БОБ. ЮЗ ВА ЖАҒЛАРНИ ТУҒМА НУҚСОНЛАРИ
Юқори лаб ва танглай туғма нуқсонлари (ЮЛ ТТН) частотаси
Адабиётларда келтирилган маълумотлар, ер юзида охирги 100 йил
мобайнида юз-жағ соҳаси туғма нуқсонлари билан туғилган болалар сони 3
баробар ортганлигидан далолалт беради.
Дунёнинг турли қитъа ва мамлакатларида болаларнинг ЮЛТТН билан
туғилиш частотаси турличадир.
EUROCAT (European Registration of Congenital Anomalies) маълумотларига
кўра, болаларнинг ЮЛТТН билан туғилиш частотаси тирик туғилганлар орасида
1:1000 чақлоқни ташкил этади. ЮЛТТН бошқа туғма синдромлар белгилари
билан биргаликда учраши мумкин.
Охирги 40 йил давомида Европада, ЮЛТТН билан туғилган болалар сони
икки баробар ошганлиги ва тирик туғилган болалар учун ушбу аномалия билан
туғилиш частотаси 1:500 нисбатга етганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
АҚШда 600 та боладан биттаси, Японияда 588 боладан биттаси туғма
нуқсон билан туғилади.
Белакова С.В. ва ҳаммуаллифларнинг Москва шаҳрида, 1979-93 йй. олиб
борган текширувлари шуни кўрсатадики, янги туғилган 1000 чақалоқ учун ушбу
патология 0,6-1,17 кишини; ўрта ҳисобда эса, бир йилда 1:700 чақалоқни ташкил
этган.
Россиянинг бошқа регионлари (Чита, Екатеринбург, Новосибирск,
Волгоград, Саратов вилояти)да олиб борилган изланишлар шундан далолат
берадики, 15 йил ичида болаларнинг ЮЛТТН билан туғилиш частотаси ортиш
тенденциясига эга ва 1:500 нисбатни ташкил қилган. Шу билан бир вақтда Сахи
(Якутия) Республикасида бу кўрсатгич 1:820 (Яковлев С.В. ва ҳаммуаллифлар
1999);
Оренбург вилоятида эса янги туғилган чақалоқлар учун ўртача 1:745
нисбатда. Бу кўрсаткичнинг вилоятда охирги 20 йил мобайнида барқарор равишда
турғун эканлигини таъкидлаш лозим. Бироқ бундай барқарорлик ҳамма ерда ҳам
сақланмаган. Жумладан Омск шаҳрида ЮЛТТН частотаси 1:530 ташкил қилган
348
бўлса, вилоятда 1,35:1000 бўлган, Ставрополь ўлкасида бу кўрсаткич 1:814 дан
1:690 гача кўтарилган.
Юз соҳаси туғма нуқсонлари бўлган болаларнинг туғилиш частотасининг
бутун дунё бўйлаб ўсиши, шубҳасиз. У ёки бу региондаги техноген фалокатлар
ҳамда табиий ресурслардан норационал фойдаланиш туфайли экологик
шароитнинг бузилиши билан боғлиқдир.
Беларусь Республикасида 1988 йил Чернобил фалокатигача бўлган даврда
ЮЛТТН бўлган болалар туғилиш частотаси 1:1124 нисбатни ташкил этиб,
болалар юз-жағ жарроҳлиги клиникасида 61 бола даволанган; 1998 йилда эса -110
бола даволанган. Бу, туғилиш пасайишига қарамай, ЮЛТТН бўлган болалар
сонининг ортганлигидан далолат беради ва бу ҳолат экологик шароит (“қолдиқ
радиоактив из”) билан боғлиқлиги ҳақидаги хулосага олиб келади.
Ҳозирги даврда Орол бўйи атрофи худудларида экологик муҳит жуда
ўзгарган. Антропоген омиллар биринчи навбатда ўз таъсирини кўрсатади.
Осиё мамлакатларида ЮЛТТН нинг частотаси борасида адабиётлардаги
маълумотлар турлича. Жумладан Саудия Арабистони (King Khalir Universiti
Hospital) да ўтказилган эпедемиологик текширувлар натижаларига биноан, 10 йил
давомида 20045 чақалоқ дунёга келган бўлиб, ЮЛТТН билан туғилган болалар
0,3% ни ташкил этган, 26,8 % ҳолларда ирсиятга боғлиқлик кузатилган.
Болаларнинг умумий сонига нисбатан фақат юқори лабнинг алоҳида туғма
нуқсонлари 38% ни; танглайники 22,4%; юқори лаб ва танглайнинг туташган
нуқсонлари 37,4% ва бошқа кичик аномалиялар билан биргаликда учраши 2,2%
ни ташкил этиши аниқланган.
Ливияда болаларнинг ЮЛТТН билан туғилиш частотаси ўрта ҳисобда
0,28% ни ташкил этади. Қувайтда бу кўрсаткич 1,5:1000 га тенг.
ЮЛТТН-нинг Йемен Республикасидаги частотаси ва турлари А.Файсахл
(2007) томонидан батафсил ўрганилган. Йемен Республикасининг болалар
аҳолиси орасида қайд этилган туғма нуқсонлар структурасида, юз-жағ соҳаси
ривожланиши аномалиялари тўртинчи ўринни эгаллайди ва 6,5% ни ташкил
этади. Тоғлик минтакада яшовчиларда
349
болаларнинг ЮЛТТН билан туғилиши энг юқори частотаси пойтахт-Сана
шаҳрида(2300 м.денгиз сатхидан баландликда1000 янги туғилган чакалокларга
нисбатан)– 2,9+0,5 (Р < 0,005);текисликка яқинлашган сари, иккинчи ўринда –
Таиз шахри – 1,8 + 0,3; учинчи, тўртинчи ва бешинчи ўринларни мувофиқ
равишда: Адан – 1,6+0,2; Ибб – 1,5+1 ва Ал-Худейда – 1,1+0,2 камайган.
Болаларнинг ЮЛТТН билан туғилишини йил фасл (ой)лари бўйича
ўрганиш шуни кўрсатадики, бундай болаларнинг аксарияти-28,6+2,7% ёзда
туғилган; мувофиқ равишда баҳорда -25,?0+2,5%; кузда -24,6+2,5% ва қишда-
21,9+
2,3%. Энг юқори рақамлар сентябрь ойига тўғри келади – 10,2+1,2% (фаслий
тебранишлар индекси 117,8%), июль, август – 9,6+1,2% (фаслий тебранишлар
индекси 116,0%) энг кичик рақамлар декабрь ойига – 6,9+0,9% (фаслий
тебранишлар индекси – 83,3%).
Ноябр, феврал (Р <0,005) ойларига нисбатан, сентябр ойида ЮЛТТНни
бўлган болалар кўпроқ туғилган. Бундан келиб чиққан ҳолда, куз ойларида, яъни
ота-оналарнинг ўткир респиратор касалликлар билан тез-тез оғриши ва шу
сабабли кўп дори воситаларини қабўл қилиши мумкин бўлган даврда, ҳомила
ҳосил бўлган деган хулоса юзага келади.
Юқори лаб (23,0+3,4%) ёки танглайнинг (29,1+3,7%) алоҳида
кемтикларига нисбатан, улар (юқори лаб ва танглай)нинг биргаликда учрайдиган
кемтиклари аҳамиятга молик равишда кўп (47,9+1,0%,Р <0,001) учраши
кузатилган. Шу билан бирга қиз болаларда юқори лаб ва танглайнинг
биргаликдаги нуқсонлари (20,8+3,1%) ва танглайнинг нуқсони (15,3+2,9%); лаб
нуқсонларига (8,1+2,2%, Р <0,001) нисбатан фарқли равишда кўп учраган; ЛН;
ЛТН ва ТН нисбати 1:2,6:1,9 ташкил этган. Ўғил болаларда юқори лаб ва танглай
нуқсонлари (27,1+3,6%) юқори лабнинг (14,8+2,7%) ва танглайнинг (13,8+2,5%, Р
<0,001) нуқсонларидан тафовутли равишда кўп учраган. ЛН; ЛТН; ТН нисбати
1:1,8:0,9 кўринишида бўлган.
Ўзбекистоннинг йирик вилоятлари ва Тошкент шаҳрида юз-жағ соҳаси
туғма нуқсонлари частотаси Р.А. Амануллаев томонилан ўрганилган. 2% ҳолатда
оилада юқори лаб ва танглайнинг туғма нуқсони бўлган болалар бўлган. Сўроқ
350
ўтказилган аёлларнинг 27,2%-да биринчи, 24,6% да иккинчи, 18,1% да учинчи
фарзанди туғма нуқсон билан дунёга келган.
Аёлларнинг 62,1 %ида ҳомиладорлик даври гестозлар ҳолатида ўтиб,
20,1% ида ҳомилани олиб ташлаш хавфи бўлган. 15,2% ҳолатларда аборт
ўтказилган. 14,1% аёлнинг ҳомиласи тушиб қолган. 1,6% онанинг боласи ўлик
ҳолатда дунёга келган. Аёлларнинг 22,8% -экстрагенитал касалликлар, 4,1%-қон
касалликлари ва 2,8%-эндокрин тузими ҳасталиклари билан оғриганлар.
Болаларнинг ЮЛТТ нуқсонлари билан туғилиш частотаси кенг кўламдаги
тебранишларга эга эканлиги Р.А. Амануллаев томонидан аниқланган. ККАР-да
юз-жағ соҳаси нуқсонлари аҳоли сонига нисбатан 1999 йилда 1:840 бўлган бўлса,
2003 йилга келиб-1:540; Фарғона вилоятида 1999 йил 1:729; 2003 йил эса 1:943 га
тенг бўлган. Самарқанд вилоятида 1999 йилда 1:833, 2003 йилда 1:518; Тошкент
вилоятида 1999 йилда 1:581; 2003 йил 1:714 ва Тошкент шахрида 1999 йилда
1:666, 2003 йилда 1:806.
Ўзбекистон Республикасида болаларнинг ЮЛТТН билан туғилиш
частотаси тирик туғилганларга нисбатан ўрта ҳисобда 1:745 ни, шу билан бир
вақтда Орол бўйи худудларида 1:540 ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |