этиб, ўтиб кетади, аммо баъзан салбий вазиятларда патологик жараёнга ўтиши
мумкин.
Чақалоқлар соғлом туғилишган бўлишларига қарамай уларнинг бадан те-
риси ёки шиллиқ пардаларида туғилиш вақтида капиллярлар ёрилиб, қон тўпла-
ниб қолиши туфайли майда қонталашлар ҳосил қилган бўлиши мумкин. Одатда,
улар қисқа вақт ичида асоратсиз ўтиб кетади.
Чақалоқларнинг физиологик сариқлиги асосан 2 – 3-кунларда ёки 4 – 5-кун
дастлаб юз соҳасида пайдо бўлиб, кейин баданга тарқалади ва ўз-ўзидан ўтиб ке-
тади.Физиологик (туғилиш жараёни) жароҳатларига бош, юз, (аксарият пешона)
юмшоқ қопламининг шикастланиши натижасида қон қуйилиб қолиб, ҳосил
бўлган туғруқ шишлари киритилади.
Чақалоқ дастлабки 3 – 4 кун давомида ўз вазнини йўқотади ва бундай ҳо-
лат физиологик вазн камайиши деб номланади.
Стоматолог, педиатр, ҳамда акушер-гинекологлар сўриш, эмиш, ютиш
актларини билишлари лозим: айрим чақалоқлар кўкрак сўрғичини жағлари, лаб-
лари ва тил воситасида сиқиб ушлолмайдилар,
натижада шапиллатиб, кучаниб
сўрадилар, сутни юта олмайди безовталанадилар – бу ҳолат тил юганчаси калта-
лигидан далолат беради.
Онанинг сути етарли миқдорда бўлиб, бола вазнининг кўпаймаслиги,
унинг тил юганчасини узайтириш (кесиш)га кўрсатма бўлади.
Чақалоқнинг юмшоқ танглайи калта ёки унда яширин нуқсон мавжуд бўл-
са, эмаётганида сут билан қалқиб кетиши ёки сут бўриндан қайтиб чиқиши мум-
кин. Бундай вазиятда болани вертикал ҳолатда тўтиб эмизиш лозим.
Чақалоқ сунъий равишда овқатлантирилса, биринчи кунданоқ жағлар ва
мушакларга етарлича босим юклаш зарур.Кўкрак эмаётган бола ҳаётининг бирин-
чи кунларида милк дўмбоқлари билан кўкрак сўрғичига тахминан 300г босим би-
лан
таъсир этади, иккинчи ҳафтага келиб, 700-800г босим ўтказади. Шу фаол
ҳаракатлар ҳисобига чайнов ва юз мушаклари ўсади.
Сунъий овқатлантирганда, шишага ўрнатиладиган резинали сўрғич етарли
даражада қаттиқ, (қиздирилган нина билан тешилган) тешиги эса кичик бўлиб,
25
сўрганда жағ суякларига қаршилик кўрсатиши керак.Чақалоқ сутли овқатини 12-
15 минут давомида сўриб улгуриши керак. Шунда у етарли ҳажмдаги ҳаракатлар-
ни бажаради.
Чақалоқ она қорнида бўлган даврида ҳар хил инфекцияларни юқтирган
бўлиш мумкин. Ҳомила вируслар ва коккларга чидамсиз бўлади. Инфекция йўл-
дош орқали ёки туғруқ йўлларида ёки туғилганидан сўнг ташқи муҳитдан юқиши
мумкин. Организмга тушганидан сўнг, инфекция қисқа муддат ичида генералла-
шиши, оғир септик ёки токсико-септик ҳолатга олиб келиши ва пневмонияга са-
баб бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: