Жағ суяклари х
омилада 5–6-ҳафтада пайдо бўлиб, ривожланиша
бошлайди. Туғилгандан сўнг, скелет интенсив ўсади, узаяди ва вазни ортади.
Ҳомила ва чақалоқларда суяк тола- тутам шаклида бўлиб, эмизикли даврда
суякнинг 50–60%и, 5–4 ёшгача қолган қисми қайта моделлашади ва қатламли
(ясси парчали) тузилишга эга бўлади.
Болалар суякларининг кимёвий таркибида кўп миқдорда сув ва органик
моддалар бўлиб, минерал моддалар кам бўлади.Гўдаклар суяги толалардан
тузилганлиги ва органик моддаларга бой бўлганлиги сабабли, сиқилиш ва
буқилишга чидамли бўлади. Суяк қобиғи нисбатан қалин ва чўзилувчан, шу
сабабдан, болаларда суяк, одатда, яшил новдага ўхшаш синади.
Болаларда суяклар яхши ривожланган қон-томирларга эга бўлганлиги
боис, остеокластик ва остеобластик жараёнлар фаол кечади.
Жағ суякларининг қон билан яхши таъминланиши уларда йирингли
жараёнларнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратади. Йирингли
жараёнларнинг фаол кечишига жағ-суякларнинг озиқлантирувчи кенг Гаверс
каналлари, нозик ва юпқа тузилган суяк тўсинлари, улар орасидаги кўп миқдорда
бўлган миелин тўқимаси ва катталар сариқ илигига нисбатан инфекцияга
чидамлилиги паст бўлган қизил илик мойиллик туғдиради.
Чақалоқда пастки жағ танаси энсиз ва юпқа бўлади, устидаги альвеоляр
ўсиқ унга нисбатан қалин ва баланд бўлади. Альвеоляр ўсиқнинг баландлиги ,5мм
бўлса, тананики 3–4мм. бўлади.Катталарда альвеоляр ўсиқ баландлиги 11,5мм,
танаси 18мм бўлади. Жағ шохи нисбатан калта, аммо кенг, бўғим ва тож ўсиқлари
яхши ривожланган бўлади.
Чақалоқлар ва гўдаклар пастки жағи танаси ва шохинининг структураси
рентген тасвирида яхши кўринади, аммо суяк устунчаларининг кучланиш
чизиқларини кўз илғай олмайди. Бу чизиқлар (эмиш) сўриш жараёнида жағга
туташган босим (юк)нинг қандай даражада бўлганлигини билдиради. 6 ойлик
гўдакларда альвеоляр ўсиқларда зич жойлашган сут тишларининг куртаклари
атрофидаги ғоваксимон модда жуда кам миқдорда ва такомиллашмаган ҳолатда
бўлади.
31
Сут тишлари чиқиши давомида 3 ойдан–6 ойгача жағларда ғовак модда
ҳажми жадал кўпайиб боради.Бола овқат чайнашга ўтиши мобайнида жағнинг
катталашиши, зичлиги ортиши, асосий суяк устунларининг гуруҳ-гуруҳ бўлиб,
жағ танаси ва альвеоляр ўсиқда жойлашганлигини кузатиш мумкин.
Чақалоқларда юқори жағ яхши ўсмаган бўлади, у калта ва кенг, асосан,
тиш куртаклари ҳисобига катталашган альвеоляр ўсиқдан тузилган.
Юқори жағ танаси калта бўлганлиги туфайли, сут тишларнинг куртаклари
кўз остига яқин жойлашади, жағнинг ўсиш жараёни давомида альвеоляр ўсиқ кўз
косасидан узоқлаша боради.
Юқори жағ бошқа суяклар билан бирикиш чоклари ва танглай ўртасидан
ўтган чокларда, кечаётган перихондрал суякланиш ҳисобига ўсади.Юқори
жағнинг (олд–орқа) сагиттал текислик бўйлаб узайиши бурун тўсиғи ўсиши
ҳисобига амалга ошади.
Тишлар маълум тартибда ва ўз вақтида чиқиши боланинг саломатлиги ва
қонституцияси билан боғлиқ бўлиб, унинг соғлом ўсаётганлигидан далолат
беради.
Тиш чиқиши механизми ҳозирга қадар яхши ўрганилган эмас. Уни
тушунтирувчи, бир қанча назариялар бор: ўсаётган илдиз тишни итариб чиқаради,
тиш катакчаси ўсиб, тишни чиқариб юборади, пульпанинг ўсиши билан боғлиқ,
гормонал назария ва бошқалар.
Эмизикли болаларнинг милки нозик, эластик толалари кам, ҳужайравий
элементлари кўп бўлган бириктирувчи тўқималардан тузилган. Ёшига тўлишига
яқин эластик тўқима толалари кўпаяди. Тиш куртаклари етилиб, катталашади ва
шунинг ҳисобига альвеоляр ўсиқ оғиз туби ва танглайдан узоқлашади.
Тиш чиқаётган соҳа (милк)да бўртма пайдо бўлади. Шиллиқ парда дастлаб
юпқалашади, сўнг (оқаради) анемизацияланади.
Тиш ёриб чиқишига яқин, тиш тожининг устидаги суяк сўрилиб, атрофияга
учрайди, шундай жараён альвеоляр ўсиқнинг – милк тўқимасида ҳам кечади. Бир
томонда суяк сўрилиши кетса, иккинчи томонда суяк ҳосил бўлиш жараёнлари
32
баробар кечади. Мазкур жараён тиш катакчасининг чуқурлашиб бориши билан
кечади.
Ёриб чиқаётган тишда томирлар ўтказувчанлиги шунингдек,
тўқималарнинг қон билан таъминланиши ортади, пульпа ва периодонтнинг асосий
моддаси кўпайиб боради.
Чиқаётган тиш устидаги милк (тўқима) босим таъсирида атрофияга
учрайди ва чиқаётган тиш тожининг редукцияга учраган (асл ҳолига қайтган)
эпителийси билан бирлашиб кетади. Сўнг бу эпителиал парда ёрилиб, оғиз
бўшлиғида тиш тожи кўринади.
Тиш тожи кўтарилиши билан оғиз эпителийси эмаль эпителиал қатлами
билан бирлашиб, редукцияга учраган эпителиал қатламни ҳосил қилади.Бу
эпителиал қатлам, эмалнинг Насмит (Nasmit) қатлами билан бирикади ва тиш
тожининг кўтарилиши натижасида уни атрофлича юпқа эпителиал бирикма –
милк (Насмит) чамбараги билан ўраб олади.
Эпителиал қатлам эмальдан ажралади ва милкда тиш чўнтаги ҳосил
бўлади.Милк тиш чўнтагининг туби, эпителиал қатлам эмалдан ажралган жойига
тўғри келади.
Муддатидан аввал туғилган, туғруқ йўлларида жароҳат олган, касалманд
(бош мияси шикастланган ва инфекцион яллиғланишларга учраган) болаларда
тишлар чиқиши кечиқади (11–12 ой ва ундан кечроқ) ва бошидан кечирган
касалликларнинг оғирлигига боғлиқ бўлади.
Тишлар чиқиши, аввало, генетик омиллар билан боғлиқ, ундан ташқари, бу
жараёнга боланинг кўкрак сути эмиши давомийлиги, онани ҳомиладорликда,
болани чақалоқ кечирган касалликлари ҳам таъсир этади. Шунингдек, эндокрин
тизимдаги ўзгаришлар, жумладан гипотиреоз, рахит каби касалликлар сут
тишлари чиқишини кечиктиради.
Ҳомиладорлик давридаги токсикоз таъсирида аёл организмида содир
бўладиган метаболик ўзгаришлар сут тишлари чиқишига салбий таъсир қилади.
Шу сабабли тишлар чиқиши камида 2 ойга кечиқади.
33
Қатор муаллифларнинг қайд этишларича, туғма гипотиреоз ҳамда рахит
касалликларини бошидан кечирган болаларда сут тишлар чиқишининг кечиқиши
ва чиқиш тартиби бузилиши кузатилади.
Маълумки, барча биологик (шаклланиш ва ўсиш) жараёнлари каби тишлар
чиқиши эндокрин безлар (гипофиз, қалқонсимон без) фаолияти, шу жумладан,
нейрогуморал бошқарув таъсирида кечади ва улар функциясининг бузилиши
тишлар чиқишига салбий таъсир қилади.
5–
6 ойлик гўдакда гиперсаливация(сўлак кўп чиқиши) кузатилади, бу
физиологик ҳолат ҳисобланади. Чиқаётган тиш милкдаги нерв толаларига босим
ўтказиб, уларни қўзғатади, шунга жавобан сўлак кўп чиқади.
Оғиз бўшлиғининг туби саёз бўлганлиги туфайли, кўп миқдордаги сўлак
сиғмайди бола эса, ютиб улгура олмайди ва шунинг учун сўлак оғиздан (тошиб)
оқиб туради.
Болада оғиз бўшлиғи туғилган кунидан бошлаб ҳар хил омиллар таъсирига
учрайди, шу сабабдан, биринчи ойларда дастлаб тактил ва ҳароратни сезиш ҳисси
пайдо бўлиб, кейинчалик кучайиб боради. Айниқса, тил учи ва лабларда бундай
ҳолат эрта пайдо бўлади.
Таъм (ширин, шўр, нордон ва сувни) сезиш ҳаётнинг иккинчи ойида
бошланади. Таъм сезувчи рецепторлар тил учи, ён томонлари ва оғиз бўшлиғи
шиллиқ пардасида жойлашган. Тишлар чиқишига яқин бола безовталаниб, инжиқ
бўлиб қолади. У дуч келган нарсани оғзига солиб, тишсиз милклари билан чай-
нашга ҳаракат қилади, тўсатдан сабабсиз йиғлайди. Кузатувчан ота-оналар бола-
нинг оғзига солган нарсаларни ғажиб ташлашга қаратилган ҳаракатларини
“милклар қичишиши” деб талқин қиладилар.
Ҳақиқатан ҳам, тиш чиқаётган даврда милкда кечадиган гисто-кимёвий
муҳит туфайли рецепторлар қўзғалиб, шу соҳада қичишиш, ноқулайлик юзага ке-
лиши табиий. Тишнинг бир чети ёриб чиқиши билан бу безовталик барҳам топа-
ди, боланинг умумий аҳволи ва кайфияти яхшиланади.
Физиологик равишда чиқаётган тишлар ўрта ҳисобда олганда маълум бир
вақтда ва кетма-кетликда, жуфт-жуфт бўлиб чиқади. 30 - ойга келиб, иккинчи
34
озиқ тишлар тўлиқ чиқиб бўлади, 2,5– 3 ёшли болаларда 20та сут тиши чиққан
бўлиши керак. Охирги йилларда сут тишлари эрта (4 ойдан 2 ёшгача) чиқиши
ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Аммо соғлом болаларда ҳам тишларнинг кеч
(8–
10 ойдан 3,5 ёшгача) чиқиш ҳоллари мавжуд.
Камдан-кам ҳолларда чақалоқлар пастки жағда бир ёки бир жуфт чиққан
тишлар билан туғилишлари мумкин. Бундай тишлар, одатда, илдизлари шакллан-
маган, тўқималар структураси етилмаган бўлиб, функционал жиҳатдан яроқсиз
бўлади. Улар эмиш жараёнида онанинг кўкрак сўрғичини шикастлашлари ва бу
жароҳат мастит ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай тишлар дарҳол
олиб ташланиши керак. Аммо, уларнинг ўрнидан бошқа сут тишлари чиқмайди,
фақат 6-7 ёшдагина шу жойдан доимий тишлар чиқади.
Тишлар чиқиши – физиологик жараён бўлганлиги боис, организмда уму-
мий патологик ўзгаришларсиз кечади. Аммо шу кунгача аҳоли ва шифокорлар
орасида, тишлар чиқиши болалар ошқозон-ичак тизимида ўзгаришлар (ич кетиши,
безовталаниш, тана ҳароратининг кўтарилиши) юзага келиши билан кечади, деб
фикрловчилар мавжуд.
Тиш чиқиш даврида гўдакларда юзага келган умумий касалликларни
овқатланишнинг бузилиши ёки қандайдир инфекция юқиши деб тушуниш керак.
Шу даврдаги касалликларни тиш чиқиши билан боғлаш, кўп ҳолларда қатор
нохушликларга олиб келиши амалиётда учраб туради. Чунки бундай фикр юри-
тиб, оғир касалликларни ўтказиб юбориш мумкин.
Одатда, сут тишларнинг чиқиш даври болаларнинг кўкрак эмиши ёки
уларни сунъий овқатлантиришдан қўшимча овқатга ўтказиш даврига тўғри кела-
ди. Овқатланишнинг янги тизимига ўтилаётганда оналар (парваришловчилар) то-
монидан йўл қўйилган нуқсонлар бола саломатлигига салбий таъсир этган бўли-
ши мумкин. Одатда, бундай ҳоллар болага номақбўл ҳамда кўп овқат едириш
оқибатида юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |