Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Болалар ўткир одонтоген остеомиелитини даволаш



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Болалар ўткир одонтоген остеомиелитини даволаш 
Болаларда 
яллииғланиш 
касалликларини 
даволаш 
жараённинг 
ривожланиш босқичи ва беморни ҳолати билан боғлиқ. Яллиғланиш жараёни 
шаклланаётган даврида сабабчи тишни олиб ташлаш ва комплекс медикаментоз 
даво билан чегараланиш мумкин. Агар жағ атрофидаги тўқималарда периостит, 
абсцесс, флегмона шаклланган бўлса шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилиши 
шарт. Операцияни бошлашдан аввал оғриқсизлантириш усулини танлаб олиш 
керак. Болалар организми оғриқа ўта сезгир, оғриқ натижасида кўп аъзо ва 
тизимларда функционал ўзгаришлар келиб чиқиши мумкин. Шу боисдан, 
операция умумий оғриқсизлантириш (маскали, вена ичига юбориш, 
нейролептаналгезия) остида бажарилиши мақсадга мувофиқ бўлади. 
Одонтоген остемиелитда шошилинч жарроҳлик амалиётини ўтказиш 
принциплари 
Ўткир остеомиелитни даволашда биринчи навбатда йрингли ўчоқни 
жарроҳлик усули билан очиш талаб этилади. Кесма оғиз ичидан ёки 
ташқарисидан ўтказилишидан қатъи назар, унинг узунлиги йирингли бўшлиқ 
диаметри билан тенг бўлиши лозим. Альвеоляр ўсиқ соҳасида ўтказиладиган 
кесма суяккача ўтказилиши керак, скальпель учини суякка қаттиқ босиш мумкин 
эмас, чунки юмшоқ кортикал пластинка тагида ётган доимий тишлар куртаклари 
шикастланиши ёки юқори жағ бўшлиғи олд девори перфорацияси юз бериш 
эҳтимоли бор. 
Кесма ўтказишдан аввал ультратовуш текшируви ёрдамида яллиғланиш 
жараёнини топик диагностикасини ўтказиб, бўшлиқнинг шакли ва ҳажмини 
ҳақида имконият қадар, батафсил малумотга эга бўлиш лозим. Бу эса яллиғланиш 
жараёнининг жойлашуви ва кўламини аниқ билган ҳолда оптимал жарроҳлик 
амалиётини ўтказишни тақазо қилади. Юқорида келтирилган инфекцион 
168 


яллиғланиш жараёнининг тарқалганлик даражаларини ҳисобга олган ҳолда, 
тезкор ўтказиладиган жарроҳлик амалиётларининг қуйидаги тамойилларини баён 
қиламиз.
Юқори ва пастки жағлар 1А ва 1Б даражалардаги йирингли яллиғланиш 
жараёнларида сабабчи тиш олиб ташланади ва оғиз даҳлизида ўтув бурма бўйлаб 
суяккача кесма ўтказилади. Яллиғланиш жараёни тарқалган соҳа кўлами 
узунлигида кесма ўтказилади. Кесма ўтказганда, – йирингли бўшлиқ икки қават 
яъни – шиллиқ парда ва суяк қобиғи ҳамда суяк қобиғи билан жағ суяги орасида 
жойлашиши мумкинлигини ёдда тутиш лозим. 
Эхотомография текширувида шиллиқ парда остидаги йиринли ўчоқ, доимо 
суяк қобиғи тагидаги йирингли жараёндан катта бўлади. Шу сабабли, узун кесма 
ўтказилиши шарт, аммо зарарланган суяк қобиғини ажратилишига йўл қўйиб 
бўлмайди.
1В даражали ўткир йирингли ва деструктив остеомиелитда жағ ости ва 
энгак остидаги йирингли ўчоқлар ташқи кесмалар орқали эвакуация қилинади. 
Ўткир йирингли ва деструктив остеомиелитни 1Г даражасида, 
эхотомография ёрдамида жағ суяги ичида бўш зоналар мавжудлиги аниқланса, бу 
ҳолат йиринг тўпланганлигини билдиради. Бундай ҳолда сабабчи тишни олиш, 
юмшоқ тўқималарни ташқаридан кесиб, йирингни чиқариб ташлашнинг ўзигина 
кифоя қилмайди. Суяк ичида тўпланган йирингни чиқариш учун остеоперфорация 
(суякда тешиклар очиш) ўтказилади. Тешиклар борлар ёрдамида жағ суягининг 
қиррасидан ўтказилиб, шу тешиклар орқали суяк ювилади (лаваж). Бу муолажани 
ўтказаётганда доимий тиш куртаклари кортикал қатламга яқин жойлашганлигини 
назарда тутиш керак.
Йирингли ва деструктив остеомиелитни 2А даражасида йирингли ўчоқни 
очиш учун жағ бурчаги остида қия кесма ўтказилиб, чайнов ва қанотсимон-жағ 
оралиқлари ўтиб дренажланади ва сабабчи тиш олинади.
2Б даражали остеомиелитда кесма ташқаридан пастки жағнинг бурчаги 
остидан энгак остигача ўтказилади ва жағ ости, ияк ости, қанотсимон-жағ 
оралиқларига кирилади ва шу соҳаларда тафтиш ўтказилади.
169 


2В ва 2Г даражали остеомиелитда, жағ суягидаги яллиғланиш атрофидаги 
юмшоқ тўқималар жумладан, қанотсимон-жағ, ҳалқум атрофи, чайнов мушак 
ости, қулоқ олди соҳаларига тарқалади. Бемор кеч мурожаат қилган ёки дастлабки 
жарроҳлик амалиёти тўлиқ ўтказилмаган ҳолларда, жараён чакка ости ва қанот-
танглай оралиқларига ўтиши туфайли, кесма кенг ўтказилиб, ҳамма бўшлиқларда 
бармоқ билан тафтиш ўтказиш лозим. Ультратовуш текширувида жағ суяги ичида 
бўшлиқлар аниқланса, остеоперфорация ўтказилиб, суяк ичидаги бўшлиқлар 
антисептиклар билан ювилади. 
Пастки жағнинг 3-даражали остеомиелити бўлган болаларга алоҳида 
эътибор қаратилиши керак. Чунки дастлабки кўрсатиладиган шошилинч 
ёрдамнинг ҳажми касалликнинг провард натижасига таъсир қилади. 
Кузатувлар шуни кўрсатдики кўпчилик беморларда яллиғланиш жараёни 
кенг тарқалган бўлишига қарамай, жойларда кесма етарлича кенг ўтказилмаган – 
бир неча соҳадан йиринг чиқариш билан чегараланилган, суяк ичидаги йиринг 
чиқиши учун шароит яратилмаган. Натижада, пастки жағ суяги тўлиқ некрозга 
учраган.
Бундай тарқалган (тотал) ўткир деструктив остеомиелитда юмшоқ 
тўқималардаги яллиғланиш ўчоқларини тўлиқ очиб, жағ суяги (чети) қиррасида 
остеоперфорация ўтказилали. Тешикларни дастлаб сабабчи тиш рўпарасида, 
кейингилари эса – шу тешикдан 1,0-1,5см ташлаб тоза қон чиққунича кетма-кет 
ўтказилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish