Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
14 


 
15 


ЮЗНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА БОЛАНИНГ ЁШИ 
БИЛАН БОҒЛИҚ ҲУСУСИЯТЛАР 
Ҳомиланинг ривожланиш даври 
Она қорнидаги ривожланиш даври қуйидаги икки босқичга бўлинади, 
яъни: биринчиси – эмбрионал (муртакли) босқич 11 – 12 ҳафта ва фетал 
(плацентар) босқич ҳомила туғилгунича давом этади. 
Биринчи босқичда аъзо ва тизимлар сариқ халтачадан озиқланиб 
шаклланади. Бу даврда муртак аъзо ва тизимлар одам онтогенезининг дастлабки 
даврига хос ривожланиб, ҳомилага айланади. 12 кунлик эмбрионда мия 
пуфакчаси ва юрак бўртмаси оралиғида ботиқ ҳосил бўлиб, у оғиз чуқурчаси 
номини олади. 
Чуқурча узунасига чўзилиб, (ундан кейинчалик оғиз бўшлиғи ҳосил 
бўлади) чуқурлашади ва олд ичакнинг кўр қисмига туташади. Улар орасидаги 
мембрана 3-ҳафтада ёрилиб, олд ичак ташқи муҳит билан туташади. 
Ҳомила ривожланишининг 4-ҳафтасида жабра ёйи элементларидан 5 та 
бўртма (ўсиқ) ривожланади. Улар оралиғида оғиз чуқурчаси жойлашади. Оғиз 
чуқурчаси тепадан пешона бўртма, икки ёндан – жуфт юқори жағ бўртмалари, 
пастда эса–пастки жағ жуфт бўртмалари билан чегараланади. 
Пастки жағ бўртмалари ўрта чизиқда ўзаро яқинлашиб, 3-чи ҳафтада 
бирика бошлайди ва пастки жағ ҳамда пастки лабни ҳосил қилади. 
Юқори ва пастки жағ бўртмаларининг ўзаро бирикиши натижасида юзнинг 
ўрта соҳаси – лунжлар ва юқори лаб шаклланади. 
Юқори жағ бўртмалари орасига (бурун) пешона ўсиғи ботиб киради, ундан 
ташқи бурун, бурун тўсиғи, кесув тишлар суяги ва лабнинг ўрта қисми – philtrum 
шаклланади. 
Юқори жағ бўртмаларидан юқори жағ, танглай ва альвеоляр ўсиқ (кесув 
тишлар суягидан ташқари) суяклари шаклланади. 
Юзнинг шаклланиши ва қисмларининг бирикиши наслий белгиланган 
чизиқлар бўйлаб эмбрионал ривожланишнинг 7-ҳафтасида тугайди. Бу 
жараённинг бузилиши туғма нуқсон ҳосил бўлишига олиб келади. 
16 


Дастлаб оғиз ва бурун бўшлиқлари бир-биридан бирламчи танглай (юқори 
лабнинг ўрта қисми philtrum, кесув тишлар суягининг альвеоляр ўсиғи) билан 
ажратилган бўлади. 
8– 
9 ҳафталарда юқори жағ ва танглай ўсиқлари бир-бирига яқинлашади ва 
бурун тўсиғи билан бирикиб, иккиламчи танглайни ҳосил қиладилар. Танглай 
суяклари ортидаги тўқималар бирикиб, юмшоқ танглай ва тилчани ҳосил 
қиладилар. 
Юқори лаб ва лунжни танглайдан ёй шаклидаги бирламчи эгатча 
ажратади. Шундай эгатча пастки жағда ҳам бўлади. Иккала эгатчадан ичкарига 
эпетилиал пластинка ўсиб кириб уларни иккига ажратади: ташқи – вестибўляр ва 
ички – тиш сақловчи қисмларга – улар орасидаги мезенхимал тўқима ўсиб, 
альвеоляр ўсиқни шакллантиради. Вестибўляр пластинка чуқурлашиб, бир 
томондан лаб ва лунж, иккинчи томондан эса– альвеоляр ўсиқ билан чегараланган 
оғиз даҳлизини ҳосил қилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish