Биологик омиллар
.
Она организмида истиқомат қилувчи (захм, лептоспи-
роз, бруцеллёз, стафило-, стрепто-, пневмо-, гонококкозлар, паратиф, туберкулез,
мохов, патоген бактериялари ва токсоплазмалар эмбриогенезни критик даврида
355
ҳароратни кўтариш, кислород билан таъминланишни ўзгартириш, эндокрин
функциялар ва витаминлар балансини бузиш йўли билан туғма нуқсонлар
чақириш мумкин.
Психосоматик омиллар
. Руҳий жароҳатларнинг патогенетик таъсири, ги-
перадреналинэмия туфайли плацентар қон айланишининг бузилиши билан ту-
шунтирилади. Ҳомиланинг қон айланишининг хатто қисқа вақт давомида бузи-
лиши ҳам туғма нуқсонлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.
Туғма нуқсонларни учрашига шунингдек, тиббий ва социал омиллар ҳам
ўз таъсирини кўрсатади. Диабет билан хасталанган оналарда аномалияси бўлган
болалар 4-12% ҳолларда учраган. Қонда қанд миқдорини, уруғланган тухум
ҳужайра имплантацияси олдидан ва бутун ҳомиладорлик давомида мунтазам ҳам-
да чуқур назорат қилиниши туғма нуқсонлар юзага келишини 1,2% гача пасайти-
ришга имкон бериши аниқланган.
Экологик омиллар.
Юз-жағ соҳаси туғма нуқсонларининг учрашига эколо-
гик омиллар салмоқли таъсир этади. Ишлаб-чиқариш зарарли чиқиндилари ва
экологик омиллар йиғиндиси аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Туғма
нуқсонларни частотаси, ифлосланган табиий муҳитнинг инсон организмига
таъсири оқибатларининг муҳим кўрсатгичларидан биридир.
Ташқи муҳитнинг ҳомиладор аёл организмига тушган турли хилдаги за-
рарли таркибий қисмлари метаболизмининг ўзига хос хусусиятлари етарли дара-
жада ўрганилмаганлигини таъкидлаш лозим. Ташқи муҳитда кўп миқдорда,
ҳисобга олинмаган ёки аниқлаб бўлмайдиган омиллари мавжудлиги туфайли, кўп
ҳолларда, туғма нуқсон юзага келишининг асосий сабабини аниқлаш имкони йўқ
деган ҳулоса қилиш мумкин. Ташқи муҳитни кўп сонли омиллари плацента
орқали кириб, ривожланаётган эмбрионга шикастловчи таъсир этади. Ташқи
муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ бўлган касалликлар бевосита ҳаётий зарур
бўлган физикавий тизимлар (ҳаво, сув, озиқ-овқат) орқали вужудга келади.
Сув ва овқатнинг сифати асосан тупроқнинг таркиби билан боғлиқ бўлган-
лиги сабабли, санаб ўтилган тизимлар қаторига тупроқни ҳам қўшиш керак. Тиб-
бий экологик ва гигиеник текширувлар ёрдамида, атмосфера ҳавоси ифлослани-
356
ши, аҳолида токсик жавоб реакцияларнинг у ёки бу кўринишларини онтогенез-
нинг дастлабки этапларидан бошлаб намоён этиши (чақириши), ишончли ра-
вишда аниқланган. Атмосфера ҳавоси ифлосланган худудларда болаларни
ЮЛТТН билан туғилиши кўрсатгичларининг юқорилиги бундан далолат беради.
Атмосфера ҳавоси юқори даражада ифлосланган Оренбург шахрида риво-
жланишни кўп сонли туғма нуқсонлари билан туғилиш частотаси юқорилиги
аниқланган. Владивостокнинг нозологик зоналаштириш карто-схемаларини ҳамда
қор қопламининг токсик-кимёвий элемент (қўрғошин, сурьма, мис, қалай,
хром)лар чанги билан ифлосланиш картасини солиштирилганда, ривожланиш-
нинг туғма нуқсонлари частотаси энг юқори бўлган районлар билан маълум тер-
риториал мос тушишлар аниқланган. Яъни, юқори даражада (бир км
2
га 400 кг дан
зиёд) чангланган ва чангда қўрғошиннинг таркиби аномал даражада юқори бўлган
районларда аксарият ҳолларда туғма нуқсонлар частотаси юқори бўлган. Екате-
ринбург шахрида яшовчи аҳоли орасида, фарзандларида ривожланиши туғма
нуқсонларига мойиллик бўлган оилалар ва соғлом болани оилалар солиштирма
таҳлил қилинганда таъсир этувчи экологик омиллар мажмуасидан ота-оналарни
токсик моддалар билан касбий боғланганлиги муҳим аҳамиятга эга эканлиги
аниқланган.
Тюмень областининг турли экологик муҳитга эга бўлган икки туманида
яшовчи аёллар репродуктив саломатлигини ўрганиш, нефть ва газни қайта ишлаш
натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларнинг ҳавога чиқарилиши, шимолий худуд-
ларда яшовчилар учун жуда хавфли бўлганини кўрсатди.
Ўзбекистонда ана шундай хавфли экологик худудлар Орол бўйи атрофида
мавжуд. Кўп йиллар давомида Қорақалпоғистондаги юзага келган ноқулай эколо-
гик шароит, фертил ёшдаги аёллар орасида касаликка чалиниш, нуқсонлари
бўлган болаларнинг туғилиш частотаси барқарор равишда ўсиб бораётганлиги,
ҳомиладорликни биринчи яримида экологик омилларнинг она организмига таъси-
ри натижасида юзага келишига сабаб бўлади деб таҳмин қилишга асос бўла ола-
ди.
357
Эндоген омилларга:
ирсият, жинсий ҳужайраларнинг биологик жихатдан
тўкис эмаслиги, ота-оналарни ёши киради. Шунингдек, ирсий мойиллик ҳам
муҳим аҳамиятга эга. Ота-она ёки яқин қариндошларда туғма нуқсонларни
мавжудлиги, ана шундай кемтикли бола туғилиши эҳтимолини орттиради.
Яъни аномалияларни «оилавий йиғилиб бориши» ҳақида сўз боради.
Хромосом аномалияларда, ривожланишнинг кўп сонли туғма нуқсонлари-
нинг бир компоненти (таркибий) қисми сифатида лаб ва танглай нуқсонлари юза-
га келиши мумкин.
Хромосом этиологияга эга бўлган барча синдромларни умумий белгилари:
пренатал гипоплазия, зарарланишни симметриклиги ва олигофрения. Лаб ва танг-
лай туғма нуқсонлари бирон бир маълум хромосом синдром учун специфик (ёки
хусусий хослик) эмас. Масалан Даун синдроми бўлган болаларнинг ҳаммасида
лаб ва танглай нуқсони бўлиши шарт эмас, лекин умумий популяцияга нисбатан,
уларда лаб ва танглай нуқсонлари пайдо бўлиш частотаси 10 баробар юқори.
Мультифакториал тарзда наслдан-наслга ўтувчи лаб ва танглай нуқсонлари
учун, генетик мойилликнинг мавжудлиги ва ташқи муҳитнинг у ёки бу зарарли
таъсири зарур. Ташқи муҳитнинг зиёнли таъсирлари ўз-ўзидан, бевосита маълум
генетик фонга боғланмаган ҳолда бундай синдромларни юзага келтиришга қодир
эмас.
Маълум жинс вакиллари (эркаклар)да туғма нуқсонларни юзага келтира
оладиган генларнинг жамланган таъсири бошқа жинс вакиллари (аёллар)да ҳам
юзага келтириш учун етарли эмас.
Уруғланишда иштирок этган, тўкис зигота ҳосил қилишга қодир бўлмаган
ҳужайраларнинг лаёқатсизлиги ирсият билан боғланган, жинсий йўлларда ҳужай-
раларнинг узоқ қолиб кетиши туфайли (эрта етилиши) ёки шикастланиш билан
боғлиқ бўлиши мумкин. Шу жихатдан, 75% сурункали алкоголикларда спермато-
зоидлар патологик ўзгаришларга эга эканлигини таъкидлаш ўринлидир.
Наслда лаб ва танглай нуқсонларини бўлиши этиологиясида ота-оналар
ёшининг аҳамияти масаласи бахслидир. Баъзи олимлар оналар ёшини ҳал қилувчи
омил деб ҳисоблайдилар. Она ёши катталиги аберрант комплексларнинг пайдо
358
бўлишига олиб келиши, хусусан хромосомаларни айрила олмаслиги ва кариотип
ўзгаришлари частоталарининг ортишига олиб келади.
Лаб ва танглайни мультифакториал нуқсонларида ота-оналарда аномал
генларнинг таъсири намоён бўлиши – микробелгилар аниқланиши мумкин. Муль-
тифакториал туғма нуқсонлари бўлган ота-оналарда учрайдиган чин микро-
белгиларга қуйидагилар киради:
1) лаб нуқсонларида-калта танглай, бурун қанотларининг асимметрияси
бурун ўқининг девиацияси, прогнатия, тишларни атипик шакллари;
2) Танглай нуқсони – калта танглай, тишларни атипик шакллари, диастема,
прогения, тилчанинг бўлинганлиги.
Бу микробелгилар лаб ва танглай нуқсонларини этиологияси генетик эҳти-
молидан далолат беради. Лаб нуқсонлари учун прогнатия ва бурун ўқининг деви-
ацияси, танглай нуқсонлари учун эса прогения, диастема ва тилчани бўлинганли-
ги каби микробелгилар хосдир.
Шундай қилиб,
юз ва жағ туғма нуқсонлари, ташқи муҳит ҳамда аниқла-
ниши ва бартараф этилиши мумкин бўлмаган мултифакториал омиллар таъсири
оқибатида юзага келади.
Орол бўйи худудларида болаларнинг лаб ва танглай туғма нуқсонлари би-
лан туғилишига сабаб бўлувчи омиллар дастлаб Р.А. Амануллаев (2005 й.) томо-
нидан ўрганилган. Қорақалпоғистон Республикасининг турли регионарларида
яшовчи аёлларга тарқатилган анқета жавобларидан олинган бирламчи маълумот-
лар таҳлилига кўра, лаб, танглай нуқсонлари билан туғилган болалари бўлган
оналарда, асосий тератоген омиллар сифатида ҳомиладорлар анемияси, эрта
токсикозлар, вируслар, инфекциялар, экстрагенитал патологиялар кўп учраган.
Анемияларнинг юқори частотага эгалиги ушбу худуднинг регионал, ўзига
хос хусусиятдир.
Шунингдек, лаб ва танглай туғма нуқсонлари бўлган болаларнинг оналари
орасида оғир жисмоний меҳнат билан машгуллик, даволаниш мақсадида дори-
воситаларини қабўл қилиш, (нисбатан) мунтазам равишда руҳий эзилиш, турмуш
ўртоқлари билан қариндошлик алоқалари мавжудлиги ҳолатлатлари кўп бўлган.
359
Do'stlaringiz bilan baham: |