Болаларда жағ остеомиелити ривожланиши ва кечишига таъсир этувчи
омиллар
Болаларда ўткир одонтоген яллиғланиш касалликларининг клиник кечиши
тишлар, жағлар ва юмшоқ тўқималарнинг анатомик-физиологик ҳусусиятлари
билан боғлиқдир. Улар қандай ҳусусиятлар?
Сут тишнинг кенг каналчалари ва апикал тешиги орқали тиш бўшлиғи
инфекцияси суякка тўсиқсиз ўтиши.
Қон томирларга бой пульпанинг периодонт тўқимасига узвий боғлиқ
эканлиги.
Болалар жағ суякларининг органик моддаларга бойлиги, қаттиқлик
берувчи минерал моддаларни камлиги, суяк трабекулаларининг нозик тузилиши,
Гаверс каналлари кенг эканлиги, суяк тўқимаси инфекцияга чидамсиз бўлган,
асосан ёш миелоид тўқима ва қизил илик билан тўлганлиги.
Болаларда жағ суяклари жуда яхши ривожланган экстрооссал ва
интрооссал қон томирлар тармоғи
билан таьминланган, шунинг учун болаларда
остеокластик ва остеобластик жараёнлар тез кечади.
В.М Уваров таърифлашича, чақалоқларда пастки жағ альвеоляр
артеряси бевосита тиш куртаклари остидан ўтади. Ундан чиқувчи шохчалар ҳар
бир тиш куртагини тўр каби ўраб олади. Тиш чиқаётганда бу тўрни тож қисми
билан ёриб чиқади, фақат тиш каналига кирувчи томиргина қолади. Жағ
суякларининг юпқа кортикал пластинкасига юмшоқ тўқималардан кўп миқдорда
қон ва лимфа томирлар киради. Ўткир одонтоген остеомиелит касаллигида
доимий тишларнинг куртаклари яллиғланишга жалб этилади ва бу жараённинг
узоқ вақт давом этишига сабаб бўлади.
Логановская Е.Н. (1970) болаларда остеомиелит
кечишига таьсир этувчи
омилларни икки тоифага ажратади.
Болалар организмига хос бўлган ҳусусиятлар:
а) аъзо ва тизимларнинг, айниқса олий нерв тизимининг шаклланиб
тугалланмаганлиги;
161
б) организмнинг йирингли инфекцияга нисбатан сезувчанлигининг
баландлиги;
в) нерв тизимини йирингли инфекцияга жавобан ноадекват реакцияси;
г) болалар аъзолари тўқималарини яшовчанлиги ва юқори даражада
тикланувчилиги.
Суяк тўқимасининг ўсиш даврига хос ҳусусиятлари:
а) суякда Гаверс ва Фолкман каналлар кўп миқдорда ва кенг бўлади;
б) қон билан таъминланиши яхши;
в) пастки жағ канали, 6 ёшгача, суякнинг ғовак қисмидан тўлиқ
ажралмаган ҳолатда бўлади;
г) 9 ёшгача бўлган болаларда альвеоляр ўсиқнинг ғоваксимон қисми
бўлмаслиги;
д) жағнинг тана қисмида ғовак суякнинг компакт суякка нисбатан 2-3
баравар кўплиги;
е) жағ суяклари турли қисмларининг бир маромда ўсмаслиги, олд
(фронтал) соҳада – секин, сут молярлар ортида – жадал;
ё) жағ суякларида тиш куртакларининг мавжудлиги.
Юқорида
келтирилган, тишлар ва жағлар тузилишидаги ҳусусиятлар,
илдиз учи соҳасидаги яллиғланиш жараёнининг суяк ва атрофдаги юмшоқ
тўқималарга, қисқа муддат орасида кенг тарқалишига шароит туғдиради. Шу
ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, суякда яллиғланиш жараёни ривожланиши учун
унга инфекция тушишининг ўзигина кифоя эмас.
Остеомиелит ривожланишида макроорганизмнинг микроблар ва уларнинг
токсинларга нисбатан сезувчанлигининг ортиши катта аҳамият касб этади.
Одатда, инфекция вирулентлигининг ортиши ёки организм қаршилик кучини
заифлашиши шунингдек, ҳар иккала омилнинг бир вақтда ўрин тутиши
кузатилиши мумкин.
Уч ёшгача бўлган болаларда, яллиғланиш жараёнининг
ривожланиши ва
кечишига асосан, умумий ҳимоя кучларини пастлиги, маҳаллий тўқималар
иммунитетининг шакилланмаганлиги, нерв эндокрин ва лимфа тизимларининг
162
яхши етилмаганлиги салмоқли таъсир қилади. Макроорганизм ва микроорганизм
орасидаги мувозанатнинг бузилишига совуқ олиш, чарчаш, юқумли ва вирусли
касалликлар билан касалланиш(қизамиқ, сувчечак, қизилча, ич
кетар, айниқса
грип ва бошқалар) таъсир қилади.
Бола қанча кичик ёшда бўлса, деб ёзади Н.Н. Каспарова, одонтоген
остеомиелит юқори жағда шунча оғир кечади. Юқори жағ остиеомиелити
клиникаси (кечиши)нинг оғирлик даражаси боланинг ёшига тескари
пропорционалдир.
Ёши каттароқ болаларда юқори жағдаги ўткир
остеомиелит бир мунча
енгилроқ кечади ва касалликнинг катталарда намоён бўлишига монанд бўлади.
Пастки жағ ўткир остеомиелити, аксинча, кичик ёшдаги болаларда
енгилроқ кечади. Боланинг ёши катталашган сайин, пастки жағ остеомиелити
оғирроқ кечади. Пастки жағ ўткир остеомиелити кечишининг оғирлик даражаси
боланинг ёшига тўғри пропорционалдир.
Н.Н. Каспарова бу ҳолатни суякда кечаётган морфологик ўзгаришлар
билан изоҳлайди, жумладан жағ суягининг ғовак моддаси кўпайиб, уни ўраб
турган компакт қисм қалинлашиб, зичлашади ва шу йўсинда суякни қон
билан
таминланиши ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: