Печ ишлаган пайтида змеевик қувурлари ҳолати, қувурлар осмаси ва печ деворлари ҳолати устидан даврий кўрик назорати ўрнатилиши керак.
Қувурлар, девор ёки осмалар деформацияси, бошқа кўзга кўринарли носозликлар мавжуд бўлган печни ишлатиш тақиқланади.
Қувурлар куйган ҳолда, авария режими бўйича печнинг ишлашини тўхтатиш зарур.
Авария ёки тўхташларда печ змеевигини пуфлашга мўлжалланган инерт газининг буғўтказгич ёки қувурўтказгичида тескари клапан ва иккитадан беркитувчи сурма зулфинлар ўрнатилиши керак. Сурмалар орасида, зулфинлар зичлигини ва конденсат тўкиб бўшатилишини назорат қилиш учун синовчи (пуфловчи) жўмрак назарда тутилиши керак.
Печнинг ёниш камераси буғ билан ўчириш тизими қувурўтказгичларнинг ва қўшалоқ қутининг жўмраклари қулай ва ёнғин жиҳатдан хавфсиз жойда, печдан камида 10 m нарида жойлашиши керак.
Ишламайдиган форсункаларга газ узатувчи қувурўтказгичлар беркитилган бўлиши зарур.
2 - §. Алангасиз панел ёндиргичли печлар
Панел ёндиргичларни коллекторлардаги газ босими борлигида ўрнатилган технологик регламент меъёрларига мослигида ёндириш керак.
Панел ёндиргичлар блокини камида икки ишчи ёқиши керак.
Печни ишлатганда ёндиргичларнинг тақсимловчи камераларидаги ташқи деворларнинг ҳароратини кузатиш ва уни хавфли (60 0С дан юқори) меъёрдан ошиб кетишида ёндиргични тармоқдан узиш зарур.
“Паққиллашлар” пайдо бўлса, ёндиргични тизимдан узиб туриб, соплони тозалаш лозим.
VI - боб. Айрим ишлаб чиқариш қурилмаларини ишлатишга оид талаблар
1 - §. Олтингугуртдан тозалаш қурилмаси
Қурилмадаги ишчилар водород сулфид, диэтаноламин, диэтиленгликол ва қурилмада ишлатиладиган бошқа зарарли моддалар билан заҳарланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўргатилган ва йўл йўриқ олган бўлишлари, ҳамда ШҲВ га эга бўлишлари шарт.
Қурилманинг ишлаб чиқариш хоналарида шамоллатиш тўхтаб қолса, ишчилар НАШҲВ кийиб олишлари, эшик-деразаларни очишлари ва носозликни бартараф этиш бўйича тезкор чора кўриш учун смена бўйича бошлиқни огоҳлантиришлари зарур.
Олтингугуртдан тозалашга юбориладиган газда конденсат бўлмаслиги керак.
Қуритиш блоки бир меъёрда ишлаши учун тозаланган газни узлуксиз етказилишини таъминлаш лозим.
Тўйинган эритмани қайта тиклашга юборувчи абсорбердаги автоматик сатҳ тартиблагич иши устидан доимий назорат ўрнатилиши лозим.
Амин эритмасини тайёрлаш пайтида сиғимнинг тепа люки берк бўлиши лозим.
Ускуна, аппараратлар ва қувурўтказгичлардаги герметиклик бузилса ва қурилманинг аварияли қисми ишини тўхтатиш имкони бўлмаса, қурилма АБР (аварияни бартараф қилиш режаси) га асосан тўхтатилиши керак.
Қурилмани ишга туширишда, нордон газларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ишлар газдан қутқариш хизмати ходимлари иштирокида бажарилиши лозим.