Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Юқори жағ ўткир гематоген остеомиелити



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Юқори жағ ўткир гематоген остеомиелити 
(osteomyelitis hаematogenica) 
Гематоген остеомиелит асосан чақалоқлар ва гўдаклар жағ суякларида 
учрайди. 
Касалликнинг 
сабабчиси 
йирингли 
инфекция-стафило-
стрептококклардир. Инфекция ёки токсинлар ҳар хил инфекция ўчоқлари 
(яллиғланган киндик, теридаги йирингли ўчоқлар (стрепто-стафилодермия) оғиз 
бўшлиғи шиллиқ пардасининг майда жароҳатлари, ўткир отит)дан қонга тушади 
ва сепсис ривожланади. Шу сабабли гематоген остеомиелитнинг токсик, 
септикопиемик ва махаллий-ўчоқли шакллари ажратилади. 
170 


Шикоятлари:
ота-онаси бола тўсатдан, бесабаб безовтолангани, уйқуси 
бузилганлиги, эммаётганлиги, тана ҳарорати кескин кўтарилганлиги ва кўз остида 
шиш пайдо бўлганлигига шикоят қиладилар. 
Клиник манзара:
бола безовта бўла бошлаганидан бир сутка ўтар-ўтмас, , 
кўз ости соҳаси ва пастки қовоқдаги шиш катталашиб, кўз ёриғи беркилади, 
пастки қовоқ ҳаракатланмай қолади. Бурун-лаб бурмаси текисланиб, оғиз бурчаги 
пастга тушади, юқори лаб ҳаракатлари чегараланади. Шиш устидаги тери 
қизаради, таранглашиб бурмага йиғилмайди. Оғиз бўшлиғида: алвеоляр ўсиқ, 
ўтув бурма ва танглайда инфильтрат (газак) пайдо бўлиб, устидаги шиллиқ парда 
қизаради. Икки –уч кун давомида шиш катталашади ва пайпаслаганда юмшаш 
аниқланади. Айрим ҳолларда шиш ўз-ўзидан ёрилиб, йиринг ажралганидан сўнг, 
оқма йўл пайдо бўлади. Касалликнинг биринчи кунларидан касалланган томон 
бурун бўшлиғидан сероз ёки йирингли ажралма оқади. Боланинг умумий ахволи 
оғир бўлади. Тана ҳарорати юқори бўлиши билан бир вақтда кўнгли айниб, 
истеъмол қилган овқатини қайтариб қусади, ичи кетади. Безовта бўлган бола 
сустлашиб қолади, атрофга бефарқ бўлиб, хушидан кетади, алахсирайди. Пульси 
дақиқасига 150 мартага етади, санаш ҳам мураккаблашиб қолади. Нафас олиш 
қийинлашиб, бир дақиқада 40-50 мартача етади. Ҳафта охирига келиб, кўз 
косасининг пастки қирраси бўйлаб, ички ёки ташқи бурчаклар соҳасидаги 
тўқималар эрийди, юмшаб қолади. Шиш устидаги тери таранглашиб юпқалашади 
тўқ-қизил, кўкимтир ранг олади. Пайпасланганда флюктуация (билқиллаш) 
аниқланади. Шу вазиятда ҳам жарроҳлик муолажаси ўтказилмаса, йирингли ўчоқ 
ўз-ўзидан очилиб, оқма йўл ҳосил бўлади. Айрим беморларда кўз остига очилган 
оқма оғиз ичидаги оқма билан ҳам туташади.Лунжга бармоқ билан босилса, 
бурундан ажралма чиқиши кўпаяди. 
Юқори жағнинг гематоген остеомиелитида бурун йўлидан ажралма 
чиқиши, юқори жағ бўшлиғи яллиғланишга жалб этилганлигини билдиради. 
Юқори жағ (кўз косасини пастки қирраси)нинг ўткир остеомиелити, кўз атрофи 
тўқималарининг яллиғланиши билан кечади. Йиринг қовоқларни ёриб чиқади, 
аксарият, пастки қовоқда оқма ҳосил қилади. Кўзда хемоз пайдо бўлади. 
171 


Конюктивит ривожланади. Айрим беморларда экзофтальм юзага келади ва кўз 
ҳаракатлари чегараланади. Кўз соққаси яллиғланишга жалб этилмайди, кўриш 
қобиляти ўзгармайди. Дакриоцистит клиникасига монанд белгилар намоён 
бўлади. Ёш халтачасига босим ўтказилса, кўз ёш йўлининг ўтувчанлиги 
бузилмаган бўлса ҳам, ёш нуқтасидан йиринг чиқиши кузатилади. Алвеоляр ўсиқ 
гематоген остеомиелитида ўтув бурмаси ва қаттиқ танглайда шаклланган абсцесс, 
ёрилганидан сўнг оқмадан хали шаклланиб улгурмаган ва секвестрга айланган 
тиш куртакларини ажралади. Бу жараён сурункали даврда ҳам давом этади. 
Сут тишлари чиққан болаларда гематоген остеомиелит клиник 
кечишининг ўзига хос ҳусусиятлари бор. Жағда бошланган йирингли жараён 
алвеоляр ўсиққа тарқалиб, сут тишларнинг қимирлаб қолишига сабаб бўлади. 
Қимирлаётган сут тишларнинг милк-тиш чўнтакларидан йиринг ажралади. 
Бундай ҳолатда тишларни касаллик сабабчиси хисоблаб, нотўғри хулоса қилиш, 
сут тишларнинг олинишига сабаб бўлиши мумкин. Аслида эса, остеомиелитик 
жараён тиш қимирлашига сабаб бўлади.
Болаларда юқори жағ гематоген остеомиелитининг ҳусусияти шундан 
иборатки, жағ ва атроф юмшоқ тўқималарда яллиғланиш кўлами кенглигидан 
қатъи назар жараён чакка ости, чакка ва қанот танглай чуқурчаси соҳаларига 
яллиғланиш камдан-кам ҳоллардагина тарқалади. Чайнов мушаклар ҳам жалб 
этилмайди, шунинг учун оғиз очилиши чегараланмайди . 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish