О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet87/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Панург образи. Романдаги ўзига хос образлардан бири Панургдир. У ўрта бўйли, «қомати келишган, ҳамма ёғи кўкарган ва кийими шундай жулдур эдики, гўё уни итлар тилка–пора қилиб ташлаган ёки Перш округида олма терган одам, деб ўйлаш мумкин эди». Биринчи марта Парижда кўрган ва «Франциянинг яшил боғида, яъни Туренда туғилган ва ўсган бу йиғитни Пантагрюэль ёқтириб қолади. Ўта мулойим, лекин «туғилишдан бир оз шум» ва санқиб юрувчи боланинг асосий касаллиги пулсизликдир. Шу билан бирга, «у пул топишнинг олтмиш уч йўлини билган, улардан энг тўғриси, энг оддийси сездирмасдан ўғнрлаш эди». «Шўх, шум ва маишатпараст» бу йигит орқали ёзувчи ўша даврнинг ҳимоячилари полициячилар, кечки дозорлар ва руҳонийларни масхара қилади. Хушчақчақ ва яланг оёқ Панург ўрта асрдаги санқиб юрган камбағал студентларни эслатади. У белгилар орқали Пантагрюэль билан баҳслашиш мақсадида атайлаб Англиядан келган олим Таумастни енгиб, шармандасини чиқаради. Панург ўз юриш–туриши ва ҳаракати билан ўша вақт урф–одатлари, христиан дини ақидаларини рад этишгача борган хушчақчақ кишининг образидир.
Пантагрюэлнинг сафдоши ва муаллими Эпистемоннинг великан–улканлар билан жангда ҳалок бўлиши ва унинг Панург томонидан қайта «тирилтирилгани»дан сўнг «нариги дунё»да кўрганларини ҳикоя қилиб бериш характерлидир. Ўрта аср диний адабиётида нариги дунёга «бориб келганлар»нинг дўзах ҳақидаги ҳикоялари асосий материал бўлиб хизмат этар эди. Рабле ўз асарининг ғоявий мазмунини очишда мана шу ҳикоя қилиш формасидан фойдаланиб, ҳукмрон табақа вакилларини масхара қилади. Маълумки, ўтмишнинг таниқли кишилари – улуғ лашкар бошилар, шоҳлар, папа ва бойлар дўзахда аянчли аҳволда яшайдилар. Масалан, буюк Александр ямоқчилик билан зўрға тирикчилик ўтказади, Ксеркс кўчада горчица сотади, Цицерон ўт ёқувчи, Эней – тегирмончи, Агаменон – ювиндихўр, Парис – йўқсил, Ахил пичан йиғувчи бўлиб ишлайди, папа Бонифаций тасма сотади ва ҳоказо.
Асарда дунёвий кишиларгина эмас, черков руҳонийлари ва уларнинг бу дунё ва у дунё ҳақидаги таълимотлари ҳам масхара қилинади.
Рабленинг ҳар иккала китобини ҳам гуманизмнинг ашаддий душмани бўлган Сорбонна (Париж университетининг теология факультети) зарарли асарлар деб қаттиқ қоралайди. Рабле жуда оғир шароитда яратган ижодий маҳсулотларини сақлаб қолишга интилади. Шу сабабли ҳар иккала китобни қайта кўриб чиқиб, 1542 йилда «Гаргантюа» ва «Пантагрюэль» ҳолида бирга босиб чиқаради. Таврот мўъжизаларини танқид қилган қисмларини ўз ҳолича қолдириб, Сорбонна ақоидларига қаттиқ тегадиган ибораларни юмшатиб, кальвинистларга хайрихоҳлик билдирган қисмларни чиқариб ташлайди, лекин барибир у душманлар таьқибидан қутула олмайди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish