Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Биринчи босқич 
– 
остеоартрит босқичи, касалликнинг бошланғич даври 
бўлиб, бир неча ой давом этади. Бу босқичда, яллиғланиш жараёни туфайли 
бўғимни ташкил этувчи суякларнинг суяк тўқимасида йирингли яллиғланиш 
юзага келади ва бунинг натижасида бўғимнинг суяк қисми қисман емрилиб, 
қисман некрозга учрайди , оқибатда, бўғим тоғайи ҳам қисман нобуд бўлади. 
Иккинчи босқич 

бу босқичда касаллик, пастки жағнинг бўғим ўсиғи 
бошчасида деструктив жараён билан бир вақтда, репарация (тикланиш) жараёни 
ҳам бошланиши билан ҳарактерланади. Рентген тасвирида пастки жағнинг бўғим 
ўсиғи ўзининг анатомик шаклини йўқотиб, яссиланган ва бўғим бошчасининг 
проекцияси деярли <йўқолган> бўлади. Ўсиқ юзаси текисланган (гематоген 
остеомиелитдан сўнг) шакли бузилиб, янги ҳосил бўлаётган суяк, бўғим 
дўмбоқчасининг шаклини <қайтариши> мумкин. Шу билан бирга, айни вақтда, 
бўғим бошчасининг сақланиб қолган зоналарида суяк тўқимаси тиклана 
бошлайди. Шаклланаётган бўғим ўсиғи ва чакка суяги орасида бўғим тирқиши 
кузатилади. Бу давр 2–3 йил давом этади. Келиб чиқиши гематоген этиологияга 
эга бўлган остеартроз шу босқичда тугалланиши мумкин. Бўғимдаги ҳаракатлар 
сақланган бўлади, бола оғзини 2–3 см очиб, вертикал ҳаракатларни бажара олади. 
Учинчи босқич
– 
бу босқичда касаллик, бўғимда сезиларли даражадаги 
суяк тўқимаси репарацияси билан кечади. Рентген тасвирида: чакка суяги ҳосил 
бўлаётган иккиламчи суяк ҳисобига чакка суягининг шакли ўзгараётганлигини ва 
бўғим чуқурчаси текисланиб, бўғим думбоқчаси яссиланганлигини кузатиш 
мумкин. Бўғим тирқиши эса тўғри чизиқ бўйлаб торайиб, ғадир–будир бўлиб 
кўринади. Бу босқич 5–7 йил давом этиши мумкин. Вақт ўтиши билан, иккиламчи 
суяк қалинлашиб, бўғимдаги ҳаракатлар чегараланади. 
Туртинчи босқич
– 
бу босқич боланинг ўсмирлик даврида кечади. Чакка 
суяги ва пастки жағ бўғим бошчалари бўғимларга хос барча белгиларини 
йўқотади ва ҳаракатлар батамом тўхтайди. Рентген тасвирида: пастки жағ шохи 
342 


иккиламчи суяк воситасида калла суяги билан бирлашиб кетади. Бўғим тирқиши 
ўзининг шаклини бутунлай йўқотади ва тўғри чизиққа яқинлашади. Ҳосил бўлган 
иккиламчи суяк дағаллашиб, склеротик ўзгаришларга учрайди. 
ЧПЖБ анкилози.
Остеоартрит касаллиги туфайли бўғим тоғайининг 
бутунлай емирилиши ва иккиламчи суяк ривожланиши оқибатида бўғим 
ўсиғининг чакка суяги билан бирикиб кетиши тушунилади. 
Болаларда ЧПЖБ анкилози келиб чиқиши ва ривожланиши жихатидан 
иккиламчи остеоартрозга ўхшаш бўлади. Пастки жағ бўғим ўсиғида, ҳар хил 
омиллар боис юзага келган деструктив, продуктив жараёнлар натижасида жағ 
суяги ўсишдан тўхтайди. Унинг длеформацияловчи остеоартритдан фарқи 
шундаки, мазкур касалликда, бўғим тоғайи бутунлай емирилади ва шу сабаб 
бўғим юзалари бир–бири билан бирикиб кетишига олиб келувчи шароит 
яратилади. Бола қанча кичик ёшда бўлса, суяклар бирикиши ҳам шунча тез 
кечади. Кичик ёшдаги болаларда касаллик бошланганидан 1-2 йил ўтгандан сўнг, 
оғиз бутунлай очилмай қолади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish