Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Болаларнинг юз-жағ туғма нуқсонлари (ю.ж.т.н.)



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Болаларнинг юз-жағ туғма нуқсонлари (ю.ж.т.н.) 
билан туғилишига таъсир этувчи омиллар 
Юз-жағ соҳасида учрайдиган бир гуруҳ ўсмалар, юз ва бўйин ҳамда 
тишларнинг 
ривожланиш 
нуқсонлари 
каби 
патологик 
жараёнлар 
дисэмбриогенетик ўзгаришлар оқибатида юзага келади. 
Махсус тиббий-генетик текширувлар ўтказиб, ҳомила нуқсон билан 
туғилишнинг эҳтимоли даражасини аниқлаш мумкин. 
Туғма нуқсонларни чақирувчи омиллар икки гуруҳга бўлинади: 1- гуруҳ 
сабаблари ирсий–наслий, ота-оналардаги мутант генлар кичик аномал белгилар 
(эмбриогенез стигмалари) шакллантиради. Шундай белгилари бўлган ота– 
оналарнинг фарзандларида типик шаклдаги туғма нуқсон учраши мумкин ва ушбу 
351 


нуқсон даражаси мутация даражасига боғлиқ бўлади. Бундай нуқсонлар генлар 
(хромосомалар)га боғлиқ нуқсонлар деб аталади. 
2-
гуруҳ сабаблари – она ва ҳомилага экзоген ва эндоген таъсир этган 
мультифакториал (сон бўйича кўп, таъсир доираси хилма-хил) омиллар қаторидан 
иборат. Салбий омилларнинг (шу жумладан, тератоген) таъсир даражаси таъсир 
этиш давомийлиги экспозицияси, чуқурлиги ва биргаликда келишига боғлиқ. 
Экзоген ва эндоген омилларнинг таъсири она ва ҳомиланининг уларга 
нисбатан генетик ва (биологик) жиҳатдан юқори даражада мойиллигига боғлиқ. 
Келиб чиқиши (ирсий ёки мультифакториал омиллар)дан қатъи назар, 
туғма нуқсонлар ташқи белгилари билан бир-биридан фарқ қилмайди. 
Ҳозирги замон таълимотига кўра ю.ж.т.н. генетик ва экзоген омилларнинг 
ўзаро таъсирига боғлиқ Новоселов Р.Д. ва бошқа муаллифларнинг 
маълумотларига биноан, ҳомилани насли (ирсияти)да туғма нуқсонларнинг 
мавжудлиги (13,6%) ва ҳомиладорликни 1,5-2 ойларида онани вирус 
касалликларини бошдан кечиришни энг муҳим этиологик омиллар деб ҳисоблаш 
лозим. Кам учрайдиган омилларга: жароҳатлар, ўткир ёки сурункали равишда 
токсик моддалар ва дорилар билан заҳарланиш; рентген ва бошқа ионлаштирувчи 
нурлар таъсирида бўлиш, стресс ҳолатларга тушиш ва ҳакозолар киради. 
Туғма нуқсонларни оилавий тарзда (барча оила аъзоларида) учраши 
адабиётда келтирилган. шундай оилалар баён этилганки, (К.Boo-Chai 1970) уларда 
ҳар кейинги ҳомиладорликда тератоген омил таъсири сустлашиб борган. 
Муаллифнинг таъкидлашича, 15 оилада иккитадан, 7 оилада учтадан фарзанд 
туғма нуқсон билан дунёга келган. I. Pitangny (1967) отаси ва етти фарзанддан 
биттасида юқори лаб ва танглайнинг туғма нуқсони бўлган оила ҳақида ёзган. 
Дания тиббий архивининг 10 йиллик маълумотига кўра, ота-оналарни 
бирида туғма нуқсон бўлганда, уларнинг фарзандида шундай нуқсон пайдо бўлиш 
эҳтимоли 2% ташкил этган. 
Шундай оилаларда биринчи фарзанд туғма нуқсон билан дунёга келган 
бўлса, икинчи фарзандининг нуқсон билан туғилиш эҳтимоли 15% гача ортади. 
352 


J.Gab-
kа (1974) туғма нуқсонлари бўлган 2474 беморларни ўрганиб, эндоген ва 
экзоген этиологияга эга бўлган ҳолатлар нисбати 50:50 эканлигини аниқлаган. 
Ҳомиладорлик давридаги ҳар қандай интоксикация насилнинг нуқсон 
билан туғилиш эҳтимолининг ортиши ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда 
исботланган. 
Экзоген омиллар 
Физик омиллар. Ривожланаётган ҳомилага механиқ таъсир этувчи 
омилларга: ҳомила атрофидаги сувнинг босими, бачадон аномалиялари, ҳомила 
тушиши ва абортлардан кейинги чандиқлар, тос бўшлиғини торлиги киради. 
Шунингдек онанинг ҳомиладорликнинг биринчи триместрида олган жароҳатлари 
ҳам сабаб бўлиши мумкин. 
Юз-жағ соҳасини туғма нуқсонларини шакилланишида ионлаштирувчи 
(рентген, радиоактив изотоплар) нурларининг таъсири мухим ўрин тутади. шу 
билан бир қаторда ионлаштирувчи нурлар токсик таъсирга эга бўлиб, турли хил 
туғма нуқсонларга сабаб бўлади. 
Ҳомиладорликнинг критик даврида нурлантирилган ҳайвонлар наслининг 
93,4% да танглайнинг туғма нуқсони ҳосил қилинган. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish