деструктив
жараён суякнинг зарарланган қисми емирилиб нобуд
бўлиши билан кечади;
–
деструктив-продуктив
зарарланган соҳада бир вақтнинг ўзида cуяк
емирилади ва эндооссал ҳамда периоссал тикланиш жараёнлари кечади;
–
продуктив
яллиғланган соҳада эндооссал ва периоссал cуяк
тўқимасининг тикланиши суяк емирилиши жараёнидан устун кечади.
Сурункали деструктив остеомиелит
, одатда, пастки жағда
учрайди.Ўткир яллиғланиш босқичида ҳосил бўлган йиринг 3-4 ҳафта давомида
жағ cуягининг каттагина (тана, бурчак, шох ва ўсиқлари) қисмини ва атрофидаги
периостни эритади, шунинг ҳисобига эндооссал ва периоссал ўсиш ўчоқлари
нобуд бўлади. Суяк зарарланган соҳада тиш куртаклари ва тишлар некрозга
учраб, секвестрга айланади. Некрозга учраган жағ ёки унинг қисмлари (тана,
бурчак, шох) катта (яхлит) ёки бир нечта кичик секвестрни ҳосил қилади.
Секвестрлар юмшоқ тўқималардан ажралади.Тиш катаклари ва cуяк атрофидан
кўп миқдорда йиринг ажралади.
179
Шикоятлар:
одатда, беморлар кесилган яра битмай, оқма ҳосил
бўлганлиги, ажралма чиқиши, оқма яра четлари суякка ёпишиб, битиб, тортилиб
қолганлиги, олинган тиш катакларидан йиринг ажралишига ҳамда суяк (очилиб)
яланғочланиб, атрофидан (чиринди) бадбўй ҳидли ажралма чиқишига шикоят
қиладилар.
Клиник манзараcи:
бемор кўздан кечирилганда юзининг касалланган
томонида шиш борлиги аниқланади. Устидаги тери ранги ўзгармаган.
Пайпаслаганда – оғриқсиз.Ўтказилган кесма битмай, унинг ўрнида ҳосил бўлган
оқма йўлни кўриш мумкин. Оқма йўл четлари яра ичига тортилиб, ўртасидан
грануляцияли тўқима бўртиб чиқкан бўлади. Оғиз бўшлиғида: олинган тиш
катакчаси битмаганлиги ва йиринг ажралаётганлигини кўриш мумкин. Оқма
йўлга зонд киритиб, унинг йўналишини, чуқурлигини, суяк усти емирилганлиги
ва юмшоқ тўқималардан ажралганлигини аниқлаш мумкин. Сурункали равишда
кечаётган яллиғланиш жараёни негизида суяк тўқимасининг эриб, некрозга
учраши ётади. Сурункали деструктив остеомиелитда суякнинг катта қисми
секвестрланади. Секвестрлар ҳар хил катталикда ва турли шаклларда бўлиши
мумкин. Деструктив остеомиелит жағнинг альвеоляр ўсиғини зарарлаганда, бир
неча тиш (1-Б) соҳасидаги суяк ёки альвеоляр ўсиқ тўлиқ секвестрланиши
мумкин. Секвестр яланғочланган, кўкимтир суяк бўлагидир. Тушиб кетган
тишлар катакчаларидан йирингли ажралма чиқади. Секвестрга айланган суяк ўз
атрофидаги юмшоқ тўқималардан ажралган бўлади. Юмшоқ тўқима билан суяк
орасидан йиринг ажралади. 1-Г даражали сурункали деструктив остеомиелитда
альвеоляр ўсиқнинг икки юзасида ҳам ажралма ва грануляцияли оқмаларни
кўриш мумкин. Тушиб қолган (ёки олинган) тиш катакчасидан ҳам кўп миқдорда
йиринг ажралади. Жағ остида ўтказилган кесма ўрнида бир-иккита оқма яра
шаклланади. Оқма ичига зонд киритилса, у яланғочланган ғадир-будур суякка
тарқалади. Бизнинг кузатувларимизга кўра сурункали деструктив остеомиелит,
касалликнинг 1-ва 3- даражада тарқалган шаклларида учраган. Тарқалган
йирингли жараён натижасида нафақат суяк, балки суяк қобиғи ҳам некрозга
учрайди. Шу сабабли болаларда суяк катта ҳажмдаги секвестрга айланган бўлиб,
180
юмшоқ тўқималар орасида эркин ётган бўлади. Бундай вазиятда патологик синиш
юзага келиб, секвестрлар ҳаракатчан бўлади ва уларни олиб ташлаш қийинчилик
туғдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |