Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

лидокаин асосида
– Xylonor 2% 
SVС (вазоконстрикторларсиз), Xylonor 
2% Special (адреналин ва норадреналин билан 1:100 000), лигноспан форте. Бу 
ўртача куч билан таъсир этувчи анестетиклар, шунинг учун оғриқсизлантириш 
самарасини 
кучайтириш 
учун 
баъзан 
вазоконстрикторни 
юқори 
концентрацияларда қўллайдилар – 1:25 000-1:80 000; 
мепивакаин асосида:
Scandonest (scandicaine) 2% Special (адреналин 
билан 1:100 000), Scandonest (scandicaine) 2% NA (норадреналин билан 1:100 000) 
Scandonest (scandicaine) 3% SVC (вазоконстрикторларсиз), карбокаин, мепивас-
тезин.
артикаин асосида:
Septanest 4% (адреналин билан 1: 100 000), Septanest 
4% (адреналин билан 1: 200 000) Septanest 4% SVC (вазоконстрикторларсиз), 
ультракаин ДС. 
Бу анестетиклар киритилгандан 1-3 дақиқадан сўнг оғриқсизлантириш 
бошланади ва 10 дақиқадан 30-45 дақиқагача давом этади. Уларнинг таъсири 
новокаин, лидокаин ва мепивакаинга қараганда самаралироқ, уларда 
консервантлар йўқлиги учун парабенлар аллергик реакциясига мойил бўлган 
беморларга қўллаш мумкин. 
61 


Болаларда кучли аналгетик самарага эга бўлган, вазоконстрикторсиз, 
маҳаллий анестетик Isocaine 3% SVC кенг қўлланилади.
Инъекцион анестезия ўтказиш учун қўлланиладиган асбоблар 
1853 йилда Лионлик ветеринар хирург C.Pravaz замонавий тиббий 
шприцнинг ўтмишдоши бўлиб қолган шприцни яратди. Шу йилнинг ўзида 
Шотландиялик врач F.Wood шприц учун кавакли игна таклиф этди. Бироқ бу 
асбоблар кўп вақт қўлланилмади. Фақат вақт ўтиб, улар кераклича баҳоландилар 
ва врачлик амалиётига кенг жорий этилдилар. 
1921 йилда врач Н.Cook (АҚШ) томонидан оғриқсизлантириш учун карпул 
шприцнинг ишлаб чиқилгани анестезиология соҳасида катта ютуқ бўлди. Махсус
дентал шприц, бармоқлар ва кафт учун таянчлар билан жиҳозланган бўлиб, игна 
канюла ёрдамида шприц корпусига бураб маҳкамланди. Унга анестетик эритмаси 
бўлган цилиндрик ампула (карпула) жойлаштириларди. Бу герметик мослама, 
асептика талаблари юқори даражада бажарилишини таъминлади, шунингдек 
оғриқсизлантиришда медикаментлар адаштириб қўйилишининг олдини олди.
Даволаш воситаларини игнасиз киритиш ғоясини Beclard (1856)таклиф 
қилди. 1958 йилда R.Lindberg (АҚШ) игнасиз инъекторларни ишлаб чиқди, 
дастлаб врачлар янги инъекторни зўр иштиёқ билан қўллаганлар, бироқ у 
стоматологик амалиётда кенг тарқалмади. 
Техник 
прогресс 
шарофати 
билан 
игнасиз 
инъекторларнинг 
такомиллаштирилиши рўй берди. Сўнгги вақтда игнасиз INSEX TM инъекцион 
тизими кенг қўлланилмоқда. Оғриқсизлантириш вақтида у болада қўрқув пайдо 
қилмайди, анестетикнинг оғриқсиз киритилишини, унинг тезкор таъсирини 
таъминлайди, тўқималарни жарроҳатламайди. Уни ўтказувчан (ментал, инцизив) 
ва инфильтрацион (тишларни олиб ташлаш учун субпериостал) анестезиялар учун 
қўллайдилар. INSEX TM игнасиз инъекцион тизими билан анестетикни киритиш 
15-
20* бурчак остида амалга оширилади ва 0,3 мл эритма киритилади. 
Оғриқсизлантирувчи модданинг тарқалиш майдони -3-4 см.., анестезия 
бошланиш вақти -1-2 мин. 
62 


1975 йилда А.Colombo (Италия) мультиаппликаторли шприц ишлаб чиқди, 
унинг қўлланилиши жуда қулай, анестетикни тиш-жағ тизимининг зич 
тўқималарига юқори босим остида, (боғлам ичи, cуяк ичига) киритиш имконини 
берди. Шунинг билан биргаликда клиник амалиётга карпул (картридж) инъекцион 
тизими кенг жорий этилмоқда. Ҳозирги вақтда икки инъекцион тизим рақобат 
қила бошлади: умумтиббий ва дентал карпул шприцлар. 
Инъекциялар умумтиббий тизими - анъанавий ва асосий бўлиб қелмокда. 
Унда бир маротабали пластмасса шприцлар ва инъекциялар учун игналар 
ишлатилади. Инфильтрацион анестезия учун узунлиги 20-25 мм ва диаметри 0,5-
0,6 мм бўлган калта игналар, ўтказувчан анестезия учун – узунлиги, 38-42 мм, ва 
диаметри 0,8 мм қўлланилади. Игна шприцга бураб ўрнатилмайди, балки конусли 
уланиш ҳисобига тутиб турилади. Игнанинг шприц билан бундай уланиши 
анестетик тўқимага киритилаётганда юқори босим пайдо бўлишини таъминлай 
олмайди. 
Инъекциялар учун дентал картридж тизими махсус шприц, картридж ва 
икки учи ўткир бўлган игнадан иборат. Бу тизимнинг асосий афзаллиги –
инъекцияга тайёрлаш тезкор (1 минутдан камлиги) ва ишлаб чиқарувчи 
томонидан игналар ва картриджлар стериллиги кафолатланган бўлади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish