Мактабгача бўлган давр
Мактаб олди, мактабгача (1 ёшдан 3 ёшгача) даврда боланинг ҳаракатлари
жадал такомиллашади, нутқи ўсади, кузатувчан ва қизиқувчан бўлади.
35
Улғайиш жараёни асосан ўйин орқали бўлади ва бола бунда атроф муҳит-
ни ўрганади. Шу тариқа, у дастлабки меҳнат кўникмаларини эгаллайди ва сўз
бойлиги ошиб боради.
2–
3 ёшли бола сергап бўлади, катталарга тақлид қилади. Гаплари ва
қилиқларини қайтаради. Шунинг учун катталар болалар билан мунтазам шуғул-
ланиб, гаплашишлари керак.
Бу ёшда болаларда туғма иммунитет сусайган бўлади, мулоқотлар тобора
ортиб бориши боис, атрофдагилар билан бўлаётган мулоқот туфайли юқумли ка-
салликлар (қизамиқ, кўкйўтал, сувчечак, скарлатина (қизилча), дизентерияга ча-
линиши ва уларни тарқатиш хавфи ошади.
Юқори жағ 5 ёшдан 15 ёшгача сезиларли катталашади. Доимий тишлар
жағ танасидан альвеоляр ўсиққа ўтиб, ёриб чиқиши жараёни давомида юқори жағ
бўшлиғи аста-секин катталашиб боради.
Юқори жағ бўшлиғи бола ҳаётининг биринчи беш йилида сут тишлари-
нинг ёриб чиқиши ва илдизларининг шаклланиши сабабли жадаллик билан ўсади.
Пастки жағ бўғим ўсиғининг энхондрал суякланиши ҳисобига узаяди.
Ўсиш жараёни жағнинг шохи қисмида кечадиган мураккаб суяк ўзгаришлари
ҳисобига амалга ошади. Жағ шохининг олд қиррасида суякни моделлаштирувчи
резорбция жараёни кетади, айни пайтда унинг орқа қиррасида суяк қобиғидан пе-
риоссал суяк тикланиши (ҳосил бўлиши) кечади ва ана шу жараёнлар ҳисобига
жағ шохи ва танаси чўзилиб узаяди.
Пастки жағ суяк қобиғидан оппозицион тарзда ҳосил бўлаётган суяк
тўқимаси ҳисобига ташқи юзаси рельефи шаклланади ва қалинлашади.
Пастки жағ шохининг узайиши, унинг танаси ва шохи орасидаги (тахми-
нан 140
0
) бурчагининг ўзгаришига олиб келади ва у бир оз ўткирлашади (105–
110
0
ни ташкил этади).
Пастки жағ канали 9 ойликдан 1,5 ёшгача бўлган гўдакларда альвеоляр
ўсиқ қиррасига нисбатан 5мм. пастроқда жойлашади. 3,5–4 ёшдаги болаларда
чайнов тишлари юзасидан 1–2мм. пастроқ, 6–9 ёшдаги болаларда, чайнов
36
тишлари юзасидан 3мм. баландроқ, 12 ва ундан катта ёшли болаларда 6мм юқори
жойлашади. Пастки жағ канали тешигининг болалар ёшига нисбатан
топографиясини билиш уларда мандибўляр анестезияни тўғри ўтказиш учун
зарурдир. Пастки жағнинг ички тузилиши ҳам боланинг ёши ва функционал ҳола-
тига боғлиқ.
3–
9 ёшдаги болалар жағ суяклари ғовак моддасида катта ўзгаришлар ке-
чади. Суяк устунчалари тартибли, узунасига йўналган ҳолатда жойлашади. Кесув
тишлар соҳасида эса катта тўрсимон тузилишда бўлади.
Пастки жағ суяги боланинг 2,5 дан 4 ёшгача ва 9–дан 11 ёшгача бўлган
даврлар мобайнида жадал ўсади. Ўсиш жараёни асосан, жағнинг ён соҳалари ва
шохида кечиб, 15–17 ёшларга келиб тугайди. Бу ҳолат доимий тишлар чиқиб, ти-
шлам (прикус) шакллананаётган пайтга тўғри келади. Шу даврга келиб, суяк
структураси ўзининг юқори такомиллашган, етук даражасига етади.
Юқори ва пастки жағлар альвеоляр ўсиқларининг ўсиши тиш куртаклари-
нинг етилиши ва тишлар чиқиши билан синхрон, равишда уйғунликда кечади.
Жағлар ҳажми ва ўлчамларининг бола ёшига боғлиқ ҳолда ўзгариши, ав-
вало, тишлар куртакларининг шаклланиши ва ёриб чиқиши билан белгилана-
ди.Туғма (бирламчи) адентияси бўлган болаларда жағлар альвеоляр ўсиқлари ри-
вожланмайди, ўсмайди.
Тишлар чиқаётган даврда альвеоляр ўсиқнинг рентген тасвиридаги кўри-
ниши ўзгача тус олади. Тишлар орасидаги суяк тўсиғи чиқаётган тиш томонида
гўё кесилгандек – суяк сўрилиб, чўнтак ҳосил қилгандек бўлиб кўринади. Чиқаёт-
ган тишга ёндошган альвеоляр ўсиқни қаттиқ, компакт пластинкани юқори қисми
эса кенгайган. Тиш ёриб чиқиши билан катакчалараро тўсиқ ўлчами (баландлиги)
қисқаради ва шу шахсга хос кўринишни олади.
Тўлиқ чиққан кесув тишлар катакчалари орасидаги тўсиқлар ўткир ёки
тўмтоқ учли бир текис кенгликда кортикал пластинкага эга бўлиб, илдизлар
бўйича жойлашади. Альвеолалараро тўсиқ, марказий кесув тишлар орасида
юқори жағда доим, пастки жағда эса айрим ҳолларда иккига бўлинган бўлади.
37
Одатда, соғлом, яхши ривожланган суякда илдизлараро тўсиқ чўққиси тиш
эмалининг цементга ўтиш чегарасигача етади. 7–11 ёшдаги болаларда катта бола-
ларга нисбатан илдизлараро тўсиқ ўткир (ингичка) бўлади.
Рентген тасвирида, тиш фолликули думалоқ шаклда бўлиб, кортикал пла-
стинкада унинг аниқ чегараси кузатилади.
Тиш тожининг бўлғуси чегараларини минералланиш бошлангандан сўнг,
илк бор эмаль–дентин чегарасида кўриш мумкин.Тиш тожи шаклланаётган давр-
да, куртак думалоқ шаклда бўлади.
Шундан сўнг тиш елкаси (бўйинчаси) шаклланиб, куртак чўзилади ва аль-
веоляр ўсиқ қиррасига яқинлашади. Айни вақтда, илдиз ва илдизлараро тўсиқ ри-
вожланиб, пародонт шакллана бошлайди.Рентген тасвирида сўрғич шаклидаги
доғ аниқ кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |