Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Тишларнинг ривожланиши 
Тишларнинг ривожланиш даври уч босқичга бўлинади, яъни: биринчи 
босқичда – тиш куртаклари (асоси) ҳосил бўлади, иккинчи босқичда– тиш 
куртаклари бир-биридан фарқланиб такомиллашади, учинчи босқичда эса– тиш 
тўқималарининг гистогенез жараёни кечади. 
6-
7 ҳафталик ҳомилада бирламчи оғиз тешигининг юқори ва пастки 
четлари бўйлаб кўп қаватли ясси эпителий бўртмаси ҳосил бўлади ва у эпителий 
остидаги мезенхимага ботиб кириб, тиш пластинкасини ҳосил қилади. Ўз навба-
тида, пластинка ҳам чуқурлашиб киради ва вертикал ҳолатни эгаллайди. 
Тиш пластинка четларидан эпителий колба шаклида ўсиб, қалпоқча ша-
клини олади ва эмаль аъзо деб номланади. Ҳар қайси жағда 10 тадан шундай 
ўсиқлар ҳосил бўлади. 
Эмбрион тараққиётининг 10- ҳафтасига келиб, ҳар қайси эмаль аъзога ме-
зенхима ўсиб киради ва тиш сўрғичини ҳосил қилади. Кейинчалик у сут тишлар-
нинг тож қисми шаклини олади. 
Ўсиш жараёнида эмаль аъзо секин-аста тиш пластинкасидан ажралади ва 
учинчи ой охирига келиб ингичка тортма билан боғланган бўлади. 
19 


Шу вақтда эмаль аъзо атрофидаги мезенхима қалинлашиб, ўсаётган тиш 
куртагини қамраб олади ва шу аснода тиш халтачаси ёки фолликулини ҳосил 
қилади. Тиш куртаги асосида тиш халтачаси тиш сўрғичидаги мезенхима билан 
бирикиб кетади. 
Тиш халтачаси эмаль аъзо бўйинчасини ўраб олади ва оғиз бўшлиғи шил-
лиқ пардасининг бириктирувчи тўқимасига (Lamina propria) ўтиб, тиш 
дўмбоқчаси (gudernaculum dentis) номини олади. 
Дастлаб, эмаль аъзо эпителиал ҳужайралар қатламларига ажралади. Эмаль 
аъзонинг тиш сўрғичи юзасига бириккан ҳужайралардан эмальнинг ички қатлами 
ҳужайралари ҳосил бўлади. Улар, ўз навбатида, адамантобластларга айланиб, 
эмаль ҳосил бўлишида иштирок этади. 
Эмаль билан бир вақтда тиш сўрғичи ҳам такомиллашади – у катталашиб, 
эмаль аъзоси томон чуқурлаша боради ва шу билан бир қаторда унга қон томир-
лари ўсиб киради. 
Тиш сўрғичи юзасида зич жойлашган бир неча қатор мезенхима ҳужайра-
ларидан ҳосил бўлган тўқ базофил протоплазмали одонтобластлар ёки дентин 
ҳосил қилувчи ҳужайралар пайдо бўлади. 
3-
ой охирига келиб, эмаль аъзо бўйинчасига ўсиб кирган мезенхима аста-
секин сўрилиб кетади ва шу сабабли тиш куртаклари тиш пластинкасидан 
ажралади. Шу аснода, тиш пластинкасининг оғиз бўшлиғи эпителийси билан ҳам 
алоқаси узилиб, мезенхимал тўқима билан (ўсиб кириш воситасида) алмашади. 
Эмбрионал даврда (4 -ой охирига бориб) сут тишларнинг куртаги ва тож 
қисми шаклланади. Шундан сўнг 
гистогенез босқичи бошланади 
ва бу даврда 
тишнинг асоси бўлган дентин, эмаль ҳамда пульпа тўқималари ҳосил бўлади. 
Дастлаб (4- ой охирида) тиш тож ҳосил бўлишидан аввал дентин пайдо 
бўлади. Дентин ҳосил бўлишида одонтобластлар фаол иштирок этади.Тишнинг 
асосини ташкил қилувчи дентиннинг найчалари ичида одонтобластларнинг нозик 
протоплазмали ўсиқлари (Томс толалари) жойлашади. Дентин қатлам қалинла-
шиб, одонтобластларнинг ўсиқлари чўзилади ва тез тармоқланади.
20 


Одонтобластлар ўзи ҳосил қилган ҳужайраларнинг таркибий қисмига 
кирмайди ва тиш сўрғичларининг ташқарисида қолади. Катта одамларда эса улар 
пульпанинг ташқи қисмида жойлашади. Бу узоқ вақт ҳужайрасиз тузилишга эга 
тўқимадан ҳосил бўлган ва ривожланувчи дентиннинг ўзига хос ҳусусиятидир. 
Одонтобластлар ўзининг протоплазматик ўсиқлари ёрдамида қондаги 
минерал тузларни тишнинг асосини ташкил этувчи дентинга етказади. 
Таъкидлаш жоизки амелогенездан аввал дентин тўқимаси ҳосил бўлади. 
Бундай кетма-кетлик (тартиб) тиш тўқималарининг ривожланишида тиш 
куртакларидаги эпителиал ва бириктирувчи тўқималарда узвий боғлиқлик 
мавжудлигини англатади. 
Тиш сўрғичи чўққисида нозик предентин қатламининг ҳосил бўлиши –
эмаль ривожланиши учун зарур бўлган шарт ҳисобланади. 
Эмаль ва дентин дастлаб олд тишларнинг кесув қирраси ва ён тишларнинг 
чайнов дўмбоқчаларида ҳосил бўлади. Бу соҳалар тишларнинг ўсиш марказлари 
ҳисобланади. 
Эмаль тўқимасининг ривожланиш даврида ҳар бир энамелобласт мураккаб 
ўзгаришларга учраб, эмаль призмасига айланади, ҳали ёриб чиқмаган (суяк 
ичидаги) тиш эмали ўз тузилишига кўра, чиққан тиш эмалидан фарқ қилмайди. 
Иккала ҳолда ҳам эмаль призмалари бир-бири билан ўзаро ёпиштирувчи 
оралиқ модда воситасида бириккан. Фақат ёш эмалда, етилган эмальдан фарқли 
равишда, органик моддалар кўпрок бўлади, минерал тузлар ҳам бўлади. Тиш тожи 
шаклланиб, ёриб чиқишига яқин илдизи ривожлана бошлайди. 
Пульпа тиш сўрғичи мезенхимасидан ривожланади. Тиш сўрғичининг 
марказий қисмидаги мезенхима дастлаб фибробластлар, гистиоцитлар ва қон то-
мириларга бой бириктирувчи тўқимага айланади. Одонтобластлар пайдо бўлиши-
дан олдин тиш сўрғичининг базал қисмига қон томир ўсиб киради ва тармоқлан-
масдан сўрғич чўққисига етади. Шу ернинг ўзидан одонтобластларга толалар бе-
ради, шунингдек қон томирлари билан бир вақтда тиш сўрғичига нерв толалари 
ҳам ўсиб киради (9 – 10 ҳафтада). 
21 


Тишларнинг тож қисми эмбрионал ривожланишнинг 5-ойида бошланади, 
дастлаб медиал (кесув) тишларда, кейинчалик дистал жойлашган тиш куртакла-
рида, 7 ойда эса– тиш қаттиқ тўқималари моляр тишларда пайдо бўлади. 
Доимий тишлар ўзаглари (куртаклар) ҳомиладорликнинг 5-ойида тиш пла-
стинкаси эркин қиррасининг қалинлашиши билан бошланади. 
Бу ўзаклар ҳар бир сут тиши куртакларининг тил томонида жойлашади. 
Доимий тишлар куртаклар ҳосил бўлиши якунлангандан сўнг тиш пла-
стинкаси сўрилиб тугайди. 
Дастлаб, олдинги 10 та доимий тиш куртаклари тегишли сут тишларининг 
куртаклари билан бирга умумий (бир) катакча ичида жойлашган бўлади, кейинча-
лик улар орасида суяк тўсиқ ҳосил бўлади. 
 
Ривожланишнинг фетал босқичида ҳамма тўқималар жадал ўсиб чўзилади, 
вазни ошади, такомиллашади ва етилади ҳамда туғилгандан кейинги ҳаёт 
(яшаш)га тайёрланади. 
12 ҳафталик ҳомилада қон ҳосил бўлиши (гемопоэз) мегалобластик типдан 
нормобластик типга ўтади ва периферик қонда лейкоцитлар пайдо бўлади. 
Ҳомила ривожланишининг 13-ҳафтасида гемоглобин пайдо бўлади ва кат-
та одамлардаги каби қонда антиген тизими ҳосил бўлади. 
Ҳомиладорнинг 20– 28-ҳафталарда қон яратилиши жигардан иликка ўтади. 
Она қорнида ривожланишнинг 16 – 17-ҳафталарида нафас олиш маркази ва 
тизими шаклланади. 
20 ҳафталик ҳомиланинг беихтиёр спонтан ҳаракатларини ҳомиладор она 
ва шифокор аниқ сезадилар. 
22 – 
24 ҳафталик ҳомила нафас олиш ва сўриш акт (ҳаракат)ларини амалга 
ошириш мумкин. 
28 ҳафталик ҳомила яшаши мумкин, аммо унинг морфологик ва функцио-
нал ривожланиши тугалланмаган бўлади. Масалан, бош мия ташқи кўриниши 
жиҳатидан туғилган чақалоқникидан фарқ қилмаслиги мумкин, аммо унинг 
қобиғи ҳали фаолиятга тайёр бўлмайди. 
22 


Ҳомила бош миясининг танаси ва орқа мия ҳаёт учун зарур аъзо бўлганли-
ги боис, бошқа аъзоларга нисбатан жадал ўсиб, барвақт етилади. 
Ҳомиладорликда нормал ривожланган ва етилган бола туғилганидан сўнг 
ташқи муҳитга тезда мослашиш ҳамда яшаб кетишга тайёр бўлади. 
Ҳомиладорликнинг учинчи даврида, ҳомила организмида темир, кальций, 
витаминлар ва бошқа кўплаб моддалар йиғилади, туғилгандан сўнг уларга бўлган 
эҳтиёж она сути билан етказилади. 
Эмбрионал ривожланиш даврида онанинг ҳар хил касалликлари ҳомила-
нинг тушишига, экзоген ва эндоген, тератоген омиллар таъсири эса унинг туғма 
нуқсонлар билан туғилишига сабаб бўлади. 
Ҳомиланинг ривожланиши билан йўлдошнинг ўтувчанлиги ортиб, вирусли 
инфекция (грипп, қизилча ва бошқа)лар микроблар токсинлари, шунингдек дори-
лар, жумладан антибиотиклар ҳам ҳомиланинг жисмоний ўсиши ва асаб тизими-
нинг ривожланишига салбий таъсир этиши мумкин. 
Турли патоген омилларнинг салбий таъсири туфайли ҳомила аъзо ҳамда
тўқималарида дисплазия ёки гипоплазия, муддатидан аввал туғилиш, ҳомила ги-
потрофияси ва шу каби бошқа патологик ҳолатдар юзага келиши мумкин. 
Ҳомила ривожланиши аномалияларидан юқори лаб ва жағлар туғма 
нуқсонлари, кисталар, оқма йўллари, қон-томир, юрак, асаб, мушаклар тизимлари 
нуқсонлари дастлабки уч ой (триметр) мобайнида юзага келади. 
Ривожланишнинг кейинги босқичларида юзага келган аномалиялар ҳоми-
ладаги ўсиш ва ривожланиш жараёнининг (сустлиги) орқада қолиши билан 
боғлиқ бўлади. 
Уларга калла ва юз суякларидаги шакл бузилишлари, қулок, бурун- кўз 
ёриғи тузилишининг ўзгаришлари ва бошқалар киради. 
Ҳомила ривожланишининг 4,5 – 5-ойида кесувчи сут тишлар, 7 ойда қозиқ 
ва молярлар минералланиши бошланади. Шу сабабдан, ҳомиладор аёл ва ҳомила 
саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳамма соҳа шифокорларининг вазифаси ҳисоблана-
ди. 
23 



Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish