О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet92/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Француз драматургияси. «Плеяда»нинг яна бир вакили Этьен Жодель эди (1532–1573). Жодель француз трагедиясининг асосчиларидан бири бўлиб, у драматургияни реформа қилишга интилди. Жоделнинг «Асира Клеопатра» (1552) трагедияси катта муваффақият қозонади. Бу «классик» стилдаги биринчи француз трагедияси эди. Жодель антик адабиётдаги уч бирлик қонуни — ҳаракат, ўрин ва вақт бирлиги қонунига амал қилади ва пьесани 5 пардадан иборат қилиб тузади. Трагедиянинг сюжети мураккаб эмас. Октавиан билан урушда Антоний ҳалок бўлади. Асир тушган Клеопатра ундан шафқат сўрайди. Октавиан бундан фойдаланиб Римда ўтказиладиган тантанани нишонлашда Клеопатрани иштирок эттирмоқчи бўлади. Лекин бундай шармандали ҳақоратланишни истамаган Клеопатра ўзини–ўзи ҳалок этади. Трагедиянинг тили қуруқ ва дабдабали, драматизм кам, воқеанинг кўпи саҳна орқасида бўлиб ўтади ва у хабарчи орқали томошабинга маълум қилинади.
Ташқи ҳаракатнинг ва драматик пафоснинг етарли бўлмаслиги каби камчилик Жоделнинг иккинчи трагедияси «Ўзини қурбон қилаётган Дидона»да ҳам яққол кўринади. Севгилиси Энейнинг қочиб кетганидан қайғуда қолган Дидонанинг арз–доди узундан–узоқ диалоглар орқали берилади. Бу диалоглар гарчи ситуацияни равшанлаштиришга ёрдам берса ҳам, персонаж руҳий кечинмаларининг нозик томонларини очиб беришда заиф эди.
Француз драматургиясининг янги ривожланиш босқичи Жан Гревен Мюренин ижоди билан бошланади. Жан Гревен Мюренин «Юлий Цезарь» (1560) асарини француз тилида қайта ишлади. У пьеса сюжетига муҳим тарихий воқеаларни олиб, драматик ҳолатини кучайтирди, оммавий манзаралар киритди ва антик театрга хос хусусиятларни замонавий театрга кўр–кўрона олиб кириш мажбурий эмас, деб кўрсатди.
Юксак қаҳрамонлик трагедияси яратиш соҳасидаги, Гревен йўлини давом эттириб, уни юқори босқичга олиб чиққан драматург Роберт Гарньедир (1534–1590). Гарнье ижодининг муҳим томони шундаки, у «Плеяда» гуманистлари изидан бориб, Рим тарихидан олинган «Порция», «Корнелия», «Марк Антоний», сюжети грек мифологиясидан олинган «Антигона», «Ипполит» каби чуқур мазмунли трагедиялар ижод қилди. Тарихий трагедияларида ёзувчи республикачиларга хайрихоҳлик билан қараб, тиранияни қоралади. Масалан, «Порция»да республикачи Брут ўлиб, унинг қайғу ичида қолган хотини Порциянинг, азоб–уқубатли ҳаёти ва фожиали тақдири кўрсатилади.
Гарнье ўзидан кейинги, яъни XВИИ аср бошларида Францияда кенг тарқалган трагикомедия жанрининг ҳам асосчисидир. Сўнгги асари «Брадаманта» (1580) пьесасида Ариастонинг «Дарғазаб Роланд» поэмасидан бир эпизод олиб, уни қайта ишлайди. Пьесада драматизм кучли бўлса ҳам, лекин асар охирининг яхшилик билан тугаб, ўз ичига кулги элементларини ҳам сиғдирганидан, у бу пьесасини трагикомедия деб атади.
Француз Ренессанс театрида трагедия билан бир қаторда комедия жанри ҳам ривожланади. Комедияда антик ва итальян намуналари билан бир қаторда ўрта аср шаҳар адабиёти жанри анъаналари ҳам мавжуд эди. Биринчи мустақил француз комедисининг дастлабки ижодчиси бўлган Жодель «Евгения» (1552) комедиясида фарс ва фаблиога хос равишда ўз қавмларидан бирининг хотинини севиб, у билан яқинлашиб келган поп образини киритди. Франция Уйғониш даври адабиёти Англия ва Испания адабиёти даражасига кўтарила олмади. Юксак миллий драматургия яратилмади. Чунки бу ерда кишилар ҳаёти ва улар онгида ўзгаришлар ясашга қодир бўлтан ва халқ оммаси қатнашган катта сиёсий–тарихий воқеалар юз бермаган эди.
Франциск И нинг ўзбошимча набиралари ҳукмронлик қилган XВИ асрнинг иккинчи ярми (1561–1594) да юз берган анархия ва диний урушлар француз монархиясини оғир аҳволга тушириб, мамлакатда реакция хуружини кучайтирган эди. Гуманистларнинг ажойиб орзу–умидлари ўша муҳитда амалга ошмади. Натижада уларнинг ижодидаги яхши истаклар ўрнини шубҳа ва умидсизлик эгаллайди. Булар Францияда Уйғониш даврининг инқирозга юз тутганини кўрсатар эди.
«Плеяда» шоирлари ижодида ривожланган лирик поэзия XВИ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўзининг илгариги мавқеини йўқота боради. Трагедия ва комедия жанрларининг шаклланиши эса классицизм драматургиясининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Антик меросдан танқидий фойдаланиб, миллий адабий форма ва услуб яратишга интилган «Плеяда» шоирлари XВИИ аср француз классицизмининг ҳақиқий ўтмишдошлари эдилар.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish