Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
 
 
 
 
195 


БОЛАЛАР ЖАҒЛАР АТРОФИ ЮМШОҚ ТЎҚИМАЛАРИ ЯЛЛИҒЛАНИШ 
КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ 
Болаларда кариес ва унинг асоратлари (пульпит,периодонтит) вақтида 
аниқланиб даволанмаса ҳуруж олган сурункали периодонтит жағларни 
остеомиелити ёки жағлар атрофи юмшоқ тўқималар яллиғланиши (периостит, 
одонтоген, остеоген абсцесс ва флегмона)га сабаб бўлади. Тишлар сабаб бўлган 
касалликлар одонтоген деб юритилади. 
Болаларда сут тишлар периодонтитида ўткир кечаётган яллиғланиш 
жараёни қисқа муддатда суяк ва атрофидаги юмшоқ тўқималарга ўтади. 
Одатда ўткир периостит ўткир лимфаденит билан, ўткир остеомиелит 
периостит, абсцесс ва флегмона билан кечади. Ўқувчига бу динамик жараённи 
тушунарли етказиш мақсадида, жағ атрофида кечадиган яллиғланиш касалликлар 
алоҳида мавзу қилиб ёзилган.
Болаларда яллиғланиш касалликларининг ривожланиши ва кечишида ўзига 
хос ҳусусиятлари бўлиб, қуйида уларнинг қискача таърифини келтирамиз. 
Одонтоген яллиғланиш касалликлари ривожланишига тиш сабабчи бўлади. 
Сабабчи тишни тож қисми қисман ёки бутунлай емирилган, сақланиб қолган тож 
қисмини ранги ўзгарган, перкуссия оғриқли, қимирлаб қолган, милкларда 
яллиғланиш аломатлари бўлади. 
Болаларда жағ атрофи юмшоқ тўқималари ҳосил қилган анатомик 
оралиқлар, бир–биридан юпқа ва зич бўлмаган нозик фасция ва апоневрозлар 
билан ажратилган, шу боис тўқималар инфекцияни бир соҳадан иккинчисига 
тарқалишига қаршилик қила олмайди;
Чайнов мушаклари атрофида чуқур жойлашган (масалан қанот-жағ 
оралиғи) абсцесс ва флегмоналарда оғиз очилиши чегараланади, ютиниш оғриқли, 
нафас олиш акти қийинлашади (ютқин ён девори бўшлиқлари флегмоналари). 
Бироқ беморнинг ташқи кўриниши (тери)да ўзгаришлар бўлмайди; 
Ўткир одонтоген яллиғланиши касаллиги бўлган бола (ота-онаси) яқин 
кунларда тиш оғриганини қайд этади. 
196 


Одонтоген яллиғланиш касалликлари одатда кариесни интенсивлиги ва 
асорати юқори бўлган ёшларда (3-5 ёшда), тишлар алмашинуви даврида кўп 
учрайди. 
Болалар организмида ҳам катталарда бўлгани каби, яллиғланиш 
касалликлар уч типда намоён бўлади:
гиперергик – умумий реакциялар касалликни маҳаллий белгиларидан 
устун кечади; 
гипоергик – умумий реакциялар ва яллиғланишнинг маҳаллий белгилари 
сезиларли даражада намоён бўлмайди.
Ноодонтоген яллиғланиш касалликларини ривожланиши ва клиник 
кечиши болаларда юз юмшоқ тўқималарини уларни тузилиши ва функционал 
ҳолати билан боғлиқ. 
Ноодонтоген касалликлар деганда уларни ривожланишда тишларни 
иштироки бўлмаган яллиғланиш назарда тутилади. Одатда тишлар интакт 
(соғлом) бўлади. Инфекция тўқималарга тери жароҳатлари (дерматоген) оғиз 
шиллиқ пардаси (стоматоген), бурун (риноген), тонзилоген ёки қулоқ 
касалликлари орқали (отоген) ривожланади. 
Болаларда ноодонтоген яллиғланиши касалликларининг ривожланиши ва 
кечиши юз юмшоқ тўқималарини тузилиши ҳусусиятлари ва функционал 
ҳолатига боғлиқ. 
Бола ёши қанча кичик бўлса териси нозик, қон билан яхши таъминланган, 
пролифератив жараён фаол кечади. 
Юз юмшоқ тўқималарини тананинг бошқа соҳаларига нисбатан қон билан 
яхши таъминланганлиги яллиғланиш касалликларни кечишга бир томондан 
ижобий (яллиғланиш ўчоғидан токсинларнинг тез олиб кетилиши, гормонлар, 
ҳимоя омилларни ҳамда кислороднинг яхши етиб келиши), иккинчи томондан, 
салбий (инфекция жадал суръатлар билан тарқалишига) таъсири бор. 
Болалар қон-томирлари ўтувчан ва инфекция агрессиясига жуда сезувчан 
бўлгани боис, яллиғланиш бергилари (шиш, қизариш, маҳаллий жароҳат олиши) 
яққолроқ намоён бўлади; 
197 


Лимфатик тизим функционал жиҳатдан етилмаганлиги; 
Йирингли ўчоқ тез (2-3 суткада) шаклланади; 
Яллиғланиш кучли оғриқ билан кечади; 
Ноодонтоген абсцесс ва флегмоналар юза жойлашган ҳолларда, тери ости 
ёғ қатламида юзага келган яллиғланиш инфильтрати ҳисобига юз шакли 
сезиларли ўзгаради, шиш устидаги тери қизаради, пайпаслаганда оғрийди; 
Тери ости ёғ қатлами ва мушаклар аро клетчатка нисбатан буш сийрак ва 
нозик бўлиши; 
Болаларда ўткир йирингли яллиғланиш жараёни ривожланишида 
касалликнинг умумий белгилари маҳаллий белгиларидан аввалроқ пайдо бўлиб, 
тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик ўйқу ва иштаха бузилиши билан намоён 
бўлади. 
Ўткир яллиғланиш жараёни бўлган болаларнинг умумий ҳолатига баҳо 
бериш учун уч даражага ажратилади, яъни: “қониқарли”, “ўртача оғирлик” ва 
“оғир” ҳолатлар. 
Одатда, анъанавий белгилар билан кечувчи абсцесс ва флегмоналарни 
ташхислашда катта муаммо юзага келмайди. Сўнгги вақтларда клиникалар 
амалиёти ва адабиётларда ўткир ҳамда сурункали яллиғланиш белгилари билан 
кечувчи ўсма ва қон касалликлари кўпроқ учрамоқда.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish