О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet107/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Генрих В». Шекспир абсолют монархияни прогрессив куч сифатида биринчи марта «Генрих В» (1599) драмасида кўрсатади. Генрих В мамлакат халқини ҳам ташқи, ҳам ички душманларга қарши курашга ундайди.
Асардаги воқеа марказида Англия билан Франция ўртасидаги уруш тасвирланади. Генрих В ўзигача ҳукмронлик қилган қироллардан ажралиб туради: давлатни бошқаришда отаси Генрих ИВ ёки Ричард ИИИ га ўхшаб ҳийла–найранг ишлатмайди, мунофиқлик қилмайди. Франция билан боғлиқ бўлган жанжални ҳам тинч воситалар билан ҳал этишга интилади. Қонунан ўзига тегишли ерларни қайтариб олишни истайди. Француз маликаси Екатеринага ҳам оддий муносабатда бўлади. У ўзини ошиқ қилиб кўрсатмайди, дабдабали ясама сўзлар айтмайди, унга уйланишдан мақсад икки мамлакат ўртасида иттифоқ ўрнатиш эканини билдиради. Азинкур яқинидаги жангга кириш олдидан қирол армиянииг кўпчилигини ташкил этган деҳқонлар ҳузурига хонаки дворян кийимида бориб, уларнинг кайфиятини билади. У ўз аскарларини давлат иши учун қаҳрамонона жангга ундайди. Ёзувчи уни замонасининг сиёсий–прогрессив ғояларини мужассамлантирган одил ҳоким, жасур лашкарбоши, ўз фуқаролари билан муомала қила биладиган камтар одам сифатида тасвирлайди. Идеал монарх ҳақидаги иллюзия бу асарда маълум маънода ўз ифодасини топган.
Тарихий Генрих В бундай ижобий хислатлардан узоқ турган қирол эди, албатта. Бироқ ёзувчи Генрих В ни халқ балладалари ва эртакларидаги одил ҳукмрон образи тарзида ифодалашга интилиб, унда ўзининг гуманистик қарашларини мужассамлантирди. Лекин Шекспир Генрих В нинг салбий томонларини ҳам кўрсатди, у фақат ўзини мутлақ ҳоким деб билган ва шахсий ҳис–туйғулардан маҳрум киши бўлганки, бинобарин, у идеал давлат арбоби бўла олмас эди.
Шекспирнинг комедиялари. Шекспир ҳаёт лаззатлари гўзал инсоний фазилатлар, оташин севги, вафоли дўстлик, аёллар ҳуқуқи масалаларида Уйғониш даври руҳи билан ифодаланадиган чуқур гуманистик ғояларни илгари сурган ажойиб комедиялар яратиб, уларда панд–насиҳатдан иборат феодал–аристократия ахлоқига кишининг табиий ҳис–туйғуларини қарши қўйди. Шекспир комедияларининг қаҳрамонлари ёрқин ва кўп қирралидир. Улар хушчақчақ табиатлари билан ҳам ажралиб турадилар.
«Виндзорлик масхарабоз аёллар»нинг ёлғиз биринчи пардасидаёқ,– деб ёзди 1873 йилда Ф.Энгельс К.Марксга,— турмуш ва ҳаракат бутун немис адабиётидагига қараганда кўпроқ: фақат ёлғиз Лаунс ўз ити Краб билан ҳам («Вероналик икки йигит» комедиясида – О.Қ.) жамики немис комедияларидан юқори туради».
Шекспирнинг бошқа асарларида бўлгани каби, комедияларида ҳам воқеалар дунёнинг турли мамлакатларида юз беради, бироқ «унинг пьесаларида ҳаракат Италияда, Францияда ёки Наваррадами, қаерда бўлмасин, асосан, кўз олдимизда мегги Епглапд (Хушчақчақ Англия) доли–ғули авом халқининг ватани, унинг ақл ўргатувчи мактаб муаллимлари, ёқимли ва қизиқчи аёллари гавдаланади; воқеанинг бошдан–оёғи инглиз осмони тагидагина бўлиши мумкинлигини кўрасан. Фақат баъзи комедияларида, масалан, «Ёз кечасидаги туш»да иштирок этувчи шахсларнинг характерида жануб ва унинг иқлимининг таъсири «Ромео ва Жульетта»даги каби кучли сезилиб туради».
«Қийиқ қизнинг қуюлиши» (1593) номли фарс шаклидаги комедиясида Шекспир ўрта асрларда давом этиб келган «ёвуз аёл» ҳақидаги темани қайта ишлаб, унга янги йўналиш берди. Катарина исмли қиз ўжарлиги билан атрофдагиларни ҳайратда қолдиради. Ота–она ҳам, бошқалар ҳам унга таъсир эта олмайдилар. Шунинг учун одамлар уни «шайтон Катарина» деб атайдилар. Катаринанинг «қийиқ»лиги уни ўраб олган ярамас муҳитнинг оқибати эди.
Ҳамиятли йигит Петручио қизнинг характерини ўрганиб, унинг қилиқларини мазах қиладиган ўйин уюштиради. Бу ўйинда Петручионинг эпчил ва билимдон хизматкорлари Грумио, Кертислар ҳам қатнашади. Масхараловчи ойнада аксини кўрган Катарина тантиқ ва «қийиқ»лигини ташлайди. Аслида қиздаги бу ҳолат қайсарлик эмас, оиладаги эски урф–одатларга нисбатан билдирилган кучли норозилик эди. Петручио Катаринани зўрлаш ёки қўрқитиш орқали эмас, балки ишонтириш, турли йўллар билан таъсир этиш ва кўнглини олиш билан «жаҳл»дан туширади, қайсарлик «ниқоб» бўлиб, ҳақиқатда Катарина юмшоқ табиатли қиз эди. Аксинча, унинг синглиси Бьянка мулойим кўринса ҳам, аслида ўта қўпол эди. Турмушга чиққан Бьянка кўп ўтмай эрини аҳмоқ деб ҳақорат қилади. Ҳақиқий қайсар Бьянка экани маълум бўлади. Шекспир «Адашишлар комедияси» ва «Қийиқ қизнинг қуюлиши» номли дастлабки пьесаларида фарс шаклини асос қилиб олган бўлса, кейинроқ драматург турмушни чуқурроқ акс эттирадиган жиддий комедиялар яратади. Уларда кулги драматик ҳолат ва бой эпизодлар билан алмашиб туради.
Шекспирнинг барча комедиялари кишилар ўртасидаги дўстлик, биродарлик, вафодорлик, соф диллик каби муҳим ҳаётий масалаларни акс эттиришга бағишланган. Бу жиҳатдан унинг «Вероналик икки йигит» (1594) комедияси эътиборга сазовор. Унинг фабуласи испан пастораль романи «Диана»дан олинган бўлиб, унда иродали ва виждонли Валентин қатъиятсиз ва ҳардамхаёл Протейга қарши қўйилади. У дунёвий ҳузур–ҳаловатни қадрловчи, ҳаёт сирларини билишга қизиқувчи жасур, билимдон саёҳатчи, умуман, Уйғониш даврининг ҳақиқий вакилидир. Валентин дўстини вақтни бекор ўтказмасликка ундайди. Протейнинг лоқайдлигини севгилиси Жулия ҳам, Севилия ва Эгламур ҳам қоралайдилар.
Жулия образи Шекспир ижодида янгилик бўлиб, унинг кейинги асарларидаги қатор образларига асос бўлган.
Пьесадаги комик образлар ҳам диққатга сазовор бўлиб, улар орқали дўстликнинг қадрига етмаслик қораланади. Лаунс ва унинг ити Краб ҳақидаги эпизодлар асарнинг асосий мазмунини ёритишга ёрдам беради. Протей Валентиннинг ҳақиқий дўстлигига совуққонлик билан қараса, Краб ҳам эгаси Лаунснинг меҳр билан парвариш қилишига бефарқ қарайди.
Ўша даврда хизматкорлар хўжайинлар ҳузурида фақат масхарабозлик хизматини ўтар, лекин ҳақиқий инсон сифатида қадрланмасди. Шекспир уларнинг билимдон, эпчил, тадбиркорликлари билан хўжайинларидан устун туришини кўрсатади. Масалан, Лаунс: «Эшитинглар, мен фақат аҳмоқман. Ва лекин, хўжайинимнинг ўзига хос муттаҳам эканлигини фаҳмламоқ учун менда ақл топилади», деб хўжайини устидан кулади.
«Ёз кечасидаги туш» (1595) Шекспирнинг энг нафис ишланган комедияларидан биридир. Бунда реал воқелик эртак, фантазия элементлари билан боғлиқ равишда ифодаланади. Комедияда ҳақиқий севги куйланади. Қиз Гермия Лизандр исмли йигитни севади, отаси эса уни Деметрига турмушга чиқишга мажбур қилади. Патриархал ҳуқуқининг ҳимоячиси бўлган шоҳ Тезей ҳам, қиз отанинг иродасига бўйсуниши кераклигини айтади. Бундай ғайри–табиий қонунга итоат этишни истамаган Гермия севгилиси билан ўрмонзорга қочади. Комедияда кишининг энг гўзал туйғулари ҳисобланган севги, самимият, қатъият ва дўстлик муносабатлари эски феодал урф–одатларидан юқори қўйилади.
«Виндзорлик масхарабоз аёллар» (1597–1600) комедиясида Шекспир буржуалашиб бораётган провинция майда дворянлари ҳаётининг реалистик манзарасини тасвирлайди.
Комедия қаҳрамони Фальстаф дастлабки капитал тўплаш даврида камбағаллашиб қолиб, ўзининг илгариги мавқеини йўқотган, Лекин янги шароитга ҳам мослаша олмаган рицардир. Ҳарбий мартаба ҳам орттиролмаган Фальстаф тасодифий манбалар – қарз олиш, бева хотинларга хушомад қилиш йўли билан ёки йўл тўсиб ўлжа тушириш орқали тирикчилик ўтказади. Ҳаёт кечириш оғирлашиб кетган ўша асрда «хисоб–китоб асосида иш юритиш лозимлигини билиб олган» Фальстаф ўз шерикларига жавоб бериб юборади, эрларининг пулларига эгалик қилувчи икки бой аёлга «севги» хати ёзиб, улар ёрдамида иқтисодий аҳволини яхшиламоқчи бўлади. Бироқ «семиз» рицарнинг сурбетлигини сезган шўх ва жасур аёллар ундан усталик билан ўч оладилар.
Комедияда бир неча сюжет чизиғи бор. Масалан, миссис Пейдж Анна Пейджни француз врачига бермоқчи, мистер Пейдж эса қизини дворян йигити Слендерга эрга чиқишидан манфаатдор. Аннанинг ўзи эса ёш рицарь Фентонни ёқтиради. Севишганлар муҳаббатларига тўсиқ бўлганларнинг барчасини лақиллатиб, асар сўнгида бир–бирлари билан топишадилар.
Комедиянинг тўртинчи сюжет чизиғида – Фальстаф билан миссис Пейдж миссис Форд ўртасидаги кулгили воқеалар баён қилинади.
Фальстафнинг «таҳқири»га учраб, ундан ўч олмоқчи бўлган шаҳарлик хушчақчақ бу аёллар ўз хатти–ҳаракатлари билан ёш Аннанинг истакларини поймол қилаётганликларини сезмай қоладилар. Лекин улар ҳам охирида худди Фальстаф каби масхара қилиниб шарманда–ю шармисор бўладилар.
Фальстаф драматург Шекспир яратган ўлмас образлардан биридир.
Бу образнинг «Генрих ИВ» хроникасидаги қаҳрамон Фальстафдан фарқи шу ердаки, у донолик, ташаббускорлик, қувноқлик каби яхши фазилатларини йўқотади, ва бошқалар учун кулги бўлувчи лақма кишига айланиб қолади.
Фальстафнинг ижобий томонлари ҳам мавжуд. Унда Уйғониш даврининг ажойиб хусусиятлари мужассамланган. У ўрта аср диний ақидаларидан холи, феодал–рицарь қоидаларини танимайди. Фальстаф «эски хушчақчақ Англия» ва унинг инқирозга юз тутган, «беташвиш» феодал ҳаётида содир бўлган кескин қарама–қаршиликларни фош этувчи ажойиб образдир. Унинг ҳаётдан кўз юмиши рамзий характер касб этиб, XВИ асрда юз берган гумастик дунёқарашдаги кризисни кўрсатади. Энди шодиёна ҳазиллар барҳам топади, унинг ўрнини фордлар ҳукмронлиги эгаллайди.
Чин муҳаббат, инсонийлик, шижоат ва вақтичоғлик Шекспирнинг «Ўн иккинчи кеча» (1600) комедиясида ҳам маҳорат билан ифодаланган.
Асар воқеасининг ривожланиши давомида ўткир комик ҳолатлар яратилган.
Ака–сингил Себастьян ва Виола кема ҳалокати вақтида бир–бирларини йўқотиб қўядилар. Йигитларча кийиниб олган Виола граф Орсино саройига ишга жойлашади. Граф уни севгилиси малика Оливия ҳузурига совчи қилиб юборади. Лекин малика бу келишган «йигитча»ни яхши кўриб қолади. Бундай кутилмаган воқеадан Виола қаттиқ хижолат чекади, чунки унинг ўзи Орсинони севар эди. Охирида малика Оливия Виола деб унга жуда ўхшаш акаси Себастьянга дуч келиб, у билан турмуш қуради. Граф Орсино эса эркаклар кийимида юрган Виоланинг ажойиб дилбар қиз эканини билиб, унга кўнгил қўяди.
Асарда графнинг Виолага уйланиш воқеаси мароқли ва кулгили тасвирланган.
«Ўн иккинчи кеча» ва бошқа комедияларида учрайдиган «тақдир»га ишониш ғояси «пешанага битилганни кўрасан» деган ўрта аср диний тушунчасидан фарқ қилади. Шекспир тақдир сўзини «бахт» ёки «омад» маъносида қўллайди. Инсоннинг бахтга эришуви йўлида катта ғовлар бўлиши эҳтимолдан холи эмас, лекин бу тўсиқларни енгиш мумкин ва зарур, деган фикр илгари сурилади. Комедияда кишилар севги туфайли кутилмаган оғир ва мураккаб тўсиқларни бартараф этиб, ўз мақсадларига эришадилар. Орсино малика Оливиянинг розилигини истаган эди, лекин Виоладан ўз бахтини топади.
Оливия Цезарио (Виола)нинг кўнглини олмоқчи эди, лекин истагини унинг акаси Себастьяндан топади. Виола бахт излаб азоб чекар эди. У ҳам бахтини топади. Себастьян синглисини қидириб юрар эди, бирдан севгили ёрга дуч келади. Бироқ бунга у жасурлиги, билимдонлиги ва донолиги натижасида эришади. Кўтаринки севги, бахтга эришиш фантастик бўёқларда берилса ҳам, лекин бу ҳолат реалликдан узилиб қолмайди.
«Ўн иккинчи кеча» Шекспирнинг энг ҳаётий, хушчақчақ ва оптимистик руҳдаги сўнгги комедияси эди. Бундан сўнг Шекспир бу хилдаги кўтаринки руҳда комедия ёзишга муяссар бўлмайди.
«Венеция савдогари» (1596) комедиясида икки дунё кишилари: бир томондан, ҳаёт лаззати, дўстлик, гўзаллик ва, иккинчи томондан, ақча дунёси кишилари ўртасидаги кураш тасвирланади.
Венециялик Антонио кўп жойлар билан савдо қилади. Кишиларга қарз беради, лекин қарзи эвазига фойда олмайди. Унинг дўстлари Бассанио, Порция, Грациано, Нерисса, Лоренцио ва бошқалар ҳам пулга бир ёрдамчи восита деб қарайдилар. Бироқ ақча дунёсининг вакили Шейлок фойда, шахсий бойлик орттиришдан бошқа нарсани билмайди. Катта мулк орттирган бу одам хасислик қилиб, ўзини кўп нарсадан маҳрум қилади, қизининг ҳам бошқалар қаторида ўйнаб–кулиб юришини ёқтирмайди. Хизматкори Ланселотни ҳам ярим оч ҳолда сақлайди. Дўстлик, одамгарчилик ва раҳмдиллик унга бутунлай ёт. Шейлок – судхўр. У рақибларини синдиради, қарздорлардан раҳмсизлик билан пулларини ундириб олади. Қарздорлардан процент олмаган ва уни «жид Шейлок» деб таҳқирлаган Антониони ёмон кўради ва ундан қасос олиш фикри билан яшайди.
«У мени шарманда қилди, камида ярим миллион фойда олишимга халақит берди, кўрган зарарларимдан кулди, фойдаларимни мазах қилди, халқимни ҳақорат этди, ишларимнинг боришига тўсиқ бўлди, дўстларимни совитди, душманларимни қарши қўзғатди: бундай қилишига сабаб нима? Сабаби – мен жидман. Ахир яҳудийда кўз йўқми? Яҳудийда қўл, бадан, тана аъзолари, туйғу, меҳр, ҳавас йўқми?.. Агар бизга найза санчсалар – биздан қон чиқмайдими? Агар бизни қитиқласалар – кулмаймизми? Агар бизни заҳарласалар – биз ўлмаймизми? Агар бизни ҳақорат қилсалар – биз қасос олмаслигимиз керакми?.. Сиз бизни қабоҳатга ўргатаётирсиз, мен уни бажараётирман. Хотиржам бўлсинларки, мен ўз устозларимдан ўтиб кетаман».
Шейлокнинг бу монологи жўшқин ва адолатли бўлиб, томошабин бу монологни тинглар экан, Шейлокнинг шафқатсизлиги ҳақидаги тасаввури бир оз тарқайди, ҳақоратланган кишига ачиниш ҳисси уйғонади. Шейлок камситилиб келинган яҳудий халқи ҳуқуқларининг ҳимоячиси бўлиб чиқади. Бироқ бойлик тўпловчи Шейлок янги типдаги буржуадир. Айни замонда, у тош юрак ва қасосчи Шейлоклигича қолади. У Венеция баданидаги ортиқча шиш – касалликкина эмас, ўша тузумнинг меваси ва унинг қурбони ҳамдир. Шу сабабли Шейлок савдо–сотиқ республикаси Венециянинг ақча қонунларига қаттиқ риоя қилади, берган қарзи эвазига процент олади. Қарзни тўлай олмаганларни қақшатади. Шунинг учун шаҳар ҳокими ҳам, сенаторлар ҳам Антониони очиқ ҳимоя этолмайдилар. Бу ҳолатдан Шейлок усталик билан фойдаланади.
Судхўр, хасис ва шафқатсиз Шейлокни қоралаган Шекспир яҳудийлар ҳақида ўрта асрда кенг тарқалган иғво ва фисқ–фужурларни рад этади, уларнинг барча халқлар билан тенг эканлигини ҳимоя қилади.
А.С.Пушкин Шейлок образининг мураккаблигини қайд қилиб, «Шейлок хасис, зийрак, қасосчигина эмас, у фарзандсевар, ҳозиржавоб киши сифатида ҳам намоён бўлади»,– деган эди. Ҳақиқатан ҳам, Шейлок инсоний хусусиятлардан маҳрум эмас, Шейлокнинг марҳум хотинига нисбатан муҳаббати кучли. Қизи Жессика олиб кетган узук унинг учун фақат қимматбаҳо буюмгина эмас, балки рафиқасидан қолган хотира ҳамдир. У қизига дастлаб ёмон қарамайди. Жессика уйни ташлаб, Лоренцо билан қочиб кетганидан сўнггина қизига қарши унда кучли нафрат туғилади. Шейлок якка–ёлғиз бўлса ҳам, лекин душманлари билан бирма–бир олишади, қонун билан иш кўраётганини айтиб, аччиқ ҳақиқатни изҳор қилишдан қайтмайди, суд хам унинг учун «даҳшатли эмас», қоралаётган душманларининг қўлларида ҳам сон–саноқсиз қуллар эзилаётганини билади. Бу нарса Шейлокка далда беради.
«Қўлларингиздаги қулларни сақлашда ўзларингизни ҳақ деб билар экансизлар, мен ҳам ўз ишимда ҳақлиман», деб қонунни тилга олади. Шейлок пулга ўч, хасис ва йиртқич табиатли бўлиш билан бирга фаросатли, ўткир зеҳнли ҳамдир.
Шекспир пьесада буржуа шахсиятпарастлигини ҳам фош этади. Венеция ҳаётининг ёрқин манзаралари: «завқ-шавқ, хушчақчақлик асардаги жиддий, драматик моментларни юмшатади. Қизиқчи – хизматкорлар (Ланселот, Гоббо) образларидан ташқари, қувноқ аёл Порция образи ақли, жасорати ва инсонпарварлиги билан ажралиб туради. Уйғониш даври руҳи билан суғорилган хушфеъл кишилар Антонио ва унинг дўстлари ҳамда Жессика Шейлок учун «қонун» тусига кирган ақча принциплари, хасислик ва судхўрлик устидан ғалаба қозонадилар.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish