлиб, улар илгари кўп ерларни қоплаганлиги ҳақида тасаввур беради холос. Танаси йўғон ва шохшаббаси қатламқатлам бўлган ливан кедрлари ўрмони айниқса ўзига хосдир. Яна пихта ва ҳалаб қарағайи ўсади. 2000 м га яқин баландликда дарахтсимон арча пайдо бўлади, ундан юқорида эса дарахт ўсимликлари альп ўтлоқлари билан алмашинади.
Левантда деҳқончилик обикор ерларда ҳам, суғорилмайдиган ерларда ҳам ривожланган. Қирғоқбўйи пасттекислигининг суғорилмайдиган ерларида ва тоғларнинг шимолий қисмида ёмғиргарчилик даври олдидан буғдой, арпа, пахта, тамаки, макка-жўхори экилади. Шу билан бирга агар баҳорда ёмғирлар эрта, ғалла етилмасдан тўхтаб қолса, айниқса тоғлардан фёнга ўхшаш қуруқ шамоллар эса бошласа, экинлар ҳосили хавф остида қолади. Тоғларнинг Ўрта денгиз томонига ёки ички водийларга қараган ёнбағирлари учун террасали деҳқончилик хосдир. Фал-лоҳларнинг (араб деҳқонлари) катта меҳнати билан ёнбағирлар зинапоясимон беҳисоб террасаларга айлантирилган, буларда турли хил экин ва мевалар етиштирилади: пастда банан ва цитрус мевалар, юқорироқда узум, зайтун дарахти, шафтоли ва бошқалар; янада баландда олма ва нок етиштирилади.
Жануб ва жануби-шарқдаги қурғоқчил районларда чўл ландшафтлари орасида воҳалар бор. Воҳаларни суғориш учун водийларда тоғ этакларидан чиқадиган булоқларнинг, баъзи бир чучук кўлларнинг ва анча кам миқдорда доимий оқимга эга бўлган дарёларнинг сувидан фойдаланилади. Жанубий воҳаларда тропиклардан келган ўсимлик-хурмо (финикия хурмоси) пайдо бўлади.
Левант ҳайвонот дунёсининг Ўрта денгиз бўйининг бошқа қисмлари фаунасига ўхшаш томонлари кўп. лекин шу билан бирга Африка фаунаси вакиллари, Осиёнинг айрим областлари ҳайвонлари ҳам бор. Йиртқичлардан чиябўри, йўл-йўл сиртлон характерлидир, лекин мушуксимонлар оиласига кирувчи ҳайвонлар-қоплон, қорақулоқ ҳам учрайди. Тоғ ўрмонларида ёввойи эчки (серна), очиқ тошлоқ ерларда даман яшайди. Кемирувчилар (қўшоёқ, жайра, қуён) кўп ва хилма-хилдир. Шимолда сув ҳавзалари бўйида қундуз бор. Қушлардан чўлдашт қушлари тувалоқ, тўрғай ва бошқалар ҳаммадан кўп учрайди.
КИЧИК ОСИЁ ТОҒЛИГИ
Кичик Осиё тоғлиги Ўрта денгиз, Қора денгиз ва Мармар денгизи ўраб турган Кичик Осиё ярим оролида жойлашган. Бу денгизлар ва уларни туташтириб турган Дарданелл ҳамда Босфор бўғозлари орқали Европа билан Осиё ўртасидаги шартли чстара ўтади. Ўрта денгиз ва Эгей денгизида Кичик Осиё қирғоқларига яқин жойлашган Кипр, Родос ва бошқа ороллар ҳам шу ўлкага киради. Кичик Осиёда Туркиянинг Анатолия деб аталадиган Осиё қисми жойлашган.
Кичик Осиё тоғлиги шарқда Арманистон тоғлиги билан қўшилиб кетган. Жанубда унинг чегараси Ўрта денгиз қирғоғи билан бориб, Искандарон қўлтиғидан жануброқдан ўтади, сўнгра 40° шарқий узунлик билан Ван кўли оралиғига боради, шимолда эса, Чохор дарёсининг қуйи оқимига тахминан тўғри келади.
Кичик Осиё Олд Осиё орасида табиати Ўрта денгиз бўйига энг яқин бўлган ўлкадир. Унинг ғарбий ва жанубий чеккалари тўлиқ Ўрта денгиз бўйига киради. Ички қисмларида шарқдаги тоғликларга қараганда аридлик даражаси камроқ ва оқмас (берк) ҳавзалар майдони камроқдир. Кичик Осиёда аҳоли қадимдан зич ўрнашган ва унинг табиати инсон таъсирида катта ўзгаришларга учраган.
Ўлка рельефи учун шимол ва жанубда чеккадаги тоғ тизмалари системаси, улар орасида ярим оролнинг марказий қисмида жойлашган ички ясси тоғлик характерлидир. Шарқда чеккадаги тоғ тизмалари бир-бирига яқинлашади, ясси тоғлик эса айрим қисмларга бўлиниб кетади. Орографиясининг бундай хусусиятлари структураси хусусиятларига хосдир: орографиянинг тузилишида Болқон ярим оролидаги тоғларнинг давоми бўлган кай-нозой бурмаланиши тоғлари иштирок этади. Бу тоғлар кенинги орогеник даврда палахсали ҳаракатлар рўй берган ўрталиқдаги массивни ўраб туради. Ҳозирги рельеф неогенда ҳамда антропогеннинг биринчи ярмида, яъни Европанинг қўшни территорияларида ҳамда ҳознрги Ўрта денгиз бўйининг буерга туташ қисмларида кўтарилиш, чўкиш ва парчаланиш рўй берган даврда таркиб топган. Бу вақтда Кичик Осиё Болқон ярим оролидан ажралди. Эгей ва Мармар денгизлари, Дарданелл ва Босфор бўғозлари пайдо бўлди, қирғоқ бўйи жуда парчаланиб кетди. Бу ҳаракатлар вақтида Кичик Осиё тоғлигининг ҳозирги палахсали тоғ рельефи ҳам вужудга келган. Бу рельефда текисланган юзалар ва яқинда яшарган рельеф шакллари аниқ ифодаланган. Кўтарилиш эрозия процессларининг жонланишига сабаб бўлди, бу эса тоғ массивларининг, айниқса чеккадаги тоғларнинг жуда парчаланиб кетпшига олиб келди. Вулканизм ҳаракатлари ер пўстидаги ёрилишлар билан боғлиқдир, вулканизм тоғликнинг шарқий районлари учун айниқса хосдир. Ўлканинг ғарбий қисмида кучли сейсмик ҳаракатлар кузатилади. Қаттиқ зилзила 1939 йили ярим оролнинг шимолий қисмида бўлган.
Тоғликнинг шимолий чеккасидаги тоғ тизмалари системаси умумий ном билан Понтия тоғлари дейилади. Бу тоғлар Қора денгиз томонга тик тушиб келган, фақат айрим жойлардагина қнрғоқ бўйида кичик-кичик пасттекислик ерлар бор. Кам сонли қўлтиқлар қуруқликка унчалик узоқ кириб бормайди ва уларни бўйлама чўзилган тоғ тизмаларининг террасали тик ёнбағирлари ўраб олган. Шимолий соҳилдаги энг катта қўлтиқлар Синоп ва Самсун қўлтиқларидир.
Понтия тоғлари тизмалари иккита параллел грядалар шаклида чўзилган бўлиб, буларни бир-биридан бўйлама водийлар ажратиб туради. Тоғларнинг тузилишида токембрий ва палеозой кристалл жинслари кўп қатнашган, чунки бу районда қадимги ички массивнинг чеккалари ҳам тоғ ҳосил бўлишида иштирок этган. Ғарбдан шарққа томон вулкан жинслари роли ортади ва у.чуман, бу Р1ўналишда бутун рельеф характери анча ўзгаради. Бутоғларминтақасининг ғарбий қисми Ғарбий Понтия тоғлари дсйилади. У ўртача баландликдаги рельефи, тоғ тепалари ва ёнбағирлари қиёфасининг кескин эмаслиги, баландликларнинг 2000 м дан деярли ошмаслиги ва эрозия натижасида парчаланганлиги билан фарқ қилади. Аҳоли кенг сойликларда ва чуқур водийларда яшайди.
Шарқий Понтия тоғлари анча баланд (3000 м дан ортиқ) ва кам парчаланган. Тоғларнинг юқори қисмларида тўртламчи давр музлиги ҳосил қилган типик альп рельефли ерлар бор. Кичиккичик ҳозирги музликлар бор.
Ўрта Понтия ёки Жаник тоғлари тоғ системасининг пасайган ва парчаланган қисми бўлиб, унинг этагида Қизил Ирмоқ ва Яшил Ирмоқ дарёларининг ботқоқ босган дельта текисликлари жойлашган.
Кичик Осиё тоғлигининг жанубий чекка тоғлари системаси умумий ном билан Тавр (арманча Тородос) тоғлари деб аталади. Тавр тоғлари ҳам шимолий тизмалар сингари денгиз томондан ер пўстининг ёш ёриқлари билан чегараланган ва кам ўйилган бўйлама тектоник қирғоқ ҳосил қилган. Лекин тоғлар бир қанча жойда қирғоқдан узоқлашиб, кенгбар пасттекисликлар ҳосил бўлган, булар Антал, Мерси ва Искандарон каби кенг қўлтиқларни ўраб туради. Бу қўлтиқлар жанубий соҳилда иккита йирик ярим оролликия ва Киликия ярим оролларини ажратиб туради.
Тавр тоғлари альп бурмаланиши системасига киради. Уларнинг кўп қисми мезозой оҳактошларидан тузилган, лекин бу тоғларнинг тузилишида шунингдек метаморфик ҳамда кристалл тоғ жинслар ҳам иштирок қилади. 2000-3000 м ли баландликлар кўпчиликни ташкил этади. Марказий Таврдаги Қолдитоғ энг баланд тоғ массиви бўлиб 3734 м га етади. Оҳактош тизмалар ва плато баъзи жойларда денгиз бўйига тақалиб келиб, баланд қояларни ҳосил қилган. Оҳактошларнинг кўплиги карст процессларитшнг ва карст рельефининг кенг тарқалишига сабаб бўлган, бу жиҳатдан Тавр тоғлари Болқон ярим оролидаги Динар тоғларига ўхшайди. Катта майдонларни яланғоч тошлоқ ясси тоғликлар, кар далалари, қиррали тизма тоғлар эгаллаган. Буларни чуқур, кўпинча сувсиз даралар кесиб ўтади. Қенг польеларда (карст натижасида ҳосил бўлган ботиқ текисликлар) ёки қуриб қолган кўллар ўрнида унумдор тупроқлар тарқалган ва аҳоли шундай жойларда тўпланган.
Соҳил томондан Марказий Тавр тоғлари энг баланд кўтарилган ва чиқиш жуда қийин. Шарқий Таврнинг шарқий қисми Арманистон тоғлигини ўраб туради.
Ички Анатолия ясси тоғлигининг ер юзаси пенепленлашган, кристалли палеозой массивларидан ёки оҳактошлардан тузилган супасимон платолардан иборат. Оҳактошлар тагида кристалл замин ётади. Ясси тоғликдаги баландликлар 800 м дан 1500 м гача боради, шарқий қисми ғарбига қараганда баланд. Ясси тоғлик устидан айрим палахса тизма тоғлар (масалан, Ички Тавр) ва якка-якка вулкан тоғлари кўтарилиб туради. Булар орасидаги ботиқлар кўп жойда шўр ва қуриб қоладиган кўллар билан банд.
Ғарбда чеккадаги тоғ тизмалари ва ички ясси тоғликнинг массив тоғлари қирғоққа кўндаланг жойлашган, бунинг оқибатида қирғоқ жуда парчаланган. Яқин геологик ўтмишда рўй-берган қуруқлик чўкиши қулай кўрфазлари бўлган риас типли қирғоқнинг вужудга келишига олиб келган. Бу соҳилда Туркиянинг муҳим порти-Измир жойлашган.
Ўлканинг Ўрта денгиз бўйига мансублиги иқлим хусусиятларида энг аниқ акс этади. Ғарбда ва жанубда чеккадаги тоғ тизмаларида кўп ёғин тушади. Унимг шамолга рўпара ёнбағирларида ёғин миқдори 1000 мм дан ошиб, энг кўп ёғин қиш-баҳор ойларига тўғри келади. Шарққа борган сари Атлантикадан кеадиган ҳаво массаларининг намлиги камаяди ва ёғин миқдори ҳам сезиларли даражада камаяди. Анатолия ясси тоғлигининг шарқий районларида ёғин миқдори 200 мм дан ошмайди. ёғин максимуми баҳор ва қишга тўғри келади, лекин қишда баҳордагига қараганда кам ёғин тушади. Понтия тоғларининг шимолий ёнбағирларига кўп миқдорда (3000 мм гача) ёғин тушади. Бу ерда бутун йил бўйи кўп ёғин ёғади; ёзда ёғинларни шимоли-ғарбдан эсадиган муссон типидаги шамоллар келтиради, қишда эса ёғинлар қутбий фронтдаги циклон фаолияти билан боғлиқдир. Ички районларда ва баланд тоғларда қишда қор ёғади.
Кичик Осиёнинг турли қисмларининг температура режимида ҳам катта фарқлар мавжуд. Ғарбий ва Жанубий соҳилларида январнинг ўртача тепмератураси +5°С, чекка жанубда эса ҳатто +10°С, июлнинг ўртача температураси +25, +30°С дир. Шимолий соҳилда қиш деярли жанубдагидек илиқ, лекин ёз салқинроқ келади. Ички районларда, айниқса шарқий раюнларда ёзги ва қишки температуралар анча катта фарқ қилади. Қишки температура манфий, шарқий қисмида январнинг ўртача температураси-16°С гача пасаяди, ясси плато ва ботиқларда ёзда ҳарорат +30°С гача кўтарилади, лекин энг баланд тизма тоғлар ва ясси тоғликларда июль ойининг ўртача температураси +16°- 20°С дан ошмайди.
Кичик Осиёнинг иқлим шароити қалин дарё шохобчаларининг ривожланишига қулайлик туғдирмайди. Ўлка дарёлари камсув ва оқим режими беқарор. Қора ва Ўрта денгизларга, шунингдек, Дажла ва Фрот ҳавзасига оқиб борувчи энг йирик дарёлар областнинг шарқидаги тоғлардан оқиб тушади. Кичик Осиё тоғлигининг энг узун дарёси-Қизил ирмоқнинг узунлиги 950 км га етади, у Қора денгизга қуйилади. Қуйилиш жойида ботқоқлик дельта ҳосил қилади. Дарёнинг юқори ва қуйи оқими сокин, кўп тирсаклар ҳосил қилиб оқади. Ўрта оқимида Қизил Ирмоқ чуқур даралар ҳосил қилиб тоғларни кесиб ўтади. Яшил Ирмоқ ва бошқа дарёлар узунлиги Қнзил Ирмоқдан анча кам. Катта Мендерес (Қадимги Меандр) дарёси ғарбда Ўрта денгизга қуйилади. Бу дарё ҳосил қилган тирсакларнинг кескин бурилиши билан танилган, унинг тирсаклари меандралар деб аталган.
Ярим оролнинг дарёлари кема қатнови аҳамиятига эга бўлмаса ҳам, лекин аҳолини сув билан таъминлаш манбаи сифатида ва суғоришда катта аҳамиятга эга. Дарёларнинг баъзи бирларига тўғонлар ва сув омборлари қурилган.
Ўлканинг кўллари тектоник ва карст кўллардир. Кўлларнинг деярли ҳаммаси оқмас кўл бўлиб, кучли даражада шўрдир. Энг катта кўлнтуз кўли Анатолия ясси тоғлигининг ўрта қисмида жойлашган унинг атрофини ботқоқ босган пасттекисликлар ўраб турадн. Ғарбий Тавр тоғлари этагида бир неча йирик тектоник кўл бор.
Оҳактошлар кенг тарқалган кўп районларда ер усти сувлари амалда йўқ ва бундай районлар аҳолиси сув етишмаслигидан зарар кўради. Жанубий ярим ороллар ва Анатолия ясси тоғлигининг баъзи бир районларида сув деярли бутунлай йўқ. Бу районларнинг аҳолиси ёмғир сувини сақлаш учун ҳовузлар қуради ва ер ости карст сувидан фойдаланади.
Ярим оролда ўрмонлар кичик майдонда ўсади. Бунга, бир томондан, табиий шароит сабаб бўлган бўлса, иккинчи томондан, ўрмонларнинг узоқ вақт давомида кесилиши сабаб бўлган, баъзи районларда ўрмонлар кўплаб кесиб юборилган.
Ўрмонлар Понтия тоғлигининг ёғнн энг кўп ва йил бўйи бир текисда ёғадиган шимолий ёнбағирларида ўсади. Колхида типидаги намсевар доимий яшил ўрмонлар тоғ ёнбағирларида 600-700 м гача кўтарилади; бу ўрмонлар остидаги тупроқлар қизил тупроқлар бўлиб, тоғларнинг юқори қисмида ўрмон қўн-ғир тупроқлари билан алмашинади. Бу ўрмонлар орасида кўп жойда, айниқса ғарбда Ўрта денгиз бўйи типидаги қурғоқчиликка мослашган бута ўсимликлари ўсади. Понтия тоғлари этагида табиий ўсимликлар нисбатан кам сақланган, ландшафтда боғлар, узумзорлар, маккажўхори ва тамаки экилган далалар устун туради. Қўп шаҳар ва қишлоқлар атрофидаги ландшафт ана шундай.
Тоғларда субтропик ўсимликлар мўътадил минтақанинг бук (Jagus orientalis), граб (Carpinus betulus), каштан (Castanea sativa), липадан иборат баргини тўкувчи кенг баргли ўрмонлар билан алмашинади. Бу ўрмонларда дарахт тагида кўпинча доимий яшил буталар ва чирмовуқлар ўсади. Бу ўрмонлар аралаш ўрмонлар билан, яна юқорида игна баргли ўрмонлар билан алмашинади, бундан ҳам баландда улар ўрннни субальп бутазорлари ва тоғ ўтлоқлари олади.
Ўлканинг ёғин миқдори камаядиган ва ёзда қурғоқчил бўладиган ғарби ҳамда жанубида намсевар ўрмонлар жигар ранг тупроқларда ўсадиган ва Жанубий Европанинг маквисларига ўхшаб кетадиган бутазорлар ва Ўрта денгиз бўйи типидаги ўрмонлар билан алмашинади. Тоғларда доимий яшил ўсимлик туркумлари шиблак типидаги барг тўкувчи бутазорлар билан алмашинади. Тоғларнинг юқори қисмларидаги ўсимликлар ўлка шимолидаги тоғларнинг ўсимликларидан кам фарқ қилади. Лекин бу ерларда Понтия тоғларида учрамайдиган айрим турлар бор. Масалан, Кипрда ва Тавр тоғларининг жанубий ёнбағрида бўйдор ливан кедри ўрмонларининг қолдиқлари учраб туради. Юзлаб йиллар илгари бу районларда кедр ўрмонлари катта районларни қоплаб ётган.
Тоғларнинг ярим оролнинг ички қисмларига қараган ёнбағирларида ва Ликия ҳамда Киликия ярим оролларининг оҳак-гошли кенг платоларида ўрмонлар бутунлай йўқ. Ўсимлик қоплами хусусиятида намнинг доимий етишмаслиги сезилиб туради. Бу ҳол ички ясси тоғликда айниқса яққол ифодаланган. Бу ерларда дарахт ўсимликлардан сийрак қарағайзор ёки арчазорларгина учрайди, бу ерларда кўл ранг-жигар ранг тупроқларда ўсувчи паст бўйли ёстиқсимон дуккакли буталар, шувоқ ва турли хил ғаллагуллилар кўпчиликни ташкил этади. Бу жойларда деҳқончилик билан кам, яхши суғориладиган районлардагина шуғулланилади; аҳоли асосан эчки ва қўй боқиб кўпайтириш билан машғул.
Кичик Осиё ҳайвонот дунёсида Европага хос ҳайвонлар ҳам,. Осиёга хос ҳайвонлар ҳам бор. Шимолий тоғ тизмаларидаги ўрмонларда асл буғу, елик, тўнғиз, қўнғир айиқ, бўри, тулки, сав-сар яшайди. Энг хилват ўрмонларда ҳозирга қадар қоплонни учратиш мумкин. Жанубий ва ички қурғоқчил тоғли районларда олқор, ёввойи эчки, онагр (quus hemionus onager) бор. Чиябўри ва сиртлон кенг тарқалган. Тарихий маълумотларга кўра яқин ўтмишда областда арслонлар бўлган. Ҳамма жойда дашт ва ўрмон кемирувчилари кўп, қурғоқчил ерларда калтакесаклар-ҳамда илонлар учрайди. Қушлар, айниқса йиртқич қушлар (бургут, гриф,.қирғий, бойўғли) кўп, булар кемирувчиларни ва маида уй ҳайвонларини қиради.
АРМАНИСТОН ТОҒЛИГИ
А рманистон тоғлиги ғарбда Кичик Осиё тоғлиги билан туташган ва булар ўртасида аниқ ифодаланган табиий географик чегара йўқ. Ўлка жануби-шарқда Эрон тоғлиги билан ҳам шундай аста-секин туташиб кетади, шимолда Кичик Кавказ билан чегараланади, жанубда эса тоғлик этагида Месопотамия пасттекислиги жойлашган. Тоғлик учта давлат-Туркия, Совет Иттифоқи ва Эрон территориясида жойлашган.
Арманистон тоғлиги Кичик Осиёдан тузилиши ва рельефи, иқлимининг жуда континенталлиги, Ўрта денгиз таъсирининг-анча кучсизланиб қолиши билан фарқ қилади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish