О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet90/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Романнинг бешинчи китоби. «Гаргантюа ва Пантагрюэль» романининг бешинчи китоби ёзувчи вафотидан сўнг нашр этилди. Асарда Панург, Пантагрюэль ва уларнинг ҳамроҳлари бошидан кечирган саргузаштларнинг давоми баён этилади.
Улар дастлаб «Овоз чиқарувчи орол»га борадилар. У ерда хилма–хил очкўз қушлар яшайди. Уларнинг ҳар бирининг ўз номи бор: клерго, монго, аббего, эвего, карденго ва папего. Бу қушлар бутхона қўнғироқлари остида тўхтовсиз сакраш, чуғур–чуғур қилишдан бошқани билмайдилар. Булар тирикчилик ташвишларидан қочиб келган ялқов қушлар эди. Емоқ–ичмоқ кўплигидан «илгари нинадек озғин бўлганлар, бирдан суғур каби семириб кетадилар» – Семиз қушлар сайрамайди, лекин икки қушнинг улушини бемалол ейди.
Ёзувчи «Овоз чиқарувчи орол»даги ҳаётнинг тасвири ва у ерда истиқомат қилувчиларнинг киноявий образлари орқали католик черковининг клирик, монах, аббат, епископ, кардиналлари ва Рим папасининг текинхўрлик билан ҳаёт кечиришини акс эттиради. Саёҳатчилар момиқ мушуклар ҳукмронлигига борганларида яна даҳшатли воқеаларга дуч келадилар. Момиқ мушуклар мудҳиш махлуқлардир. «Уларнинг тирноқлари шундай қаттиқ, узун ва ўткирки, агар уларнинг панжасига бирор нарса тушса, у ердан қутулиб чиқиш амри маҳол». Ҳар қандай жирканчлик ва босқинчиликдан қайтмайдиган ва мармар тош устида «кичик болаларни ейди»ган бу йиртқичлар ўрта асрлардаги бузилган суд идораси, порахўр ва сотқин судьяларни эслатади. Сўнгра саёҳатчилар квинтэссенция (схоластика) ҳукмрон бўлган жойга борадилар, бу ерда фақат «абстракция, категория, хаёллар» билан овқатланадилар ва касалларни музика билан даволайдилар. Охирида улар Донолик ҳукмронлиги – Илоҳий Бутилка оракулига борадилар. Кохина Бакбук Панургни Бутилка қасрига олиб киради. Панург берган сўроғига Бутилка «тринк», яъни «ич» деб жавоб беради. Кохинанинг бу кулгили ва киноявий иборалари остида билим манбаларидан, донолик чашмасидан ичиб, ундан баҳраманд бўл, деган чуқур маъно ётади.
«Гаргантюа ва Пантагрюэль» – сатирик асар. Рабле врач, йирик гуманист ва табиатшунос олимдир. У оптимист сатирик ёзувчидир. Унинг аскетизмни қоралаши, ҳаёт хушчақчақлигига ундаши Рабленинг материализмга яқинлашиб келганини кўрсатади. Бу хусусият унинг адабий методининг реалистик характерини ҳам белгилайди. Рабленинг кураш қуроли ўткир сўздир. У сўз орқали дўстларини кулдиради, далда беради, душманларини масхара қилиб, уларни қаттиқ қақшатади. Унинг кулгиси нозик ва майин табассум эмас, балки ҳамма ёққа эшитиладиган, диққинафас муҳитни ўзгартиришга қаратилган соғлом, хушчақчақ ва қаттиқ кулгидир. Рабле ўз ижодида халқ кулги анъаналари — ҳазил, киноя, пичинг, муболаға, карикатурадан кенг фойдаланади. Булар реалистик ижоднинг ўзига хос хусусиятидир.
Рабле сорбонначилар (католиклар) тарафига ҳам, кальвинистлар (протестантлар) тарафига ҳам ўтмади. У ҳар иккала диний оқимни рад этган эрксевар Деперьега яқин турди. Асарда магистр Ианотус де Брагмардонинг Гаргантюа олиб кетган қўнғироқни қайтариб беришларини сўраб сўзлаган нутқи теология факультети схоласт олимларининг пуч ва қуруқ риторикасига ажойиб пародиядир.
Рабле христиан динй ақидаларининг хира ва сохта жиддийлигини масхара қилди, ҳар қандай адабий восита, шу жумладан, муболаға ва тасвирнинг қаттиқ ҳазил формаси гротеск реализмидан ҳам кенг фойдаланади. Гаргантюанинг ғайри табиий равишда туғилиши — унинг онаси Гаргамели қулоғидан келиб чиққани ҳақида сўзлаган ёзувчи кинояли хитоб қилади: «Нима учун сиз ҳам ишонавермайсиз? Чунки бу ҳақиқатдан узоқ–ку, – дейишингиз мумкин. Шу сабабдан ҳам сиз менга ишонишингиз, кўр–кўрона ишонишингиз лозим, деб айтаман, чунки бундай ҳодисаларни сорбонналиклар эътиқод кўринмайдиган нарсаларнинг аён бўлиши, деб очиқдан–очиқ тасдиқлайдилар. Бу ерда бизнинг қонунимиз, эътиқодимизга... зид келадиган бирор нарса борми?... Ахир худо амри билан шу нарса бўлган экан, сиз, худо шундай қила олмас эди, деб тасдиқлай олмайсиз? Энди бекорчи фикрлар билан ўз бошингизни гангитманг. Ахир худо учун яратиб бўлмайдиган нарса йўқ ва агар у истаганида эди, ҳамма аёллар болаларни фақат қулоқлари орқали дунёга келтирган бўлур эдилар».
Рабле христиан дини ақидаларини мажусий дини урф–одатлари даражасига туширади, антик ривоятларда ҳикоя қилинган ғайри табиий туғилишлар ҳақида кулгили мисоллар келтиради. Масалан, Вакх Юпитернинг сонидан, Роктальяд онасининг товонидан, Минерва Юпитернинг миясида пайдо бўлиб, қулоғидан келиб чиққан дейди. Рабле кальвинистларни ҳам, католикларни ҳам аямайди. Шунинг учун ҳам Кальвин Раблени даҳрий деб айблайди.
Рабле ўрта аср халқ китобларидаги гротекс (кинояли кулги, қаттиқ ҳажв, ғайри табиий хатти–ҳаракат) усулидан фойдаланиб, ижобий қаҳрамонлари Гаргантюа ва Пантагрюэль образларини великан–улканлар қиёфасида берар экан, бу улкан–гигант одамлар образи орқали гуманистик ғояларни илгари суради ва черков аскетик таълимотини рад этади. Асарнинг ҳажвий услуби — унда баён қилинаётган чуқур мазмунни ўқувчига тўла ва тез етказиш каби асосий мақсадни кўзлашдан ташқари, баъзи фикр ва қалтис айтилган сўз ва ибораларни пардалаб кўрсатиш учун ҳам хизмат қилади. Шу сабабли романнинг бошидаёқ ёзувчи китобни диққат билан ўқиш, унинг маъносини синчиклаб ўрганиш лозим, деб огоҳлантиради. Рабле улкан қиролларни «сахий» деб атайди ва уларни ўзбошимча, жоҳил ва босқинчи қироллар (Пикрохол, Анарх) га, феодал ҳукмдорларга қарши қўяди.
Рабле яратган халқпарвар қироллар образи ўша давр илғор мутафаккирлари ўйлаган маърифатпарвар монарх типлари эди. Бироқ мамлакатда юз берган диний урушлар, реакциянинг кучайиши, Франциск И нинг қора гуруҳчилар таъсирига берилиб кетиши Рабле қарашларида ҳам ўзгариш ясади. Романнинг сўнгги китобларида Пантагрюэль образи «сахий» қирол сифатида эмас, балки хушчақчақ, «пантагрюэализм» фалсафасини ташувчи сайёҳ ва мутафаккир снфатида намоён бўладики, бу тасодифий бир ҳол эмас эди.
«Гаргантюа ва Пантагрюэль» романи ўрта аср жаҳолат дунёси ва феодал тартибларига қақшатқич зарба берган француз Уйғониш даври адабиётининг буюк ёдгорлигидир. Эскиликнинг ашаддий душмани, бахтли жамият қуриш учун курашган Рабленинг ёрқин сиймоси ўзидан сўнг ижод этган қалам аҳлига ҳамма вақт илҳом бағишлаб келди.
«Рус адабиёти ҳақида фикр ва мулоҳазалар» мақоласида В.Г.Белинский Рабле китобларининг мазмуни бой эканини таъкидлаб, «бу мазмун бутун бир тарихий даврнинг маъноси ва аҳамияти билан боғлиқдир», деб кўрсатди. Рабле ижодининг сўз санъати тараққиётида тутган ўрнини кўрсатаркан, Бальзак «Рабле — бизнинг умумий устозимиз», деб атади.
Рабле ижодининг демократик руҳи, сатирик услуби, хушчақчақ кулгиси жаҳон прогрессив адабиётининг ўсишига самарали таъсир кўрсатди. Унинг бадиий традицияларига зўр қизиқиш билан қараган ва унинг сатирик йўлини давом эттирганлар сафида Франциянинг йирик гуманистлари Анатоль Франс («Пингвинлар ороли»), Ромен Роллан («Кола Брюньон») сингари ёзувчилар ҳам борки, булар Рабле адабий меросининг ҳозирги замон учун ҳам аҳамияти катта эканини кўрсатувчи ёрқин далилдир.
«Гаргантюа ва Пантагрюэль» романи ўз фантазияси, ажойиб ва ғаройиб воқеалари, ғайри табиий образлари ва гўзал тасвири билан ёшларнинг севиб ўқийдиган китоблари қаторига киради.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish