О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet85/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Оға Жан образи ва Теллем жамоаси. Оддий кишилардаги садоқат, меҳнатсеварлик, самимийлик каби фазилатларни очиш ёзувчининг диққат марказида туради. Бу жиҳатдан оға Жан образи характерлидир. Душман қирғин уруши бошлаб, йўлда учраган ҳамма нарсани – одамларни ҳам, экинларни ҳам оёқ ости қилиб, ҳалок этаётган бир вақтда, айниқса монах Жан аббатлик боғини қаҳраманона ҳимоя қилиб, 13 минг 622 босқинчини ўлдиради. Оға Жан бошқа монахларга сира ўхшамайди. «У тақводор эмас, йўқсил ҳам эмас, одобли, хушчақчақ, жасур, яхши улфат. У меҳнат қилади, ер ҳайдайди, эзилганларнинг ёнини олади, қайғу ичида қолганларни юпатади, жафокашларга ёрдам беради, аббатликнинг боғларини қўриқлайди».
Мард, чаққон, бақувват, душманга нисбатан шафқатсиз, дўстларига эса меҳрибон оға Жан турмуш қувончларидан узоқ эмас. Жисмоний жиҳатдан қандай соғлом бўлса, ахлоқий томондан ҳам шундай соф. Панургга ўхшаш шахсий манфаатини эмас, балки жамият манфаатини кўзлаб иш кўради. Телем аббатлигини яратишдек чуқур гуманистик фикр ҳам шу Жанга мансубдир.
Биринчи китобдаги энг яхши манзаралардан яна бири Телем аббатлигининг тасвиридир. Душманга қарши мудофаа уруши олиб борилган вақтда мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатгани учун Луара дарёси бўйидаги катта ер участкаси билан мукофотланган оға Жан ўз истаги билан ўша ерда бошқа биронта монастирликка ўхшамаган аббатлик қуришга киришади. Бу бино олти бурчакли, олти қаватли (ер тагидаги қавати бундан мустасно) бўлиб, 9 минг 332 хоналик қилиб қурилади. Бинода катта кутубхона бўлиб, унда грек, латин, яҳудий, француз, итальян тилларидаги китоблар сақланади. Бино ичида театр, шунингдек, дам олиш хоналари ҳам бўлади. Дарё бўйида ажойиб парк — боғ қурилади. Телем жамоасидагилар қандайдир ёзиб қўйилган қонун–қоидалар асосида эмас, балки қалб амри билан ҳаракат қиладилар. У ерга соғлом, гўзал йигит ва қизлар қабул қилинади. Телем жамоасидаги тартиб–қоидалар ҳам бошқа монастирдагилардан фарқ қилади. Монастирга кирганлар умр бўйи ўша ерда қолиб кетишга мабжур бўлсалар, Телемга келганлар истаган вақтларида кетишлари мумкин. Монахлар уч нарсага — софлик, камбағаллик ва итоаткорликка чақирсалар, янги жамоада қонуний турмуш қуриш, бадавлат ва тўла эркин бўлиш ҳуқуқидан фойдаланиш принципи илгари сурилади. Телем жамоасида яшовчиларнинг устави фақат бир қоида —«Истагингнн бажар» деган шиордан иборат, «...чунки андишали кишилар доирасида аралашиб юрган, ўқимишли, сахий ота–оналарнинг эркин авлодини табиатнинг ўзи инстинкт ва рағбатлантирувчи куч билан қуроллантириб, уларни доимо яхши ишларга ундайди ва ёмонликдан сақлайди ва бу куч уларда номус деб аталади». Телемдагилардан бири «ичайлик» деб истак билдирса, ҳаммалари ичадилар, агар бирор киши ўйнайлик, деган хоҳишни изҳор қилса, ҳаммалари ўйнайдилар, шунингдек, агар истак туғилса ҳаммалари овга ҳам чиқадилар. Бу ердагилар беш ёки олти тилда гапирадиган, шеър ёза оладиган, ҳар томонлама билимдон ва маданиятли кишилар эдилар. Агар бирор йигит ўз истаги ёки ота–онасининг хоҳиши билан бирор жойга кетадиган бўлса, ўша ерда ўзига
энг яқин ҳис қилиб юрган бир қизни олиб кетар ва у билан никоҳдан ўтиб, бахтли бўларди.
Телем жамоасида бошқа аббатликларда ҳукм суриб келган адолатсизлик ва бузғунчилик кўринмайди, шунингдек, бу ерда маишатбоз поплар, дангаса монахлар ва бошқа фирибгарларга ҳам ўрин йўқ эди.
Рабле жамиятдаги қулчилик, ёвузлик ва адолатсизликларни фош этиш билан бирга инсонни зўравонликдан қутқариб, уни озод шахс қилиш ва ҳар қандай ёмон эҳтирослардан халос этиш ҳақида фикр юритади.
Рабленинг педагогик системаси ва ижтимоий тузум ҳақидаги қарашлари бири–бири билан узвий боғланган бўлиб, уларда инсоннинг бахтли ва ёрқин келажаги ҳақидаги хаёллар ўз аксини топган. Агар барча тенг бўлса, ишни ким қилиши кераклиги ўтмиш мутафаккирларини ҳам қизиқтирган. Телемдаги кишилар яхши яшаса, яхши кийинса, вақтларини хушчақчақлик билан ўтказса, улар учун хамма нарса муҳайё бўлса, бу ноз–неъматлар қаердан олинади? Бу ердагиларнинг тўқ–фаровон яшашлари учун етарли маблағ давлат томонидан ажратилган. Телем ўрмонзори яқинида «катта ёруғ бино»— корхона қурилган бўлиб, у ерда тўқувчилар, заргарлар, тикувчилар ва башқалар Телемдаги монахлар учун ишлаб, барча керакли нарсаларни бунёд этадилар. Уларнинг таом тайёрлайдиган ошпазлари, кийинтириб қўядиган махсус кишилари бор. Демак, маълум бўладики, кишилар ўртасида тенглик ўрнатиш масаласи Раблени ҳам қийнаб қўяди. Томас Мор ҳам «Утопия» романида бу масалани ҳал қилишга уриниб, ҳамма учун умумий мажбурий меҳнатни жорий этган эди. Рабле эса Телемдагилар учун ишлайдиган кишиларга «катта ёруғ бинолар» қуриш билан тафовутни бартараф қилишга уринади. Табиийки, улуғ мутафаккирнинг бу интилишлари хаёлий эди. Бахтли келажак жамиятни илмий асосда тушуниш учун ҳали шарт–шароит туғилмаган эди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish