О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet96/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Инглиз гуманизми. Инглиз гуманистик адабиётининг тарихий ривожланиш босқичлари бор. Унинг дастлабки босқичи XВ асрнинг охири ва XВИ асрнинг 60–70–йилларини ўз ичига олади. Бу босқичнинг муҳим хусусияти шундаки, бу вақтда яшаган гуманистлар антик дунё маданиятини қизиқиб ўрганадилар, унинг ҳаётбахш прогрессив ғояларини тарғиб қилиш билан бир қаторда ўрта аср моролитесидан фойдаланиб трагедия ва комедия жанрини яратишга киришадилар.
Уйғониш адабиётининг иккинчи ва гуллаган босқичи XВИ асрнинг охирларидан XВИИ асрнинг бошларигача (Шекспир вафотигача) бўлган даврга тўғри келади. Бу давр мобайнида йирик ёзувчилар, хусусан, драматурглар етишиб чиқадилар, улар ўз асарларида даврнинг муҳим ижтимоий воқеаларини катта бадиий умумлашмаларда акс эттирадилар.
Гуманистик адабиётнинг учинчи босқичи эса (XВИИ асрнинг бошларидан, яъни 1616 йилдан то шу асрнинг 40–йилларигача бўлган давр) театрларнинг ёпилиши, Уйғониш ғояларининг тушкунлигини ифодалаш билан характерланади.
Инглиз гуманистик адабиётининг йирик вакили Томас Мордир.
Томас Мор. «Утопия». Томас Мор (1478–1535) Лондонда судья оиласида туғилди. Қобилиятли ёш Мор Оксфорд университетига кириб ўқийди. Латин ва грек тилларини қизиқиб ўрганади. Ўқишни битиргач, адабий иш билан шуғулланади. Парламентга сайланган Мор қирол Генрих ВИИ га сармоя билан ёрдам бермасликни талаб қилиб чиқади. Шундан сўнг у қиролнинг таъқибига учраб, анча вақт қочиб юради. Оксфорд гуманистларига яқин турган Морнинг янгича дунёқарашлари шу вақтларда шакллана бошлайди; латин тилида эпиграммалар, сатиралар ёзади. Генрих ВИИ вафот этиб, тахтга Генрих ВИИИ чиққач, Мор яна сиёсий ишга аралашади. Янги қирол Морнинг истеъдодли ва билимли киши эканини сезиб, уни 1514 йилда саройга жалб қилади. Ниҳоят, 1529 йилда Мор лордканцлер қилиб тайинланади.
Мор соф кўнгилли, камтар, халққа яқин арбоб сифатида шуҳрат қозонади. Шунинг учун ҳам у Генрихнинг черковини юқоридан туриб реформа қилиш, уни Римдан ажратиш ҳақидаги фикрлари билан келиша олмайди. Бу нарса Генрих истибдодига қарши Морнинг ўзига хос норозилиги эди. Мор 1532 йилда вазифасидан истеъфо беради. Бироқ бундан сўнг ҳам қирол уни тинч қўймайди. Икки йил ўтгандан кейин ундан Генрих ўзининг реформасини маъқуллаб қасамёд этишини талаб қилади. Бироқ Мор бундай талабни рад этади. Мутлақ ҳокимнинг чегараланмаган ўзбошимчаликларига қарши чиққан ва ўз қарашларидан қайтмаган бу улуғ гуманист давлатга хиёнат қилишда айбланиб, 1535 йилда ўлдирилади.
Морнинг гуманистик қарашлари унинг «Утопия» (1516) романида ўзининг ёрқин ифодасини топган. Роман асар автори билан денгизчи Рафаил Гитлодей ўртасидаги суҳбат шаклида ёзилган. Китобнинг биринчи қисмида Англиядаги мавжуд ижтимоий тартиблар, иккинчи қисмида эса «Утопия» оролидаги идеал ижтимоий тузум кўрсатилади. Воқеа кўп ерларни кўрган денгизчи–сайёҳ Рафаил Гитлодей тилидан баён этилади. У Англиядаги қаттиқ қонунлар натижасида азоб чекаётган халқ, еридан ажралиб гадойлар сонини кўпайтираётган деҳқонлар ҳақида сўзлайди, қишлоққа кириб бораётган капитал ва даҳшатли эксплуатацияни, текинхўрлик билан ҳаёт кечираётган ҳукмрон табақаларнинг кирдикорларини очиб ташлайди. «Қўйларингиз»... шундай хўра ва асов бўлиб қолдиларки, ҳатто одамларни ҳам ямлаб қўймоқдалар, дала, уй ва шаҳарларни ҳам вайрон ва яксон этмоқдалар», деган авторнинг образли сўзлари ҳақиқат эканлигини К.Маркс ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
Ёзувчи чидаб бўлмас даражадаги бундай ярамас ҳолларнинг сабаби хусусий мулкчиликдир, деб кўрсатади. Ақча ҳукмронлик қилган жойда осойишталик ва адолат қарор топиши мумкин эмас, дейди у. Мор Европадаги мавжуд ижтимоий тузумни қоралаб, «Утопия»даги намунали ижтимоий тузумни унга қарши қўяди. Утопияда хусусий мулкчилик йўқ, барча бойлик халқникидир. Ҳамма тенг ҳуқуқли бўлиб, давлат демократик сайловлар асосида бошқарилади. Ишлаб чиқариш оилавий ҳунармандчилик негизида ташкил этилган. Шаҳардагилар қишлоққа, қишлоқдагилар эса шаҳарга бориб, навбатлашиб эркин меҳнат қилганлар. Пул муомаласи йўқ, одамлар эҳтиёжларига яраша таъминланганлар. Шу билан бир қаторда, «Утопия» давлатида эскилик қолдиқлари, масалан, диний расм–русмлар ва қулчиликка хос урф–одатлар ҳам сақланганки, бу ёзувчининг ижтимоий қарашларидаги қарама–қаршиликнинг ифодасидир. Бироқ у ердаги қуллар ижтимоий тартибни бузган кишилар бўлиб, энг оғир ишларни бажарганлар. Бу чора бузилганларни тузатишга қаратилган бир тадбир эди. Утопияга кўчиб келишни истаган хорижийлар ҳам қуллар ҳисобланади, лекин улар Европадаги эркин гражданларга нисбатан яхшироқ яшайдилар, деб ҳикоя қилинади.
Томас Мор фантастик романи «Утопия»да Европадаги мавжуд тартибларга қарши халқ оммасининг норозиликларини ифодалаб, келажакда барча тенг яшайдиган ижтимоий тузумни тасаввур этиб, зулмни тугатиш ҳақида чуқур ва дадил фикрлар баён қилиши билан ўзидан кейинги Уйғониш даври, маърифатчилик адабиётига, шунингдек, социал утопияга асос солди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish