Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Продуктив (гиперпластик) остеомиелит



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Продуктив (гиперпластик) остеомиелит
– 
одатда, болалар ва ўсмирларда 
юз скелетининг фаол ўсиш даврида, кўпроқ 12-15 ёшда учрайди. Касаллик, ўткир 
яллиғланиш белгиларисиз, бола сезмаган ҳолда, аста-секин ривожланади. Шу 
сабабли, бу касалликни бирламчи сурункали остеомиелит деб ҳам аташади. 
Шикоятлар:
бола ёки унинг ота-онаси юзнинг бир томонида оғриқсиз 
шиш пайдо бўлганлиги ва бу шиш бир неча йил давомида катталашиб, аста-секин
юз шаклининг ўзгарганлигига шикоят қиладилар, шунингдек, бу ҳолат овқат 
чайнашга халақит бермаслигини таъкидлайдилар. 
Клиник манзараси:
Юз соҳасида сезиларли даражадаги шиш кузатилади. 
Устидаги тери ранги ўзгармаган. Пайпаслаганда юмшоқ тўқималар ўзга-
ришсиз, оғриқсиз, тери бурмага йиғилади. Жағ суяги қалинлашган. 
Анамнези (morbi) синчиклаб суриштирилганда, тана ҳарорати гоҳида 
бесабаб кўтарилганлиги, жағда ўқтин-ўқтин ўз-ўзидан оғриқ пайдо бўлиши, 
тишларнинг бирида кариес каваги бўлиб, вақти-вақти билан оғриб, ҳуруж 
берганлиги, айримлар тишни даволашни бошлаб, охирига етказмаганлигини 
аниқлаш мумкин. Болалар ва ота-оналар юзда кўзга ташланувчи асимметрия 
кузатилганидан сўнггина аҳамият берганликларини таъкидлайдилар. Касаллик 
кечишида даврийлик кузатилади. Маълум бир даврда шиш катталашади, вақт 
ўтиб яна кичраяди. Суяк ҳажми аста катталашади. Шиш устидаги тери ранги 
ўзгармайди, оқма йўл пайдо бўлмайди. Пайпаслаганда, юмалок,чегаралари аниқ 
бўлган, зич, бироз оғриқли шиш аниқланади. Регионар лимфа безлари 
катталашган, ҳаракатчан, оғриқли бўлади. 
Рентген тасвири:
сурункали бирламчи гиперпластик остеомиелитда 
эндоссал ва периоссал тикланиш (пролиферация) ҳисобига суякнинг ҳажми 
кўпаяди ва қалинлашиш кузатилади. Бу шаклдаги остеомиелитда секвестрлар 
бўлмайди. Зарарланган соҳада суякнинг шаклсиз, чегаралари аниқ бўлмаган, 
емирилган ва остеосклерозга учраган ўчоқлари кузатилади. Жағнинг кортикал 
қатлами периоссал ривожланаётган суяк билан бирлашиб кетганлиги сабабли, 
алоҳида кўринмайди. Сабабчи тиш олинмаган бўлса, чуқур кариес каваги, илдиз 
182 


канали учигача пломбаланмаганлиги, периодонтал оралиқ (ёриқ) кенгайганлиги, 
илдиз атрофидаги суяк емирилганлигини кўриш мумкин. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish