Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Шикоятлар:
Бемор одатда, пастки жағнинг ҳаракатлари ва оғиз 
очилишининг чегараланиши, шунингдек, юзда асимметрия пайдо бўлишига 
шикоят қилади. Жағнинг зарарланган томонида ўсиш жараёни <тўхтаб> қолган
ҳолларда, шу томонда пастки жағнинг тана ва шох қисми соғ томонга нисбатан 
калта бўлади. Шу сабабли, энгак касалланган томонга силжийди; соғ томонда эса 
– 
жағ танаси чўзилиб яссиланади ва устидаги юмшоқ тўқималар чўзилади. 
Остеартроз ривожланган томонда жағ суяги калта бўлганлиги туфайли, юмшоқ 
тўқималар йиғилиб, юзда бўртиб кўринади. Оғиз бурчаги соғ томонда пастроқ 
жойлащади, шу сабабли оғиз тирқиши қия кўринади, кичик болаларда бу ҳолатни 
педиатрлар юз нервининг фалажи касаллиги билан қиёсий ташхислашлари лозим 
акс ҳолда ноадекват даволаш чораларини қўллашлари мумкин. 
Пастки жағ бир томонда калта бўлиб, патологик (чалишган) окклюзия
шаклланади. Пастки альвеоляр ёй тораяди, касалланган томонда ён тишлар тил 
томонга эгилади. Альвеоляр ўсиқлар ўзаро контактда бўлмаганлиги боис , улар 
компенсатор равишда ўса бошлайди. Шу сабабли, юқори жағ альвеоляр ўсиғи
тишлари билан пастки жағнинг ўтув бурмасигача етади. Фронтал тишлар 
соҳасида окклюзия чуқур бўлади. Бола катта бўлган сайин пастки жағнинг бир 
томони ўсишдан ортда қолиб, юзидаги асимметрия кучаяди. Йиллар ўтиши билан 
юқори жағ ва ёноқ суягида иккиламчи шакл бузилишлари кузатилади. 
Иккала ЧПЖБ да остеоартроз кечганда, пастки жағнинг иккала томони 
симметрик равишда ўсмай қолади. Жағнинг тана қисми ва шохлари ўсмаганлиги 
сабабли энгак орқага тортилиб қолади ва чуқур прогнатик шаклланади. Ён 
томондан қаралганда, юқори жағ ва бурун пастки жағга нисбатан кескин олдинга 
туртиб чиққан. Энгак деярли билинмай, бўйинга ўтиб кетади. Юзнинг бундай 
тузилиши адабиётларда “қуш юзи” деб юритилади.
Касаллик одатда, кеч аниқланади, бошланғич даврда бўғимда ҳаракатлар 
қийинчилик билан амалга оширилса ҳам, бола буни англолмайди. Оғиз очилиши 
овқат ейиш ва гапириш учун етарли бўлади, шу сабабли беморга эътибор 
берилмайди. Йиллар давомида касаллик кучайиб, дастлаб ён, кейин вертикал 
йўналишда ва олдинга бажариладиган ҳаракатлар чегараланади. 
340 


ЧПЖБ икки томонлама остеоартрозида жағлардаги ўзгаришлар билан бир 
вақтда умуртқа поғонасининг бўйин қисмида ҳам қийшайиш кузатилади, бўйин ва 
юзнинг мимик ҳамда чайнов мушаклари тонуси бузилади. Пастки жағ калта 
бўлиб, ҳаракатланмай қолади, биринчи навбатда тил орқага силжийди 
(дислокация), нафас олиш акти ва ўпка вентиляцияси бузилади. Айниқса, бола 
улғайиб, мушаклар бўшашганда, ушбу
ҳолат сезиларли бўлади. Ухлаётганда 
қаттиқ хуррак отади, баъзан дислакацион асфиксия туфайли нафас олиш тўхтаб 
қолади ва бола уйғониб кетади. Болалар чалқанча ҳолат (бел)да ёта олмайдилар. 
Оғир ҳолларда, бола ўтириб ухлайди. Бундай ҳолат, одатда, касаллик боланинг 
чақалоқлик даврида бошланганда (туғруқ йўлларида жароҳат олган ёки гематоген 
остеомиелит билан касалланганда) кузатилади. 
ЧПЖБ касаллиги бўлган беморни кўрикдан ўтказиш тартиби: 
Боланинг ота– онасини сўроқлаш . 
Юзнинг пастки қисмини текшириш – иккала қўлнинг жимжалоқларини 
ташқи эшитув йўлларига киритиб, пастки жағнинг ҳаракатларини аниқлаш. 
Ташқаридан бўғимни ва чайнов мушакларини пайпаслаш, (прикус) тишлам ва 
окклюзион юзани, тишлар жипслашувини ўрганиш. 
Кўрсатмалар бўлса, механография, электромиография, артрография, 
реография, артроскопия, рентгенография, томография, мультиспирал компютер 
томография сингари махсус текширувлар ўтказилади.
ЧПЖБ ўзгаришларини рентген тасвирга тушириш учун беморнинг боши 
махсус ҳолатда ўрнатилган бўлиши керак. Шуллер усулида пациент-оғзи очиқ 
ҳолатда тасвирга туширилади. Парма услубида эса– оғиз ёпиқ ҳолатда бўлиши 
лозим. Тасвирда бўғим тирқиши чегаралари, бўғим бошчасининг шакли намоён 
бўлади. Ортопантомограммада пастки жағнинг бўғим ва тож ўсиқлари тасвири 
кўринади, аммо бўғимнинг бошқа қисмлари аниқ кўринмаслиги мумкин. Бугунги 
кунда аниқ ва батфсил маълумот олиш мумкин бўлган текширув комьютер 
томографияси усулидир. 
341 


ЧПЖБнинг шакл бузилиши билан кечувчи артрозига хос бўлган 
рентгенологик белгиларга асосланиб, касаллик 4 босқичга (давр) ажратилган 
(Н.Н.Каспарова). 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish