О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


Гаргантюа ҳақидаги биринчи китоб. Тарбия масаласи



Download 2,4 Mb.
bet83/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Гаргантюа ҳақидаги биринчи китоб. Тарбия масаласи. Франсуа Рабле Гаргантюа ҳақидаги биринчи китобда ўша давр гуманистларини қизиқтирган таълим–тарбия, уруш ва тинчлик, келажак бахтли жамият қандай бўлиши кераклиги каби муҳим масалалар устида фикр юритади.
Утопия мамлакатининг қироли баҳайбат паҳлавон Грангузье ўғли Гаргантюага тузукроқ билим бериш ва тарбиялаш ниятида руҳоний ақоид магистр Тубал Олофернни саройга чақиртиради. «Магистр алифбени шундай яхши ўргата олдики, – деб киноя қилади Рабле, — бола уни тескарисига ёд олди, бунинг учун беш йил–у уч ой керак бўлди». Гаргантюа ўша давр мактабининг оддий дарсликлари латин граматиги Донат (ИВ аср), хулқ ўргатувчи трактат «Фацет», епископ Теолоде (X аср) номи билан чиққан қўлланма, Аланнинг (XИИИ аср) «Парабала»сини ўқиб чиқади. Бунинг учуи роса ўн уч йилу олти ой ва икки ҳафта сарф қилади. Магистр Олоферн вафот этгач, саройга бошқа «алжиган чол» магистр Жобелен Бриде чақирилади. Ўғлининг ақлли бўлиши ўрнига унинг тентаклашиб бораётганини сезган. Грангузье гўзал ёшликни барбод этувчи, кишини йўлдан урадиган сафсата ва қуруқ ёд олдиришдан иборат эски таълим усулини нафратлаб, ақоид тарбиячини ҳайдаб юборади.
Гаргантюага муаллим қилиб гуманист Понократ таклиф қилинади. У болани Париж ёшлари ҳаёти билан таништириш мақсадида Францияга олиб боради. У ердан қайтгач, эски тарбияни миядан чиқариш учун болани бир неча кун ўз ҳолига қўяди, Эски тарбияга одатланган Гаргантюа эрталаб саккиз билан тўққиз ўртасида турар ва тўғри нонуштага киришарди. Сўнгра черковга борар, уйга қайтиб келгач, бир оз вақт қўлга китоб олса ҳам, лекин, бир ҳажвчининг таъбири билан айтганда, «Унинг хаёли фикри ошхонада бўлар эди». Ичишга келганда унинг учун на қоида ва на чегара бор ади.
Гаргантюанинг нотўғри ҳаёт кечириши билан танишиб чиққан Понократ
энди илмий асосда тарбия беришга киришади. Янгича кун тартибини тузади.
Уни маҳаллий олимлар ичига олиб киради. У болада жамиятга ва билимга
муҳаббат уйғотиш мақсадида турли тадбирларни кўради. Энди Гаргантюа тахминан эрталаб соат тўртларда турғизилади. Кийиниш вақтида «муқаддас» китобдан бир неча сура ўргатилади. Шу билан диний тарбия чегараланади. Эрталабки ювиниш вақтида об–ҳаво билан таништирилади. Ўтган дарс такрорлангандан сўнг, уч соат янги дарс ўтилади. Гаргантюа дам олиш вақтида турли хил ўйинлар билан машғул бўлади. Ювиниб бўлгандан сўнг «жаноб иштаҳа» ҳам тайёр бўлиб туради. Овқат вақтида унинг аҳамияти, келтирилаётган таомнинг миқдорн ва сифати ҳақида суҳбат ўтказилади. Ҳисобни ўрганиш мақсадида карта ўйналади. Илгари Гаргантюа ошиқ ва карта ўйнаш билан вақт ўтказган бўлса, энди тушки ва кечки овқатдан сўнг арифметика билан шуғулланади, музика ўрганади, спортнинг турли хилларини машқ қилади. Натижада у яхши чавондоз ва уста қиличбоз бўлиб ҳам етишади. Кечки овқатдан сўнг турли адабий суҳбатлар ўтказилади. Ётиш олдидан эса очиқ ҳавода ой ва юлдузларнинг ҳаракати билан таништирилади. Ақлий ва жисмоний тарбиянинг бирга қўшиб олиб борилиши натижасида Гаргантюа соғлом ва доно киши бўлиб етишади.
Рабле қуролнинг тиғи жаҳолат ўчоғи — эски мактабга, болаларнинг онгини заҳарловчи қуруқ ёд олдиришдан иборат бўлган эски ўқитиш усулига, черков тилига айланиб кетган қадимги латин тилига қаратилади. Гуманист Понократ бу каби ярамасликларга нафрат билан қарайди: «Маврлар ва татарлар каторгадагилар билан ҳам, қамоқхонада эса қотиллар билан ҳам яхши муомала қиладилар. Монтегю коллежидаги бахтсизларга қараганда уйингиздаги итларга яхшироқ қарашлари ҳам тўппа–тўғридир. Э воҳ, агар мен Парижда қирол бўлганимда эди, шундай ваҳшиёна муомала қилишга йўл қўйганликлари учун коллежни, у билан бирга бошлиғини ҳам, бутун назоратчиларни ҳам куйдириб ташлаган бўлур эдим», дейди у.
Улуғ адиб ўрта аср таълим–тарбия усули ва диний–аскетик руҳдаги дунёқарашни рад этиб, унга турмуш қувончлари билан боғлиқ бўлган, гуманистик қараш ва меҳнат асосида ташкил этилган янги ўқитиш системасини қарши қўяди. Унинг педагогик назариясидаги бош принцип ҳар томонлама билим беришдир. Бу ғоя Гаргантюанинг схоластлар панжасидан қутқарилиб, табиат қонунлари асосида эркин тарбиялаб, ажойиб киши қилиб етказиш мисолида илгари сурилади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish