О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet99/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

Шекспирнинг ўтмишдошлари. XВИ асрнинг иккинчи ярмида «университет билимдонлари» деб аталмиш қатор драматурглар етишиб чиқиб, улар Уйғониш даври театрини янги босқичга кўтаришга муҳим ҳисса қўшадилар. Булар Шекспирнинг замондошлари Жон Лили, Кристофер Марло, Роберт Грин, Томас Кид ва бошқалардир.
Университет билимдонларидан Жон Лили (1553–1606) драматургияда «тубан» ва «юқори» комедия жанрига асос солган ёзувчи бўлиб, унинг дастлабки асари «Эвфуэс ёки донолик анатомияси» (1579) романидир. Асар қаҳрамони афиналик енгилтак йигит Эвфуэс дўсти Филавит билан аристократия муҳитида жуда кўп севги саргузаштларини бошларидан кечирадилар. Лондонга борадилар. У ерда ҳам муваффақиятсизликка учраган Эвфуэс умидсизликка тушиб, ўз юртига қайтади.
Бу асар серҳашам услубда ёзилган бўлиб, у «эвфуизм» деб аталади. Роман тилининг ранг–баранглиги билан адабий тилни бойитган. Лекин асарнинг муҳим камчилиги ҳам бор: унда сунъийлик, қуруқ дабдаба, метафора ва ўхшатишлар ниҳоят кўп ва асар аристюкратия руҳи билан суғорилган.
Драматург сифатида Лили кўпроқ мифологик темада ва нафис
ишланган пастораллар типидаги «Ойдаги аёл» (1584), «Эндимиан» (1588) каби комедияларни яратиб, аллегорик образларда сарой ҳаёти ва севги интригаларини акс эттиради. Лили ижодининг ўзига хос ва инглиз драматургияси учун янгилик томони шундаки, у томошабинда «қаттиқ кулги эмас, балки енгил табассум» қўзғашни кўзлайди. Лили ижодининг бу принципи кейинчалик лирик комедия (масалан, Шекспирнинг «Ёз кечасидаги туш» каби асарлар)нинг ривожланишида замин вазифасини ўтади.
Кристофер Марло. Ўз асарларида романтик ва реалистик хусусиятларни мужассамлантирган, янги типдаги театрнинг яратилишига салмоқли улуш қўшган инглиз драматургларидан бири Кристофер Марло (1564–1593) дир. Оддий табақага мансуб бўлган бу ёзувчи қудратли ва кучли эҳтиросли шахслар образини яратиб, гуманистик трагедиянинг ривожланишига замин яратди. Унинг қаҳрамонлари мақсадга эришиш учун интилувчи ва жамият ахлоқ нормаларини тан олмайдиган қаттиққўл кишилардир. «Улуғ Темур» (1587–88), «Доктор Фаустнинг фожиали тарихи» (1588–89), «Мальта яҳудийси» (1592) трагедияларининг қаҳрамонлари шу типдаги шахслардир.
XИВ аср Шарқ жаҳонгирларидан бўлган Темур дунёга ўз ҳукмини ўтказиш ниятида кўп ерларни босиб олади, шаҳарларни хонавайрон қилади. Марло Темурни фақат ўз кучига ишонган, ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтадиган забардаст, қудратли, шуҳратпараст шахс ва индивидуализмнинг инъикоси сифатида тасвирлайди. Трагедия қаҳрамони тарихий Темурдан фарқ қилади. Марлонинг трагедиясида Уйғониш даврига хос бу дунё қувончларини куйлаш руҳи сезилиб туради. «Мен ўйлайманки, у дунё роҳатлари ердаги шоҳона кайфчоғлик билан тенглаша олмас», деган сўзлар саҳнадан барала эшитилиб туради.
Марло «Доктор Фаустнинг фожиали тарихи» трагедиясида немис халқ китобида мужассамланган жасур олим Фауст ҳақидаги афсоналарни биринчи марта драматик формада қайта ишлаб, уни янги мазмун билан бойитди. Драматург «билимнинг олтин туҳфаларини эгаллаш» учун жонини шайтон Мефистофелга сотган кучли, шижоатли олимни тасвирлайди. «Табиат сирларини билиш» унинг шахсий қудратини ошириш учун зарургина амас, балки уни ўзгартириш учун ҳам лозим. Бу инсон ақл–идрокининг мадҳиясидир. Фауст ҳеч кимнинг қурби етмаган ишни бажаришга интилувчи янги типдаги олим, титан шахс, Уйғониш даврининг ҳақиқий кишисидир. Фаустга – билим, дунёга ҳукмрон бўлишга интилган Темурга – қурол, савдогар Варравага эса олтин керак («Мальта яҳудийси»). Бу бойлик Варраванинг ўз душманларини енгиб чиқиши учун зарур. Унинг қалбида на муҳаббат ва на инсонийлик бор. Ундаги ягона ҳирс таъқиб қилинган яҳудийлар учун қасос олишдир. У бойлардан олтинлари борлиги учун, камбағаллардан ҳеч нарсалари бўлмаганлиги учун ўч олмоқ мақсадида ақча тўплайди, мунофиқлик қилади, ҳийла–найранг ишлатиб, кўп одамларни ўлдиради ва охирида бошқаларни жазолаш учун тайёрлаган қайнаб турган қозонга ўзи йиқилиб ҳалок бўлади.
Марлонинг яратган барча қаҳрамонлари жонли, табиий хусусиятли кишилардир. Темур шафқатсиз, маккор, бироқ у Миср подшосининг қизи Зенократани чиндан севади, ўғилларининг муносиб ўринбосар бўлиб етишишлари учун ғамхўрлик қилади, ақл–идрокнинг туганмас кучига ишонади. Фауст бутун ҳаётини табиат сирларини билишга бағишлаган даврнинг янги типдаги олими, унинг Еленага бўлган муҳаббатида қанчадан–қанча самимий инсоний ҳислар мавжуд. «Мальта яҳудийси»даги Варравада худбинлик кучли, атрофидагиларнинг ҳаётига қасд қилишдек бадниятдан ҳам холи эмас. У олтинни севади, лекин қизига меҳр билан қарайди. Яҳудийларга нисбатан миллий душманлик унинг қалбини жароҳатлайди ва у барчадан ялписига қасос олишга уринади.
«Мальта яҳудийси» трагедияси табиий ривожланиб борувчи сюжет йўлининг барқарорлиги билан «Улуғ Темур» ва «Фауст» трагедияларидан фарқ қилади. Ёзувчи ривожланиб бораётган драматик фаолиятини давом эттира олмади, замонаси адолатсизликлари ва дин жаҳолатига норозилик билан қараган Марло 1593 йилда – 30 ёшида қорагуруҳчилар томонидан ёвузларча ўлдирилди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish