Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Кимёвий омиллар
: Органогенез даврида ҳомиланинг онадан плацента 
орқали кислород билан таъминланиши юқори даражада бўлади. Бачадон – 
плацентар қон айланиш турли сабаблар туфайли бузилиши ва бундай шароитда 
ҳомилани кислород билан таъминланиши 3-4 маротаба пасайиши мумкин. 
Ҳомиладорликни оғир токсикозлари, анемиялар, юрак-қон томир 
хасталиклари ва бошқа экстрогенитал касалликлар плацентани алмашинув 
юзасини 7 м
2
дан 4,5 м
2
гача камайтириб юбориши ҳамда кислородни плацентар 
мембрана орқали диффузиясини қийинлаштириб, ҳомилада гипоксия 
ривожланишига олиб келиши мумкин. 
Кислороднинг сурункали етишмовчилиги туфайли ҳомилани гипоксияга 
мослашув реакциялари етарли бўлмаслиги боис, эмбриогенез жараёнида турли 
бузилишлар юзага келади. Ҳатто ҳомиланинг ривожланиши бутунлай тўхташи 
мумкин. 
353 


Ҳомиланинг тўқима ва аъзолари шаклланиши учун кислород билан бир 
қаторда бошқа кимёвий субстратларга ҳам мухтождир. Овқатлар таркибида бу 
моддаларнинг етишмовчилиги маълум аъзо ва тизимлар ривожланишининг 
бузилишига олиб келиши мумкин. 
Биринчи 
триместрда 
ҳомила 
пайдо 
бўлиши 
ва 
тўқималар 
дифференциацияси жараёни келиши сабабли, бу даврда ҳомиладор аёл организми 
оқсил, витамин ва минераллар билан етарли таъминланиши лозим. 
Тератоген токсинлар

Ҳомиланинг ривожланишига плацентар тўсиқдан 
ўтиб, салбий таъсир этувчи дори воситаларининг аёлларни даволаш учун 
қўлланилишига охирги йилларда катта эътибор қаратилмоқда. Фармакологик 
препаратларнинг ҳомилага таъсири уларнинг дозаси, қабўл қилиш давомийлиги, 
плацентадан ўтиш тезлиги ва даражаси ҳамда ҳомиладорликнинг муддати, 
ҳомиланинг реактивлигига боғлиқдир. Ҳомиланинг реактивлиги, унинг 
ривожланиш босқичига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Биологик фаоллиги юқори бўлган 
препаратларнинг зарарли таъсири, органогенез жараёни (критик) даврида кучли 
бўлиб, гестациянинг бошқа босқичларида ҳеч қандай патогенетик хусусиятга эга 
бўлмаслиги мумкин. Ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларида, ҳеч бир дори 
воситасини мутлақо безарар деб ҳисоблаш мумкин эмас. 
Кортикостероид, андроген, эстроген, антитиреоид, антидепрессант, 
антиэстроген, антикоагулянт, нейролептик, малярияга қарши ва салицил кислота 
препаратлари ҳамда антибиотиклар энг юқори тератоген хусусиятга эга эканлиги 
аниқланган. 
Ҳомила гестацияни 15-90 кунлари, яъни органогенез даврда айниқса заиф 
бўлади. Органогенез жараёни 13 хафтага келиб якунланади. Бу давр ўтганидан 
сўнг, тератоген таъсирлар ҳомиланинг ривожланишини сусайиши ва турли хил 
функционал бузилишларга олиб келади. Қўпол анатомик нуқсонлар кам учрайди. 
Шуни ҳам таъкидлаш лозим-ки, турли аъзоларнинг заифлик даври ҳомиладорлик-
ни турли босқичларига тўғри келади. 
Ҳомиладор аёл организмига тушган дори воситалари ривожланаётган эм-
брионал тўқималарда ҳам метаболизмга учрайди. Ҳомила тўқималарининг фер-
354 


ментлар тизимлари мукаммал эмаслиги туфайли дорилар метаболизими тугал-
ланмайди. Плацентада кўп миқдорда ферментлар тўпланиб, ксенобиотикларни 
оралиқ токсик моддаларга парчалайди. Бу моддалар (метаболитлар) эса она орга-
низмига кам миқдорда қайтиши туфайли ҳомила тўқималарида йиғилиб боради ва 
ҳомиланинг ҳаётини хавф остида қолдиради. Метаболитлар тератогенез, транс-
плацентар канцерогенез жараёнларини ҳосил қилиши ҳамда ҳомиланинг тушиб 
қолиши ёки ўлик туғилиш хавфини ошириши мумкин. Ҳомиладорлик муддати 
ортиши билан ҳомилада моддалар метаболизми ва экскреция механизмлари ку-
чаяди. Бироқ, бу жараён она организми функциясининг жуда кичик таркибий 
қисмидир. Шу сабабли ҳомиланинг зарарланиши муқарарлиги ҳомиладорликнинг 
якунигача сақланиб қолади. 
Препаратларнинг организмдан чиқарилиши асосан буйраклар орқали амал-
га оширилади. Ҳомиладорлик даврида буйракларнинг функцияси жуда ўзгаради – 
улар орқали ўтадиган плазманинг миқдори 100% ортади. Бундай ҳолатда дори-
ларнинг ярим элиминация вақти 2 мартага пасаяди, сийдик рН кўтарилади, дори-
ларнинг найчалардаги реабсорбция даражаси ҳам ўзгаради. Бундай ўзгартири-
шлар натижасида дорилар тератоген таъсирга эга бўлиши мумкин. Дориларнинг 
зарарли таъсири ҳужайраларни шикастланиши, деформацияланиши ва уларнинг 
ривожланиши тўхтаб қолишда ифодаланиши мумкин. Эмбриогенез даври тугал-
ланганидан сўнг ривожланиш аномалиялар юзага келиш хавфи бўлмайди. 
Дориларнинг тератоген таъсири, нафақат оналар организми, балки оталар 
томонидан қабўл қилинган ҳолатларда ҳам намоён бўлади. Кокаинни қабўл 
қилувчи оталар наслида туғма нуқсонлар юзага келиши эҳтимоли ортади. Сперма 
таркибига кирган кокаин уруғланиш вақтида тухум ҳужайрага тушиши мумкин ва 
ҳомиланинг нормал ривожланиши бузилишига сабаб бўлади. 
Ҳомиладордликнинг дастлабки босқичида никотин ва спиртли ичимликлар 
истеъмол қилиш турли туғма нуқсонларга олиб келиши аниқланган. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish