Объектларига тегишли газни қайта ишлаш заводлари ва ишлаб чиқаришлари, табиий ва неффт газиги қайта ишлаш, олтангугурт олиш, г


- §. Электр туссизлантирувчи қурилмалар



Download 0,84 Mb.
bet26/41
Sana19.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#459239
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   41
Bog'liq
ГКИЗ ва К

4 - §. Электр туссизлантирувчи қурилмалар



  1. Қурилманинг электр қисмига кучланиши 1000 V дан ортиқ бўлган электр қурилмалар билан ишлашга рухсатномаси бўлган ходим хизмат кўрсатиши даркор.

  2. Ҳар бир электрдегидратор танасида, нарвон олдида унинг рақами белгиланиши лозим, ушбу рақам шунингдек,элекргидраторни тегишли бошқарув шчит панелида (олд ва орқа тарафларида) ҳам кўрсатилиши керак.

  3. Трансформатор ва реактив ғалтаклар жойлашган юқоридаги майдон тўр ёки панжара билан тўсилиб, уларга “Юқори кучланиш - ҳаёт учун хавфли” деган огоҳлантирувчи шиор осиб қўйиш керак.

  4. Электрдегидратор майдончасининг тўсиқларида эшиги очилганда, кучланишни узиб қўядиган муҳосаралаш мосламаси бўлиши зарур.

  5. Элктрдегидратор ишлаётганган пайтда, тўсиқ ортига кириш тақиқланади.

  6. Электрдегидратор ишлаган пайтда унга олиб борувчи нарвонга “Чиқма-ўлдиради” деган огоҳлантирувчи лавҳа осиб қўйиш шарт.

  7. Электрдегидраторда аппаратдаги маҳсулот сатҳи пасайганда, кучланишни тармоқдан узиб қўядиган мослама мавжуд бўлиши шарт. Дегидраторнинг барча муҳосараларини жадвал бўйича, лекин йилига камида бир марта текшириш лозим.

  8. Электрдегидратор маҳсулот билан тўлдирилгандан сўнг, кучланиш уланишидан олдин, ундаги йиғилган газ ва буғлар чиқариб юборилиши зарур.

  9. Навбатчи электр ходим, қурилмани бошлиқ ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс кўрсатмаси бўйича тизимга улаши керак.

  10. Электрдегидраторда олов пайдо бўлса, кучланиш дарҳол узиб қўйилиши керак.

  11. Электрдегидратор ва тиндиргичлардан сувни автоматлаштирилган, ёпиқ усулда сиздирилиши керак.



5 - §. Ҳаво билан совутиш аппаратлари (ҲСА)



  1. Ҳаво билан совутиш аппаратларини йиғиш ёки таъмирлашдан сўнг ишга туширишдан аввал қуйидагиларни текшириш лозим:

  1. арматура, НЎА ва А созлигини;

  2. агрегат секциялари қопқоқларининг ва тўсиқларининг болтли туташмалари ишончли маҳкамланишини;

  3. белгиланган тартибда тасдиқланган электрқурилмаларининг тузилиш қоидалари талабларига биноан ер билан туташтириш мавжудлигини;

  4. ўтказгич иш зонасида одамлар борлигини, қиш мавсумида эса – парраклар музлаб қолмаганлигини.

  1. Аппарат ишлаганда шамоллатгич эҳтиёт тўрини ва муфталар тўсиқларини ечиб олиш, ҳамда айрим қисмларни маҳкамлаш ёки таъмирлаш лозим.

  2. Аппарат ишлатилганда коллектор ва диффузор люклари берк бўлиши даркор.

  3. Аппаратни таъмирлашга тайёрлаганда секциялар маҳсулотдан бўшатилиши ва ишлаб турган қувурўтказгичлардан беркитилиши зарур.

Ичида қандай маҳсулот мавжудлигига қараб, секцияларни очишдан аввал кучли сув буғи ёки инерт газ билан пуфлаш ва зарурат бўлса, сув билан ювиб, тоза ҳаво билан пуфлаш керак.

  1. Масофадан туриб ёки автоматик қурилма йўқлигида парраклар айланиш бурчагини тартиблаш фақат электр ускуна ишини тўхтатиб, электр схемани узиб қўйиб электртехник ходим билан биргаликда бажарилиши лозим.

  2. Ясаш жараёнининг техник шартларига кўра, рухсат этилган меъёрлардан қувурларда ортиқ эгилишлар аниқланса ёки тепа қатордаги қувурлар қовурғаси пастки қатор қувурларга тегиб кетса, носоз секцияни коллектордан ажратиш шарт.

  3. Аппарат секциялари коммуникацияларидан маҳсулот сизиб чиқса, сизиб чиқиш жойларига сув буғини бериш ва аппаратни тармоқдан узиш лозим.

  4. Қишда, маҳсулот музлаб қолишининг олдини олиш мақсадида парраклар ҳаракатининг энг кичик бурчагини ўрнатиш керак.

  5. Музлатгичлар узоқ вақтга тўхтатилганда, эриб кетишни олдини олиш мақсадида, секцияларни қувурўтказгичдан узиб қўйиш ва сиқилган ҳаво ёки азот билан дамлаш зарур.

  6. Вақт-вақти билан, ойига камида бир марта, секция қувурлари қовурғаларини ифлосликлардан тозалаш, шамоллатгич парракларида дарз йўқлигини текшириш зарур.

  7. Шамоллатгич парраги диффузорга илиниб қолса, аппаратни ишлатиш мумкин эмас.

Илиниб қолиш ҳолати аниқланса, шамоллатгични тўхтатиш ва диффузор ва парраклар орасидаги масофани айри торткичлар ёрдамида ростлаш керак.

  1. Шамоллатгич ишлаганда редуктор ҳолатини кузатиб туриш керак. Редукторда бегона шовқин аниқланса, шамоллатгични тўхтатиш зарур.




Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish