Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Лаборатор текширувлар:
Юқори жағ гематоген остеомиелити кичик 
ёшдаги болалар тахминан ўзига хос ўзгаришлар билан кечади. Аввало, 
гемоглобин кўрсаткичи 50% гача тушиб кетади. Эритроцитлар сони камаяди, 
септик ҳолатларда 2.500000 гача пасаяди. Гипохром, айрим ҳолларда 
полихрамазияли эритроцитлар учрайди. Лейкоцитлар сони 20000-30000 атрофида 
бўлади. ЭЧТ кенг диапозонда ўзгарган бўлади - 40 мм\с етади. Сийдикда оқсиллар 
аниқланади. Рентгенологик текширувлар ўткир даврда натижа бермайди. 
Қиёсий ташхис: 
юқори жағ кўз косасининг пастки қирраси ва пешона 
ўсиғи гематоген остеомиелитини кўз ёш канали касалликларидан фарқлаш керак. 
Чақалоқларда бурун-кўз ёш канали туғма берк бўлса, ёш халтачаси тўлиб 
172 


шишади, инфекция тушса, кўз ёш йўлида ўткир яллиғланиш ривожланади. Кўз ёш 
халтачаси шишади, шиш қоқовларга тарқалади. Остеомиелит касаллигида 
кузатилгандек кўз юмилиб қолади. 
Чақалоқларда 
дакриоцистит
учраши мумкин. Туғилганидан бир неча кун 
ўтгандан сўнг, конъюктивал халтачадан кам миқдорда ажралма пайдо бўлади. 
Конъюктива ранги ўзгармайди, бурундан ажралма оқмайди, ёш халтачаси 
ўзгаришсиз бўлади. Остеомиелитдан фарқли равишда 
кўз ёш йўлларининг 
яллиғланиши оғиз бўшлиғидаги яллиғланиш билан биргаликда
кечмайди.
Бармоқ билан кўз халтачасига босим ўтказилганда кам миқдорда қуюқ ажралма 
чиқади, кейинчалик у суюқлашади, бир неча кундан сўнг соғайиш билан тугайди. 
Юқори жағ гематоген остеомиелитини 
сарамас, чипқон, ғоваксимон суяк 
катакчаларининг яллиғланиши билан ҳам фарқлаш 
керак. Бу касалликларга 
бир хил белгилар хос: қовокларда шиш, экзофтальм, хемоз. Кўз косаси пастки 
қиррасида абсцесс ва оқма йўл бўлиши. Этмоидитда, абсцесс фақат кўзнинг ички 
бурчагида очилиши мумкин. Этмоидитда одатда, шиш фақат қовокларда бўлади, 
остеомиелитда эса коваклар, лунж, юқори лаб, алвеоляр ўсиқ ва қаттиқ танглайда 
ҳам бўлади. Бурундан ажралма келиши этмоидит ва остеомиелит касалликларида 
мавжуд. Остеомиелитда ажралма буруннинг бир томонида бўлса этмоидитда эса 
иккала томонда, ажралма фақат 50% беморларда учрайди. Яна бир эътиборга 
лойиқ белги остеомиелит бир икки ҳафталик чақалоқларда учраса, этмоидит 
билан оғриган энг кичик ёшдаги беморлар 6 ойлик бола бўлган, шунингдек, оқма 
йўл ҳеч қачон оғиз бўшлиғига очилмайди ва тиш куртаклари остеомиелитдаги 
каби секвестрланмайди. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish