74. Қишда Рила тоғларидаги игна баргли ўрмонлар (муаллиф фотоси).
Болқон ярим оролининг кўп дарёларига электр станциялари қурилган ва қурилмоқда. Болгарияда Искир дарёсида жуда катта ишлар амалга оширилди. Искирнинг юқори оқимида cye омборлари (язовнрлар) бунёд қилинди, электр станциялар қурилди, София сойлигида суғориш системаси барпо этилди.
Болқон ярим оролида кўллар кўп, улар турли типларга киради. Кўлларнинг энг катталари тектоник ёки карст-тектоник йўл билан ҳосил бўлган. Албания билан Югославия чегарасида-Шкодер ва Охрид кўллари, Албания, Югославия ва Греция чегарасида-Преспа кўли жойлашган. Болқон ярим оролида карст кўллари кўп. Улар одатда катта эмас, лекин кўпчилигя анча чуқур кўллардир. Карст кўлларининг кўпчилиги ғарбда, Динар тоғлиги ва Пинд тоғларида жойлашган. Карст кўлларининг баъзиларида қурғоқчил даврда сув қуриб қолади.
Динар тоғлигининг карст процесси ривожланган жойларида оқар сув бутунлай йўқ ёки океанга ер усти оқими бўлмаган кенг ерлар бор. Шу сабабли Югославия билан Албаниянинг кўпгина тоғли районларида аҳолини сув билан таъминлаш катта қийинчиликлар туғдиради.
Тоғли рельефнинг кўпчиликни ташкил этиши ва иқлим шароитининг хилма-хиллиги Болқон ярим оролида тупроқ-ўсимлик Қопламининг жуда турлитуманлигига сабаб бўлган. Ўлканинг катта қисмида иқлим шароити ўрмон ўсиши учун қулай, лекин табиий ўрмон ўсимликлари кўплаб кесиб юборилган. Шу билач бирга ўлка территориясида азалдан ўрмонсиз ерлар ҳам бор. Болқон ярим ороли ўсмликларининг флористик таркиби Уртг Денгиз бўйининг бошқа қисмларидагига қараганда бойроқ, чунки муз босиши даврида неогеннинг иссиқсевар флораси шу ерда сақланиб қолган. Йккинчи томондан, Болқон ярим ороли Европада қадимги маданият ўчоғи бўлган ва ўсимлик минглаб йиллар давомида кишилар таъсирида бўлган ва тарихий даврда анча ўзгарган.
Ўлканинг шимолий ва марказий қисмлари ўсимлик ва тупроқ қоплами учун ўрмон ва дашт типларининг уйғунлиги хосдир. Ўрмонлар ва уларга хос бўлган тупроқлар тоғли районларда тарқалган, текисликлар ва тоғлар орасидаги сойликларда ўрмон ўсмайди ҳамда уларда дашт тупроқлари кўпчиликни таш-
кит этади.
Болгария платоси, Марица пасттекислиги ва соиликларнинг хозирги ландшафтлари уларнинг дастлабки ўсимлик қоплами хакида тасаввур ҳосил қилмайди. Бу районларда унумдор қорз ёки каштан тупроқлар тарқалган. Бу ерлардаги тупроқлар ҳайдалган, табиий ўсимлик қоплами сақланиб қолган жойлар деярли бутунлай йўқ. Болгария платосидаги текис ҳайдалган ерларда ҳар ер-ҳар ерда якка ўсган дарахтлар кўп, афтидан, бу дарахтлар экилган бўлса керак. Марица пасттекислиги яна ҳам кўпроқ ҳайдаб юборилган. Унинг ер юзасини суғориш каналлари кесиб ўтган, бу текислик шолипоялар, пахтазорлар, тамаки экилган далалар, узумзор ва боғлардан иборат ўзига хос мозаикани ташкил этади. Кўп далаларнинг чеккаларига мевали дарахтлар экилган, ана шу йўл билан пасттекисликнинг унумдор тупроқларидан яхши фойдаланилади.
Марица пасттекислиги ва Қора денгиз соҳилининг табиий ўсимлик қопламида Ўрта денгиз бўйи флорасининг элементлари пайдо бўлади. Бу ерда баъзи бир доимий яшил буталарни, чирмовиқни (Hedera helix) ва бошқаларни учратиш мумкин.
Тоғлар ёнбағирларининг қуйи қисмлари кўпинча бутазорлар билан қопланган, бу бутазорларда баргини тўкувчи буталар ҳам ва баъзи доимий яшил бута турлари ҳам ўсади. Шибляк деб аталувчи бундай бутазорлар Болқон ярим ороли учун айниқса характерлидир. Шибляк бутазорлари одатда ўрмон кесилган жойларда ўсади ва катта майдонларни ишғол қилган. Tоғларда 1000-1200 м баландликкача дубнинг турли турлари ва уларга аралашган ҳолда граб, бук ва бошқа кенг баргли дарахтлар ўсадиган баргини тўкувчи ўрмонлар чиқиб бор.ади. Баъзи жойларда кенг баргли ўрмонлар аралаш ўрмонлар билан алмашинади. Баъзи тоғ массивларида улар ўрнида қарағайнинг Болқон ва Ўрта Европада ўсадиган тури, ель ва пихталардан иборат баланд бўйли қимматбаҳо игна баргли ўрмонлар тарқалган. Ана шундай қимматбаҳо ва нисбатан кам кесилган ўрмонлар Болгариядаги Рила, Пирин ва Родоп тоғлари ёнбағирларини қоплаган. 1500-1800 м баландликда ўрмонлардан рододендрон, арча ва супургиўт ўсувчи субальп бутазорларига ўтилади. Энг баланд тоғ массивлари альп ўтлоқлари билан қопланган, булардан яй-лов сифатида фойдаланилади.
Тоғли районларда анча баландликкача инсоннинг табиатга таъсири сезилиб туради. Кўп жойларда буғдой экиладиган ерлар 1100-1300 м гача кўтарилади, мевали боғларнинг юқори чегараси бир оз пастроқда жанубга қараган ёнбағирларнинг энг қуйи қисмларини токзорлар эгаллаган.
Ўрта денгиз бўйи иқлимли районларнинг тупроқ-ўсимлик коплами ҳам ўзига хосдир. Югославия, Албания ва Грециянинг
Do'stlaringiz bilan baham: |