Объектларига тегишли газни қайта ишлаш заводлари ва ишлаб чиқаришлари, табиий ва неффт газиги қайта ишлаш, олтангугурт олиш, г



Download 0,84 Mb.
bet33/41
Sana19.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#459239
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   41
Bog'liq
ГКИЗ ва К

8 - §. Насос ускунаси



  1. Иссиқ маҳсулотни ҳайдовчи насос (насослар гуруҳи) учун уларни масофадан туриб тизимдан узиш, ҳамда кириш ва ҳайдаш йўлларида, одатда, масофадан бошқариладиган беркитиш ёки кесиш мосламаларини ўрнатиш заурлиги назарда тутилиши лозим.

  2. Суюлтирилган ёнувчан газлар, тезалангаланадиган ва ёнувчан суюқликларни ҳайдаш учун қўлланиладиган насослар қуйидагилар билан жиҳозланиши лозим:

а) насос танасида ҳаракатланадиган суюқлик йўқлигида насос ишга тушушини истисно қилувчи ёки ишлаши тўхтатилишини, ҳамда сарфланувчи сиғимларда рухсат этилган чегеравий қийматдан суюқлик сатҳи четга чиқишларини муҳосаралаш;
б) ишлатиш хавфсизлигига таъсир қилувчи иш параметрлари ўзгариши тўғрисида огоҳлантирувчи сигнал бериш воситалари билан.

  1. Тезалангаланувчи суюқликларни ҳайдаш учун, одатда, марказдан қочирма, икки ён юзалик салниксиз, асосланган ҳолларда эса, бир ён юзали қўшимча зичлагичлик насослар қўлланилиши керак. Суюлтирилган углеводородли газлар учун, одатда, марказдан қочирма герметик (салниксиз) насослар қўлланади. Тартибга кўра икки ён юзалик марказдан қочирма насосларни ишлатишга рухсат этилади.

  2. Ёнлама зичлагичларга мой берувчи насосларда мой босими пасайиб кетса, захирадаги мойли насосни ишга туширувчи, муҳосараловчи мослама назарда тутилиши керак.

  3. Марказдан қочирма насосларининг босимли қувурўтказгичида тескари клапан ўрнатилиши лозим.

  4. Тез алангаланувчи ва ёнувчан маҳсулотни ҳайдовчи насосларининг корпуслари, насослар билан бир рамада жойлашган электрюритгичлар ергатуташтирилишидан қатъий назар, алоҳида ерга туташтирилиши керак.

  5. Барча насослар, сиздирилаётган маҳсулотни утиллаштирувчи берк тизимга ташловчи сиздириш мосламалари билан таъминланиши керак.

  6. Насосларни бўшатиб пуфлаганда ташланаётган маҳсулот бинодан ўтказгичлар бўйлаб махсус ажратилган сиғимларга, буғ ва газлар эса – машъала ёки свечага чиқарилади.

  7. Насос станциялардаги (НС) қувурўтказгичларнинг жойланиши уларга хизмат кўрсатишни қулайлигини таъминлаши керак. Лотоклар ғадир-будир металл қопқоқлар билан ёпилиши керак. Қопқоқларни қўтариш учун туширма дастаклари бўлиши лозим.

  8. Насос хоналаридаги қувурўтказгичларда уларнинг вазифалари ва маҳсулот оқимининг йўналиши, насосларда – технологик схемага асосан индекслар, двигателларда – ротор айланишининг йўналиши белгиланиши даркор.

  9. Насосларни ишлатиш пайтида ҳайдаш босимнинг назорати таъминланиши шарт.

  10. Насос ишлаётганда ҳаракатдаги қисмларини мойлаш, салниклар, ёнлама зичлагичлар ва қувурўтказгичлар туташмаларидаги сизишни бартараф этиш мумкин эмас.

  11. Насоснинг нормал ишини бузувчи қандайдир носозлик аниқланса, насос ишини тўхтатиб текшириш ва носозликни бартараф этиш лозим.

  12. Захирадаги насос доим ишга туширишга тайёр ҳолатда бўлиши керак, уни сўрувчи ва босимли коллекторлардан узиш учун фақат сурма зулфинлардан фойдаланиш зарур. Бу мақсад учун тиқинлардан фойдаланиш тақиқланади.

  13. Насос тўхтаганда унинг салникларини совутиш учун мўлжалланган сувнинг келишини беркитиш шарт.

  14. Буғли насослардаги буғ конденсатини бўшатмай ва буғли цилиндрларни иситмай туриб тармоққа улаш тақиқланди.

Бу ҳолда насоснинг ташлама қувурўтказгичидаги сурма зулфин очиқ бўлиши керак. Насос ва қувурўтказгичларнинг иссиқ жойларига латта-путта ёки бошқа предметларни жойлаштириш мумкин эмас.

  1. Буғли насоснинг тўхтаб қолган поршенини қўл билан ҳаракатга келтириш зарурати пайдо бўлса, сўрувчи ва дамловчи маҳсулот ўтказгичлардаги сурма зулфинларни, ҳамда келувчи ва ишлатилган буғни етказувчи буғўтказгичлардаги буғ жўмраклари беркитилган ва босим эса туширилган бўлиши зарур.




Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish