Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Юқори жағ ўткир остеомиелити



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
Юқори жағ ўткир остеомиелити 
Шикоятлар:
бола ёки унинг ота-онаси емирилган тишда ўткир оғриқ 
бўлиб, сўнг юзда шиш пайдо бўлганлигига ҳамда қисқа муддатдан сўнг тана 
ҳарорати кескин кўтарилганига(38-39 С
0
), бола ҳолсизланиб, ётоқчилаб қолгани 
ва иштахаси ёқолгани, шунингдек, эти увишиб титраб, бутун аъзои бадани 
оғришига шикоят қилади.
Клиник манзараси
жағда кечаётган яллиғланиш жараёнининг даври ва 
кўлами (тарқалганлиги) билан боғлиқ. Касалликни ривожланишининг дастлабки 
давридаёқ, бош мия қобиғи зарарланишига, айрим ҳолларда эса минингитга хос 
белгилар намоён бўлади. Бундай ҳолда болада безовталик ўрнига ланжлик, 
бефарқлик, уйқусираш (тормозланиш) пайдо бўлади. 
163 


Ўткир даврда хасталанган томонда кўз ости соҳаси, қовоқлар, лунжда шиш 
мавжудлиги боис юз ассимметрияси кўзга ташланади. Оғиз ичида: альвеоляр 
ўсиқнинг иккала юзасида шиш, ўтув бурма 2-3 тиш соҳасида саёзлашган 
(текисланган), шу соҳадаги интакт тишлар ҳам қимирлаб қолганлиги, милк–тиш 
чўнтагидан йирингли ажралма мавжудлигини кўриш мумкин (1Б). 
Айрим беморларда қаттиқ танглайда 2-3 тиш соҳасида абсцесс кузатилади 
(1В). Касаллик барвақт ташҳисланиб, адекват даво ўтказилмаса, кўз ости соҳасида 
абсцесс ёки флегмона (1Г) шаклланади (шиш устидаги тери қизаради, қовоқлар 
шишиб кўз ёпилиб қолади). Тана ҳарорати 39 С
0
дан юқори, бола оғир аҳволда, 
безгак тўтиб, ҳушдан кетиши мумкин. Жараён юқори жағ танаси ва ёноқ суягида 
жойлашганда (2А) кўз ости, ёноқ ва лунж соҳаларда кенг тарқалган 
флегмоналарни, айримларда йирингли гайморит белгиларини кузатиш мумкин.
Альвеоляр, танглай ўсиқлари ва кўз косаси деворларида йиринли 
яллиғланиш кечганда (2Б), кўз ости ва кўз косаси, айрим ҳолларда лунж 
флегмоналарига хос клиник манзарани кузатиш мумкин. Бунда тана ҳарорати 
4

о
ва ундан ҳам юқори бўлади, безгак тўтиб бола қалтирайди, саволларга базўр 
жавоб беради, гаплари ноаниқ, ҳушдан кетиб қолиш ҳоллари ҳам кузатилиши 
мумкин. 
Яллиғланиш жараёни юқори жағ танаси, альвеоляр, танглай ўсиқлари 
билан бир вақтда чакка ости юзасида кечса (2В), юқорида баён қилинган умумий 
оғир аҳвол кўз ости, чакка ости соҳалари абсцесс ва флегмоналари, юқори жағн 3-
5 тиш соҳасида йирингли периостит белгиларини кузатиш мумкин. 
Остеомиелитик жараён юқори жағ танаси, ўсиқлари ва барча (олд, кўз чакка ости) 
юзаларида кечганда (2Г), кўз косаси, кўз ости, чакка ости, чакка соҳалари 
флегмонаси ва ўткир гайморит туфайли боланинг аҳволи жуда оғир бўлади. Оғиз 
ичида альвеоляр ва танглай ўсиқлари остеомиелитига хос ўзгаришлар кузатилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish