Олтингугуртни омборга жойлаштириш бош лойиҳачи иштирокида ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган технологик регламентга кўра амалга оширилиши керак. Технологик регламентга қуйидагилар кириши лозим:
суюқ олтингугуртни омбор майданчасига бир маромда қуйилишини таъминловчи ечимлар;
суюқ олтингугуртни қатламлаб қуйиш учун энг катта қатлам қалинлигини ва у қотиш учун зарур бўлган қотиш вақтини асослаш;
олтингугуртни, унинг майдончадаги геометрик ўлчамларини назарга олган ҳолда, рухсат этилган максимал йиғилиш баландлигини асослаш;
олтингугуртни майдончага хавфсиз қуйиш усуллари ва техник воситалари (қолиплаш, марзалаш ва б.);
олтингугурт карталарини хавфсиз ишлаб чиқиш усуллари (автоматлашган, механизациялашган);
ишловчиларни олтингугурт чанги, олтингугурт ёниш маҳсулотлари, водород сулфиди таъсирларидан шахсий ҳимоялаш воситалари.
Олтингугуртни сақлаш майдончаларини ишлаб чиқиш ва олтингугуртни ортиш (юклаш) ишларини шамол тезлиги 15 m/s юқори бўлганда, момоқалдироқ пайтида ва кўриниш чекланганда (50 m дан яқин) бажариш тақиқланади.
ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари тасдиқлаган, олтингугуртни қуйиш, ишлаб чиқиш ва ортиб жўнатиш жараёнида иштирок этувчи технологик ходимни ёрдамчи хизмат (цех) лар билан ўзаро келишиб ҳаракат қилишига доир йўриқнома ишлаб чиқилиши лозим.
Олтингугуртни қуйиш, ишлаб чиқиш ва ортиб жўнатиш жараёнида банд бўлган ишчилар махсус ишлаб чиқилган рўйхатга асосан шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишлари шарт.
Иш пайтида қўлланиладиган махсус кийим бутунлай тугмаланган, шимлар этик устидан тушиб туриши ва болдирдан боғлаб кўйилиши керак. Кўзойнак тақиб, каска кийиш шарт.
Суюқ олтингугуртни майдончаларга қуйиш, бўлакли ва гранулаланган олтингугуртга ишлов бериш ва юклаш ишлари ўта хавфли ишларни бажариш журналида қайд этилиши керак.
Суюқ олтингугуртни қуйишда у бутунлай қотгунча, ходимни майдонча марзаси (қолипи) ичида ишлаши, ҳамда қуйиш жўмраги (пилон)га 30 m дан яқин келиш тақиқланади.
Ишчиларни майдонча марзаси (қолипи) ичига олтингугурт тўлиқ қуйилгандан сўнг 12 соат ўтмагунча кириши мумкин эмас.
Олтингугурт сақланадиган майдончани барпо этишдан аввал, бурғилаб унга кириш йўлини бурғилаб синаб кўриб, олтигугурт мутлақо қотганлигини текшириб амин бўлиш керак.
Ишчилар олтингугурт сақлаш майдонларига нарвон (трап) орқали тушишлари керак.
Техникани олтингугурт сақлаш майдонига кириши, олтингугурт бўлакларидан майдонча пойдеворига 350 қияликда қурилган йўл бўйлаб амалга оширилади.
Транспорт техникаси майдонча четидан экскаватор чўмичининг камида бир ярим қулочга тенг масофада жойлаштирилиши мумкин.
Цистерналарга қуйишда мазкур қоидаларни VII – боб 5 - § талабларига амал қилиш лозим.
Олтингугуртни ташувчи транспорт юришдан олдин ювиб тозаланиши зарур.