Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
Огиз бўшлиги
.
Чақалоқ туғилиши билан сўриш, қўсиш, йўталиш, 
кейинчалик эса тишлаш рефлексларига эга бўлади.Чақалоқ ўсиши билан биринчи 
ойда оғиз бўшлиғи кенгайиб боради, тактил сезиш аниқланади: лаблар ва тилда – 
ҳароратни сезиш; бурун, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасида таъмни билиш – 
тилнинг юзасида, айниқса, тил учида. 
29 


Чақалоқларда лунж орасида нисбатан зич аниқ чегарали ёғ тўплами – Биша 
ёғ тугунчалари жойлашган. Бу ёғ таначаси узоқ вақт давомида сақланиб, ўзининг 
зичлиги туфайли лунжга таранглик беради. 
Чақалоқ ва гўдаклик даврларида юқори жағ ва альвеоляр суяк яхши 
ўсганлиги учун оғиз бўшлиғи кўз соҳасига яқин жойлашади. Чақалоқларда қаттиқ 
танглай гумбази шаклланмаганлиги учун текис, юмшоқ танглай горизонтал 
ҳолатида ётади. 
Чақалоқ оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардаси нозик эпителий билан 
қопланган бўлиб, эпителий осон кўчади, шу сабабдан, оғиз қурийди. Қон-
томирларига бой бўлганлиги учун шиллиқ парда қип-қизил рангда. Танглай ўрта 
чизиғи бўйлаб сарғиш-оқ нуқтадек бўртмалар–Бонов тугунлари бор. Милк 
болишлари бўйлаб қаттиқ тугунсимон шаклда Робен-Мажито милк бўртмаси 
(эмганидан сўнг) ажралиб кўринади. 
Бола туғилганидан бошлаб, то 4–5 ойгача оғиз шиллиқ пардаси қуруқ ва 
маҳаллий иммунитет заиф бўлганлиги сабабли, шиллиқ парда шикастланганда 
инфекция гематоген йўл билан тарқалиб, ўткир йирингли касалликлар– хусусан, 
гематоген остеомиелит ривожланиши мумкин.
Болаларда сўлак безлари функционал ҳолати.
Бола туғилиши билан 
сўлак безлари фаолияти бошланади, аммо дастлаб сўлак кам ажралади, шунинг 
учун оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати қуруқ бўлади. 5–6-ойларга келиб, сўлак 
кўпаяди. Айрим болалар сўлакни ютиб улгурмайди (физиологик гиперсаливация). 
Бола иситмалаб безгак тутган, ичи бузилиб диарея бўлган ҳолатларда ва 
бошқа ҳар хил сабабларга кўра сўлак бези атрофияга учраганда сўлак чиқиши 
камаяди. Аксарият ҳолларда, оғиз бўшлиғидаги ҳар хил яллиғланишларда сўлак 
кўпаяди. Бола қуюқ ҳолдаги озуқага қанчалик эрта ўтса, шунчалик эрта сўлак 
секрецияси кўпаяди. 
Қулоқ олди безнинг чиқарув йўли, катталардан фарқли равишда пастроқда 
жойлашган, чайнов мушакларининг олд қиррасидан 0,8–1,0 см олдинга очилади. 
Қулоқ олди сўлак бези думалоқ шаклда, жағ қиррасидан бир оз олдинга ўтиб, 
унинг бурчагида ётади. Юз нерви юза жойлашган. 
30 



Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish