Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Юз соҳаси эмбриогенези ва туғма



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Юз соҳаси эмбриогенези ва туғма 
нуқсонларнинг ривожланиши
Юз-жағ соҳаси эмбриогенези ҳамда юқори лаб ва танглайнинг туғма 
нуқсонлари патогенези ҳозирги даврга қадар батафсил ўрганилмаган. 
Эмбрионда юз соҳасининг ривожланиши, ҳомиладорликнинг таҳминан 3 
хафтасига келиб, эктодермада оғиз чуқурчаси (стомодеум)нинг пайдо бўлиши 
ҳамда унинг атрофида тўқималардан иборат дўнгчалар ва ўсиқлар кўринишидаги 
ҳосилалар шаклланишидан бошланади. (….расм). Стомадеум бирламчи ичакдан 
икки қаватли (стомадеал) оғиз пластинкаси билан ажралган. Оғиз пластинкаси 
оғиз бўшлиғи эктодермаси ва бирламчи ичак эндодермасидан иборат. Юз соҳаси 
структуралари муртаклари, эктодерма билан қопланган, эндодерма билан (ички 
томондан) тўшалган мезенхимал ҳужайралар тўпламидан иборат. 
Тил 
асосидан 
бошлаб, овқат ҳазм қилиш 
трактининг икки қопламини 
эндодерма ташкил қилади. 
Стомадеум 
атрофида 
тўқималардан иборат 5 та 
дўнглик ҳосил бўлади. 
Стомадеумдан юқорида ток 
(жуфт бўлмаган) пешона-
бурун дўнглиги, ўртада-
юқори жағнинг ўсиқлари, пастда-пастки жағнинг жуфт ўсиқлари жойлашади. XIX 
аср биринчи ярмида ўртага ташланган, ўсиқларнинг қўшилиш назариясига 
360 


биноан, юзнинг ўрта қисми 5-8 ҳафталарда шаклланади. Пешона-бурун 
дўнглигидан-тоқ бўлган пешона ўсиғи, жуфт назо-медиал, назо-латериал ўсиқлар 
ҳосил бўлиб, улар бурун, юқори лабнинг ўрта қисми (пролябиум) ва жағлараро 
суяк (премаксилла) ривожланишида иштирок этади. Юқори жағ дўнг (ўсиқ)лари 
назомедиал ўсиқлар билан қўшилиб, юқори лабнинг латерал қисми ва лунжни 
ҳосил қилади. 
Пастки жағ ўсиқлари ўзаро қўшилиб, пастки жағ, энгак (ияк) ва пастки 
лабни ҳосил қилади. 
Димоғ суяги 
Оғиз бўшлиғи 
Тил 
Танглай ўсиғи 
Меккел тоғайи 
Пастки жағ суяги 
Димоғ суяги 
Юқори жағ танглай ўсиғи 
Оғиз бўшлиғи 
Меккел тоғайи 
Пастки жағ суяги 
361 


Юқорида келтирилган назарияга асосан, ҳомилада юзнинг ўсиқлари ўзаро 
бирикмай қолиши, лаб ва танглайнинг бир ёки икки томонлама туғма нуқсонлари 
пайдо бўлишини тушунтириб бера олади. Шунингдек, хатто кам учрайдиган 
нуқсонлар: юқори ва пастки лабларнинг кам учрайдиган марказий кемтиклари, 
юзнинг кўндаланг, қийшиқ (бир ёки икки томонлама) нуқсонларининг юзага 
келиши ҳақида ҳам ҳулоса чиқариш мумкин. 
20-
аср бошларида мезодермани (мезенхима)нинг миграция, қўш 
назариялар, оро-назал эпителиал мембрананинг яхши ривожланмаганлиги ва 
бошқа назарияларяратилди. 
Юқори лаб ва танглайнинг нуқсонлари ҳосил бўлиш соҳаси икки қисимга 
бўлинади. 4-7 ҳафта давомида бирламчи танглай ( Primary palate) шаклланиб, 
бурун тўсиғининг олд қисми (columella) юқори лабнинг марказий қисми 
(prolabium) ва жағлараро суяк (premaxilla) ни ўз ичига олади. Кейинги 7-12 ҳафта 
давомида иккиламчи танглай-Secondary 
palate 
(қаттиқ танглайнинг қолган қисми ва 
юмшоқ танглай) юқори жағ ўсиқларининг 
ўрта чизиқ томон ўсиши натижасида юзага 
келади.
 
Димоғ суяги 
Бурун бўшлиғи 
Танглай ўсиқларининг димоғ билан бирикиши 
Танглай ўсиқларининг ўзаро бирикиши 
Тил 
Ривожланаётган тиш 
Ривожланаётган жағ 
362 


Бирламчи ва иккиламчи танглай орасидаги чегара, кесувчи тешик (foramen 
incivum) дан икки томонга, ён кесувчи ва қозиқ тишлар орасигача ўтади (…расм) 
Ҳомила ривожланишининг 8 хафтасида юқори жағнинг альвеоляр ва пешона 
ўсиқларининг муртаклари аниқланиб, 10-11 хафтада эса, юқори жағ суяклари 
жағлараро суяк билан бирикиб кетади. 
Юз ўрта қисмининг кейинги ривожланиши бурун халтаси ва тўсиғининг 
жадал ўсишига боғлиқ. Бу даврда димоқ суяги (o.vomer) секин ўсади ва кичик 
ўлчамда бўлади. Юқори латерал ва катта қанот тоғайлари 7 ойгача бир бутун 
(яхлит) тарзда ўсиб, кейинчалик 
алоҳида (латерал ва қанот) қисмларга 
ажралади. 
J.K. Avery (1962) ва J.D. Alther-
ton 
(1967) олиб борган изланишлари 
ҳулосаларига кўра, бурун тўсиғининг 
соғ 
томонга қийшайиши ва нуқсон 
томонда бурун қаноти тоғайининг 
яссиланиши ҳомила 8 ҳафталигидаёқ 
кузатилади. Хусусан, J.K. Avery 
(1962), «юқори лабнинг бир томонлама туғма нуқсонида, зарарланган тарафда 
бурун ҳалтаси ўсишининг кучли ифодаланган етишмовчилиги бўлиши» ни 
аниқланган. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish